ВОЛЬФРАМ ҚОТИШМАЛАРИ — вольфрамнинт металлар — молибден (Мо), рений (Re), мис (Си), никель (Ne), кумуш (А) ва б., оксидлар (ThO2), карбидлар (TiC — титан карбиди) ва б. бирикмалар билан ҳосил қилган қотишмалари. Кукун металлургиям усулида ёки компонентлар (таркибий қисмлар)ни ёйли печь ва электрон-нурли печда қовуштириш йўли билан олинади. Компонентлар вольфрам (W)HHHr ўтга чидамлилигини оширади, пластиклигини яхшилайди (т-ра 500° гача бўлганда), ишлов берилувчанлигини осонлаштиради, унда зарур физикавий хоссалар пайдо қилади. Саноатда асосан металл-керамик Вольфрам қотишмалари ишлатилади. Улар вольфрам карбиди кукунлари билан титан карбиди кукунларига боғловчи модда (кобальт) қўшиб аралаштириш, ҳосил бўлган аралашмани махсус қолипларда пресслаш, шундан кейин 1500°—2000° да қовуштириш йўли б-н тайёрланади. Бундам қотишмалар ниҳоятда қаттиқ бўлади, бунга сабаб уларнинг тахм. 95 фоизи карбидлардан иборатлиги. Вольфрам қотишмалари электр-вакуум асбобларда қиздиргичлар, экранлар тайёрлаш учун, 2500° гача т-рада ишлатиладиган термопар материаллар сифатида, ракета ва самолётларнинг баъзи деталларини, гироскоп роторини тайёрлашда ишлатилади. Таркибида 3—10% никель ва 2—5% мис бўлган Вольфрам қотишмалари «оғир қотишмалар» деб аталади. Улар радиотерапияда — нурланишдан ҳимоя қиладиган материал ҳамда радиоактив препаратлар сақланадиган контейнерлар тайёрланадиган материал сифатида ишлатилади. Таркибида 15% молибден бўлган қўш В. қ – реактив двигателларнинг парракларини тайёрлашда қўлланилади.