ТЮМЕНЬ ВИЛОЯТИ

ТЮМЕНЬ ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1944 й. 14 авг. да ташкил этилган. Асосан, Ғарбий Сибирь шим. да жойлашган, шим. да Кара денгизига туташ. ХантиМансилар мухтор округи ва Ямал Ненецлари мухтор округинп ўз ичига олади. Уларнинг таркибига Кара денгизининг Белий, Олений, Вилькицкий, Шокальский ва Неупокоев о. лари киради. Майд. 1435,3 минг км2. Аҳолиси 3265,7 минг киши (2002), асосан, руслар (73,6%), шунингдек, украин, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 77,4%. Маркази — Тюмень ш. Бошқа йирик шаҳарлари — Тобольск, Ишим. Таркибига 38 туман, 28 шаҳар ва 40 шаҳарча киради.

Тюмень вилояти Ғарбий Сибирь текислигида жойлашган, бал. 285 м (Сибирь Уваллари). Вилоят ғарбида Урал тоғларининг шарқий ён бағирлари (энг баланд жойи 1895 м, Народная чўққиси) ёндош. Тюмень вилояти ҳудудида 1950—60 й. ларда нефть ва газ конлари очилди. Уралнинг шарқий ёнбағирларида қўнғир кумир, темир рудаси, қурилиш қуми конлари бор.

Иқлими континентал. Шим. да қиши узоқ, совуқ (8—10 ой давом этади). Янв. нинг ўртача траси —29°, июлники 4—15°. Йиллик ёғин 200 — 600 мм. Вилоят шим. да куп йиллик музлоқ ерлар бор. Вегетация даври жан. қисмида 150—162 кун, ХантиМансилар мухтор округида 115—125 кун.

Вилоятнинг асосий дарёси — Обь (1500 км чамасида) ва унинг энг катта ирмоғи Иртиш (900 км чамасида). Вилоятнинг шим. шарқида Таз ва Пур, Надим дарёлари оқиб утади. Ямал я. о. ва Тюмень вилоятининг жан. да кул кўп.

Асосан, подзоллашган қумоқ ва қумлоқ, шунингдек, торфботқоқ, чекка шим. да (Ямал ва Гиден я. о. да) тундра тупроклари, вилоятнинг жан. да қоратупроқсимонўтлоқ тупроқлар, даре водийлари бўйлаб аллювиал тупроқлар тарқалган. Шим. да тундра, жан. роқда ўрмонли тундра ўсимликлари ўсади. Вилоятнинг каттагина қисми тайга зонаси билан банд. Жан. ўрмонли дашт зонасида, тундра зонасида шимол буғуси, оқ тулки, оқ товушқон, лемминг, оқ каклик, бурундуқ, қўнғир айиқ, росомаха, колонок, соболь, бўри, тулки; қушлардан карқур, чил, кедр чумчуғи; ўрмонли даштда қур яшайди. Ондатра, норка, баргузин соболи ва қундуз иқлимлаштирилган. Езда ғоз ва урдаклар учиб келади. Даре ва кўлларда балиқ куп. Вилоят ҳудудида Верхнетазовский, Малая Сосьва, Юганский қўриқхоналари жойлашган.

Саноатининг асосий тармоклари: нефтьгаз саноати (Т. в. да Россия нефтининг 66%дан зиёди ва газининг 92% қазиб олинади). Нефть конлари: Самотлор, Холмогор, Фёдоров ва б. ; газники — Уренгой, Ямбург, Медвежье ва б.). Машинасозлик ва металлсозлик (Россияда ишлаб чиқарилган аккумулятор ва қўрғошинли автомобиль аккумулятор батареяларининг 31%дан зиёдини, ёғочсозлик станокларининг 9% ҳамда металл кесувчи станоклари; нефть аппаратураси ва жиҳозлари, бурғилаш, геологияразведка жиҳозлари, тиббий асбобускуналар, жумладан, бир марта фойдаланадиган шприцлар ва б.), ўрмон ва ёғочсозлик (фанера, йиғма деворли уйлар, мебель), кимё ва нефть кимёси (пластмассалар, кимёфармацевтика маҳсулотлари); қурилиш материаллари ишлаб чиқариш. ривожланган. Суякдан ўймакор бадиий буюмлар тайерланади (Тобольск ш). Энг йирик корхоналари: «Сургутнефтегаз», «Ноябрьскнефтегаз», «Тюменьнефтегаз», «Юганскнефтегаз» (Нефтеюганск), «Уренгойгазпром» (Новий Уренгой ш.); «Ямбурггаздобўча» давлат корхонаси. Моторсозлик ишлаб чиқариш. бирлашмаси, автотрактор электр асбобускуналари зди, «Тюменьмебель», уйсозлик кти (Тюмень ш.), «Кросно» (Тюмень ш), «Тоболь нефтехимкомбинат» корхоналари; Сургут иссиклик электр стялари бор.

Қ. х. нинг етакчи тармоғичорвачилик, асосан, сутгўшт чорвачилиги ва чўчқачилик. Қўй ва эчкилар ҳам боқилади. Вилоят шим. да буғучилик, даррандачилик (ок, тулки, соболь, сувсар, ондатра), мўйначилик ривожланган. Вилоятнинг жан. қисмида дон (жавдар, буғдой, сули, арпа) ва озуқа экинлари экилади, картошка ва сабзавотлар етиштирилади.

Тюмень вилояти узунлиги 2451 км. Автомобиль йўллари уз. 11458 км, шу жумладан, қаттиқ қопламалиси 9033 км. Обь, Иртиш, Тобол, Тура ва б. дарёларда кема қатнайди. Ҳаво транспорти муҳим аҳамиятга эга. 7 олий ўқув юрти, 7 музей, 3 театр бор. Вилоятда 30 дан ортиқ санаторий, Большой Тараскуль бальнеобалчиқ курорти фаолият кўрсатади.


Кирилл алифбосида мақола: ТЮМЕНЬ ВИЛОЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
УКРАИНА
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты