ТЎЙ ҚЎШИҚЛАРИ — маросим фольклори сирасига кирадиган ва тўй маросимларида ижро этиладиган қўшик,лар. Тўй қўшиқлари никоҳ тўйи, суннат тўйи, бешик тўйи, исм тўйи каби тизимларга эга. Ўзбек Тўй қўшиқларининг асосий қисмини никоҳ тўйи қўшиклари ташкил этади. Никоҳ тўйлари хилмахил иримсирим, расмрусумларга бой бўлиб, уларнинг ҳар бир узвида махсус айтим ва қўшиқлар муҳим аҳамиятга эга. Ёрёр, ёрёр ёронэй, келин салом, куёв салом, ўлан, тўй олқишлари Тўй қўшиқларининг етакчи жанрлари ҳисобланади. Ўзбек Тўй қўшиқлари алоҳида бир тизим бўлиб, ундаги ҳар қайси жанрнинг умуммаросим таркибида муҳим ўрни ва вазифаси мавжуд.