ВОСТОК

«ВОСТОК» — 1) Ер атрофидаги орбитада учиш учун собиқ Иттифоқда яратилган бир кишилик космик кема (КК) ларнинг номи. «Восток»да 1961 й. 12 апр. да космонавт-учувчи Ю. А. Гагарин дунёда биринчи марта космосга парвоз қилди. КК Бойқонур космодромидан учирилди. Ер атрофини бир марта айланиб, Ерга қўндирилди. Орбита перигейи бал. 181 км, апогейи бал. 327 км. «Восток» ККси сфера шаклдаги қўндириладиган аппарат (бу қисм айни вақтда космонавт кабинаси ҳам ҳисобланади), борт аппаратлари ва тормозлайдиган ҳаракат қурилмаси жойлаштирилган қисмлардан иборат. КК охирги босқичининг учирувчи ракета билан бирга умумий оғирлиги 6,17 т, уз. 7,35 м, учирувчи ракетасиз соф оғирлиги 4,73 т, қўндириладиган аппаратнинг оғирлиги 2,4 т ва диаметри 2,3 м. 1961 — 1963 й. ларда 6 та «Восток» 6 космонавтни космосга олиб чикди;

2) собиқ Иттифоқда ККларни учирадиган 3 поғонали элтувчи ракета; учала поғонада ҳам суюқ ёнилғи ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВОСТОК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КОСМОНАВТИКА
АВИАЦИЯ
Тушда учса нимани англатиши ҳақида тўлиқ маълумот.
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты