«ВОМИҚ ВА УЗРО» — Яқин ва Ўрта Шарқ халқдарининг оғзаки ва ёзма адабиётида кенг тарқалган анъанавий эпик асар. Мавзу Шарқхалклари фольклори ва адабиётига юнон адабиётидан ўтган деган фикр мавжуд. Давлатшоҳ Самарқандий ҳамда ўрта аср ижодкорлари асарларидаги маълумотларга кўра, ушбу мавзу Исломгача ҳам машҳур бўлган. Асарнинг вариант ва версиялари кўп. Уларни анъанавий мавзу ва образлар силсиласи бир-бирига яқинлаштиради. Барчасида ошиқ-маъшуқнинг саргузаштлари ҳикоя қилинади. Фольклор нусхаларига кўра, арабларнинг саъд қабиласи бошлиқларидан бири Сокиннинг ёлғиз ўғли Вомиқ гул сайлига кетаётиб, чавандоз Зайднинг қизи Узрони учратади. Ёзма адабиётдаги вариантларда Вомиқ Узронинг суратини кўриб унга ошиқ бўлади. Севишганлар саргузашти тенглик, адолат учун кураш, халқлар дўстлиги мавзулари б-н узвий боғланиб, ижобий қаҳрамонлар зулмга қарши курашчи ва эзгу хислатли кишилар сифатида гавдаланади. «Вомиқ ва узро ва У.»ни ўзбек, озарбайжон, туркман, турк ва б. халқдар бахшилари ҳам куйлаганлар. Раҳматулла Юсуф ўғлият ёзиб олинган «Вомиқ ва Узро» достони диққатга сазовор.
Ёзма адабиётда «Вомиқ ва узро ва У.» мавзуида шоир Унсурий (11-а.), Ҳусайн Дамирий Исфахоний (16-а.) ва б. асарлар яратганлар.