ТЮРИНГИТ

ТЮРИНГИТ (Германиядаги Тюрингия кони номидан) , темирли хлорит — оксидланган хлоритлар (лептохлоритлар) гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби (Fe2Қ, Fe3Қ)3 [Al2Si2O10](OH2) (Mg,Fe)3(OH)6. Қаттиқлиги 2—2,5, зичлиги 3,15—3,19 г/см3. Моноклин сингонияда кристалланади. Яширин кристалл массалар ҳолида бўлади. Ранги сарғиш яшилдан қорамтир яшилгача. Чўкинди темир конларида йирик тўпламлар ҳолида учрайди: темирли кварцитларда метаморфизм жараёнида ва магматик жинслар темир силикатларининг гидротермал ўзгаришидан ҳам ғосил бўлади. Йирик кони — Тюрингия (Германия) да. Ўзбекистонда Қурама тоғларида топилган. Темир рудаси сифатида саноат аҳамиятига эга.


Кирилл алифбосида мақола: ТЮРИНГИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



МИНЕРАЛ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕРМАНИЯ
ЕР
ТОҚТОШ Рафаил Ҳодиевич


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты