ВОНСОВСКИЙ Сергей Васильевич (1910.20. 8, Тошкент) — физик олим, акад. (1966). Илмий ишлари металлар ҳамда яримўтказгичларнинг магнит ва электр хоссаларини, ферромагнетизмни ўрганишга, ўтиш металлари ва қотишмалар учун ўта ўтказувчанлик назариясини яратишга бағишланган. Вонсовский ферромагнитлар қутб моделларини таклиф қилган ва бу моделлар асосида Кюри нуқтаси яқинидаги ферромагнитларнинг умумий назариясини ишлаб чиққан (к,. Антиферромагнетизм).