ВОТЧИНА — 1) Россияда ер эгалигининг меросий равишда ўтадиган қад. тури. 10—14-а. лар (князь, бояр, монастир Вотчинаси ), 13—15-а. ларда ер эгалигининг ҳукмрон шакли. 15-а. охирида поместьега қарши турган, лекин 16—17-а. ларда у б-н яқинлашиб, 18-а. бошида бирлашиб кетган ва янги тур имение вужудга келган. Кейинчалик Вотчина — ҳар қандай феодал ер эгалиги.
2) Россия тарихий адабиётларида феодал ер эгалиги мажмуаси ва у билан алоқадор тобе деҳқонларга бўлган ҳуқуқларни англатувчи термин. В. синонимлари — сеньория, манор, поместье.