ТЕМУРИЙЛАР

ТЕМУРИЙЛАР, Темурийлар даври — ўрта асрларда соҳибқирон Амир Темур асос солган марказлашган буюк салтанатни идора этган сулола. Т. ҳудуди шим. да Или дарёси ва Хоразм (Орол) денгизидан жан. да Форс қўлтиғига қадар, шарқда Хитой ва Ҳиндистондан ғарбда Трабзун (Қора денгиз)га қадар улкан майдонни қамраган. Давлат тузилиши, қонун ва қоидалари жиҳатидан Темурийлар мусулмон Шарқида ўрта асрларда ҳукм сурган давлатлардан катта фарқ қилмасада, аммо унинг бошқарув тизими Туркистон ва Мовароуннаҳр давлатчилигининг асрий анъаналари, салтанатга кирган мамлакатлар билан маданий алоқалар асосида янги тартиб ва қоидалар билан такомиллаштирилган.

Марказлашган давлат тепасида: Темур ибн Тарағой Баҳодир (1370—1405); Шоҳрух ибн Темур (1409—47); Улуғбек ибн Шохрух (1447—49); Абу Сайд ибн Султон Муҳаммад (1458—69); Мовароуннаҳрда (пойтахти Самарқанд): Хапил Султон (1405—09); Улуғбек (140949); Абдуллатиф (144950); Абдулло Мирзо (1450—51); Абу Сайд ибн Султон Муҳаммад (1451—69); Султон Аҳмад Мирзо (1469—94); Султон Маҳмуд Мирзо (1494—98); Султон Али Мирзо (14981500).

Хуросонда (пойтахти Ҳирот): Шоҳрух (13961447); Улуғбек (144749); Абулқосим Бобур (1449—57); Шоҳ Маҳмуд Мирзо (1457); Абу Савд ибн Султон Муҳаммад (1458—69); Ёдгор Мирзо (1470), Ҳусайн Бойқаро (1470 — 1506); Бадиуззамон ибн Султон Ҳусайн (1506—07); Музаффар Мирзо (150607).

Сиёсий ҳаёт. Ниғоятда кенгайиб кетган давлат Амир Темур вафотидан сўнг ворислар ўртасидаги низолар натижасида заифлаша бошлади. 1405 й. нинг 16 март куни Мироншоҳнинг ўгли Халил Султон Самарқандни эгаллаб, ўзини Мовароуннаҳрнинг ғукмдори деб эълон қилади. Оқибатда шаҳзода, амир ва вилоят ноибларининг норозилиги кучайиб, исён ва галаёнлар кўтарилади. Даставвал Фарғонада Худойдод билан Шайх Нуриддин Халил Султонга қарши қўзғалиб, Ўратепа ва Фарғонани эгаллаб олди. Бу даврда Хуросонда Шоҳрух, Балх, Ғазни ва Қандаҳорда Пирмуҳаммад; Ғарбий Эрон ва Озарбайжонда Мироншоҳнннг ўғиллари Умар Мирзо ва Абубакр Мирзо қокими мутлақ бўлиб оладилар. Туркистон, Саброн, Ўтрор, Сайрам вилоятлари амир Бердибекнинг тасарруфига ўтади, Олтин Ўрда амирларидан Идику Хоразмни забт этади. 1405 — 08 й. ларда Балх, Хуросон, Сейистон, Кермон ва Озарбайжонда темурий шаҳзода ва айрим амирларнинг биринкетин кўтарилган ғалаёнлари кучайиб кетади. Валиаҳд Пирмуҳаммад бундай ғалаён ва фитнанинг қурбони бўлади (1407 й. 22 фев.). 1408 й. 22 апр. куни қорақўюнли туркманларнинг етакчиси Қора Юсуф билан бўлган жангда Мироншоҳ ҳалок бўлиб, Озарбайжон ва Ироқ вилоятлари темурийлар қўлидан кетади.

15-а. нинг 20й. ларида бу улкан мамлакат 2 давлатга бўлинган эди. Улардан бири Амударёдан жан. да жойлашган бўлиб, уни Шоҳрух бошқарган (маркази Ҳирот ш.) эди. Иккинчиси эса, Амударёдан шим. да — Мовароуннаҳр ва Туркистонда вужудга келиб (пойтахти Самарканд ш.) уни Ўлуғбек идора этган эди.

Улуғбек отаси Шоҳрухнинг кўмаги билан аввал (1413) Хоразмни, сўнгра (1415) Фарғона ва Қашғарни ўз тасарруфига олиб, давлатининг ғарбий ва шарқий чегараларининг хавфсизлигини таъминлаган булсада, аммо унинг шим. ва шим. шарқий томонлари хавотирли эди. Шу боисдан 15-а. нинг 30—40й. лари отаси Шохрух билан бирга Дашти Қипчоқда Абулхайрхон билан кураш олиб боришига тўғри келади. Чунки кўчманчи чорвадорлар Мовароуннаҳрнинг вилоятларига муттасил бостириб кирар ва ўтроқ аҳолини ғорат қилар эди. Мовароуннаҳрни идора этишда, айниқса, ташки сиёсатда Улуғбек Темурийларнинг бош ҳукмдори Шоғрухнинг иродасини изчил амалга оширади. Ташқи ва ички сиёсатга алоқадор ҳар қандай масалани у отаси билан маслаҳатлашиб ва келишиб, унинг розиризолиги билан ҳал этган.

Шоҳрух 1447 й. 12 март куни невараси Султон Муҳаммад исёнини бостириш вақтида Рай вилоятида оламдан ўтади. Шоҳрух вафотидан сўнг, Хуросон ва Мовароуннаҳрда темурий шаҳзодалар ўртасидаги низолар яна авж олади. Бу кураш оқибатида замонасининг машҳур олими ва ҳукмдори Мирзо Улуғбек 1449 й. 27 окт. да 55 ёшида Самарқанд яқинида фожиали суратда ҳалок бўлади. Улуғбек Мовароуннаҳрни 40 й. (1409—49) идора этди. Бу даврда мамлакатнинг сиёсий ҳаётида кескин кураш давом этганлигига қарамай, у шиддатли ҳарбий юришлар уюштиришга интилмади. Аксинча, у ўз давлатини мустаҳкамлашга, мамлакат бирлигини сақлаб қолишга ва маданий ҳаётни кўтаришга ҳаракат қилди. Улуғбек фожиасидан сўнг, ҳокимиятга бир вақтнинг ўзида Самарқандда Улуғбекнинг куёви Абдулло Мирзо, Бухорода эса Мироншоҳнинг набираси Султон Абу Саидлар подшоҳ қилиб кўтарилади. Абдулло Мирзо мамлакатда барқарорликни тиклаш учун барча чораларни кўради, аммо Темурийлар тахтида узоқ вақт ўтира олмайди. Аввал у. амакиваччаси Абу Сайд билан, сўнгра қариндоши Алоуддавла билан курашади. Муҳорабада иттифоқчилар ғалаба қозонади. Абдулло Мирзо жангда ҳалок бўлади. Абу Сайд Абулхайрхон ёрдамида Самарқандни эгаллаб, Мовароуннаҳрга ҳоким бўлиб қолади.

Темурийлар мулкининг Хуросон қисми бу даврда Шоҳрухнинг набираси Абулқосим Бобур тасарруфида эди. 1457 й. гача у Хуросонни ўз қўлида тутиб туради. Ҳар иккала давлат ўртасида низо кучайиб борди. Ёзма манбаларда қайд этилишича, Хуросонда бошбошдоқлик авж олиб, у бўлакларга бўлиниб кета бошлади.

1457 й. да Абулқосим Бобур вафот этгач, Абу Сайд Ҳирот ш. ни эгаллаб, салтанатнинг ҳар 2 қисмини бирлаштиради. Бу даврда Султон Ҳусайн (Умаршайхнинг набираси) Хоразмни эгаллаб олади (қ. Ҳусайн Бойқаро).

1469 й. баҳорида Абу Сайд (Озарбайжон, Ғарбий Эрон ва Ироққача бўлган вилоятларни эгаллаб турган) оққўюнли туркманларга қарши юриш қилади. Муғон (Озарбайжон) чўлида Узун Ҳасан билан бўлган жангда Абу Саид ҳалок бўлади. Отасининг ўлимидан сўнг, Абу Саиднинг ворислари Султон Ҳусайн билан тўқнашмай Мовароуннаҳрга қайтадилар. 1469 й. нинг 24 мартида Султон Ҳусайн Хуросон ҳокими сифатида Ҳиротнинг тахтини эгаллайди. Натижада Темурийлар мулки яна 2 мустақил қисмга бўлиниб кетади.

Мовароуннаҳрда Абу Саиднинг ўғиллари Султон Аҳмад Мирзо, Султон Маҳмуд Мирзо ва Султон Али Мирзо ҳокимлик қилади. Бу даврда Мовароуннаҳр ҳам ўзаро ихтилофдаги шаҳзодалар ва мулкдор зодагонларнинг вилоят ҳокимликларига бўлиниб кетади. Мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида суфийлик таълимотининг йирик намояндалари, хусусан Хожа Аҳрорнмнг таъсири кучаяди, ҳатто у сиёсий ҳаётда ҳам муҳим роль ўйнай бошлайди. Мас., мамлакат уруш хавфи остида қолиб, элюрт бошига оғир ташвишлар тушган пайтда Хожа Убайдулпоғ Аҳрор бир неча бор уни бартараф қилишга жонбозлик кўрсатади.

Султон Ҳусайн Бойқаро идора қилган давлат Шарқий ва Шим. Эрон вилоятлари ва Хоразмни бирлаштирган эди. У Т. нинг қарийб 40 йил ҳукм сурган сўнгги йирик салтанати бўлиб, унда сиёсий вазият осойишта эмас эди. Хуросонда бетўхтов давом этган ўзаро урушларга, шаҳзода ва амирларнинг бошбошдоқлигига қарамай мамлакат аҳолисининг турмуш тарзи ва маданий ҳаёти Мовароуннаҳрдагига нисбатан юксакроқ эди.

Аммо мамлакатнинг сиёсий ҳаётида кучайиб бораётган кескинлик ички муносабатларда тобора таъсири ортиб бораётган Даштиқипчоклик ўзбекларнинг Мовароуннаҳрда ҳокимиятни қўлга олишини ҳамда Темурийлар сулоласининг заифлашувини янада тезлаштирди.

Давлат бошқаруви. Темурийларда аввал ҳокими мутлақ — Амир Темур, сўнгра эса унинг ворислари бевосита ҳукмронлик қилишган. Салтанатни девонбеги — бош вазир бошлиқ 7 вазирликдан иборат арконй давлат — Вазирлик маҳкамаси бошқарган. Улардан 1си — мамлакат вараият вазири. У вилоят ва туманлардан тўпланадиган ҳосил, солиқўлпонлар ва мамлакат ободонлиги билан шуғулланган. 2си — вазири сипоҳ, яъни ҳарбий ишлар вазири. У навкарларнинг таъминоти (маоши, озиқ-овқат ва қуроляроғлари) билан шуғулланган. 3си — тижорат (савдо) вазири эди. У ташқи савдо божи там/а, чорвачиликдан тўпланадиган за кот, эгасиз қолган молмулкларнинг тасарруфи, мерос ва меросхўрлар каби масалалар билан шуғулланган. 4си — салтанатнинг молия ишлари вазири бўлиб, давлат хазинасининг киримчиқимларини бошқарган. Чегара вилоятлари ва тобе мамлакатлар бошқарувини назорат қилиш учун махсус 3 та вазир тайин этилган. Улар мазкур вилоят ва мамлакатлардан давлат хазинасига тушадиган даромадларни назорат қилган. Ўз навбатида бу 3 вазир салтанатнинг «холиса» деб юритилган бош назорат ҳайъатини ташкил этган. Бу 7 вазир девонбегига бўйсунган ва у билан бамаслаҳат давлатнинг молиявий ишларини амалга оширганлар. Ёзма манбалардан маълум бўлишича, Амир Темур ва Темурийлар ҳукмронлиги даврида салтанат девонхонасида Амир Довуд, Жалолуддин Фирузшоҳ, Ғиёсуддин Шоҳмалик, Алоуддин Алика Кўкалдош ва Алишер Навоийдек доно девонбегилар бу олий мансабда фаолият кўрсатганлар, мамлакатни ободонлиги йўлида беқиёс хайрли ишларни амалга оширганлар.

Девонхона қошида арзбеги, садри аъзам, шайхулислом ва аҳдос қозиси каби лавозимлар мавжуд бўлган. Арзбеги фуқаро ва сипоҳийлардан тушадиган арзу шикоятлар ҳамда мамлакатдаги аҳвол тўғрисида маълумот тўплаш ва бу борада олий даргоҳга ахборот бериб туриш каби вазифаларни бажарган. Садри аъзам — бош садр мамлакатдаги барча вақф хўжаликларини назорат қилган; давлат ҳамда ер эгалари томонидан вақф қилинган ерлар ва мулкларни кайд этган ва вақфномалар тузиб уларни қонунлаштирган. Шайхулислом аҳолининг турли ижтимоий табақалари ўртасида шариат аҳкомлари ва ислом ақидаларининг бажарилишини назорат қилган.

Давлатнинг бош қозиси — қози улқуззот «аҳдос қозиси» номи билан юритилиб у фуқаро ишлари билан шуғулланган. Салтанат маҳкамасида киримчиқимларни қайд этувчи махсус мунши — котиб фаолият кўрсатган.

Мамлакат маъмурий жиҳатдан улус, вилоят ва туманларга бўлиниб, улар ҳоким, ноиб ва туман бошилар томонидан бошқарилган. Уларнинг аксарияти ҳарбий — амирлардан иборат эди. Ҳар бир шаҳар ва вилоятнинг молия девони, қозиси, муфтиси, мутаваллиси ва мухтасиби бўлган. Лашкарлар учун ҳатто махсус қозийи лашкар тайин этилган. Ҳар бир шахар ва қалъаларда қутвол (комендант) тайинланиб, унга шаҳар ва қалъа истеҳкомларини таъмирлаш ва уларнинг мудофааси юкланган. Фатҳ этилган вилоят ва ҳудудлар темурзодалар ва хизмат кўрсатган амирларга суюрғол тарзида инъом қилиниб, улар орқали бошқарилган. Mac, Амир Темурнинг тўнғич ўғли Жахрнгирга Балх вилояти; Умаршайхга Форс вилояти; Мироншоҳга Озарбайжон, Ироқ ва Арманистон; Шоҳрухга Хуросон, Журжон, Мозандарон ва Сейистон берилган. Гарчи улуслар марказий ҳукуматга итоат этсаларда, аммо улар маълум даражада мустақил эдилар. Уларда алоҳида девонхона, қўшин бўлиб марказий ҳукуматга тобелик хирожининг бир қисмини Самарқандга юбориш ва олий ҳукмдор ҳарбий юришларида ўз қўшини билан қатнашиш ёки талаб этилган сонда аскар юборишдан иборат эди.

Суюрғолга эга бўлган вилоят ҳокимлари — шаҳзодалар ўз улусларида иложи борича мустақил ҳукмронлик қилишга интилган. Марказий ҳокимият эса, вазият жиддийлашгандагина уларнинг ички ишларига аралашган. Шубҳасиз суюрғол асосида шаклланган мулкчилик бошқарув тартибининг кучайиши вилоятлар мавқеининг ошишига олиб келган ва ички низоларни келтириб чикарган. Темурийлар даврида ўрта аср йирик мулкдорлари давлат таянчи бўлиб, маъмурий жиҳатдан унинг такомиллашувига суюрғолнинг кенг тарқалиши жиддий тўсқинлик қилган.

Элюртни бошқаришда ҳарбий кучнинг аҳамияти катта бўлгани туфайли унинг такомилига алохида эътибор берилган. Амир Темур амир ва амир улумаро — бош амир каби юқори даражали ҳарбий унвонлар жорий этган, қўшин бошлиқларини танлаш ва уларни тарбиялаш, лашкарий қисмлар ва уларнинг жойлашиш тартиби, навкар ва сарбозларнинг қуролланиши ҳамда уларнинг интизоми масалаларига ниҳоятда аҳамият берган (қ. Темурийлар ҳарбий санъати).

Давлатни бошқаришда қурултой ва кенгашлар ўтказиш алоҳида ўрин тутган. Шарафуддин Али Яздийнинг ёзишича, Амир Темур томонидан Қарши, Самарканд, Қорабоғ ва б. жойларда ўтказилган қурултой ва кенгашларда шаҳзодалар, давлат маъмурлари, ҳарбий бошлиқлар, уламолар ва мулкдор зодагонларнинг вакиллари қатнашган. Уларда мамлакатнинг иқгисодий ва сиёсий ахволига оид масалалар муҳокама этилиб, қарорлар қабул этилган ва тадбирлар белгиланган. Мас., 1403 й. да Кавказнинг Байлақон ш. да чакирилган кенгашга олиму фузалолар таклиф этилган. Улардан мамлакатни бошқаришда, хусусан, унинг ободонлиги йўлида амалга ошириладиган хайрли ишлар — жамоат бинолари ва иншоотлар қурилишларида ўз маслаҳатлари билан кўмак беришлари сўралган.

Темурийлар даврида ўтказилган қурултой, кенгаш, шоҳона қабуллар ва дабдабали сарой маросимларига ўрта асрлар давлатчилигининг ўзига хос анъаналари мужассам этилган. Тантанали издаҳом тартибию қоидаларидан тортиб, аъёнларнинг тўёна либосу ўринларигача эътибор берилган. Mac, pacмий маросимларда амир улумаро, беклар бегилар, амирлар, нўёнлар, сардорлар, улус, тумонот ва қўшунот амирлари, шунингдек, мингбошилар, юзбошилар мансаб ва мартабаларига қараб ҳукмдорнинг сўл томонидан; саййидлар, қозилар, уламо, фузало машойих, улуғ ва олий табақадаги кишилар ўнг тарафидан ўрин олганлар. Девонбеги ва вазирлар — тахт рўпарасидан, калонтарлар (шаҳар ҳокимлари), кадхудолар (қишлоқ оқсоқоллари) вазирларнинг орқасидан жой олган. Баҳодурлар, қиличбоз йигитлар — тахт орқасида, унинг ўнг тарафидан, қоровуллар эса, тахт орқасининг чап тарафидан ўрин олишган.

Амир Темур ҳаётлик давридаёқ давлатни бошқариш услубига бағишланган махсус асар яратилиб, у «Темур тузуклари» номи билан шуҳрат топган. Унда давлатни бошқаришда кимларга таяниш, тожу тахт эгаларининг тутуми (йўналиши) ва вазифалари, вазир ва қўшин бошликдарини сайлаш, сипохларнинг маоши, мамлакатни идора этиш тартиби, давлат арбоблари ва қўшин бошлиқларининг бурчи ва вазифалари, амирлар, вазирлар ва б. мансабдорларнинг тожу тахт олдида кўрсатган алоҳида хизматларини тақдирлаш тартиби ва б. баён этилади. Шундай қилиб, Темурийларда давлат тузилиши, қонунқоидаларни тартибга солиш билан бир каторда, олий даргоҳ ҳаёти билан боғлиқ анъаналар ҳам қарор топган.

Мамлакат ободонлиги. Амир Темур ва Темурийлар мамлакат мустақиллиги, элюрт осойишталиги ва уни обод этишга катта аҳамият бердилар. Бу даврда Чингизхон ҳужуми ва мўғулларнинг бетўхтов босқинлари оқибатида вайронага айланган Самарқанд, Бухоро, Термиз, Марв, Банокат (Шоҳрухия) каби қад. шаҳарлар, кдлъа ва истеҳкомлар қайта тикланди, яъни шаҳарлар ва қишлоқлар қад кўтарди. Марказий шаҳарлар ва уларнинг теварак атрофида куркам маъмурий, маърифий ва жамоат бинолари, сув иншоотлари қурилиб, боғу бўстонлар барпо этилди (қ. Амир Темур боғлари). Дарё ва сойлардан йирик суғориш тармоқлари қазиб чиқарилиб, минглаб гектар қўриқ ва бўз ерлар ўзлаштирилди, суғорма деҳқончилик майдони кенгайтирилди. Солиқ тизимининг тартибга солиниши билан мамлакат иктисодиётининг асоси бўлган деҳқончилик, ҳунармандчилик ҳамда ички ва ташқи савдо ривожланди.

Соҳибқирон Кеш ш. га алоҳида эътибор бериб, уни Туркистон диёрининг маънавий марказига айлантиришга ҳаракат қидди. Бу шаҳар «Қуббат улилм валадаб» («Илм ва адабнинг гумбази») деб юритилди. Самарқанд салтанат пойтахтига айлантирилгач, унда Исфаҳон, Шероз, Халаб, Хоразм, Бухоро, Насаф ва Кешнинг меъмору бинокорлари қўли билан саройлар (Бўстонсарой, Кўксарой), масжидлар, мақбара ва хонақоҳлар қурилди. 1403—04 й. ларда Самарқандда бўлган Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавихо Амир Темурнинг олиб бораётган бинокорлик ишларидан ҳайратда қолган.

14-а. нинг охири — 15-а. ларда Самарқандда куркам ва муҳташам бинолардан ташқари, турлитуман ҳунармандлар маҳаллалари юзага келди. Клавихонинг ёзишича, ҳунарли бирорта кишининг Мовароуннаҳрни тарк этишига йўл қўйилмаган. Аксинча, Амир Темурнинг амри билан Дамашқнинг энг моҳир тўқувчилари, Халабиланинг машҳур пахта йигирувчи ва Анқаранинг мовут тўқувчилари, Туркия ва Гуржистоннинг заргарлари, хуллас, касбҳунар соҳасида қайси шаҳарда ном чиқарган ҳунарманд бўлса, СамарқаНдга кўчирилиб келинган. Шаҳарда турли мазҳаб ва динлардаги кишилар яшаган.

Амир Темурнинг ободончилик фаолияти анъанага айланиб, унинг ворислари томонидан давом эттирилган. Темурий шаҳзодалар, нуфузли амиру вазирлар, вилоят ва улус ҳокимлари, ҳатто айрим маликалар ўз шахсий маблағларининг каттагина қисмини масжиду мадрасалар, хонақоҳу шифохоналар, ҳаммому бозорраста (чорсу)лар, работу карвонсароилар, сув иншоотларию боғроғлар барпо этишга сарф қилганлар. Масжид ва мадрасалар, шифохона ва хонақохларнинг сарфу харажати учун экин майдонлари, тегирмон, обжувоз, мойжувоз ва дўконлар вақф этилиб, мударрису талабаларга даҳъяк (маош) белгиланган.

Ҳирот, Машҳад, Балх ва Марв ш. лари ва қасабаларининг обод этилишида Шоҳрух Мирзо ҳамда Улуғбекнинг онаси Гавҳаршод бегимшшт ҳиссалари катта бўлган. Mac, 1410 й. Ҳиротда 2 Мадраса, хонақоҳ ва ҳашаматли сарой бино қилинган. Ҳиротнинг Сарипули Инжил мавзеида 1432 й. да қад кўтарган Мадраса, Машҳаднинг Жоме масжиди Гавҳаршод бегимнинг номи билан боғлиқ. Ушбу мадрасалар қурилишига Қавомуддин меъмор Шерозий бошчилик қилган. Шайх Шаҳобуддин ибн Шайх Рукнуддин мадрасага бош мударрис қилиб тайинланган.

15-а. да Мовароуннаҳрда, хусусан, Самарқанд, Бухоро, Хўжанд, Тошкент ва б. шаҳарларда бинокорлик ишларига, айниқса, Мирзо Улуғбек катта аҳамият берган. Унинг даврида Мадраса, масжид, хонақоҳ, ҳаммом, сардоба ва карвонсароилар қад кўтарган. Қабристон ва зиёратгохлар обод этилган. Бу даврда шаҳар ободончилиги, хусусан, меъморлиги ривож топган. Самарканд Регистони қайта режалаштирилиб, унда Мадраса, 210 гумбазли Кўкалдош жоме масжиди, карвонсарой, Муқатта масжиди, Мирзоий ҳаммоми қад кўтарган.

Бу улкан ва ноёб қурилишлар орасида 15-а. нинг 20 й. ларида Самарқандда бино қилинган Улуғбек расадхонаси алоҳида ўрин тутади.

15-а. да Хуросон шағарлари, айниқса, унинг пойтахти Ҳиротнинг обод этилиши султон Ҳусайн Бойқаро ва унинг вазири Алишер Навоий номлари билан боғлиқ. Хуросонда, хусусан, Ҳирот ва унинг теварак атрофида Навоий ва унинг сафдошлари ташаббуси билан 300 дан ортиқ жамоат бинолари (масжид, Мадраса, мақбара, хонақоҳ, ҳаммом, шифохона, сарой, кўшк, истироҳат боғлари, работлар) ҳамда суғориш иншоотлари (ҳовуз, кўприк, банд — сув омборлари) барпо этилган. Қурилишларнинг аксарияти Навоийнинг бевосита ҳомийлиги билан ёки унинг маблағига амалга оширилган. Хондамирнинг ёзишича, Навоий 52 работ, 19 ҳовуз, 16 кўприк, 9 ҳаммом ва бир нечта Мадраса, масжид, шифохона ва хонақоҳлар қурдирган.

Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг Темурийлар даври бинокорлигида шифохоналар, ҳаммомлар ва истироҳат боғлари алоҳида ўрин тутади. Бундай иншооту истироҳат масканлари Ўрта Осиё ва Яқин Шарқца 8—9-а. лардаёқ қад кўтариб, 15-а. да эса Самарқанд, Бухоро, Гурганж, Тошкент, Марв, Ҳирот, Ғазна, Рай, Ҳамадон ва Исфаҳон каби Шарқнинг нуфузли шаҳарларида барпо этилган. Мана шундай шифохоналардан бири темурий маликалардан Мулкат оғо томонидан қурилган Дор ушшифога мавлоно Дарвишали бош ҳаким этиб тайинланган. Барча муолажа ишлари унга топширилган. Шифохоналарда махсус дорихоналар бўлиб, дорипазлар беморлар учун доридармонлар тайёрлаб берганлар. Бу даврда Ҳирот Дор ушшифоси, айниқса каҳҳоллари (окулист) ғоят шуҳрат топган. Навоийнинг инояти билан етишиб чиққан Ғиёсуддин Муҳаммад, Низомуддин Абдулҳай, Дарвишали, Муҳаммад Юсуф, Абдулҳай Туний, Муҳаммад Муъин каби машҳур табиблар узоқ вақт фаолият кўрсатганлар. Умуман, Навоийнинг ҳомийлигида 12 минг толиби илм, олим, табиб, шоир, музаҳҳиб, мусаввир, заргар, дурадгор ва бинокорлар камол топган.

Салтанатда ҳукм сурган нисбатан барқарорлик, йирик шаҳар ва вилоятларда амалга оширилган ободончилик, суғорма деҳқончиликнинг кенгайиши билан мамлакатнинг иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутган ҳунармандчилик ва товарпул муносабатлари ривож топган. Илк ўрта асрларда шаклланган 3 қисм (арк, шаҳристон ва рабод)ли воҳа шаҳарлари кенгайиб, кўп дарвозали ягона мудофаа девори билан ўралган янги қиёфадаги йирик ва гавжум шаҳарлар қад кўтарган. Бу даврда Самарқанд, Бухоро, Тошкент, (КешШахрисабз), Шоҳрухия, Термиз, Насаф ва Ахсикат каби шаҳарлар ўзининг топографик қиёфаси, аҳолисининг касбикори, ички ва халқаро ташқи тижорати билан ўрта асрлар Шарқининг намунали ҳунармандчилик ва гавжум савдо марказларига айланган. Ҳунармандчиликнинг турли тармоклари ривож топиб, шаҳарларнинг тарихий топографияси тубдан ўзгарган. Уларда ҳунармандчилик маҳаллаларининг сони ортиб, гузар, кўчакўй, бозор расталари, тоқу равок,ли, гумбазли тимлар — чорсулар қад кўтарган. Кўпгина йирик шаҳарларда «заргарон» («заргарлик»), «мисгарон», «сузангарон»(«игнасозлик»), «совутсозон», «сангтарошон» («тоштаровчи»), «шишапазон», «чармгарон»(«кўнчилик») каби махсус ҳунармандчилик маҳаллалари ташкил топган. Ҳунармандчилик соҳасида тўқимачилик, кулолчилик, чилангарлик ва бинокорлик етакчи ўрин тутган. Самарқандда, айниқса, қоғоз ишлаб чиқариш. алоҳида аҳамият касб этган. Шаҳар яқинида Обираҳмат анҳори соҳилида қоғоз ишлаб чиқариладиган махсус обжувозлар ва корхоналар жойлашган (қ. Ноширлик).

Ташқи савдо ва пул муносабатлари. Хитойдан Ўрта денгиз бўйлари томон йўналган қад. карвон йўли кесиб ўтган юят улкан ҳудудда ягона салтанатнинг барпо этилиши билан бу халқаро мулоқот йўлида Темурийлар шубҳасиз сарбонлик қилиш имконига эга бўлишган. Улар савдо карвонлари қатнови хавфсизлигини таъминлашга, Шарқ ва Ғарб мамлакатлариаро савдо ва элчилик алоқаларини ҳар томонлама кенгайтиришга жиддий эътибор беришган. Темурийлар даврида Хитой, Ҳиндистон, Тибет, Олтин Ўрдага тобе Русия, Волга бўйи, шунингдек, жан. Сибирь билан мунтазам савдосотиқ қилинган. Хитойдан, асосан, шойи, чинни, гавҳар ва мушк; Ҳиндистондан ип мато, (нилбўёқ), мускат ёнғоғи, қалампирмунчоқ, долчин ва анбар; Русия ва Сибирдан қимматбаҳо мўйна, тери ва мум олиб келинарди; Европадан газмоллар, мовут ва кўпгина бошқа товарлар келтирилган.

Самарқанддан чет мамлакатларга: бўз, духоба, шойи газлама, қоғоз, қуруқ мева, гуруч, пахта ва калава (йигирилган ип) ва б. чиқарилган.

Ташқи савдони кенгайтиришда Темурийларнинг турли мамлакатлар билан олиб борган элчилик алоқалари муҳим аҳамиятга эга бўлган. 15-а. нинг 20 — 40й. ларида Шоҳрух ва Улуғбек идора этган давлатлар билан Хитой, Тибет ва Ҳиндистон ўртасида мунтазам элчилар алмашиб турилган. 1418 й. да Ардашер бошлиқ Шохрух элчилари катта карвон билан Хитойда бўлган. 1419 й. да эса, бунга жавобан Ли Ди ва Жонг Ку Хитойдан Самарқанд ва Ҳиротга элчи бўлиб келганлар. 1420 й. Шоҳрух ва Улуғбек 530 нафарли элчилик карвонини Хитойга жўнатишган. Шоҳрух элчиларига Шодихожа билан амир Кўкча, Улуғбек элчиларига эса Султоншоҳ билан Муҳаммад бахши бошчилик қилган.

Бу даврда Т. Тибет ва Ҳиндистон билан ҳам элчилик муносабатларини ўрнатишган. 1421 й. Тибетдан Бухоро ва Самарқандга элчилар келган. 1441—42 йларда Шоҳрух Ҳиндистонга Бижаянагар саройига тарихчи Абдураззоқ Самарқандий бошлиқ элчиларни юборади. У Кермон, Ҳурмуз ва Форс қўлтиғи орқали Ҳиндистонга қилган саёҳатини ёзиб қолдирган.

14-а. нинг охири ва 15-а. нинг 1ярмида Темурийлар давридаги иқтисодий тараққиётга (ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдо) мамлакатда ўтказилган пул ислоҳотлари туртки бўлган. Дастлаб, Амир Темур, сўнгра айрим Темурийлар мамлакатда ягона пул бирлигини жорий этишган. Амир Темур вазни 6 г ли «танга» ва 1,5 г ли «мири» деб юритиладиган 2 хилдаги кумуш тангаларни зарб этган. Бу кумуш тангалар Суюрғатмишхон ва Султон Маҳмудхон номлари билан Мовароуннаҳр, Хуросон, Эрон, Озарбайжон ва Ироқнинг 40 дан ортиқ йирик шаҳарларида чиқарилган. Шоҳрух Астробод, Бухоро, Дом/он, Исфаҳон, Кушония, Кермон, Қум, Нишопур, Марв, Самарқанд, Сабзавор, Султония, Табриз, Хоразм, Ҳирот, Шероз ва б. шаҳарларда ўз номи билан кумуш тангалар зарб этиб, пулнинг ички савдодаги муомаласини тартибга солган. Бу борада 1428 й. да Улуғбек ўтказган фулусий (мис) пуллар ислоҳоти айниқса катта аҳамият касб этган.

Меҳнаткаш аҳолини ички чакана савдога кенгроқ жалб этиш мақсадида Улуғбек маҳаллий ҳокимиятнинг енгил вазндаги барча чақа пулларини ман этган. Бир вақтнинг ўзида у Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Тошкент, Шоҳрухия ва Андижонда зарбхоналар барпо қилиб, бир хил вазндаги салмокдор фулуслар зарб эттириб, муомалага чиқарган. Халқўртасида Улуғбекнинг чақалари «фулуси адлия», яъни «адолатли чақа» номи билан шуҳрат топган. Шу билан бирга Улуғбек ташқи савдодан келадиган даромадни ошириш мақсадида «там/а» — савдо божини бир мунча кўпайтирган.

Темурийларда ички ва ташқи савдонинг кенгайиши, касбҳунар тармокларининг ривож топиб, ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳажмининг ортиб боришига туртки бўлган.

Деҳқончилик ва суғориш ишлари. Мамлакатнинг иқтисодий ҳаётида деҳқончилик асосий ўрин тутган. Шу боис Темурийлар деҳқончиликнинг бош омили бўлган суғориш ишларига катта аҳамият беришган. 14-а. нинг охири — 15-а. нинг 1ярмида Мовароуннаҳр ва Хуросонда йирик суғориш тармоқлари қазилиб, коризлар, сув омборлари — бандлар ва ҳовузлар барпо этилиб, сув танқис вилоят ва воҳалар, шаҳар, қишлокларнинг сув таъминоти яхшиланган. Қўриқ ва бўз ерлар ўзлаштирилиб, обикор ерларнинг майдони кенгайтирилган. Янгиянги қишлоқлар, чорбоғлар ва сайилгоҳ бўстонлар барпо этилади. Амир Темур Самарканд воҳаси, пойтахт ва унинг теварак атрофини обод этилиши га алоҳида эътибор берган. Обираҳмат, Маздаҳин, Бозор, Коранд ва Наҳри жадид каби суғориш тармоклари орқали обод этилган қишлоқларнинг сони 72 тага етган. Янги қишлоқларнинг бир қисми Шарқнинг машҳур шаҳарлари: Дамашқ, Қоҳира, Бағдод, Султония ва Шероз номлари билан улуғланган.

Соҳибқирон Хуросон, Эрон, Кавказ ва б. вилоятларда ҳам бир қанча йирик суғориш ишларини амалга оширган. Унинг фармони билан Мурғоб дарёсидан 20 дан ортиқ суғориш тармоқлари қазилиб, Марв воҳаси қайта обод этилган. 1401 й. Кавказнинг Байлақон мавзеида Араке дарёсидан чиқарилган Барлос канали замонасининг йирик ирригация иншоотларидан бири бўлган. Каналнинг уз. 10 фарсах (60—70 км) бўлиб, кемалар қатнай олган.

Шоғрух ва Улуғбек ҳукмронлиги даврида суғориш ишлари янада кенгайган. Даштларга сув чиқарилиб, бўз ерлар ўзлаштирилган. Хусусий соҳибкорлар эса, ҳатто бирикки йил давомида солиқ ва тўловлардан озод этилган. Бу даврда Т. Самарқанд, Қашқадарё, Марв воҳалари, Туе водийси ва Хиротда йирик суғориш иншоотлари барпо этилиб, деҳқончилик майдонларининг сув таъминотини тубдан яхшилашган. Мас., Ангор канали қайта тикланиб, Зарафшон дарёси сувининг бир қисми Кашқадарё воҳасига ташланган. Мўғуллар томонидан вайрон этилган Мурғоб дарёсининг бош тўғони — Султонбанд тикланиб, Марв ш. ва водийси сув билан тўла таъминланган. Мирзо Улуғбек томонидан Бухоронинг Сомонжуқ даштига сув чикарилиб, янги ерлар ўзлаштирилган. Навоийнинг ташаббуси билан Туе вилоятида Туруқбанд сув омбори қурилиб, ундан 10 фарсах масофада канал орқали Машҳадга сув келтирилган. Бу даврда қ. х. да ғаллакорлик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчиликка аҳамият берилган. Чорвачиликда — йилқичилик, қоракўлчилик, туячилик муҳим ўрин тутган.

Темурийлар даврида мулкчилик муносабатлари янада такомиллашган. Мулкнинг, асосан, 4 шакли: «мулки девон» (давлат ерлари), «мулк» (хусусий ерлар), «мулки вақф» (мадраса ва масжидлар тасарруфидаги ерлар) ва «жамоа ерлари» бўлган. Темурийлар ерларининг катга қисми давлат мулки ҳисобланган, уларни «суюрғол» ёки «тархон» тарзида инъом қилиш кенг тарқалган. Абдураззоқ Самарқандийнинг ёзишича, Шоҳрух даврида Хоразм — Шоҳмалик; Фарғона — Мирзо Аҳмад; Тус, Машҳад, Обивард, Нисони қамраган Хуросон — Бойсунғур; Кобул, Ғазна ва Қандаҳрр вилоятлари Мирзо Қайду баҳодирнинг суюрғоли эди. Суюрғол ёрлиғига эга бўлган вилоят ҳукмдорлари марказий ҳокимиятга номигагина карам бўлиб, одатда, улар деярли мустақил бўлишган.

Тархонлик ёрлиғини олган мулкдорлар барча солиқ, тўлов ва мажбуриятлардан озод этилган. Тархонлик амирлар, беклар, сарой амалдорлари, саййидлар ва б. юқори табақа вакилларига берилган. Шу боисдан давлат солиғидан тушадиган даромаднинг талайгина қисми тархонлар қўлида тўпланган. Мамлакатнинг сиёсий ҳаётида улар ғоят катта кучга айланган.

15-а. да ер майдонлари, сув манбалари, дўкон, корхона, тегирмон, обжувоз, бозор расталари, карвонсаройлар ва б. Мадраса, масжид, хонақоҳ, шифохоналарга бириктирилиб, улар «мулки вақф» деб юритилган. Улардан тушган даромад хайрия ишларига (масжид, Мадраса, шифохона харажатлари; жиҳози; мутавалли, мударрис, табиб ва талабалар учун) сарф этилган. Давлат ёки вақф, тархон ёки суюрғол ерларда коранда бўлиб меҳнат қилувчи зироатчилар «музараъ» деб аталган. Уларнинг ҳиссаси ер эгасининг уруғлик, омоч, ҳўкиз, от ва арава кабилар билан таъмин этишига қараб, 1/3, 1/4 ёки 1/5 ҳажмда белгиланган. Суғорма деҳқончилик ерлардан «мол» солиғи олинган. Дарё, булоқ ва кориз сувлари билан суғориладиган обикор ерлардан «мол» солиғи ҳосилнинг 1/3 (33%) микдорида ундирилган. Лалми ерлардан ҳосилнинг 1/6 дан то 1/8 миқдорида солиқ солинган. Мулк ерларининг бир қисми «ушр» микдорида солиқ тўлаган. Бундай ерлар илмфан, маърифат ва маънавий ҳаётнинг намояндалари (саййид, хожа, уламо, шайхлар) тасарруфида бўлган. Mac, 15-а. нинг йирик мулкдори Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор 1300 ушрий мулкидан ҳар йили Самарқанд ҳокими Султон Аҳмад хазинасига ғалланинг ўзидан 80 минг ботмон (1 ботмон — 20 кг) микдорида ушр тўлаган.

Юқорида қайд этилган соликлардан ташқари фуқародан солиқ йиғувчи (мухассилона), ҳосилни белгиловчи (соҳиб жамона), киримни бошқарувчилар (зобитона, «доруғона»), сув тақсимловчи («миробона») каби тўловлар ундириб олинган. Шунингдек, аҳоли фавқулодда харажатлар учун а«воризот» ва «тавожжуҳоти хорижий» каби одатдан ташқари солиқларни хам тўлаган.

Маданий ҳаёт. 15-а. ва 16-а. бошларида Самарқанд, Ҳирот, Бухоро ва Ғиждувон каби бош шаҳарларда Амир Темур анъаналари давом эттирилиб, олиму муҳандис, шоиру бастакор, меъмору бинокор ва наққошу мусаввирларнинг гуруҳи тўпланган эди. Мовароуннаҳрда, хусусан, Самарқандда илмфан ва санъатнинг тараққиётида Улуғбек ва унинг атрофида йиғилган олимларнинг ўрни ва ҳиссаси ниҳоятда буюкдир. Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бой ва серқирра маданиятига, ислом дунёсининг маънавий анъаналарига суянган ҳамда ўз даврининг маданий тажрибаларидан тўла фойдалана билган Улуғбек мамлакатнинг равнақи, айниқса, унинг маънавий камолотида илмфаннинг ва санъатнинг нақадар муҳимлигини яхши тушунарди. У мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётини бошқариш билан бир қаторда илмий ишлар билан шуғулланди. Илмий мунозаралар ўтказди. Улуғбек Мовароуннаҳр шаҳарларини, хусусан, Самарканд ва Бухорони илму маърифат даргоҳига айлантиришга интилди. Унинг фармони билан Бухорода (1417), Самарқандда (1417—20) ва Ғиждувонда (1433) мадрасалар барпо қилинди. Ҳатто, Бухоро мадрасасининг дарвозасига: «Билим олиш ҳар бир мусулмон аёлу эркакнинг бурчидир», деган калима ёзиб қўиилган. Бу мадрасалар замонасининг дорилфунуни ҳисобланиб, уларда Қуръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ (дин ва шариат қонунқоидалари), риёзиёт (мат.), ҳандаса (геом.), жўғрофия (геогр.), илму аруз (поэтика), араб тили ва унинг морфологияси каби дунёвий илмлар ҳам ўқитилди. Самарқанд мадрасасида Шамсуддин Ҳавофий, Қозизода Румий, Ғиёсуддин Жамшид, Улуғбек, Алоуддин Али Қушчилар турли фанлардан даре беришган. Бу даврда Самарқандда Улуғбек мадрасасидан ташқари Хоним, Фирузшоҳ, Шоҳмалик, Хожабек, Мирабдували ва Қутбиддин Садр номли мадрасалар ҳам қад кўтарган.

15-а. да Мовароуннаҳр ва Хуросонда тарих фани хам ривож топди. Ҳофизи Абру, Абдураззоқ Самарқандий, Мирхонд, Хондамир, Исфизорий, Давлатшоҳ Самарқандип ва б. кўпгина тарихчилар Самарқанд ёки Ҳиротда яшаб ижод қилдилар. «Зубдат аттаворих» муаллифи Ҳофизи Абру, «Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» номли асарни ёзган Абдураззоқ Самарқандий ўз асарларини Амир Темур ва Темурийлар ҳукмронлик қилган даврга багишладилар. Мирхонд «Равзат уссафо» ва Хондамир «Ҳабиб уссияр» ўз асарида Султон Ҳусайн ҳукмронлик қилган давр воқеаларини баён қилди. Муиниддин Исфизорий эса Ҳирот тарихини езди.

Темурийлар даврида адабиёт бадиий услуб жиҳатидан такомиллашди, янги поғонага кўтарилди. Наср ва назмда кўплаб нодир асарлар яратилди. Бу даврда замонасининг етук шоиру адиблари: Қутб, Сайфи Саройи, Хайдар Хоразмий, Дурбек, Амирий, Яқиний, Атоий, Саккокий, Лутфип ва б. яшаб ижод қиладилар. Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достони, Атоий девони, Лутфийнинг «Зафарнома» ва «Гул ва Наврўз» достонлари шу давр бадиий адабиётининг дурдоналаридандир. Бу даврда ўзбек шоирлари ичида Лутфий алоҳида ўрин тутди. Навоийга қадар ўзбек шеъриятида Лутфий даражасига етадиган шоир ўтмаган. У ўзбек тилида асарлар, форс тилида қасидалар езди.

Бу давр бадиий адабиёти тараққиётида Абдурақмон Жомий ҳамда Алишер Навоийнинг хизмати ғоят буюкдир.

15-а. да илмфан ва адабиёт билан бир қаторда китобат санъати, яъни қўлёзма асарларни кўчириб ёзиш ва у билан боғлиқ бўлган хаттотлик, мусаввирлик, лаввоҳлик (лавҳа чизиш) ва саҳҳофлик (муқовасозлик) санъати ҳам ниҳоятда тараққий этади. Босмахона ва китоб нашр этиш ҳали вужудга келмаган замонда китоб яратиш ва унинг нусхаларини кўпайтириш оғир меҳнат ва кўп вақт сарф этиладиган мушкул иш бўлган. Айниқса, нафис китоб яратиш ўта мураккаб ва жуда машаққатли бир жараён бўлиб, у қоғозрез (қоғоз тайёрловчи), хаттот, мусаввир, лаввоҳ каби бир неча хил мутахассисларнинг меҳнати ва малакаси билан боғлиқ эди. 15—16-а. ларда бир қанча истеъдодли хаттот, мусаввир, лаввоҳлар етишади. Абдураҳмон Хоразмий, Султонали Машҳадий, Султонали Хандон, Мирали Қилқалам, Халвоий, Рафиқий шулар жумласидандир.

15-а. ва 16-а. бошларида Темурийларда тасвирий санъат ҳам тараққий топади. Камолиддин Беҳзод, Мирак Нақк,ош, Қосимали, Маҳмуд Музаҳҳиб, Хожа Муҳаммад Наққош ва Шоҳ Музаффар каби мўйқалам соҳиблари етишади. Беҳзод асос солган Ҳирот мусаввирлик мактаби улкан ютуқларга эришади. Бу давр тасвирий санъат обидалари ўзининг мавзуи ва воқелилигига қараб портрет, ҳаётий лавҳалар, табиат манзаралари, бино ва бадиий асарларга ишланган тасвирлардан иборат бўлган. Бизгача Жомий, Навоий, Абдулла Хотифий, Беҳзод, Ҳусайн Бойқаро, Бобур ва Шайбонийхон портретлари сақланиб қолган.

14—15-а. ларда мусиқа санъати тараққиётида хдм янги босқич бўлди. Бу даврда янги куй ва қўшиқлар, чолғу асбоблари ва мусиқа назариясига доир асарлар яратилди. Маҳоратли созандалар, бастакорлар ва ҳофизлар етишади. Абдуқодир Найи, Қулмуҳаммад Шайхий, Ҳусайн Удий, Шоҳқули Ғижжакий, Қосим Раббоний, Дарвеш Аҳмад Қонуний, Хожа Юсуф Андижоний, Устод Шодий, Нажмиддин Кавкабий шулар жумласидандир. Омилкор мусиқачилар билан бир қаторда Улуғбек, Навоий, Жомий ва Биноий каби мутафаккир ва шоирлар ҳам мусиқа соҳасида ижод қилдилар. Mac, Улуғбек «булужий», «шодиёна», «ахлоқий», «табризий», «усули равон» ва «усули отлиғ»; Навоий «исфаҳоний» куйларини ижод қилади. Жомий ва Биноий мусиқа назариясига доир асарлар яратдилар. Шубҳасиз, мусиқа санъати ҳам 14 — 15-а. ларда санъатнинг бошқа турлари ва шеърият билан узвий алоқада янги тараққиёт поғонасига кўтарилади. Моҳир санъаткормашшоклар, бастакор ва ҳофизлар етишади, нодир ва бебаҳо санъат асарлари вужудга келади.

Шундай қилиб, Амир Темур асос солган давлат Қад. Шаркда 3 йўналишда (ўтроқ деҳқончилик, дашт чорвачилиги ва шаҳарсозлик) шаклланган цивилизациялар қоришган ТуронТуркистон ҳудудларида ривож топиб қиёмига етган давлатчиликнинг нодир намунаси эди.

Бироқ 15-а. охирида Темурийлар ўртасида авж олиб кетган ихтилофлар, айрим вилоят ҳокимларининг узлуксиз ўзаро курашлари шаҳарларда ҳунармандчилик ва савдосотиққа зарар етказиб, воҳаларда деҳқончилик хўжаликларини хонавайрон қилган. Бундай оғир аҳволда давлатнинг иқтисодий ва маъмурий ҳаётида муҳим мавқега эга бўлган юқори табақа вакилларининг бир кисми Темурийларга нисбатан сотқинлик йўлини тутди. Бу аснода Фарғона ҳокими Бобур салтанатини шайбонийлардан ҳимоя қилиш ва унинг барқарорлигини сақлаб қолиш йўлида астойдил курашган. Бироқ бундай шароитда Бобур ҳам уз Ватанини тарк этиб, ўзга юртларга юзланишга мажбур бўдди. У аввал Афғонистонни, сўнгра Шим. Ҳиндистонни бўйсундириб, Бобурийлар салтанатига асос солди. Бу давлат Темурийлар давлатчилиги удумларини давом эттириб, 3 асрдан ортиқроқ ҳукм сурди. Бу давр мобайнида Ҳиндистон юксалган ва равнақ топган (қ. Бобурийлар давлати).

Ад.:Абдураззоқ Самарқандий, Матлаи саъдайн ва мажмаи бахрайн, Темурийлар, 1969; Ибн Арабшоҳ, Ажоиб улмакдур фи ахбори Темур, Темурийлар, 1992; М ирза Мухаммад Хайдар, Тарихи Рашиди. Темурийлар, 1996; Низомиддин Шомий, Зафарнома, Темурийлар, 1996; Шарафуддин Али Яздий , Зафарнома, Темурийлар, 1996; Аҳмедов Б., Улуғбек, Темурийлар, 1989; Файзиев Т., Мирзо Улуғбек авлодлари, Темурийлар, 1994; Файзиев Темурийлар, Темурийлар шажараси, Темурийлар, 1995; Муҳаммаджонов А., Темур ва темурийлар салтанати, Темурийлар, 1996,3ахидов П., Архитектурные тайны обсерватории Улугбека, Темурийлар, 2003.

Абдулаҳад Муҳаммаджонов.


Кирилл алифбосида мақола: ТЕМУРИЙЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
УЛУҒБЕК
ТОШКЕНТ
ШОҲРУХ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты