ВОЛЬТА УСТУНИ

ВОЛЬТА УСТУНИ — амалда ишлатиш учун яроқли дунёда биринчи кимёвий ток манбаи; кетма-кет уланган бир нечта вольта элементиаян иборат гальваник батарея. А. Вольта таклиф қилган. Вольта устуни элементларининг электродлари электролит шимдирилган ғовак материал (мовут ва қоғоз)дан қилинган қистирмали дисклардан иборат. Кимёвий реакция натижасида Вольта устуни чиқикларида потенциаллар фарқи вужудга келади.

Унинг қиймати кетма-кет уланган барча элементларнинг э. ю. к. га тенг бўлади (100 В ва ундан катта бўлиши мумкин). Вольта устуни амалда қўлланиш (мас., электр ёйи ҳосил қилиш) билан бирга бошқа анча мукаммал кимёвий электр токи манбаларининг яратилишига асос бўлди.


Кирилл алифбосида мақола: ВОЛЬТА УСТУНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты