ТУЯҚУЙРУҚ

ТУЯҚУЙРУҚ (Carduus albidus MB.) — мураккабгулдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси якка, тик усади, чочоқ, сершох, поясининг юқориги шохлари калин, оқ туклар билан крпланган, бўйи 15—60 см. Барглари этли, кенг наштарсимон ва патсимонт шапалоқ, тиканли, бандсиз. Гуллар тўқ қизил, чочоқ, саватсимон тўпгулга йиғилган. Меваси уруғча. Май — июлгача гуллайди ва мевалайди. Уруғидан кўпаяди. 10—25° ҳароратда уруғи униб чиқади. Илдизи ўқ илдиз. Ўзбекистоннинг барча ҳудудида, жумладан, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида тарқалган. Ғўза, беда, дон ва б. барча экинлар орасида учрайди. Қуриқ, ташландиқ ерларда, суғориш шохобчалари яқинида, йўл ёқаларида, боғ ва токзорларда ўсади.

Кураш чоралари: бедани Туяқуйруқ уруғи етилгунча ўриб олиш; ғалла экинларига 2,4Д типидаги гербицидлар пуркаш.


Кирилл алифбосида мақола: ТУЯҚУЙРУҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
АЛМАШЛАБ ЭКИШ
Горячий Шоколад - Don
БЕГОНА ЎТЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты