ВОЛЬТА

ВОЛЬТА (Volta) Алессандро (1745.18.2-Комо – 1827.5.3) – итальян физиги ва физиологи. Илмий ишлари электр, кимё ва физиологияга дойр. Электр асбоблари (электрофор, электрометр, конденсатор, электроскоп ва б.)ни ихтиро қилган. Вольта 1775 й. да ёнувчи газ — метанни топган, Л. Галъвани кашф қилган «жонли электр»га қизиқиб қолиб, бу борада тажрибалар ўтказган. Вольта 1800 й. да биринчи ўзгармас ток манбаи — Вольта устунини кашф қилган, ҳар хил металлар бир-бирига текканда электрлашиб қолишини аниқлаган ва улар орасида пайдо бўладиган кучланиш қиймати бўйича жойлаштириб чиққан. Электр кучланиш бирлиги (вольт) В. номи билан аталган.

Вольта ҳайвонлар билан қиёсий-физиологик тажрибалар ўтказиб. нерв толалари, ичаклар ва ошқозоннинг мушаклар ва скелетга нисбатан электр токини кўпроқ ўтказишини кузатган. У одамнинг кўриш ва таъм билиш органлари электрдан қўзғалишини аниқлаган.


Кирилл алифбосида мақола: ВОЛЬТА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
ЕР
ИТАЛИЯ
ЭЛЕКТР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты