ТУҒМА КАСАЛЛИКЛАР

ТУҒМА КАСАЛЛИКЛАР — эмбрион тараққиётининг бузилишидан пайдо бўладиган касаллик, нуқсонлар. Туғма касалликларда организм, айрим органлар тузилиши ва функцияси бутунлай ёки қисман бузилади. Бу, асосан, ҳомила ривожланишида она организмига зарарли ҳар хил омиллар таъсирида келиб чиқади.

Ирсий омиллар таъсирида отаона жинсий ҳужайралари етилиши (мейоз) ва отаона ёшига қараб жинсий ҳужайралардаги хромосома аппарати бузилади. Ирсий омилларга жинсий хусусиятлар (геном)га ионловчи нурлар ва кимёвий моддалар таъсирида юз берувчи мутацион жараён (қ. Мутация) ҳам киради. Отаонанинг ёши улғайган сари Т. к. билан туғилувчи болалар сони ҳам кўпайиб боради.

Эмбрион тараққиётига физик (ионловчи нурлар, механик ва термик таъсирлар), кимёвий (гормонал мутаносиблик, сифатсиз овқатланиш, тератоген заҳарлар) ва биологик (вирус, бактерия, содда ҳайвонлар, гельминтлар) омиллар бевосита таъсир этади. Ҳомила ривожланаётган вақтда онадаги руҳий таъсирланиш қам организмда эндокрин система (ички секреция безлари системаси) функциясининг бузилишига олиб келади.

Туғма касалликлар натижасида айрим орган ёки системаларнинг чала, баъзан, тўла ривожланмаслиги, мас., қўл ва оёқнинг бутунлай ёки қисман ривожланмаслиги (агенезия, аплазия, гипогенезия, гипоплазия), орган ва системаларнинг одатдагидан кучлирок, ривожланиши, мас., одам терисида шох модда тараққий қилиши (гиперплазия, гипергенезия); органлар сонининг кўпайиши ёки камайиши (мас., қўл ва оёқ бармоқларининг кўп бўлиши — полидактилия); тоқ кўзлилик (циклопия); органнинг одатдаги жойидан бошқа томонда жойлашиши (мас., юракнинг кўкрак қафасит ўнгга, жигарнинг қорин бўшлиғида чапга; талоқнинг эса ўнгда жойлашиши ва б.) кузатилиши мумкин.

Баъзан, туғилган болаларнинг юқори лабида кемтик бўлади ёки юқори танглайи ривожланмай очиқ қолади. Бу туғма камчиликлар эмбрионга паразитларнинг салбий таъсири ва ирсий хусусиятлардан келиб чиқади. Туғма камчиликлар айрим орган ва системалар ривожланаётган вақтда ҳосил бўлиши мумкин.

Кўп туғма камчиликлар эгизакларда симметрик ёки асимметрик ҳолда бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУҒМА КАСАЛЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Сплин - Вирус
Сплин - Вирус
ЕР
ОВҚАТЛАНИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты