ТОШКЕНТ

ТОШКЕНТ — шаҳар, Ўзбекистон Республикаси пойтахти, Тошкент вилояти маркази. Марказий Осиёнинг йирик саноаттранспорт чорррахаси ва маданият марказларидан. Республиканинг шим. шарқий қисмида, Тяньшан тоғлари этакларида, 440—480 м баландликда, Чирчиқ дарёси водийсида жойлашган. Иқлими континентал, йиллик ўртача т-ра 13,3°, янв. нинг ўртача траси —1,1°, энг паст т-ра —29°. Июлнинг ўртача траси 27,5°, энг юқори т-ра 42°. Йилига 360 — 390 мм ёғин ёғади. Чирчиқ дарёсидан чикарилган ва бутун шаҳар бўйлаб ўтадиган Бўзсув, Салор, Анҳор, Қорасув, Оққўрғон, Бўрижар, Октепа, Қорақамиш ва б. каналлар унинг микроиклимига ижобий таъсир кўрсатади. Майд. 327,9 км2. Аҳолиси 2157,8 минг киши (2004 й. ; 1977 й. 1689 минг киши, 1970 й. — 1385 минг киши, 1959 й. — 927 минг киши, 1939 й. — 556 минг киши, 1926 й. — 314 минг киши, 1897 й. — 156 минг киши). Шахарда 11 туман (Акмал Икромов, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Сергели, Собир Раҳимов, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой, Ҳамза), 1 шаҳарча(Улуғбек) бор (2004).

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Тошкентда Ўзбекистоннинг бошқа вилоят ва шаҳарларида бўлгани каби бошқарувнинг тарихиймиллий шакли — ҳокимлик ўрнатилди. 1991 й. 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси пойтахти — Тошкент шаҳри мақоми ва давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкентда ҳоким лавозими жорий этилди. Тошкент шаҳар ҳокими Президент томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан тасдикланади. Шаҳардаги туманларнинг ҳокимлари шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади хамда халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан тасдикланади. Тошкент 2000 йилликдан ортиқ тарихга эга. Бу давр ичида у мудофаа девори билан ўралган қалъадан жаҳондаги йирик шаҳарлардан бири, Ўзбекистон Республикасининг пойтахтигача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни,. юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди. Неча бор шаҳар вайрон бўлиб, қайта қад кўтарди. Кдц. ўрнидан неча бор силжиб, номи хам бир неча марта ўзгарди. Хожа Аҳрор Валий, Шайх Умар Боғистоний, Абу Бакр Шоший, Абу Сулаймон Банокатий, Ҳофиз Кўҳакий каби буток алломалар шу ҳуджда яшаб, ижод этганлар.

Тошкентнинг узоқ ўтмиши ва у қад кўтарган қад. Чоч ёки Шош вилояти ҳақидаги маълумотлар ёзма манбаларда хилмахил ҳамда узуқюлуқ тарзда акс этган. Зардуштийларнинг қад. муқаддас китоби Aeecmona Сирдарё ҳавзасидаги мамлакат «Турон», аҳолиси эса «тур»лар деб юритилган. Бу ўлкада тур қавмлари уруғ ва қабила оқсоқолларининг диний ва сиёсий қароргоҳи — Қанғха (Қанға) шаҳри борлиги тилга олинади.

Тошкент ҳақидаги дастлабки аниқроқ маълумотлар мил. ав. 2-а. — мил. 5-а. ларга мансуб Хитой манбаларида учрайди. Уларда Тошкент вилояти қадимда Лоюени, Юни, сўнгра Чжеше, Чжечжи, Чжеси ва Ши деб номланган. Бу атамалар (аввалги иккитасидан ташқари) «Чоч» сўзининг хитойча талаффуз этилиши натижасида ҳосил бўлиб, ҳатто охирги «Ши» топоними хитойчада «тош» маъносини англатган.

Мил. ав. 3-а. да қад. Чоч вилоятида ташкил топиб, милоднинг 3-а. ларигача ҳукм сурган «Қанғ» («Қанға» ёки «Қанғха») давлати Хитой ёзма манбаларида «Кангкия» («Канизюй») номлари билан тилга олинади. Қад. тохарлар тилида «қанғ» сўзи ҳам «тош» маъносини англатган. Бу давлатнинг пойтахти — Битянь ш. бўлиб, у ИошаХасарт дарёси (Сирдарё) бўйида жойлашган. Битянь ш. Даван (Фарғона водийси)дан 1510 ли (528 км) масофада бўлган. Битянь ш. нинг бизгача сакланиб қолган харобалари маҳаллий аҳоли ўртасида «Қанқатепа» номи билан машҳур (қ. Қанқа). У Т. дан 70 км жан. да — Сирдарёга яқин ерда, Оҳангарон дарёсининг қуриб қолган қад. ўзани бўйида жойлашган. Археологик маълумотлардан маълум бўлишича, Қанқатепа мил. ав. 3-а. даёқ атрофи мудофаа девори билан ўралган ҳамда аркли катта шаҳар бўлиб, майд. 160 гектарга тенг бўлган. Кдд. Қанғ давлатининг фуқаролари ҳам «қанғар», «қанзар», кейинчалик «қанҳи», «қанғли» ёки «қаъни» деб номланган. Улар (қанқалар) ҳиндларнинг қад. китоби «Маҳабҳарата»да саклар ва тохарлар номлари қаторида тилга олинган.

Ёзма манбаларда келтирилишича, Тошкентнинг қад. номи «Чоч» бўлган. Тошкент араблар тасарруфига ўтгач, араб алифбосида «ч» ҳарфининг йўқлиги боис арабий асарларда «Шош» деб юритилган. Илк ўрта асрларда у «Чоч», «Шош», «Шошкент», «Мадинат ашШош», «Бинкат» ва «Таркан» деб номланган. Тошкент ҳақидаги дастлабки маълумотлар маҳаллий олимлар (Хоразмий) ва тарихчигеографлардан Табарий, Истаҳрий асарларида учрайди. Истаҳрийнинг «Китоб ал масолик вал мамолик» («Йўллар ва мамлакатлар тўғрисидаги китоб»)ида Шошнинг бош шаҳри Бинкат деб кўрсатилади. 10-а. да ёзилган (муаллифи номаълум) «Ҳудуд улОлам» («Оламнинг чегаралари») китобида «Чоч бу катта вилоят, халқи жанговар ва саҳийдир. У ерда камон ва ўқёй ясалади. Бинкат Чочнинг пойтахти ҳисобланади. Бу катта шаҳар, айни вақтда подшонинг қароргоҳидир», деб таърифланади. Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида Чоч ўзининг камони Шоший (ўқёйлари) билан машҳурлиги ҳақида мисралар бор.

Шаҳар «Тошкент» номи билан даставвал 11-а. нинг машҳур алломалари — Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд Кошғарийнинг асарларида тилга олинади. Беруний «Ҳиндистон» асарида Тошкент номининг келиб чиқиши тўғрисида сўз юритиб, «Тош» сўзи асли туркча бўлиб, Шош кўринишини олган. «Тошканд — тошли қишлоқ демакдир» (Абу Райқон Беруний, Танланган асарлар, Тошкент, 1963, 2ж., 2326.), деб изоҳлайди. Маҳмуд Кошғарийнинг маълумоти бўйича, Тошкент 11 —12-а. ларда «Таркан» деб ҳам юритилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Бобурнома» да Тошкент номи устида тўхталиб, «… асарларда Тошкент номини Шош, баъзан Чоч ёзадилар» деб қайд этади. Бироқ 16-а. охири ва 17-а. бошларида Тошкент топоними шуҳрат топиб, унинг қад. Чоч, Шош ва Бинкат номлари астасекин муомаладан тушиб қолди. 17-а. да яшаган тарихчи олим Маҳмуд ибн Вали шундай ёзади: «Шош — Сайхун (Сирдарё)нинг у томонига жойлашган шаҳар ва Туркистон (вилоят)га карайди… Уни Чоч атайдилар. Бироқ ҳоз. вақтда у Тошкент номи билан машҳурдир».

Тошкент воҳасида шаҳар маданиятининг шаклланиб, шаҳарнинг қад кўтариши шу ўлкада яшаган қад. чорвадор ва деҳқонларнинг ижтимоийиқтисодий ва маданий ҳаётидаги улкан тарихий жараён бўлиб, бу жараён шубҳасиз ўлканинг ўзлаштирилиб, обод этилиши, айниқса, унда чорвачилик ва деҳқончилик хўжаликларининг ташкил топиши ҳамда ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдонинг ривожланиш тарихи билан узвий боғлиқдир. Бу жараённинг тарихий манзараси ниҳоятда кенг бўлиб, у ёзма манбаларга нисбатан кўпроқ археологик тадқиқотлар воситаси билан тикланмоқда. Шунинг учун ҳам Тошкент ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотларнинг натижалари қад. ва ўрта асрларга оид манбалардаги маълумотларни тўлдириб, уларга аниклик киритмоқда.

Географик жиҳатдан қулай, иқлими мўътадил бўлган Чирчиқ ва Оҳангарон водийларида узоқ ўтмишдаёқ чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган аҳоли яшаган. Археологик ёдгорликларнинт гувохлик беришича, мил. ав. 2минг йилликнинг охири ва 1минг йилликнинг бошларида кўчманчи чорвадор аҳолининг ўтроклашуви кучайиб, деҳқончилик кенгая бошлаган. Ҳали суғорма деҳқончилик ва ирригация иншоотлари қуриш имконияти бўлмаган Тошкентнинг дастлабки деҳқонлари, гарчи дарёнинг асосий оқимидан сув боғлаб олишга қурбилари келмаган бўлсада, лекин, дарё тошқинлари ва адирлардан келган сувлардан ҳосил бўлган ирмоқлар бўйида, табиий захоб ерларда деҳқончилик килганлар. Ҳоз. Тошкентнинг Қорасув, Салор ва Жўн ариғидан суғориладиган жан. қисмида шундай ибтидоий деҳқончилик маданияти ташкил топган. Тошкентнинг бу ибтидоий деҳқончилик маданиятининг излари даставвал шаҳардан 30 км жан. да Бурганлисой ёқасида топилиб, тадқиқ этилгани туфаили тарих фанида у Бурганли маданияти номи билан машҳур бўлган.

Мил. ав. 6—4аларда Қорасув, Салор ва Жўн ариғи ёқаларида дастлаб илк қишлоқлар қад кўтарган. Шулардан бири Жўн ариғи бўйидаги Шоштепанинг остки қатламидан қазиб очилган қалъа харобасидир. 1980—82 й. ларда олиб борилган казиш ишлари унинг мил. ав. 6—4-а. лар ва 2—1-а. лардаги ривожланиш боскичларини аниқлашга имкон берди. Бир томони Жўн ариғига ёндошган бу қад. жой атрофи даставвал тупроқ, марза билан ўралиб, қалъа, истеҳком қиёфасини олган. Шоштепанинг қад. аҳолиси чорвачилик (қорамолчилик, йилқичилик, қўйчилик ҳамда туячилик) билан шуғулланган. Қад. шоштепаликлар жез ва темирдан қуроляроғ ва асбоблар ясашни, кулолчилик ҳамда тўқимачиликни яхши билган. Шубҳасиз, бу қишлокларда, кейинчалик Тошкент воҳасида шаҳар маданияти шаклланиб, қад. Тошкентнинг астасекин қад кўтаришига замин бўлди.

Мил. ав. 2—1-а. ларда Шоштепада қад. шаҳар белгилари пайдо бўдди. Қад. қишлоқ харобалари устида атрофи қалин айланма девор билан ўраб олинган доира шаклидаги қалъа (қўрғон) қад. кўтарди.

Мил. 1—2-а. ларда суякдан ясалган ёзув таёқчаси (стиль) қад. Шошда ясалиб ишлатилган. 15 см ли бу суяк қаламнинг бир томони ёзиш учун учли қилиб, иккинчи ўчиргич томони эса қийшиқ кўп бурчак шаклида куракча қилиб ясалган. Бу топилма милод бошларидаёқ Тошкент воҳасида ҳам хаттотлик мавжудлигидан гувоҳлик беради.

Шоштепадаги археологик обидалар шаҳарнинг мустаҳкам мудофаа девори, ҳашаматли меъморий мажмуоти, ҳунармандчилик буюмлари, хатсавод ва савдодан далолат берувчи топилмалар милод бўсағасида Тошкент воҳасида шаҳар маданияти ривожланиб, Шоштепадаги қад. қишлоқ шаҳар қиёфасини ола бошлаганини кўрсатади. Шоштепани ўрганиш Тошкент ҳудудидан шаҳар маданияти тарихи худди шу даврдан бошланган, яъни унинг ёши 23 асрдан кам эмас деб баҳрлашга имкон берди.

Мил. нинг 1-а. ига келиб Чирчиқ, Салор, Қорасув бўйларидаги воҳанинг қарийб ярмидан кўпроғи ўзлаштирилиб обод этилган. Салор ёнида жойлашган Чоч шаҳри бу даврда ҳар томонлама етакчи мавқега эга бўлиб, уни муаррихлар ҳақли равишда милоднинг бошларидаги Тошкентнинг асоси деб ҳисоблайдилар. Буюк ипак йўлида жойлашган Тошкент Европа мамлакатларининг Ҳиндистон ва Хитой билан олиб борган турли алоқаларида муҳим роль ўйнаган. Бу шаҳар 6—8а. ларда, айниқса, равнақ топган. Шаҳарнинг Турк хоқонлиги таркибига кириши, унинг Қорамозор тоғларидаги конлар яқинида жойлашганлиги, ҳунармандчилик маҳсулотларига доимо муҳтож дашт кўчманчиларининг ёндошлиги, шунингдек, асосий карвон йўллари, хусусан, Буюк ипак йўли воҳанинг шим. ҳудудларидан ўтиши уни тезда Чоч давлатининг пойтахти бўлиб қолишига имкон берди. Шаҳар атрофи кучли мудофаа деворлари билан ўраб олиниб, махсус саройқалъа қурилган. Археологик қазишмалар вақтида топилган ишлаб чиқариш. қуроллари ва уйрўзғор буюмлари бу ерда юксак маданият бўлганидан далолат беради. Манбаларга кўра, шаҳар, ичвда сарой, ибодатхона бўлган арк, амалдорларнинг уйлари жойлашган шаҳристон, ҳунармандлар маҳаллалари ўрнашган ички ва ташқи рабодлардан иборат бўлган.

Шаҳар атрофида озод жамоаларнинг кенг экинзорлари, қишлокдари, илк заминдорлик деҳқонларининг қўрғон ва боғроғлари, истеҳкомлари пайдо бўлган. Экинзор ерлар ва боғлар чеккасида — кўчманчилар даштига туташ чегараларда мудофаа истеҳкомлари қурилган. Араб манбаларида бу шаҳар Чочнинг пойтахти — «Мадинат ашШош» (Шош шаҳри) деб аталган.

Чоч пойтахти ҳунармандлари металлдан меҳнат қуроллари, яроғаслаҳалар, зебзийнат ва рўзғор буюмлари ясашган, кўнчилик билан шуғулланишган, пахта ва жуншиша идишлар, заргарлик буюмлари ясаб, ички ва ташқи савдони таъминлашган.

Шаҳар қизғин савдо маркази ҳам бўлган. Ғарбда Византиядан тортиб, шарқца Хитойгача бўлган давлатларнинг Тошкент ҳудудидан топилган тангалари шундан далолат беради. Чоч ҳокими ҳам ўз тангаларини зарб қилдирган. 4—8-а. ларда Чочда кумуш тангалар чикарадиган зарбхона бўлган. Қад. Чоч ҳукмдорлари одд томонига мулкдорнинг сурати, орқа томонига ҳужумга тайёрланиб турган қоплон тасвири ёки сулолавий айри там/а туширилган пулларни зарб этган. Чочнинг худди шу даврда зарб этилган баъзи тангалари орасида ҳукмдор билан ёнмаён турган малика тасвири туширилган пуллар ҳам учрайди. Бу шубҳасиз, Чочнинг илк ўрта аср ижтимоий ва иқтисодий, айниқса, сиёсий ҳаётида ҳукмрон табақа аёлларининг юқори нуфузга эга бўлганлигини кўрсатади. Улар «Шўрхон хотун» ва «Кабачхотун» (уй маликаси) каби шарафли номлар билан улуғланиб, шаҳар ташқарисида жойлашган сўлим қароргоҳда истиқомат қилганлар. Бундай ойимлар яшаган жой «Ачабат» (Катта она қўноғи) деб юритилган. Савдосотиқ ва ҳунармандчилик билан бирга маданият ҳам юксалган. Манбаларга кўра, тасвирий санъат ва, айниқса, мусиқа ривож топган.

Араб қўшинлари Чочга илк бор 713 й. да бостириб келишган. Табарийнинг ёзишича, Чочни забт этиш учун араблар 20 минг кишилик қўшин тортган. Шаҳар аҳолиси арабларга қарши қаттиқ қаршилик кўрсатган. Пекин, араблар кўп ўтмай Чочни босиб олганлар ва талонторож қилиб катга ўлжа билан қайтганлар. Араб истилочилари томонидан вайрон этилган шаҳар ўзини ўнглай олмади. Фақат 9-а. га келиб, аввалги ўрнидан 4 — 5 км шим. ғарброқца, Бўзсув каналидан чиқарилган Кайковус (Колкоҳдиз) ариғи ёнида янгитдан вужудга кедди ва яна Чочнинг пойтахтига айланиб, жадал тарақкий эта бошлади. Бу янги шаҳар араб манбаларида Бинкат (узокдан кўриниб турувчи ёки қуйи шаҳар) деб тилга олинади. Бу ном 9 — 10-а. ларда зарб этилган кумуш ва чақа тангаларда Шош ва Мадинат ашШош номлари билан бир каторда учрайди. Бу шаҳарда ҳам ҳунармандчилик ва савдосотиқ тез ривож топди. Араблар даштлик чорвадор кабилалар ҳужумидан ҳосилдор ерларни муҳофаза қилиш мақсадида 8-а. нинг 70-й. ларида Чирчиқ воҳасининг шим. ғарбий чегаралари бўйлаб Сойлиқ қишлоғи ёнидаги тоғлардан то Сирдарёгача девор қурдирганлар. Унинг харобалари Канпирдевор номида сақланиб қолган. 9—10-а. ларда Шош Сомонийларта тобе бўлган.

Ёзма манбалар ва археологик тадқиқотлардан маълум бўлишича, Бинкат ш. нинг кейинги асрлардаги ўрни Тошкентнинг тўрт даҳасида, асосан, учтаси — Себзор, Кўкча, Бешёғоч ҳудудида жойлашган бўлиб, у алоҳида қалин деворлар билан ўраб олинган 4 қисм: арк (ўрда), шаҳристон (шаҳарнинг асосий қисми) ҳамда и ч к и (рабоди дохил) ва т а ш қ и (рабоди хориж) рабодлардан иборат бўлган ва бир неча қатор мудофаа девори билан ўралган. Шу даврдаги арк (майд. 3 га) ва шаҳристон (майд. 15 га ча) шаҳар марказида ҳоз. Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги Эски жўва бозори ва ундан шарқдаги катта тепалиқда жойлашган. Қалъада ҳукмдор саройи ва зиндон бўлган. Саройнинг бир дарвоза (қопқа)сидан шаҳристонга, бошқасидан шаҳарнинг ички рабодига чиқилган. Шаҳар марказида бозор бўлган, у «Жўба» деб юритилган. Марказ билан шаҳар дарвозалари кўчалар орқали боғланган. Бир ва икки каватли пахса ёки синчкори деворли ҳовлили қилиб турар жойлар қурилган. Ички ва ташқи рабод деворлари оралиғи 4 км бўлган. Шаҳарда кулолчилик, ўқёй, газлама, гилам, чодир ҳамда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш. ривожланган.

10-а. охири — 12-а. ўрталарида Чоч Кррахонийлар давлати таркибига кирди. 1214—15 й. ларда Муҳаммад Хоразмшоҳ қорахитойлар қўшини ҳамда найманлар хони Кучлуқ билан жанг қилиб, Шош вилоятини улардан тортиб одди ва вилоят душманлар қўлига ўтмаслиги учун Шош маркази аҳолисини кўчиртириб юборди. Шу боис мўғуллар 1220 й. да шаҳарни қаршиликсиз қўлга киритган бўлиши мумкин. Жувайнийнинг мўғуллар босқини ҳақидаги хабарида Тошкент ш. тилга олинмаган. 13—14-а. нинг 1ярмида Тошкент вилояти Чиғатой улуси таркибида, 14-а. нинг 2ярми — 15-а. нинг 80-й. ларигача Тошкент Амир Темур ва Темурийлар таркибида бўлди. 1404 й. да Улуғбек ихтиёрига мулк тарзида берилди. Бу даврда шаҳар воҳа билан дашт чегарасидаги кучли қалъага айланди, унинг ҳудуди кенгайди, ишлаб чиқариш., савдосотиқ, маданият ривожланди. Регистон, Шайхонтоҳур ансамблидаги мақбаралар, Жоме маежиди ва б. қурилди. Археологик топилмалар, меъморий обидалар маҳаллий анъаналарнинг қўшни Шарқ мамлакатлари маданияти билан уйғунлашиб кетганлигини кўрсатади. Темурийлар ўртасида бошланган тахт учун кураш натижасида Тошкент 1485 й. да Мўғулистон хони Юнусхон ихтиёрига ўтди ва унинг қароргоҳига айланди. Лекин, у кўп ҳукмронлик қилмай, 1487 й. да Тошкентда вафот этди. Юнусхондан кейин тахтга унинг ўғли Султон Махмудхон ўтирди. Унинг ҳукмронлиги ҳам кўпга бормади. Тошкент 1503 й. да Шайбонийхон ва Кўчкунчихон тасарруфига ўтди. 16-а. да Тошкент яна ободонлашиб, Туркистоннинг ҳунармандлик, савдосотиқ ва маданий марказларидан бирига айланди. Шаҳар янги девор билан ўралди. Меъморлик обидалари қад кўтарди, уларнинг айримлари (Шайх Хованди Тоҳур мақбараси, Кўкалдош мадрасаси, Бароқхон мадрасаси) бизнинг давримизгача етиб келган. Ҳунармандликнинг тараққиёти савдосотиқ алоқаларининг кенгайишига олиб келди. 1558 й. да Тошкент қирғизқайсоклар қамалига бардош берди.

16-а. нинг 2ярмида Қозон ва Астрахон хонликларининг Рус давлатига бўйсундирилиши натижасида Тошкент билан Москва ўртасида савдо алоқаси ривожланди, ҳар икки томон бир-бирига элчилар юборди. 1579 й. да Тошкентни Бухоро хони Абдуллахон II босиб олди. 1588 й. да шаҳар аҳолиси Абдуллахон II нинг ноиби, Тошкент вилоятининг ҳокими Ўзбекка қарши исён кўтарган. Лекин, кўп ўтмай исён бостирилди. 1597 й. да шаҳарни Таваккалхон (1598 й. в. э.) босиб олди. Оз фурсат ўтмай Тошкент яна Бухоро хонлигига ўтди. Аштархонийлардан Имомқулихон қозоқларни тормор келтириб, 1611 й. да ўғли Искандарни Тошкентга ноиб қилиб тайинлади. Бироқ шаҳар аҳолиси исён кўтариб, қочиб кетаётган Искандарни тутиб ўлдирди. Бундан ғазабланган Имомқулихон Тошкент аҳолисидан шафқатсиз ўч олиб, уларни қирғин (қатлиом) қилди.

1723 й. да Т. Жунғар хони ГалданЦирен қўлига ўтди. Бу даврда Тошкент аҳолиси токчилик, боғдорчилик ҳамда полиз экинлари, буғдой, тариқ, арпа, сули, зиғир, кунжут етиштириш билан шуғулланарди. Шаҳар расталарида ипак мато, ип газлама, зарбоф кийимлар кўп бўлган. Рус савдогарлари Тошкентга мовут, қундуз териси ва турли бўёклар келтиришган. Тошкент билан Балх, Хива, Бухоро, Самарканд, Кўлоб, Шаҳрисабз ва б. шаҳарлар ўртасида савдосотиқ ривожланган. Пул муомаласи бу даврда хам ҳали яхши тарақкий килмаган эди. Тошкент аҳолисига дон ва қорамол билан тўланадиган махсус солиқ (ҳосилнинг 1/101/5 улуши) солинган. Тошкент Жунғария хонлиги барҳам топгандан кейин (1758) Катта Ўрда ва қалмокларнинг ҳужумлари натижасида кўп зарар кўрди.

18-а. ўрталарида гарчи шаҳар қўлданқўлга ўтиб турган бўлсада, Тошкент 4 даҳа (қисм)га — Шапхоншоҳур, Себзор (Қаффоли Шоший), Кўкча (Шайх Зайниддин), Бешёғоч (Зангиота) даҳаларига бўлиниб, уларнинг ҳар бирини мустақил ҳоким бошқарган. Тошкент тарихида бу давр Чорҳокимлик деб аталган.

Шаҳарни бошқариш бўйича барча маъмурий лавозимларга Тошкентнинг бой савдогар ва аслзодалари томонидан кўрсатилган шахслар тайинланган.

Ҳокимлар ташқи босқинларга қарши курашиш учун навбат билан қўшин ажратганлар. Муҳим масалалар ҳам биргаликда ҳал қилинган. Ҳокимликлар ўртасида шаҳарда ҳукмрон бўлиш учун баъзан тўқнашувлар бўлиб турган. Бундай тўкнашувлар сабабли юзага келган нотинчлик даври деярли чорак аср давом этган. Айрим вактларда бутун шаҳар ҳудуди жанг майдонига айланган. Лекйн, 4 даҳа ҳокимларининг ўзаро тўқнашувлари асосан, шаҳарнинг Жанггоҳ, Лабзак ариғи бўйида («Жангоб») бўлган. Ўзаро тўқнашувларга шаҳар аҳолиси ҳам жалб этилган. Фақат Эски жўва бозори бетараф жой ҳисобланиб, нотинчлик вактида ҳам савдосотиқ давом этган. Чорҳокимлик даврида Тошкент аҳолиси атрофдаги шаҳар ва қишлоқлар, Дашти Қипчоқнинг чорвадор аҳолиси ҳамда Сибирь билан савдо алоқаларини узмаган. Россия билан савдосотиқни ривожлантириш мақсадида 1779 й. да Тошкентдан Тобольск ш. га элчилик миссияси жўнатилган. Бироқ, бу даврда Тошкент даги ички зиддиятлар ва нотинчликлардан фойдаланган кўчманчилар шаҳарга бир неча марта ҳужум қилдилар. Натижада шаҳар атрофидаги боғлар, деҳқончилик далалари пайҳон қилинди. Умуман олганда чорҳокимлик даври Тошкент ҳаёти хўжалигининг тушкунлик даври бўдди. Шу боис савдоҳунармандчилик ахлининг илғор фикрли вакиллари ўртасида шаҳарни ягона ҳоким қўл остида бирлаштириш ғоялари вужудга келди. Шу даврда шаҳар яхлит ташқи девор билан ўралган ва унинг уз. 14 км, дарвозалар сони 12 та эди.

1784 й. Шайхонтоҳур даҳаси ҳокими Юнусхўжа қолган 3 даҳа ҳокимлигини ҳам ўз тасарруфига олиб, мустақил Тошкент давлатини ташкил этди. Бир неча ҳарбий юришлардан кейин у Катта Ўрдадан Тошкент атрофидаги қишлоқларни қайтариб олишга, Тошкент аҳолисига тинчлик бермаётган кўчманчи жуз қабилаларини бўйсундиришга муваффақ бўлди. 1799 й. да Қўқон қўшинлари Тошкентни қамал қилди, аммо тошкентликларнинг кучли зарбасига учраб орқага қайтди.

Тошкент давлати ташқи кучлар, айниқса, Кўқон хонлари тазйиқида бўлсада, 20 й. дан зиёд умр кўрди.

Тошкент давлати марказлашган давлат сифатида бўлиб, унинг маъмуриятини «волий вилоят» лавозими билан Юнусхўжа бошқарди. Кейинроқ Юнусхўжа «Хазрати Эшон» унвонини олиб, айни пайтда «хон» деб ҳам юритилди. Юнусхўжа ҳузурида тузилган «хон кенгаши»га 4 даҳа мингбошилари, оқсоқоллари ва б. киритилган. Кенгашда, асосан, даҳа ва улус бошқаруви ҳамда ҳарбий масалалар муҳокама этилиб бир ечимга келинган. Давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини девонбеги, қози ва раислар амалга оширганлар. Ўта жиддий масалалар: ўғирлик, қотиллик ва б. ни Юнусхўжанинг ўзи ҳал этиб, айбдорга тегишли жазо берилган; қотилларга эса ўлим жазоси қўлланилган. Хорижий давлатлар билан дипломатик алоқаларни ҳам Юнусхўжанинг ўзи олиб борган.

Анҳорнинг ўнг тарафида хон фармони билан баланд ва қалин девор ўралган Ўрда, яъни давлат маҳкамаси бино қилинган. Унда Юнусхоннинг қароргоҳи ва девонхонадан ташқари зарбхона жойлашган. Ўрдани қўриқлаш ва муҳофаза этиш учун 2 минг кишилик махсус ҳарбий қисм («қорақозон») ташкил этилган.

Тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳнинг маълумотига кўра, оталиқ — девонбеги лавозимига Рустамтўра, парвоначи лавозимига Одилтўра, бош ҳарбий амир лавозимига Саримсоқтўра, қўшин бошлиғи лавозимига Бобохонтўралар тайинланган. Давлатнинг молия ишлари билан бошчихўжа шуғулланган. У ички ва ташқи савдо ишларини назорат қилган.

Юнусхон шим. да Тошкентга туташган Дашти Қипчоқ худудини ҳам тасарруфига олиб, аҳолисига зиддиятли вақтларда зарурий сондаги лашкар тўплаб бериш мажбуриятини юклаган. Чимкент ва Сайрам ш. лари, кейинчалик Туркистон ш. ҳам Тошкент давлати таркибига киритилган. Ниёзбек, Олтинтепа, Кррабулоқ, Сарапон, Темир мавзелари ва б. ўнлаб қишлоклар Тошкентга тобе бўлган.

1800 й. да Тошкент давлатининг чегараси жан. ва ғарбдан Сирдарё бўйлаб, шим. дан Туркистон ва Қоратоғ ён бағирлари орқали ўтган. Шарқда Сайрам тизмаси ва Угом дарёсининг ўнг соҳили, жан. шаркда ЧатқолҚурама тоғ тизмаларини ёқалаб Сангир қишлоғигача чўзилган. Унинг шим. ва ғарбий ҳудудларида, асосан, чорвадор кўчманчи аҳоли яшаган. 1797 й. маълумотларига қараганда, барча солиқ ва мажбуриятлардан озод, ер ва сув билан таъминланган 2 минг доимий қорақозондан ташқари Юнусхон ихтиёрида 50—70 минг атрофида лашкар бўлган. Махсус гурухлардан тузилган қорақозон ва лашкар навкарлари пилтали милтиқ, ўқёй, қилич ва қалқон билан қуролланган. Юнусхон қўшинида 20 га яқин тўп бўлган. Ўклар асосан, Тошкентнинг ўзида Ўқчи маҳалласида қуйилган.

Тошкентнинг икки минг йиллик тарихи давомида ўрни алмашди, ҳудуди ҳам кенгайиб борди ва ундаги аҳоли жойлашуви кичик маъмурий қисмлар — маҳаллалар шаклини олган. Маҳаллалар, одатда, каттакичик кўчалар, ариқ ёки жарлик каби табиий тўсиқлар орқали чегараланган ҳамда жамоа бўлиб яшаш зарурияти ёки касбкори, ижтимоий ҳолати, этник таркиби каби белгилари асосида шаклланган.

Қад. ва ўрта аср Тошкент маҳаллалари ҳақида ёзма маълумот жуда оз. Тошкент ҳудудида 9-а. даги шаҳар — Бинкат (11-а. дан Тошкент) нинг кейинги асрларда кенгайиб бориши билан унда маҳаллалар сони ҳам кўпайиб борган ва булардан баъзиларининг номлари ёзма манбаларда учрайди.

18-а. га келиб Тошкент маъмурий ҳудудий жихатдан 4 кисм — даҳаларига бўлинган. Даҳалар ўз навбатида бир қанча маҳалла ва гузарлардан ташкил топган; даҳаларда маҳаллалар сони ва уларнинг каттакичиклиги турлича бўлган. Баъзи йирик маҳаллалар бир ном билан аталса ҳам унинг кейинроқ пайдо бўлган қисмлари тартиб рақами билан (мас., 1, 2, 3, 4Эшонгузар) ёки ҳудудига қараб аталган (мас., Катта Камолон ва Кичик Камолон). Аҳоли сони ўсган сайин маҳаллалар кенгайган ёки янгилари пайдо бўлган. Маҳалла маъмурий ҳолати жиҳатдан ўз ички тартибқоидаларига эга жамоа ташкилоти саналган ва уни маҳалла аҳолиси томонидан сайланган бошлиқ (оқсоқол) бошқарган, 20-а. бошларига келиб улар юзбоши мавқеида кўрилган. Оқсоқолларга маҳалланинг жамоат ишлари, маросимлари, йиғинларини бошқариш ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш ваколати берилган.

19-а. нинг 2ярмига оид ёзма манбаларда Тошкент маҳаллалари ҳақида статистик маълумотлар мавжуд. Уларда қайд этилишича, бир маҳаллада 50 тадан 150 тагача хонадон бўлган. 1910 й. Т. да 146 минг аҳоли яшаган, хонадонлар сони 21 мингга етган. Шаҳар марказидаги маҳаллалар чеккаларидагига нисбатан қад. бўлиб, аҳоли ҳам зич яшаган. Баъзи маҳаллаларнинг номлари ўша жойда ривожланган касбҳунарни англатган (Пичоқчилик, Дегрез, Этикдўз); бошқалари этник атамалар (Ўзбекмаҳалла, Тожиккўча, Мўғулкўча) ёки жойнинг рельефи (Сассиқҳовуз, Чуқуркўприк, Баландмасжид ва ҳ. к.) орқали ифодаланган.

Маҳаллаларнинг масжиди ва чойхонаси унинг гавжумроқ ерида жойлашган, аҳолининг турли маъракалари учун зарур умумий мулки сақланган. Бир нечта маҳаллага бир умумий марказ — гузар, унда масжид, ҳунармандчилик устахоналари, чойхона, нонвойхона, дўконлар ҳамда бозорча хизмат кўрсатган. Гузарлар, одатда, катта кўчалар ёки чорраҳаларда жойлашган.

Тошкент маҳаллалари ҳақида аниқроқ ёзма маълумотлар даҳалардаги қозилик дафтарларида, 19-а. нинг 2ярмида эса русча нашрларда қайд этилган. Шунга кўра, 1865 и. Т. да 140 та маҳалла бўлган, аҳолиси 76 минг киши. Туркистон ўлкаси статистикаси йилномасида (1876) Тошкентда 149 та маҳалла (Шайхонтоҳур даҳасида 48 та, Себзор даҳасида 38 та, Кўкча даҳасида 31 та, Бешёғоч даҳасида 32 та) бўлганлиги таъкидланган. Н. Г. Маллицкий 1927 й. нашр этган рўйхатда эса Тошкентда 280 та маҳалла ва шаҳар аҳолисига тегишли 171 та мавзе номи бор (қ. плансхема). Мавзелар, одатда, шаҳарликларнинг шаҳар ташқарисида жойлашган экинзорлари ва боғларидан иборат бўлган; шўролар даврида мавзелар давлат томонидан мусодара қилиниб жамоа хўжалигига айлантирилган.

Тошкентнинг энг гавжум кисми, унинг бозорлари ҳисобланган. Эски жўва, Чорсу ва Кўкалдош мадрасаси оралиғида Регистон, Чорсу ва Каппон (ғалла) бозорлари жойлашган. Регистон бозорида хонликларда ишлаб чиқарилган моллар билан бир қаторда Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Кошғар, Хитой ва Россиядан келтирилган моллар ҳам сотилган. Тошкентдан савдо карвонлари дашт орқали Сибирь шаҳарлари, Кошғар, Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон ва Эрон томон қатнаган. Тошкент давлати ташқи ва ички савдони ривожлантириш мақсадида олд томонида «Муҳаммад Юнусхўжа Умарий» деб ёзилган, сиртига лочин ёки йўлбарс тасвирлари туширилган ўз тангаларини зарб этиб, мустақил ички ва ташки сиёсат юритган. Юнусхўжа, айниқса, Россия билан муттасил савдо алоқалари олиб бориш ва уни кенгайтиришга интилган. 1792 й. Юнусхўжа рус подшосига хат юбориб унга Катта жуз бийлари билан иттифоқ тузганлигини, Тошкентдан Россияга элтадиган карвон йўлларидаги талончиликлар тухгатилганлигани хабар қилади. 1802 й. нинг кузида Юнусхўжа вазири аъзам Муллажон Охунд Маҳзум билан Ашурали Баҳодир мингбошини СанктПетербургга элчи килиб юборади. Элчиликдан мақсад, фақат савдо алоқаларини кенгайтиришгина эмас, балки Россиядан қуроляроғ, чўян ва мис рудаларини сотиб олиб, ўз ҳарбий кучини мустаҳкамлаш ҳамда Россиядан туп куювчи уста ва кончиларни Тошкентга таклиф этиб, бу ерда тўпчилик ҳунармандчилигини ривожлантириш ва конларни ишга солиш ҳам кўзда тутилган эди. 1803 й. март ойида Тошкент элчилари император Александр I ва давлат канцлери ҳамда ташки ишлар вазири граф А. Воронцов қабулида бўддилар.

Тошкентнинг қалъа девори 19-а. бошларида Юнусхон фармони билан дақалар маҳаллаларининг барча эркаклари оммавий хашарга жалб қилиниб таъмирланди. Лашкар Қушбеги даврида шаҳар атрофи бўйлаб Қўймас, Қўқон, Қашқар, Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чигатой, Кўкча, Самарқанд, Камолон ва Бешёғоч каби 12 дарвоза бор эди. Муҳаммад Солиҳнинг ёзишича, девор бўйлаб ҳар минг қадамда биттадан «борд» (мўла), ҳар 4 минг қадамда эса биттадан бурж (минора)лар қурилган. Шаҳарнинг шарқий дарвозасидан то ғарбий дарвозасигача 8500 қадам, шим. дан жан. га эса 8100 қадам масофа ҳисобланган. Ҳар бир дарвозадан шаҳар маркази — Регистон бозорига элтувчи кўчалар ва улардан эса кўплаб тор кўчалар шохлаб кетган.

Юнусхўжа вафот этгач (1803), унинг ўғли Султонхўжа Тошкент ҳокими бўлди. Юнусхўжанинг ўлимидан фойдаланган Қўқон хони Олимхон ўз укаси Умархон қўмондонлигида қўшин тортиб, Тошкентни эгаллади ва унга Султонхўжанинг укаси Ҳамидхўжани ҳоким қилиб тайинлади. Ҳамидхўжа Қўқонга бўйсунмай қўйди. Натижада Олимхон шахсан ўзи қўшин тортиб, Тошкентни Қўқон хонлигига узилкесил қўшиб олди. Шундан бошлаб, Тошкентга ноиб сифатида фақат Қўқон хони томонидан бекларбеги тайинланадиган бўдди. Бу даврда шаҳарнинг ҳудуди 16 км2ни, аҳолиси 80 минг (баъзи манбаларда 100 минг) кишини ташкил этарди. Шаҳарда ҳунармандчилик, тўқимачилик, ёғоч ўймакорлиги, дегрезлик, темирчилик, кўнчилик, косибчилик, кулолчилик ва б. ривожланган. Кўплаб нонвойхоналар, чойхоналар, дўконлар бўлган. Шаҳар ҳунармандчилигининг деярли барча соҳалари маҳаллий хом ашё ҳисобига ишларди. Кўпчилик маҳалла аҳолиси қишда бирор касбҳунар билан шуғулланиб, ёзда шаҳар ташқарисидаги ер (мавзе)ларида деҳқончилик ва боғдорчилик қилган.

19-а. ўрталарида Россия подшо ҳукумати йирик стратегик мавқега эга бўлган Тошкентни босиб олиш мақсадида ҳарбий юриш бошлади. Бу вақтда Тошкент ва Тошкент вилояти Қўқон хонлиги таркибида эди. 1864 й. 1 окт. да М. Г. Черняев бошчилигидаги рус қўшинлари Чимкент йўлидан келиб Оққўрғон тепалигига ўрнашдилар ва шаҳарни қамал қилиб тўплардан ўққа тутдилар. Тошкентликлар шаҳарни қаттиқ туриб ҳимоя қилдилар. Қўқондан хонлик лашкарбошиси Мулла Алимқул мингбоши кўп минг кишилик қўшин билан Тошкентга етиб келгач, Черняев қўшинлари билан Чимкентга чекинишга мажбур бўлди. Бирок 1865 й. 27 апр. да Черняев қарийб 2000 кишилик қўшин билан яна Тошкент томон йўлга чиқиб, Чирчиқдарёси бўйидаги Ниёзбек қалъасини эгаллайди ва шаҳарни сувсиз қолдириш мақсадида Кайковус ариғи (Бўзсув канали) сув оладиган тўғонни буздириб ташлайди. Лашкарбоши Алимқул ҳам ўз қўшинлари билан Қўқондан Тошкентга етиб келади. Султон Саидхон, Алимқул ва тошкентлик акобируламолар бошчилигида шаҳарни ҳимоя қилишга катта тайёргарлик кўрилади. Черняев 7 майда қўшинлари билан Тошкентга яқинлашади. Душман қўшинлари Салор ариғини кечиб ўтиб, ТархонСайёд (ҳоз. Дархонота) ариғининг ўнг соҳили (ҳоз. Пушкин кўчаси)да муқобил турган Тошкент ҳимоячиларига қарата тўпдан ўт очадилар (қ. Дархон жанги). 9 май куни шаҳарнинг шим. шарқидаги Шўртепада Тошкент ҳимоячилари билан рус босқинчилари ўртасида яна қаттиқ жанг бўлади. Жангда Алимқул оғир ярадор бўлгач, ҳимоячилар ўртасида парокандалик ва ваҳима бошланади. Қўқон хонлиги аскарлари Алимқул хазинасини олиб ўз юртларига жўнаб кетдилар. Тошкентда Қўқон хонлигининг 60 йиллик ҳукмронлиги барҳам топди. Бухоро амирлиги, Қўқон ва Хива хонликлари Тошкент ҳимоячиларининг ёрдам сўраб қилган мурожаатларига рад жавобини бердилар. Черняев фурсатни бой бермаслик учун Тошкентни қамал қилди. Шаҳар аҳолиси сувсиз қолди, озиқ-овқат захираси ҳам тугади. 14 июнда душман аскарлари шаҳарга бостириб киришга муваффақ бўлди, улар дўкон ва уйларга ўт қўйдилар. Шаҳар мудофаасида фаол қатнашган тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳ «Жадидаи тарихи Тошканд» асарида ёзишича, тошкентликлар душманга қаттиқ қаршилик кўрсатганлар. Босқинчилар биринчи галда Ўрда саройини ёндирдилар, кейин портлатдилар. Уч кун давом этган мислсиз жангдан сўнг 42 кун сувсиз қолган ва очликдан тинкаси қуриган Тошкент ҳимоячилари 17 июнда эрталаб таслим бўлишга мажбур бўлдилар. Черняев шаҳар аёнларидан Тошкентнинг 12 дарвозаси рамзий олтин калитларини топширишни талаб қилди. Жуда кўп одам қурбон бўлди. Черняев буйруғи билан уйлар ёндирилди, эгалари отиб ташланди ёки милтиқ найзаси билан санчиб ўлдирилди. Ҳеч кимга шафқат қилинмади. Шундай қилиб, подшо Россияси қўшинлари махсус отряди билан Тошкентни босиб олишга муваффақ бўлди. Тошкент ва унга қарашли атроф ерларда рус давлатининг хукмронлиги ўрнатилди. Т. Россиянинг кейинроқ Туркистон хонликларини босиб олиши учун таянч пунктига айлантирилди. Черняев, ўз босқинчилигини оқлаш учун Тошкент гўё ихтиёрий равишда Россия тобелигига ўтганлиги ҳақида шаҳар аёнлари номидан қалбаки ҳужжат тайёрлади. Бу ҳужжатни имзолашдан бош тортган Солҳбек Охунд ва яна аёнлардан 6 киши Сибирнинг Томск ш. га сургун қилинди. 1865 й. сент. да Оренбург генералгубернатори Крижановский Тошкентга келиб шаҳарни Россия империяси тасарруфига ўтганлигини эълон қилди. 1866 й. авг. да Россия империясининг Тошкентни Россия тобелигига олинганлиги ҳақида расмий фармони эълон қилинди. Тошкент 1867 й. да ташкил этилган Туркистон генералгубернаторлигиицнг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази бўлиб қолди. Анҳорнинг чап соҳилида мустамлакачи маъмурлар ва ҳарбийлар учун Янги шаҳар қурила бошлади. 1865 й. авг. — окт. ойларида руслар Т. нинг Қўймас дарвозаси рўпарасидаги тепаликда Тошкент Тупрокқўрғони ҳарбий қалъасини барпо этишди. Янги шаҳар ҳудудида маъмурий идора ва маҳкамалар жойлашди. Анҳорнинг ўнг соҳилидаги қад. Т. Эски шаҳар деб атала бошлади. Тошкентнинг Россия империяси томонидан босиб олиниши бутун Туркистонни босиб олинишини тезлаштирди.

1892 й. да тошкентликлар мустамлака зулмига қарши кўзголон кўтардилар (қ. Тошкент қўзғолони). 1899 й. Закаспий т. й. Тошкентгача узайтирилди. 1906 й. эса Тошкентни Россия маркази билан боғловчи энг яқин йўл Оренбург — Тошкент т. й. қурилди. Тошкент асосий т. й. тугуни, савдо ва транзит пунктига, Туркистон ўлкасининг маъмурийсиёсий марказига айланди. Шаҳарда янги саноат корхоналари ҳамда савдо муассасалари вужудга келди. Аҳолиси ҳам, асосан, европаликлар ҳисобига тез ўсиб борди. 1913 й. да Тошкентда 111 саноат корхонаси, жумладан, 15 пахта тозалаш зди, 3,5 мингдан ортиқ ҳунармандчилик устахонаси, 22 рус ва чет эл савдо фирмаларининг бўлимлари, 186 та каттакичик дўкон бўлган. Тошкент аҳолиси, асосан, ҳунармандчилик, деҳқончилик, боғдорчилик ва савдосотиқбилан шуғулланган. Тошкентнинг Янги шаҳар қисмида европаликлар қурган саноат ва транспорт корхоналари (пахта тозалаш, ёғмой, виноарақ, ғишт, пилла ва б. корхоналар, т. й., трамвай ва б.)да маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам ишлай бошлади. Тошкент даги Бош т. й. устахонасининг 800 ишчисидан 120 таси маҳаллий миллат вакили бўлган. Трамвай транспорти ва электрэнергетика корхоналарида 1000 дан зиёд ишчи ишлаган. 20-а. бошларида Тошкентда 280 га яқин маҳалла, 170 мавзе бўлган.

1916 й. июлда Тошкент меҳнаткашлари оқ подшонинг мардикорликка олиш ҳақидаги фармонига қарши қўзғолон кўтарди (қ. Мардикорлик).

Россияда Октябрь тўнтариши ҳақидаги хабар Тошкентга етиб келгач, большевиклар ва сўл эсерлар ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаш учун курашдилар. 1917 й. 28 окт. да Бош т. й. устахонасининг маҳаллий миллатга мансуб бўлмаган ишчилари ҳамда аскарлар қўзғолон бошладилар. Улар т. й. депоси, товар омборлари, 1Сибирь полки казармаларини ишғол қилдилар. Шаҳар маркази қўзғолончилар қўлига ўтди. 1 (14) нояб. да Тупроққўрғон ҳам ишғол қилингач, Тошкентда шўролар ҳокимияти ўрнатилди. Шу тариқа Тошкентда Россиядан бадарға қилинган большевиклар 1917 й. 1 нояб. да т. й. мастеровойлари ёрдамида тўнтариш ўтказиб ҳокимиятни эгалладилар. 1918 й. 30 апр. дан Т. Туркистон АССРнинг пойтахти деб эълон қилинди. 1924 й. да Ўзбекистон пойтахти Самарқандга кўчирилди. 1930 й. дан Тошкент яна пойтахт бўлди.

Совет ҳукумати йилларида Тошкент маҳаллалари бошланғич маъмурий бирлик шаклида сақланиб қолди, бироқ уларнинг вазифалари кўп томондан чеклаб қўйилди.

2жаҳон урушигача бўлган даврда Тошкентда бир қанча саноат корхонаси — тикувчилик, тамаки, пойабзал фкалари, тўқимачилик кти, металлсозлик, машинасозлик здлари ва б. қурилди. Бўзсув, Қодирия, Бўрижар ГЭСлари бунёд қилинди. 2жаҳон уруши йилларида Тошкент саноати бутунлай фронтга хизмат қилдирилди. Саноат 1943 й. да 1940 й. дагига нисбатан 3 баробар кўп маҳсулот берди. Уруш йилларида немислар оккупация қилган вилоятлардан эвакуация қилинган 300 минг киши, шу жумладан, 200 мингга яқин бола Тошкентга жойлаштирилди. 1930—40 й. ларда Тошкентда асосан, қишлоқ хўжалиги. ни техника билан таъминлашга қаратилган оғир саноат тармоклари тез суръатлар билан ривожлантирилди. Йирик саноат корхоналари — «Узбекқишлоқмаш», экскаватор зди, «Тоштекстильмаш», «Тошпахтамаш», «Тошкенткабель», ёғмой кти, карборунд зди, машинасозлик, электр лампа ва электр механика здлари, йирик панелли уйсозлик кти ва б. курилди.

1966 й. 26 апр. да Тошкентда юз берган зилзила натижасида шаҳар жиддий шикастланди. Зилзила оқибатлари қисқа муддат (3,5 й.)да тугатилди (қ. Тошкент зилзиласи). Шаҳар қиёфаси бутунлай ўзгарди. Тошкент ҳудуди атрофга боғ ва экинзорлар ҳисобига тез ўсди, кўплаб турар жой массивлари, жамоат бинолари, метрополитен қурилди. 1983 й. да шаҳарнинг 2000 йиллик тўйи ўтказилди.

1991 й. 31 авг. да Тошкентда Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинди. Ҳоз. Т. Ўзбекистон Республикасининг сиёсий маркази ҳамдир. Бу ерда Ўзбекистон Президентининг қароргоҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, ижтимоий ҳаракат ва партияларнинг ва б. жамоат ташкилотларининг марказлари, чет эл элчихоналари, БМТ га қарашли ташкилотлар ваколатхоналари жойлашган. Тошкент чет эллардаги биродарлашган шаҳарлар билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда, Тошкент бир қанча хорижий шаҳарлар билан биродарлашган.

Тошкентнинг энг муҳим хусусиятлари шаҳар герби (рамзи) да акс этган. У узок, тарихга эга. Илк ўрта асрлардаёқ Тошкентнинг ўзига хос рамзи юзага келган. 8-а. да Чоч (Шош) ш. нинг нишони қоплон (тоғ барси) бўлган. Буни 8-а. биринчи ярмида ҳукмдорлик қилган Ябғу Тарновча номи билан зарб қилинган тангаларнинг олд томонида крплон, орқасида эса қанғарларнинг айри там/али ва суғд ёзувида «Тарновча» деб битилган муҳри тасвирида кўриш мумкин. Тошкент ҳукмдорлари кўпинча ўз валиахдларига ҳам тоғнинг энг кучли ва эпчил жонзодига қиёсан Элбарсхон, Белбарсхон каби исм қўйганлар. Тошкентнинг Ўзбекистон мустақиллиги давридаги герби 1996 й. да тасдиқланган, 2003 й. да герб тасвирига қисман ўзгартиришлар киритилган (519бетдаги раемга қ.).

Тошкентда жаҳон мамлакатлари, БМТ ташкилотлари ва Марказий Осиё давлатларининг турли муҳим мавзулардаги семинар, симпозиум ва қурултойлари ўтказиб турилади. 1998 й. да ЮНЕСКО ташкилоти Ижроия Кенгашининг 155сессияси, 1999 й. 19—20 июлда Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича 6Қ2 гуруҳининг БМТ ҳомийлигидаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда тарихий Тошкент декларацияси қабул қилинди. 2000 й. сент. да ЮНЕСКО хрмийлигида «Динлараро диалог ва дунё маданияти» мавзуидаги халқаро конфесс, 2003 й. 14 майда «Интерконтинентал» меҳмонхонасида «Марказий Осиё 20асрда: ҳамкорлик, шериклик ва мулоқот» мавзуида халқаро конференция, 2004 й. июнь ойида Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг конференцияси ўтказилди.

Тошкентда мустақиллик шарофатидан келиб чиқиб ҳам иқтисодиёт, ҳам маънавият соҳасида туб ислоҳотлар қилина бошлади. Иқтисодиёт соҳасида бозор муносабатларига ўтилиши талаблари асосида бизнес, ишбилармонликни, хорижий сармоялар киритишни рағбатлантириш, янги банккредит системасини барпо этиш, мулкни хусусийлаштиришга доир бир қанча амалий тадбирлар кўрилди. Шаҳарда хорижий мамлакатлар ишбилармонлари билан ҳамкорликда қўшма корхоналар, фирмалар очиш ривож топа бошлади.

Шаҳар қиёфасига шарқона тус берилишига аҳамият берилди. 1991 й. 1 сент. да Тошкент даги Марказий майдонни Мустақиллик майдони деб аташ ҳақида Ўзбекистон Президенти фармони эълон қилинди. Кўчалар, майдонлар, ташкилотлар, туманлар қайта номлана бошлади. Шаҳар марказидаги энг катта хиёбон Амир Темур номи билан аталиб, Соҳибқиронга ҳайкал ўрнатилди ва темурийлар даври тарихи давлат музейи қурилди. Шаҳарнинг олимлар яшайдиган даҳасидаги майдонлардан бирига Мирзо Улуғбекка ҳайкал қўйилди ва ҳ. к.

Тошкентни ободонлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Шаҳарга керак бўлмаган, унинг табиий муҳитини бузадиган корхоналар, ташкилотлар ёпилди ёки шаҳардан ташқарига кўчирилди. Тошкентнинг Эски шағар қисмида жойнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, асосан, 1995 й. дан бутун инфраструктурани комплекс ривожлантиришга киришилди. Маҳаллалараро алоқаларни сақлаб қолиб, шаҳарнинг тарихан таркиб топган қисмини тубдан таъмирлаш ва ободонлаштириш йўлида катта ишлар килинди. Жумладан, Эски шаҳарнинг Кррасарой, Сағбон, Бобожонов, Форобий кўчалари кенгайтирилиб, кайта очилди. Бу кўчаларда транспорт қатнови яхшиланди. Фарғона йўли, шунингдек, Тошкентни Қозоғистон билан боғловчи Келес кўприги ва б. қайта қурилди. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ислом унти, «Туркистон» саройи, Республика Биржа маркази, «Тата» («Quality») меҳмонхонаси, «Тошкентленд» истироҳат боғи ва б. иншоотлар фойдаланишга топширилди. «Олай», «Эски жўва», «Фарҳод», «Бешёғоч», «Миробод», «Асака», «Отчопар», «Паркент», «Кўкча» бозорлари деярли қайта қурилди. Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши ишга туширилди. Тошкент даги бир қанча хашаматли бинолар, Ўзбекистон миллий боғи, Япон боғи, Ғафур Ғулом номидаги боғ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Халқаро бизнес маркази, Темурийлар тарихи Давлат музейи, «Интерконтинентал Тошкент», «Le Meridian otel Tashkent Palace», «RadissonSAS Tashkent» меҳмонхоналари, «Юнусобод», «ЖАР», «Гольфклуб» спорт мажмуалари, энг юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон миллий банки спорт мажмуаси, шаҳарнинг бир қанча жойларида қурилган кўприклар ва кичик ҳалқа йўли, «Шаҳидлар хотираси» мажмуи, «Хотира» майдони, Ўзбекистон тасвирий санъати галереяси ва б. Ўзбекистон пойтахтининг тараққий қилиш бош режасининг энг кўзга кўринган босқичлари холос. Бу ўзгариш ва қурилишларнинг муаллифи ва ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовдир.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллабқувватлаш ҳақида»ги фармони (1998) ва қонуни (1999), «Обод маҳалла йили» дастури (2003) асосида Тошкент маҳаллалари ўз ҳуқуқий мақомига эга бўлди. Уларнинг фаолият доираси кенгайди. Маҳаллалар юридик шахс сифатида ўз мулкига, молиявий бюджетига банкдаги ҳисоб рақами — жамғармасига эга бўлди, раҳбарият (раис, котиб)нинг нуфузи ортди, вазифалари аниқ белгиланди. Маҳаллалар ўз ҳудудларида савдо ва маиший хизматни, санитария ва экологик ҳолатларни яхшилаш, тўловлар системасида иштирок этиб, маҳалла ва аҳоли аҳволини яхшилашга кўмаклашиш кабиларда фаол қатнашиш имконига эга бўлдилар.

Шаҳарда 493 фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи — фуқаролар йиғини (маҳалла қўмитаси) ишлайди (яна қ. Маҳама).

Тошкент — Республиканинг энг йирик саноат маркази. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 30% га яқини пойтахт ҳиссасига тўғри келади. Шаҳар саноатида 14 тармоққа мансуб 300 дан зиёд асосий корхоналар ишлаб турибди. Саноат ишлаб чиқариш. таркибида электр энергетикаси, машинасозлик ва самолётсозлик, металлга ишлов бериш, бинокорлик материаллари, енгил ва озиқовқат саноати каби тармоклар салмоқди ўринни эгаллайди. Тошкент тўқимачилик ктида ип газлама маҳсулотининг асосий қисми ишлаб чиқарилади. Авиация ишлаб чиқариш. бирлашмаси, Тошкент трактор зди, «Алгоритм», «Зенит» и. ч. бирлашмалари, электроника зди, «Тонг», «Малика», «Юлдуз» тикувчилик фкалари, бинокорлик корхоналарининг кенг тармоғи ишлаб турибди. Бу корхоналар ўз маҳсулоти билан ташки дунёга чиқмоқда. Авиация ишлаб чиқариш. бирлашмасининг жаҳон андозаларига жавоб берадиган «Ил76», «Ил114» самолётлари ишлаб чиқарилмоқда.

Тошкент корхоналари Германия, Сянган, Венгрияга мис сими, бир қанча мамлакатларга пахта териш машиналари, Бельгия, Швейцария, Франция, Германия, АҚШ, Сербия ва Черногорияга пахта толаси ва б. маҳсулотларни экспорт қилади. Тошкентда 80 дан зиёд хорижий мамлакат фирма ва компаниялари билан биргаликда ташкил этилган 1423 қўшма корхона ва фирмалар фаолият кўрсатмоқда (2004). Жумладан, Туркиянинг «Шайхонтоҳур текстиль», «Сағбонтекстиль», Жан. Кореянинг «UZOmegaTex», Германия ва Швейцариянинг «Хобас тапо», АҚШнинг «Безак» қўшма корхоналари Тошкент иқтисодиётини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқца. 2003 й. нодавлат секторида саноат маҳсулотларининг ҳажми 88,6% га етди.

Т. Ўрта Осиёдаги энг йирик транспорт чорраҳаси, аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Шаҳарда т. й. вокзали, 2 аэропорт, автовокзал, 5 автостанция ишлайди. Бу ердан Тошкент — Оренбург — Москва, Тошкент — Туркманбоши, Тошкент — Наманган — Андижон ва бошқа т. й. ўтган. Тошкент — Янгийўл, Тошкент — Хўжанд, Тошкент — Самарканд, Тошкент — Гулистон йўналишида электр поездлари қатнайди. Тошкентдан МДҲ дан ташқари Лондон, Франкфурт Майн, ТельАвив, Жидда, Деҳли, Карочи, Истанбул, Бангкок, Пекин, НьюЙорк, Амстердам, Шаржа (БАА), КуалаЛумпур, Теҳрон, Афина, Сянган ш. ларига мунтазам ҳаво йўллари, Ҳалаб, Сеул, Осиё ва Европанинг кўпгина шаҳарларига чартер йўловчилар ташувчи рейслар ўтган. Шахардан бир неча муҳим автомобиль йўли бошланади, уларнинг энг йириги — Катта Ўзбекистон трактў. Тошкент ҳалқа автомобиль йўли мавжуд. Шаҳар йўловчилар ички қатнови метрополитен, троллейбус, автобус, трамвай, такси орқали амалга оширилади.

2003/04 ўқув йилида Тошкентда 362 умумий таълим мактаби бўлиб, 378,9 минг ўқувчи, 11 гимназияда 17,1 минг ўқувчи, 23 академик лицейда 9,3 минг ўқувчи, 30 мусиқа ва 25 спорт мактабида 19,2 минг ўқувчи таълим олди. Тошкентда 30 олий ўқув юрти (жумладан, Ўзбекистон миллий унти, I ва II Т. Тиббиёт интлари, Педагогика унти, Иқтисодиёт унти, Ислом унти, Техника унти ва б.) бўлиб, уларда 107,8 минг талаба таълим олди (2004). Тошкентда 1998 — 2003 й. ларда 47 касбҳунар коллежи ва академик лицейлари бинолари ишга туширилди. Улар замонавий дастгоҳ ва техника билан жиҳозланди. Шаҳарда 31 касбҳунар коллежида 29,1 минг ўқувчи ўқийди.

Тошкентда 16 музей (Ўзбекистон давлат санъат, Адабиёт, Ўзбекистон кино санъати, Ўзбекистон соглиқни сақлаш, Антиқа ва заргарлик буюмлари ва б. музейлар) бўлиб, уларда 800 мингга яқин экспонат қўйилган, 166 жамоат кутубхонаси (13,8 млн. нусха асар), 9 маданият саройи, 65 маданият уйи бор.

Тошкентда 13 театр (Ўзбек миллий театри, Алишер Навоий номидаги Ўзбек давлат академик опера ва балет катта театри, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театри, Аброр Ҳидоятов номидаги ёшлар театри, Йўлдош Охунбобоев номидаги Ўзбек давлат республика ёш томошабинлар театри, Тошкент давлат рус академик драма театри, қўғирчоқ театри, Рус давлат республика ёш томошабинлар театри, оперетта театри ва б.) мавжуд.

Тошкент циркида 1940 й. дан бошлаб машҳур ўзбек дорбозлари — Тошканбоевлар сулоласи фаолият кўрсатиб келмоқда.

Тошкентда 16 маданият ва истироҳат боғи бор. Шулардан бири марказий, 5 таси болалар боғи (шулардан бири шаҳар боғи), 10 таси маданият ва истироҳат боғи. Айниқса, Алишер Навоий номидаги миллий боғ, Ғафур Ғулом, Фурқат, Бобур номидаги, «Боғи эрам», «Аквапарк» боғлари машхур. Ундан ташқари дендрапарк, ботаника боғи, ҳайвонот боғи, Гагарин бош фаолият кўрсатади. Амир Темур хиёбони ва б. бор. Тошкент даги зиёратгоҳ жойлардан Шайх Зайниддин, Чўпонота, Каффол Шоший, Хўжа Аламбардор мақбаралари мавжуд.

Тошкентда 18,6 минг ўринли (10 минг кишига 86,8 ўрин) 99 касалхона муассасасида 16,5 минг врач, 25,2 минг ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. Шахарда 115 поликлиника, 594 дорихона фаолият кўрсатади. Республика аҳамиятидаги шошилинч тиббий ёрдам, урология, кўз микрохирургияси, кардиология, жаррохлик, онкология марказлари Тошкентда жойлашган.

Тошкентда 5 санаторий, 19 та санаторийпрофилакторий, дам олиш уйи бор, шулардан, Чинобод санаторийси, Тиббий тикланиш ва физиотерапия илмий тадқиқот инти қошидаги даволаш клиникаси ва болалар стационари ва б. фаолият кўрсатади. Тошкент яқинида Тошкент минерал суви бальнеологик курорти жойлашган.

1994 й. да Тошкентда «Юнусобод» теннис саройи қурилиб, унда УзР Президента соврини учун теннис бўйича катта халқаро мусобақалар ўтказилмоқда. Шаҳарда Олимпиада ўринбосарлари билим юрти, «Пахтакор» спортмашғулот бирлашмаси, «Қибрай» ўқувмашғулот марказлари, енгил атлетика бўйича «Янгиобод» ўқувмашғулот базаси жойлашган. «Ёшлик» спорт аренаси, «Пахтакор» марказий стадиони ва б. халқаро спорт талабларига жавоб берадиган спорт иншоотлардир. Шу боис Тошкентда катта халқаро спорт мусобақалари ўтказиб турилади. 1995 й. сент. да 1Марказий Осиё ўйинлари, 1998 й. ноябда «сув парией» синхрон сузиш бўйича 1халқаро турнир, 1999 й. 7 июнда «Динамо» теннис кортида «Tashkent open» хотинқизлар турнири бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг «Пахтакор» футбол жамоаси ўз стадионида жаҳон ва Осиёнинг нуфузли жамоалари билан учрашувлар ўтказиб келмоқда. Машҳур ўзбек кураши бўйича ҳам Тошкентда халқаро мусобақалар бўлиб ўтди. 2004 й. июль ойида тошкентлик Рустам Қосимжоновнннг шахмат бўйича жаҳоннинг энг кучли шахматчиларини енгиб Жаҳон чемпиони унвонини олиши ўзбек шахмат спортининг буюк ғалабасидир. Тошкентда спорт мавзусига бағишланган бир қанча журнали ва газ. лар чиқади. Шулардан «Спорт», «Ўзбекистон футболи» ва б. ни айтиш мумкин. Ўзбекистонда спорт кадрларини, асосан, Ўзбекистон давлат жисмонии тарбия инти тайёрлайди. Инт қошида 1993 й. дан Ўзбекистон Олимпия академияси фаолият кўрсатади.

Тошкентда 19 номда республика газ. лари, 2 вилоят газ. («Тошкент ҳақиқати», «Ташкентская правда»), 2 шаҳар газ. («Тошкент оқшоми», «Вечерний Ташкент»), 44 кўп тиражли газ. нашр этилади. Республикада нашр этиладиган 67 номдаги журналнинг 62 таси Тошкентда чиқади (қ. Матбуот). Т. да 4 та информацией агентлик фаолият кўрсатади. Ўзбекистондаги нашриётларнинг асосий қисми Тошкент шахридадир (қ. Ноширлик). Ўзбекистон радиоэшиттиришларида Тошкент радиоси етакчи ўринни эгаллайди. Тошкент шаҳри ва вилоят радио тингловчилари учун ҳар куни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят радиоэшиттириши бош таҳририятида тайёрланган эшиттиришлар берилади (1971 й. дан). Бош таҳририятда ахборот ва ижтимоийсиёсий бўлимлар бор (қ. Радиоэшиттириш). Тошкент телевидение студиясининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун мўлжалланган кўрсатувлари бош таҳририяти махсус кўрсатув туркумларини тайёрлайди (қ. Телевидение).

Тошкент даги тарихий меъморий ёдгорликлардан: Кўкалдош мадрасаси (16-а.), Шайх Зайниддин бобо макбараси (13 — 14-а. лар), Хўжа Аламбардор макбараси (тахм. 10-а.), Абулқосим шайх мадрасаси (19-а.), Юнусхон макбараси (15-а. охири), Шайх Хованди Тоҳур мақбараси (15а.), Қалдирғочбий макбараси (15-а. нинг 1ярми) ва б. сакланган.

Тошкент шаҳри туманлари Акмал Икромов тумани — Т. даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1977 й. Чилонзор ва Октябрь (ҳоз. Шайхонтоҳур) туманларини ихчамлаштириш мақсадида, улар ҳудудида ташкил этилган. Давлат арбоби Акмал Икромов номига қўйилган. 1977 й. дан ҳоз. чегарасида жан. ва жан. шаркдан Заргарлик ва Қатортол кўчалари билан бошланиб, ғарб ва шим. ғарбда автомобиль ҳалқа йўлига туташади. Майд. 2797 га, жумладан, кўкаламзор ерлари — 1124 га. Аҳолиси 228,3 минг киши (2004). Кўчалар сони 424 тани ташкил этиб, шундан 8 таси марказий ҳисобланади. Асосий автомагистраллари: Лутфий, Ҳамроқул Турсунқулов, Фарҳод, Султон Сегизбоев, Уйғур, Назарбек, Зиё Сайд, Тўқимачи кўчалари ва Кичик ҳалқа йўл. Туманда 50 та маҳалла мавжуд.

Туман ҳудудида қуйидаги саноат корхоналари: заргарлик зди, булкакондитер, сут ктлари, «Тошкентсут» акциядорлик жамияти, «Фонон» зди, «ОсиёФуд» нон маҳсулотлари корхонаси, «Чевар» тикувчилик ишлаб чиқариш. бирлашмаси, «Газавтоматика» корхонаси, «Тошинтерм» Ўзбекистон — Хитой, «Шайхонтоҳуртекстиль» кўшма корхоналари, Тошкент механизация воситалари ва жиҳозлари ҳамда станоксозлик тажрибаэкспериментал механика зди, тўқимачилик ктининг 4йигирувтўқув фкаси, 13 автотранспорт ва 5 қурилиш ташкилоти мавжуд. Туманда Жаҳон тиллари унти, Давлат солиқ академияси, юридик коллежи, санъат интернат мактаби, 3 та академик лицей, 5 касбҳунар коллежи, 37 умумий таълим мактаби, 53 болалар боғчаси ва яслиси, 8 даволаш яслиси, 6 даволашпрофилактика муассасаси, 22 поликлиника, 6 оилавий поликлиника, 5 касалхона ва диспансер бор. Туман аҳолисига 512 озиқ-овқат ва 550 саноат моллари дўкони, 420 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат қилади. 2 маданият уйи, 8 жамоат кутубхонаси, «Ватан» кинотеатри, Акмал Икромов номидаги маданият ва истироҳат боғи бор. Турар жой фондининг умумий фойдали майд. 3486 минг м2 (2004). Туманда қурилиш ишлари 1966 й. дан бошланган. Тошкентни реконструкция қилиш ва ривожлантириш Бош планига мувофиқ туманда катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда; 70, 72 АТС, стоматология поликлиникаси, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, «Карвонсарой бозори», «Ўрикзор», «Гулистон» турар жой массивлари, болалар боғчалари, мактаблар қурилиб ишга туширилди. Фарҳод ва Уйғур кўчалари кенгайтирилди.

Бектемир тумани (1990 й. гача Наримонов) — Т. даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1960—81 й. лар Бектемир шаҳарчаси: 1973—90 й. ларда шаҳар, 1981—90 й. ларда давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Наримон Кербалай Нажаф угли Наримонов (1870—1925) номи билан юритилган. 1990 й. дан Тошкент таркибидаги Бектемир тумани. Чирчиқдарёсининг чап соҳилида. Бу даре Бектемир туманини бошқа туманлардан ажратиб туради. Майд. 1,83 минг га, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган ҳудуди 0,012 минг га. Аҳолиси 29,9 минг киши (2004). Кўчалар сони 45 та. Асосий йирик кўчалари: Ҳусайн Бойқаро, Оҳангарон шоҳкўчаси, Бектемир. 12 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида «Ўзсматана», «Агрокерамика», «Мирмакс» қўшма корхоналари, 17 саноат корхонаси, шу жумладан, Тошкент мотор, «Иргидромаш» ва б., 9 транспорт муассасаси, «СредазВНИИгидромаш» и. т. института, 5 умумий таълим мактаби, мусика мактаби, болалар спорт мактаби, 13 болалар боғчаси, 16тиббиётдаволаш муассасаси, 4 поликлиника бор. Туманда 522 йирик ҳамда кичик ўрта бизнессубъектлари фаолият кўрсатади, шундан 44 таси хорижий инвестициялар иштирокида тузилган корхоналардир. Туман аҳолисига 11 озиқовқат, 4 саноат моллари, 7 аралаш моллар дўконлари, универмаг, 30 овқатланиш корхонаси, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари хизмат қилади. 5 жамоат кутубхонаси, клуб, маданият уйи, кинотеатр, 10 дан зиёд болалар спорт майдончалари, теннис корти, 2 футбол майдони бор.

Туманда Ўрта Осиёда ягона бўлган «Гольфклуб» ташкил этилган.

Мирзо Улуғбек тумани (1935 й. гача — Пролетар тумани, 1992 й. гача Куйбишев тумани; 1992 й. майдан Мирзо Улуебек тумани) — Т. даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929 и. ташкил қилинган. Ҳоз. чегараси 1978 й. дан буен ўзгармаган. Тошкентнинг шим. шарқий қисмида жойлашган. Тошкент маркази (Амир Темур хиёбони)дан бошланиб, шим. шарқий томонга, Тошкент автомобиль ҳалқа йўлигача боради. Феруза мавзеси, Тошкент трактор зди, Улуғбек шаҳарчаси ғам туман ҳудудига киради. Майдони 3,2 минг км2, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган ҳудуд — 0,579 минг га. Аҳолиси 247,6 минг киши (2004). Туман ҳудудида тарихий ва маданий ёдгорликлардан Кирха (1892) сакланган. Кўчалар сони 532 та. Асосий магистраллари: Пушкин, Паркент, Темур Малик, Оққўрғон кўчалари, Буюк ипак йўли шоҳкўчаси, Ҳабиб Абдуллаев кўчаси, Кичик ҳалқа йўл. 49 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида 377 йирик корхона, шундан 28 саноат корхонаси (шу жумладан, «Тошкенткабель», трактор здлари, «Ўзбекистон пахтачилик машинасозлиги», локбўёқ здлари.), 3119 кичик ва ўрта бизнес субъектлари бор. 27 и. т. института, 10 лойиҳа инти, 4 олий ўқув юрти (Маданият инти, Жаҳон иктисодиёти ва дипломатия унти ва б.) хамда умумқўшин қўмондонлик билим юрти, ҳарбий академия, Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш инти, ёзувчилар, композиторлар, меъморлар ижодий уюшмалари ва театр жамияти, 33 умумий таълим мактаби, 12 касбхунар коллежи, 4 болалар мусиқа мактаби ва санъат мактаби, 10 касалхона ва диспансер, «Она ва бола» маркази, 11 оилавий поликлиника, 2 тиббийсанитария қисми ишлаб турибди.

Аҳолига 176 озиқ-овқат дўкони, 244 саноат моллари дўкони, 304 умумий овқатланишкорхоналари, 517 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат қилмоқда. Мухтор Ашрафий, Сергей Есенин уймузейлари, 28 жамоат кутубхонаси, 3 маданият уйи ва саройи, 3 маданият ва истироҳат боғи, ҳайвонот боғи ва б. ишлаб турибди. Турар жой фондининг умумий фойдаланиш майд. 2579 минг м2.

Миробод тумани (1992 й. гача Ленин тумани) — Т. даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929 й. Шайхонтоҳур тумани билан биргаликда ташкил этилган. Ҳоз. чегараси 1977 й. дан буен ўзгармаган. Туман Тошкентнинг жанубий қисмида жойлашган. Шим. да Амир Темур хиёбонидан ҳалқа йўлигача чўзилган. Майд. 1,71 минг га, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган ҳудуди —0,356 минг га. Аҳолиси 123,8 минг киши (2004). Кўчалар сони 103 та, шундан 8 таси марказий кўча ҳисобланади. Буларга Фитрат, Мовароуннаҳр, Нукус, Космонавтлар кўчаси, Т. Шевченко, Фарғона йўли ва б. киради. 39 та маҳалла мавжуд. М. т. жанубдан Бектемир, шарқдан Ҳамза, шим. дан Юнусобод, шим. ғарбдан Яккасарой, жан. гарбдан Сергели туманлари билан чегарадош. Туман чегаралари Шароф Рашидов, Истиқлол, Охунбобоев, Фарғона йўли, Тошкент Катта ҳалқа йўли, Бешкент, Фитрат, Турғунбоева,. Оқ йўл, Кичик Бешёғоч, Нукус, Кунаев кўчаларидан ўтади. Тошкент метрополитенининг «Ойбек», «Тошкент» станциялари М. т. ҳудудидадир. Туман ҳудудидан 4 та канал (Баратхўжа, Қорасув, Салор, Толариқ) оқиб ўтади.

М. т. да 3167 корхона ва ташкилот фаолият кўрсатади, шундан 349 таси йирик, 818 таси кичик ва ўрта бизнес субъектларидир. Тошкент ш. бўйича саноат ишлаб чиқариш. умумий ҳажмидаги туманнинг улуши 10,5% ни ташкил этади. «Ўзэлектроаппарат», «Ўзкимёфарм», «Фотон», «Тонг» акциядорлик жамиятлари, «Ўзтемирйўлмаштаъмир», «Учқун» каби йирик саноат корхоналари республика аҳамиятига эга.

М. т. да асосий доирадаги саноат корхоналари сони 31 тани ташкил қилиб, саноатнинг 8 та тармоғи бўйича фаолият юритадилар, булар енгил саноат, озиқовқат, тиббиёт, матбаа саноати, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш соҳаси, ёғочни қайта ишлаш ва қоғоз ишлаб чиқариш. саноати, кимё ва нефть кимёси саноати, қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш. тармоқдаридан иборат. Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш. ҳажмларининг энг юқори ўсиш суръатлари енгил, озиқ-овқат саноат соҳаларида кузатилади.

Туман экспорт салоҳиятининг асосий қисми «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияларига тўғри келиб, Тошкент ш. бўйича экспортнинг 1/3 қисми туман улушига тўғри келади.

Тумандаги ўзида чиқарилган маҳсулот экспорти билан шуғулланувчи корхоналар «Узэлектроаппарат», «Фотон» акциядорлик жамиятлари, «Кварк», «Ўзтемирйўлмаштаъмир», «Ташэлектроаппарат» корхоналари ва б. дир.

М. т. да Миробод бозори, аэропорт, т. й. вокзали, 17 умумий таълим, 2 мусиқа, 3 спорт мактаби, 8 касбҳунар коллежи, 3 академик лицей, 6 олий ўқув юрти (Тошкент Вестминстер унти, Тошкент давлат авиация, Тошкент фармацевтика, Тошкент темир йўллари транспорти муҳандислари, Тошкент шарқшунослик, Тошкент автомобиль ва йўллар интлари), 5 ўрта махсус билим юрти фаолият кўрсатади. Аҳолига 778 савдо ва 180 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат кўрсатади. Улардан 108 озиқовқат, 55 саноат моллари дўконлари, 227 овқатланиш, 160 ноозиқ, 160 аралаш, 58 ностационар савдо шохобчаларидир.

Тошкент шаҳар, вилоят ҳокимиятлари, Алишер Навоий номидаги ўзбек давлат академик опера ва балет катта театри, Тошкент давлат рус академик драма театри, шунингдек, 4 маданият уйи, 2 маданият ва истироҳат боги, Le Meridian otel Tashkent Palace, «Пойтахт» меҳмонхоналари, 7 кутубхона, Санъат, Темир йўл техникаси, Тиббиёт музейлари, Ўзбекистон БА Марказий кўргазма зали мавжуд. Туманда 1 клиник шифохона, болалар касалхонаси, шаҳар клиник рухий касалликлар шифохонаси, 2туғруқ мажмуаси (4 ва 5 сонли), 40 оилавий поликлиника, Темир йўл, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Марказий консультатив ташҳис поликлиникалари, стоматология поликлиникаси (7сонли), шаҳар жисмоний тарбия диспансери, теританосил касалликлари диспансери (1сонли), Тошкент шаҳар йўловчитранспорт тиббиёт санитария қисми, шаҳар болалар руҳийасаб касалликлари шифохонаси ва санаторий ишлаб турибди. Турар жой фондининг умумий майд. 1432,1 минг м2.

Сергели тумани — шаҳардаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1967 й. да ташкил этилган. Тошкент шаҳрининг жан. ғарбий қисмида. С. т. ҳудуди марказий т. й. трассасидан Чирчиқ дарёси қайирларигача бўлган ерларни, жан. ғарбда Чоштепа, Нўғайқўрғон, Тошкент аэропорти атрофи, Қўйлиқ 5—7, Сергели 1 — 8, Спутник (Йўлдош), Дўстлик, Қурувчилар мавзелари, Эски Сергели, Саноат зонасини қамраб олади. Шим. ғарбдан Тошкент вилоятининг Зангиота, жан. шарқцан Янгийўл туманлари билан чегарадош. Майд. 5,19 минг га, шу жумладан, кўкаламзор ерлар 0,347 минг га. Аҳолиси 154,4 минг киши (2004). Маҳаллалар ва уйжой ширкатлари сони 33 та бўлиб, 14 та мавзе ва Йўлдош (Спутник) шаҳарчасидаги (1966 й. да ташкил этилган) 17 та кичик мавзедан иборат. Кўчалар сони 147 та. Асосий магистраллари: Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг жан. қисми, Янги Сергели, Чоштепа, С. Толипов, Қипчоқ кўчаси; Тошкент — Ангрен т. й. ҳам туман ҳудудидан ўтади.

С. т. да 1101 корхона бўлиб, шулардан 167 таси йирик, 252 таси кичик ва б. корхоналардир. 330 та саноат корхонасида: мебель, иккиламчи кора ва рангли металл, поршень, гигроскопик пахта, асфальт, резина ва пластмасса буюмлари, ёғочни қайта ишлаш, чарм ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. «Файз» холдинг компанияси, «Мебель» корхонаси, авиация таъмирлаш зди, «Новатор» (трактор поршенлари), «БаракатАльфа» (гигроскопик пахта), «Гринворд» (болалар озиқ-овқати, мева шарбатлари), Тошкент темир йўл масофаси (контейнерлар жўнатади) корхоналари, Қуёшдан ҳимоялаш буюмлари зди (пластмасса ромлар ва б.), «Тошкент» халқаро аэропорти, Сергели авиаотрядлари, 3 автокомбинат, «РАФ» автокорхонаси (йўловчиларга кичик автобусда хизмат кўрсатилади), 4, 12автобус саройлари мавжуд. Шунингдек, 973 та тадбиркор фаолият кўрсатади. Туманда 27 умумий таълим мактаби, 5 та мактабдан ташқари таълим маркази, 6 касбҳунар коллежи, 2 болалар спорт мактаби бор. Соғлиқни сакдаш системасида 491 ўринли 3 та шаҳар касалхонаси, 5 поликлиника, туғруқхона, теританосил касалликлари диспансери, 33 дорихона Аҳолига хизмат кўрсатади. Ст. да Ўзбекистон Республикаси ташки иқтисодиёт миллий банки, Саноат қурилиш банки, «Асакабанк», Уйжой жамғарма банки, Халқ банки бўлимлари мавжуд. Шаҳардаги энг йирик савдо мажмуаларидан дехдон бозори, Сергели, «Автомакон» бозори, Пойтахт Сергели савдо маркази ишлаб турибди. 8 кутубхона, 3 маданият уйи, Усмон Носир ва Янги Сергели маданият ва истироҳат боғлари, мусиқа мактаби бор. 106 спорт иншооти, шу жумладан, стадион, 5 сузиш ҳавзаси, 43 спорт зали, 51 спорт майдончаси, 4 соғломлаштириш спорт мажмуаси мавжуд.

Туманда қурилиш ишлари, асосан, Тошкент зилзиласи (1966 й.)дан кейин бошланган бўлиб, 1 ва 2 қаватли ёғоч уйлар қурилган. Сергели турар жой даҳасидаги 4 ва 9 қаватли бинолар 1980 — 90 й. ларда қад кўтарган. Ст. турар жой фондининг умумий фойдали майд. 2718,5 минг м2 (2004).

Туманнинг асосий йўналиши — умумшаҳар маркази билан боғлайдиган Янги Сергели кўчаси. Туман ҳудудида Чоштепа ва Нўғайқўрғон археол. ёдгорликлари бор.

Собир Раҳимов тумани — Т. даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1970 й. да ташкил килинган. Собир Раҳимов номи билан аталган. 1980 й. дан ҳоз. чегарасида. Тошкентнинг шим. ғарбида жойлашган. Шим. ғарбда Тошкент вилояти Зангиота тумани, шим. ва шим. шаркда Тошкент тумани, шаркда Юнусобод тумани, жан. ва жан. ғарбда Шайхонтоҳур тумани билан чегарадош. Майд. 3,4 минг га, шу жумладан кўкаламзор ерлари 1,01 минг га. Аҳолиси 283,6 минг киши (2004). Кўчалар сони 290 та. Асосий магистраллари: Беруний, Ниёзов, Кичик ҳалқа йўл, Форобий, Зиёмов, Чимбой, Уста Ширин, Тансиқбоев, Ҳасанов, Ойбек ва Қорасарой кўчалари. 58 та махалла мавжуд.

Туман ҳудудида К«олорфлекс», «Империал», «Осиёбатарея» қўшма корхоналари, 30 саноат корхонаси, шу жумладан, «Тошкентмармар» ишлаб чиқариш. бирлашмаси, «Миконд», агрегат, тажрибамеханика, экскаватор таъмирлаш, «Компрессор», «Оникс» ва чинни здлари, «Тошкент мебель» и. ч. бирлашмаси, «Тола» (пиллакашлик) корхонаси, бош кийимлар фкаси, 10 автотранспорт ва 10 курили ш ташкилоти фаолият кўрсатади. Туманда 19 илмий тадқиқот инти, 4 лойиҳалаш ташкилоти («Ўзгазлойиҳа», «Ўзқишлоқхўжалик лойиҳа», Халқ таълими Вазирлигининг лойиҳаконструкторлик бюроси, «Таш. ЗНИИЭП»), 3 олий ўкув юрти (ЎзМУ, ТошДТУ, 2Тошкент тиббиёт инти), 1 лицей, 1 касбхунар коллежи, 37 умумий таълим мактаби, 1 санъат, 1 та мусика мактаби, 60 та мактабгача тарбия муассасаси бор. Туман аҳолисига 47 оилавий поликлиника, 20 та касалхона, 8 маданият уйи ва саройи, 10 та кутубхона, ёш томошабинлар театри, табиат музейи, 3 та бозор, 5 та стадион, 6 та сузиш ҳавзаси, 57 спорт зали, 10 та теннис мажмуаси хизмат кўрсатади. Туман худудида «Оймомо» маданият ва истироҳат боғи, бир неча кичик дам олиш масканлари, «Ўзэкспомарказ» халқаро кўргазмалар мажмуи, «Олимпия» мехмонхонаси фаолият кўрсатади. 110 озиқовкат ва 51 саноат моллари дукони, 196 умумий овқатланиш корхонаси, 467 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд.

Мустақиллик йилларида Сағбон, Қорасарой, Форобий кўчалари кенгайиб, Мойқўрғон, Бешқўрғон мавзелари ташкил қилинди, уз. 1 км дан зиёд кўприк бунёд этилди.

Туман худудида меъморий ёдгорликлардан Барокхон мадрасаси, Қаффол Шоший мақбараси бор. Беруний, Фурқат, Собир РаҳимовваЛ. Б. Шастри, Бердақ, А. Кодирийга ҳайкал ўрнатилган. Шаҳар метрополитенининг Беруний метро стяси туман худудида жойлашган.

Чилонзор тумани — Т. даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1963 й. да ташкил килинган. Топонимистларнинг фикрича туман номи чилон (жийда) ўсимлигидан олинган. Тошкент зилзиласи (1966) дан кейин туманда қурилиш ишлари авж олди. Тошкентнинг жан. ғарбий қисмида жойлашган. Шим. да Октепа канали, шаркда Бўрижар канали, жан. ғарбда Ўрта Осиё т. й. бўйлаб Тошкент автомобиль ҳалқа йўли ва Бобур кўчасигача давом этган. Майд. 2994 га, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майдонлар 1,334 минг га. Аҳолиси 217,1 минг киши (2004). Кўчалар сони 262 та. 45 та маҳалла мавжуд. Тумандаги баъзи жойлар Тошкент тарихи билан боғлиқ. Чилонзор Октепаси археологик ёдгорлиги (4—8-а. лар, 10 — 11-а. лар), Абулқосим Шайх мадрасаси, Хайробод Эшон меъморий мажмуаси каби меъморий ёдгорликлар шу туман худудида жойлашган.

Асосий магистраллари — Халқлар дўстлиги, Муқимий, Чўпонота, Фарҳод, Гавҳар, Чилонзор, Қатортол, АлХоразмий кўчалари. Ҳудудида қўшма корхоналар («Совпластитал» Ўзбекистон — Италия қўшма корхонаси, «Ўзбегиминтернешнл» қўшма корхонаси ва б.), 24 саноат корхонаси (шу жумладан, 3 пойабзал и. ч. бирлашмаси, кўрлар жамиятининг и. ч. комбинати, «Реле ва автоматика», «Алгоритм» корхоналари, электр рўзғор буюмлари здлари); 8 и. т. института, 8 лойиҳалаш инти, конструкторлик бюроси, Тошкент давлат иқтисодиёт унти, 38 умумий таълим мактаби, 20 академик лицей ва коллеж, 65 мактабгача ёшдаги болалар муассасаси; 9 касалхона ва 31 та поликлиника бор. Аҳолига 152 озиқовқат, 64 саноат моллари дўконлари, 121 умумий овқатланиш корхонаси, 96 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, Чилонзор буюм бозори хизмат килади. Мукимий номидаги мусиқа ва драма театри, Давлат мусиқали комедия (оперетта) театри, 2 кинотеатр, Навоий номидаги Миллий боғ, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, Халқлар дўстлиги саройи фаолият кўрсатади. 4 стадион, 101 спорт зали, 166 спорт майдончалари, 6 сув ҳавзаси, отчопар мажмуаси бор. Турар жой фондининг умумий фойдали майд. 3178 минг м2.

Шайхонтоҳур тумани — Т. даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929 й. Октябрь тумани номи билан тузилган. 1992 й. да Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) тумани деб ўзгартирилган. 1978 й. дан ҳоз. чегарада. Шим. ғарбда Зангиота тумани, шим. да Собир Раҳимов, шим. шаркда ва шарқда Юнусобод, жан. да Чилонзор ва Яккасарой, ғарбда Акмал Икромов туманлари билан чегарадош. Майд. 2,73 минг га, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган майдонлар 0,832 минг га. Аҳолиси 263,1 минг киши (2004). Кўчалар сони 622 та. Асосий магистраллари: Абдулла Қодирий, Навоий, Узбекистан, Беруний шоҳкўчалари, Фурқат, Уйғур, Самарканд дарвоза кўчалари. Халқлар дўстлиги, Хадра, Чорсу, Оцтепа майдонлари, 48 та маҳалла бор.

Туманда 3379 корхона ва ташкилот мавжуд. 9 саноат корхонаси, шундан «Шарқ гули» бадиий, Тошкент тикувчилик, «Орзу» и. ч. бирлашмалари, Тошкент матбаа кти, кўнмўйна зди ва б. ишлаб турибди. 3069 кичик ва ўрта бизнес субъектлари қайд этилган. Ш. т. да 18 вазирлик, давлат қўмиталари ва йирик идоралар, меъморлик ва шаҳарсозлик бош бошқармаси, 11 лойиҳалаш инти, Ўзбекистон Республикаси ФАнинг Навоий номидаги адабиёт музейи, Сейсмология, Полимерлар кимёси ва физикаси, Микробиология интлари, Архитектура ва қурилиш, кимётехнология интлари, 16 ўрта махсус ўқув юрти, 42 умумий таълим мактаби ва б. муассаса, ташкилотлар бор. 10 та оилавий ва стоматология шифохонаси, 18 поликлиника ва амбулатория, 8 касалхона хизмат кўрсатади. Мустақиллик йилларида туман ҳудудида Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ислом университета, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия унти қошидаги академик лицей қурилди, Ўзбек миллий академик драма театри, «Чорсу» савдо маркази бинолари ҳамда Эски жўва бозори кайта таъмирланди.

Энг йирик гузарлари: «Гулзор», «Ипакчи», «Кўкча», «Исломобод». Туманда «Янги Камолон», «Ҳувайдо», «Боғкўча», «Чўпонота», «Ипакчи» маҳаллаларида катта спорт майдонлари мавжуд. 562 озиқ-овқат, 346 саноат моллари дўконлари, 174 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, «Чорсу» савдо маркази туман аҳолисига хизмат кўрсатади.

Ўзбек миллий академик драма театри, Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театри, Сатира театри, Рус ёш томошабинлар театри, цирк, «Санъат саройи», «Ўзкўргазмасавдо» саройи, 9 маданият уйи ва муассасаси, Кино уйи, 22 жамоат кутубхонаси, 4 кинотеатр ва б., «Пахтакор» стадиони, «ЖАР» спорт мажмуи, «Шарқ», «Хадра», «Ёшлар уйи», «Sun Shine Tyron» меҳмонхоналари ишлаб турибди. Туман ҳудудида меъморий ёдгорликларидан Кўкалдош мадрасаси (16-а.), Юнусхон (15-а.), Шайх Зайниддинбобо (13— 14алар) мақбаралари сакланган.

Юнусобод тумани — Т. даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1936 й. да Киров тумани номи билан ташкил қилинган. 1992 й. май ойидан Юнусобод тумани деб аталади.

Юнусобод номининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар (акад. А. Муҳаммаджонов) фикрича, жойнинг номи жуда қад. бўлиб, асли «Юнусработ» деб аталган. Бу ўринда «работ» карвонсарой маъносида қўлланган (қ. Работ). Шим. томондан шаҳарга кирувчилар шу жойда қўниб ўтишган. Маҳаллий зиёлиларнинг фикрича, жойнинг номи себзорлик тадбиркор Юнусҳожи Нодирҳожи ўғли (19-а., Юнусобод Октепасида боғроғлари бўлган) ҳақидаги ривоятлар билан боғлиқ. Туман шаҳарнинг шим. қисмида жойлашган. Амир Темур хиёбонидан бошланиб шим. томонга, Тошкент катта ҳалқа йўлигача давом этади.

Майд. 4,14 минг га, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майд. 1,073 минг га. Аҳолиси 289,0 минг киши (2004). Кўчалар сони 441 та. Асосий магистрал кўчалари: Шароф Рашидов, Амир Темур, Аҳмад Дониш, Хуршид, Ғани Мавлонов, Жаҳон Обидова, Гвардия полковниги Хўжаев. 50 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида 3547 корхона ва ташкилот бўлиб, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг саноат и. ч. даги улуши 36,3%, қурилишда 64,2%, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 50,9% ни ташкил этади. Улар орасида 155 та қўшма корхона фаолияти и. ч. ва аҳолига хизмат кўрсатишга йўналтирилган.

Саноат корхоналаридан «Узбекқишлоқмаш», «Юлдуз» тикувчилик, «Асбобсоз», «Раупхон» корхоналари; вагон таъмирлаш здлари, китобжурнал фкаси, «Ўзбекэнерготаъмир» и. ч. бирлашмалари ва б. ишлаб турибди. Чет эл инвестициялари иштирокида фаолият кўрсатаётган «Дилек интерпрайс», «Айлин Гида Санайи», «Азия Силк» шўъба корхоналари, «Растр», «Супертекстиль» корхоналари, шунингдек, мебель ишлаб чиқарувчи 3 та кушма корхона бор.

20 га яқин и. т. института, лойиҳалаш интлари, 6 лицей, 6 касбҳунар коллежи, 4 олий ўқув юрти, 42 умумий таълим мактаби, 3 мусиқа мактаби, 70 мактабгача тарбия муассасаси, 8 та касалхона, 40 поликлиника ва амбулатория муассасалари, 1 санаторий бор. 2 кинотеатр, «Туркистон» киноконцерт зали, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон халклари тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, ҳайвонот боғи, «Интерконтинентал», «Dedeman Silk Road», «Шератон» меҳмонхоналари, Шаҳидлар хотираси мажмуаси, 5 маданият уйи, 12 кутубхона, 186 спорт иншоотлари, Олай, Юнусобод бозорлари, 1785 та савдо, 356 та умумий ов~ қатланиш ва 467 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турипти. Тошкентнинг асосий телевизион минораси туман ҳудудида жойлашган. Турар жой фондининг умумий фойдали майд. 5223 минг м2. Ю. т. ҳудудида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг Юнус Ражабий, Абдулла Қодирий, Минор, Ҳабиб Абдуллаев стяларидан электр поездлар қатнайди. 2005 й. гача яна 3 стя (Ф. Хўжаев, «Юнусобод», «Туркистон»)ни ишга тушириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Яккасарой тумани — Т. даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1936 й. Фрунзе тумани номи билан ташкил қилинган. 1992 й. майдан Я. т. деб аталди. Туман Тошкентнинг жан. ва қисман марказий кисмида жойлашган. Шим. да Ўзбекистон кўчасидан жан. да Урта Осиё т. й. линиясигача чўзилган. Майд. 1,39 минг га, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган ҳудуди 0,144 минг га. Аҳолиси 112,3 минг киши (2004). Кўчалар сони 156. Асосий магистраллари: Бобур, Усмон Носир, Нукус, Узбекистан, Шота Руставели, Афросиёб кўчалари. 17 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида 24 саноат корхонаси ва 32 қурилиш ташкилоти жойлашган. 3 автотранспорт корхонаси, юк ортиштушириш т. й. стяси, автовокзал ишлаб турибди. Йирик саноат корхоналаридан «Тоштўқимачи» кти, «Тошкент ёғочни қайта ишлаш зди», Темирбетон маҳсулотлари зди, «Агама» корхонаси, пойабзал, Саноатиндустрия бирлашмалари ва б. фаолият кўрсатади. 26 и. т. института, лойиҳалаш ташкилотлари ва конструкторлик бюроси, 4 олий ўкув юрти (Низомий номидаги Педагогика унти, Тўқимачилик ва енгил саноат инти, Маннон Уйғур номидаги Санъат инти, Тошкент Хореография олий мактаби), 6 та касбҳунар коллежи ва лицейлар, 19 умумий таълим, 2 спорт, 2 мусиқа мактаблари, 8 кутубхона мавжуд. Туман аҳолиси саломатлиги муҳофазасини 14 даволаш муассасаси ва 5 та оилавий шифохона таъминлайди. «Тўқимачи» стадиони, 4 сузиш ҳавзаси, 29 спорт зали, 89 корхона ва муассасаларга қарашли спорт майдончалари, 2 меғмонхона, 1 кинотеатр, 9 кутубхона, Бобур номидаги маданият ва истироҳат боги, Республика Байналминал маданият маркази, қўғирчоқ театри, Амалий санъат музейи, Ўзбекистон Бадиий Академиясининг кўргазмалар зали мавжуд. Аҳолига 97 озиқ-овқат, 60 саноат моллари дўкони, 188 умумий овқатланиш корхонаси, 129 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, «Аския» деҳқон бозори хизмат кўрсатади.

Тумандаги кўп қаватли бинолар асосан, «Бошлиқ», «Қушбеги» турар жой массивлари ва йирик магисграллар бўйлаб жойлашган.

Ҳамза тумани — Т. даги маъмурийҳудудий бирлик. 1968 й. да ташкил қилинган. Ҳамза номига қўйилган. Ғарбда Амир Темур хиёбони ва Йўлдош Охунбобоев кўчасидан бошлаб шарқда Оҳангарон йўлигача давом этади. Худуди 3,46 минг га шу жумладан, кўкаламзорлар — 172 га. Аҳолиси 208,7 минг киши (2004). Кучалар сони 220 та. Асосий магистраллари: Жарқўрғон, Лисунов, Ҳамза, Йўлдош Охунбобоев кучалари ва Фаргона, Оҳангарон йўллари. Ҳ. т. да 50 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудида 2152 та ташкилот, шу жумладан, 34 саноат корхонаси (Тошкент авиация ишлаб чикариш бирлашмаси, «Тошқишлоқмаш», «Тошмаргёғ», «Тошкентвино», «Ўзбек қоғози», «Ўзбекистон шампани», «Тошдонмаҳсулот», «Тошкентгуруч» акциядорлик жамиятлари корхоналари ва б.); 168 курилиш ташкилоти; т. й. транспорти корхоналари — тепловоз ва вагон деполари, Тошкент юк ортиштушириш т. й. станцияси бор. Шунингдек, туманда 37 транспорт ва алоқа корхоналари жойлашган.

Кейинги йилларда ташкил қилинган «Фарм Гласе» Узбекистан—Британия, «Туфин» Ўзбекистон—Исроил, «ЛокКолорСинтез» Ўзбекистон — Швейцария, «ХобасТапо» Ўзбекистон—Германия— Швейцария, «NWA» — Ўзбекистон— Россия қўшма корхоналарида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар и. ч. йўлга қўйилган.

Ҳ. т. да Ўзбекистон Республикаси ФА Президиуми, 3 и. т. института, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, 25 умумий таълим мактаби, 50 та мактабгача тарбия муассасаси, 5 мусика, мактаби, 4 касбҳунар коллежи, Тошкент биринчи тиббиёт инти ва бизнес мактаби бор. 9 касалхона, 30 поликлиника ва амбулатория муассасаси, 1 қон куйиш станцияси фаолият кўрсатади. Аҳолига 359 озиқ-овқат, 595 саноат моллари дўконлари, 197 умумий овқатланиш, 324 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари хизмат килади. 16 жамоат кутубхонаси, 4 кинотеатр, 2 маданият саройи, 4 маданият уйи, «БахтРоҳат» дам олиш зонаси бор. Турар жой фондининг умумий майд. 2,5 млн. м2 га яқин.

Ад.: Тошкент [энциклопедия], Т., 1992; Азадаев Ф., Ташкент во второй половине ХIХвека, Тошкент, 1959; Соколов Ю. А..Ташкент, ташкентцы и Россия, Тошкент 1965; Доброемыслов А. И., Ташкент в прошлом и настоящем. Исторический очерк. Т., 1912; Бартольд В. В., Сочинения, 3т. ; М., 1965; Мукминова Р. Г., Филанович М. И., Ташкент на перекрестке истории, Тошкент, 2001; Ўрин бое в А., Бўриев О., Тошкент Муҳаммад Солиҳ тавсифида, Тошкент, 1983; Бейсембиев Тошкент, «Та’рихи Шахрухи» как исторический источник, АлмаАта, 1987; Муниров К., Ирисов А., Носиров А., Тошкент тарихида баъзи сиймолар, Тошкент, 1983; Содиқова Н. С.,’Буряков Ю. Ф., Қадимги ва ҳозирги Тошкент, Тошкент, 1965; Булатова В. А., Маньковская Л., Памятники зодчества Ташкента (XIV—XIX), Т,, 1983, Муҳам маджонов А. Р., Қадимги Тошкент, 2002; Тошкент атласи, М., 1984.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ОСИЁ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
ТЕМУРИЙЛАР
УЛУҒБЕК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты