ВОЛЬФРАМ КАРБИД

ВОЛЬФРАМ КАРБИД, WC — вольфрам монокарбид, кулранг, гексогонал панжарали кристалл модда. осмодификацияси барқарор бўлиб, 2525° дан юқорида (5-WC кубсимон панжарали кристалл ҳолатга ўтади, 2720° да парчаланади. Зичлиги 15,6 г/см3, Моос шкаласи бўйича қаттиқлиги 9. Ҳавода 430° гача барқарор, 800—1200° да WO3 гача оксидланади. Нитрат ва сульфат кислоталар б-н, хлорид ва нитрат кислоталар аралашмаси (3:1) билан бирга қайнатилганда реакцияга киришади. Водород атмосферасида, айниқса сув буғлари иштирокида қиздирилганда таркибидаги углерод микдори кескин камаяди. 500° дан юқорида хлор билан бирикади. Вольфрам карбид вольфрам билан углеродни водородли муҳитда 1430— 1630° да қиздириб олинади. Уни (WCO)6 ни 1030°да парчалаб, вольфрамат кислота, WO3 га 900—1000° да водород ва метан газларини таъсир эттириб олиш ҳам мумкин. Вольфрам карбид металлокерамика қаттиқ қотишмаларининг асосини ташкил қилади. У чўян, пўлат, латун, сополларга ишлов берадиган асбоблар тайёрлашда, металлар юзасининг ишқаланишига чидамли крпламаси катализатор сифатида кўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВОЛЬФРАМ КАРБИД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАЛЬЦИЙ
ЕР
ОКЕАН
МЕТАЛЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты