УЛУҒБЕК (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Тарағай) [1394.22.3, Султония ш., Эрон Озарбайжони — 1449. 27.10, Самарқанд] — буюк ўзбек астрономи ва математиги, давлат арбоби. Шоҳрухнинг ўғли, Амир Темурнинт набираси. Соҳибқироннинг «беш йиллик юриш»ида (1392—96) Ирокдаги Мордин қалъасини қамал қилиш чоғида туғилган. Шарафуддин Али Яздий «Зафарнома» асарида ёзишича, Амир Темур ҳузурига чопар келиб Улуғбекнинг туғилгани ва мунажжимлар бу невара келажакда ҳам олим, ҳам ҳукмдор бўлишини башорат қилганлари хушхабарини етказади. Соҳибқирон хурсандлигидан Мордин қалъаси қамалини тўхтатиб, унинг халқига юкланган тўловни бекор қилади. Унинг ўз набирасига Муҳаммад Тарағай ва Улуғбек деб исм қўйганини ҳам мунажжимларнинг юқоридаги башорати б-н боғлаш мумкин.
Амир Темур У. тарбиясига алоҳида эътибор берган ва уни давлат аҳамиятига молик тадбирларда қатнаштирган. Клавихонмнг қайд этишича, Улуғбек бобосининг хорижий элчиларни қабул қилиш маросимларида иштирок этган. 1404 й. Конигилля. ўтказилган тантаналарда Амир Темур олтита набирасининг (жумладан, Улуғбекнинг) никоҳ тўйларини ўтказган. Тўйда Соҳибқирон Улуғбекка Тошкент, Сайрам, Янги (ҳоз. Тароз), Ашпара ва Мўғулистонни то Хитой ҳудудигача суюрғол қилиб берган. Амир Темур Ўтрорда вафот этган чоғда Улуғбек ҳам ўша ерда бўлган. Темурийлар ўртасида тожу тахт учун кураш бошланган. Ўтрордан қайтган Шоҳрух фарзандлари — У. ва Иброҳим Султонни амирлар пойтахт Самарқандга киритмайдилар, улар Бухородан паноҳ топишган. Самарканд тахтини Халил Султон эгаллаган. Хуросонни бошқариб турган Шоҳрух Улуғбекка дастлаб Андхўй б-н Шибирғонни, кейинчалик Хуросоннинг Тус, Хабушон, Калот, Бовард, Насо, Ёзир, Сабзавор ва Нишопурдан иборат қисмини бошқаришни топширган. 1410 й. Шоҳрух Мовароуннаҳрни ўз тасарруфига киритгач, уни идора эти ш ни Туркистон вилояти билан бирга Улуғбекка топшириб, Соҳибқирон васиятини қайта тиклаган. Улуғбек ёш (15 ёш) бўлгани сабабли амир Шоҳмалик унга ҳомий этиб белгиланган. Лекин Шоҳмаликнинг рақиби — Ўтрордаги Шайх Нуриддин ва Муҳаммад Жаҳонгирнинг Ҳисордаги волийлари 1410 й. баҳорида Улуғбек ва Шоҳмаликка қарши чиққанлар. Шу йилнинг ёзида Шоҳрух иштирокида бўлган жангда Шоҳмалик ва Улуғбек ғалаба қилганлар. 1411 й. сент. да Шоҳрух Самарқандга келиб, Шоҳмаликни ўзи билан Ҳиротга олиб кетган ва кейинчалик Хоразмга ҳоким қилиб юборган (1413). Шу вактдан бошлаб У. Мовароуннаҳрни мустақил идора этишга киришган. Шоҳрух Мовароуннаҳрда бошқа темурий шаҳзодаларга ҳам мулк ажратган эди. Чунончи, Ҳисори Шодмонни Муҳаммад Султоннпнг ўғли Муҳаммад Жаҳонгир мирзога, Ўзганд вилоятини Умаршайхнинг ўғли Амирак Аҳмадга суюрғол қилган эди. Бироқ улар Улуғбекка тобе эдилар. 1414—15 й. улар ўртасида ихтилоф чиқиб, У. Амирак Аҳмад устига қўшин тортган ва уни енгган. Шоҳрух Амирак Аҳмадни Хуросонга чақиртириб олган; Қашғар ҳам то 1428 й. гача Улуғбекка тегишли бўлган.
Улуғбек ўз ҳукмронлиги давомида 2 марта йирик ҳарбий юриш қилган. Биринчисида 1425 й. Мўғулистон хони Шермуҳаммад ўғлон (1421—25) ўзини мустақил хон деб эълон қилганда, Улуғбек унга қарши юриш қилиб зафар қозонган. Улуғбекнинг 2юриши Сиғноқ ш. томон бўлган. Сирдарёнинг қуйи ҳавзаси Улуғбек тасарруфида эди. Улуғбек 1427 й. Сиғноқ яқинида унинг мулкига таҳдид қилган Бароқ ўғлон (қ. Бароқ) билан тўқнашган ва мағлубиятга учраган. Душман Улуғбекни таъқиб қилиб, Самарқанд остоналаригача келган.
Мовароуннаҳр хавф остида қолганлиги туфайли Шоҳрух Хуросондан катта лашкар тортиб келиб хавфни бартараф этади.
Шоҳрух вафоти (1447, 12 март)дан кейин Улуғбекнинг катта ўғли Абдуллатиф ворис сифатида Темурийлар ҳукмдори бўлиб қолади. Лекин Шоҳрухнинг қаттиққўл хотини Гавҳаршод бегим бу ҳақда ўз фикрига эга эди. У Шоҳрух даврида Темурийларнинг пойтахти бўлиб қолган Ҳирот тахтига марҳумнинг 3ўғли бўлмиш Бойсунғур мирзонинг ўғли ва суюкли набираси Алоуддавла мирзони ўтқазиш тарафдори эди. Гавҳаршод бегим Ҳирот тахтига Алоуддавлани ўтқазганини Улуғбекка нисбатан исён деб қаралмоғи керак эди. Шунинг учун Улуғбек 1448 й. баҳорида Абдуллатиф билан биргаликда 90 минг аскар билан Хуросонга келиб, Ҳирот яқинида бўлган жангда Алоуддавлани тормор қилади. Ғалаба Абдуллатифнинг шахсий шижоати ва лашкарбошилик истеъдоди туфайли эришилган бўлса ҳам, У. Фатҳномани кичик ўғли Абдулазиз номидан эълон қилади. Ундан ташқари, бобоси Шоҳрух томонидан Абдуллатифга васият қилинган Ҳиротдаги Ихтиёриддин қалъаси ва унинг ичидаги бойликларини ҳам У. Абдулазизга беради. Шундан сўнг Улуғбек билан Абдуллатиф ўртасидаги муносабат очиқ душманлик тусини олади.
У. Самарқандда Абдулазизни қолдириб, лашкар билан катта ўғлига қарши жангга юради. Абдуллатиф ҳам ўз лашкари билан Амударё ёқасига келиб туради. Иккала лашкар ҳам дарёнинг 2 сохилида узоқ муддат туриб, сувни кечиб ўтишга ботинмайди. Бу орада Улуғбек, Абдулазиз лашкардаги амирларнинг оилаларини таъқиб этаётир, — деган хабарни эшитиб, Самарқандга қайтиб келишга мажбур бўлади ва шаҳар аҳолисининг Абдулазизга қарши исён кўтарганининг гувоҳи бўлади. Тезда шаҳарни тартибга келтириб, яна Абдуллатифга қарши жангга йўлланади, лекин Самарқанд яқинида ундан мағлубиятга учрайди.
Орадан кўп ўтмай, У. Абдуллатиф буйруги билан қатл этилади. Унинг жасади Гўри Амир мақбарасига дафн этилган (қ. Амир Темур мақбараси).
Улуғбек отаси Шохрух даврида сиёсий ҳукмдор сифатида ички ва ташқи сиёсат бобида бирмунча мустақил бўлган. Бошқа давлатлар билан бевосита савдо ва элчилик муносабатлари олиб борган. Улуғбек даврида Самарканд ш. янада равнақ топган. Шаҳарда ҳунармандчилик, меъморлик, адабиёт, умуман илмфан юксалди, савдо тараққий этди. Бухорода (1417), Самарқандда (1420), Ғиждувонда (1432—33) мадрасалар ва Марвда хайрия муассасалари қурилди. Мадрасаларда диний фанлар билан бирга дунёвий фанлар ҳам ўқитилди, кўпроқ аниқ фанларга аҳамият берилди. Бибихоним масжиди, Амир Темур мақбараси, Шоҳизинда ва Регистон мажмуалари қурилишлари поёнига етказилди. Бундан ташқари, мамлакатда кўплаб жамоат иншоотлари (карвонсарой), тим, чорсу, ҳаммомлар ва б. ҳам бунёд этилган (У. давридаги Мовароуннаҳрдаги ички ва ташки сиёсат, элчилик алоқалари, пул ислоҳотлари, иқтисодий, маданий ҳолат ҳақида қ. Темурийлар).
Илмий ва маданий мероси. Улуғбек Ўрта Осиё халқиари илмфани ва маданиятини ўрта аср шароитида дунё фанининг энг юқори поғонасига олиб чиқци. Унинг қилган энг буюк иши — Самарканд илмий мактабини ўша давр академиясини барпо этганлиги бўлди. Бу илмий мактабда 200 дан ортиқ олимлар фаолият олиб борган. Улар орасида энг йириклари Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Коший эди. Улуғбекнинг илмий мактаби ўз фаолиятида ўртаосиёлик машқур олимлар Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад алФарғоний, Абул Аббос алЖавҳарий, Ибн Турк алХутталий, Холид алМарваррудий, Аҳмад алМарвазий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Берунийлир бошлаб берган илмий анъанага асосланар эди. У. Самарқанд яқинида расадхона барпо қилди (қ. Улуғбек расадхонаси).
Улуғбек академиясидаги йирик олим — Али Қушчшш Улуғбек «Зижи»нинг сўзбошисида «фарзанди аржуманд», яъни а«зиз фарзандим» дейди. Аслида у У. нинг садоқатли шогирди бўлиб, «Зиж» устида ишлар поёнига етказилгунига қадар устозига ёрдам берган.
У. Самарқандда 2 та Мадраса: бири — Регистон ансамбли таркибида ва 2си Гўри Амир ансамбли таркибида барпо қилган. Бошқа йирик олимлар қаторида Улуғбекнинг ўзи ҳам бу мадрасаларнинг ҳар бирида ҳафтада бир маротаба маъруза ўқиган. Бошқа вақтини кўпроқ астрономик кузатишларга, «Зиж» устида ишлашга ва давлат ишларига бағишлаган. (қ. Зижи Кўрагоний).
Улуғбекнинг яна бир математик асари «Рисолаи Улуғбек» деб аталади ва унинг 1нусхаси Ҳиндистонда Алигарх ун-ти кутубхонасида сақланади, ҳали ўрганилмаган. Балки у ҳам ҳисоблаш математикасига алоқадордир.
Улуғбек меросини ўрганиш. Фан ва маданият тарихида сўнмас из қолдирган Улуғбекнинг илмий мероси унинг «Зиж»идир. Бу асар сайёралар, Қуёш ва Ой ҳаракатини талқин қилиш, юлдузлар каталоги ва унда қўлланилгак математик усуллари бўйича ўрта асрлардаги астрономик асарларнинг энг мукаммали бўлганлиги учун авваламбор у мусулмон мамлакатларидаги олимларнинг диққатини жалб қилган. «Зиж»га илк шарҳни Улуғбекнинг шогирди Али Қушчи «Шарҳи Зижи Улуғбек» номи билан ёзган.
Уша 15-а. нинг ўзида қоҳиралик мунажжим Шамсиддин Муҳаммад асСуфий алМисрий «Тасҳил Зижи Улуғбек» («Улуғбек «Зиж»ини осонлаштириш») номли асар ёзиб, унда Улуғбек жадвалларини Қоҳиранинг географик кенглигига мослаштирди. АлМисрий ўзининг «Тақвим алкавокиб ассабъа» («Етти сайёранинг тақвимлари») ва «Жодавил алмаҳлул ассани ала усул Улуғбек» («Улуғбек усулига кўра иккинчи ечимлар жадвали») номли яна 2 асарида Улуғбек «Зиж»ига мурожаат қилади.
Суриялик олим Зайниддин алЖавҳарий асСолиҳий (15-а.) «АдДурр аннозил фи тасҳил аттақвим» («Тақвимни соддалаштиришда нозил бўлган дурлар») номли асарида Улуғбек «Зиж» ини қайта ишлаган.
Улуғбек «Зиж»ига ёзилган энг мукаммал шарҳ Самарқанд илмий мактабининг энг сўнгги намояндаси Низомиддин Абдул Али ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн Биржандийнинг (1525 й. в. э.) 1523 й. ёзиб тугатилган «Шарҳи Зижи Улуғбек» асаридир. Биржандий ўз «Шарҳ»ида муфассал ва аниқ рақамлар билан баён қилиб, «Зиж»нинг сирларини очади. Улуғбекнинг кўплаб жумлаларини у чизмалар билан тушунтириб исботлаган.
Самарқандлик 2 буюк олим — Қозизода Румий ва Али Қушчининг набираси Мирам Чалабий (1525 й. в. э.) «Зиж»га шарҳ ёзиб, уни «Дастур аламал ва тасҳиҳ алжадвал» («Амаллар дастури ва жадвалларнинг тузатилиши») деб атаган.
Эронлик олим Ғиёсиддин Мансур алҳусайний ашШирозий (1542 й. в. э.) «Зиж»га «Рисола дар таъниқ Зижи Улуғбек» («Улуғбек «Зиж»ини аниклаштириш ҳақида рисола») номли шарҳ ёзган.
16-а. нинг 2ярми ва 17—18-а. лардаги қатор мусулмон олимлари «Зиж»га шархлар ёздилар ва уни қайта ишлаб ўз замонлари ва маконларига мослаштирганлар. Улар орасида суриялик Тақийиддин ашШомий (1526—85), Мазҳариддин алҚори (16-а.), мисрлик Абдулқодир алМануфий ашШофиъий (16-а.), эронлик Шоҳ Фатҳуллоҳ Широзий (1589 й. в. э.), Муҳаммад Боқир алЯздий (1637 й. в. э.), ҳинд Фаридиддин Деҳлавий (1629 й. в. э.), турк Муҳаммад Чалабий (1640 й. в. э.), мисрлик Ризвон арРаззоқ алМисрий (1710 й. в. э.), Доғистонлик Дамодон алМуҳий (1718 й. в. э.) каби олимларнинг шарҳлари шулар жумласидандир.
Булар орасида ҳинд даапат арбоби ва олими Савай Жай Сингҳнинг фаолияти алоҳида ўрин тутади. У Ҳиндистоннинг Бобурий султони Мухаммадшоҳнинг (1719—48) фармони билан Улуғбек расадхонасидаги жиҳозларнинг таърифларига кўра, Дехли, Банорас, Жайпур, Ужжайн ва Муттрада расадхоналарини барпо қилади. Сўнг у ҳомийлик қилган султонга атаб «Зижи Мухаммадшоҳий» асарини ёзган ва унда Улуғбекнинг баъзи жадвалларини тайёрлигича қабул қилган. Т. Н. ҚориНиёзий ва душанбелик Г. Собировлар Савай Жай Сингҳнинг асари билан Улуғбек «Зиж» орасидаги боғлиқликни ўз ишларида кўрсатганлар.
Улуғбекнинг номи Европада ва умуман Ғарб мамлакатларида буюк бобоси Амир Темурнинг шуҳрати туфайли анча илгари маълум бўлган. Европа Амир Темур ва унинг оила аъзолари ҳақида 1бўлиб Самарқаидга 1403—05 й. лар саёҳат қилган Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавиходан эшитган. Клавихонинг «Кундаликлар»и 1582 й. Севильяда ва 1607 й. Парижда нашр этилганидан сўнг европаликлар дарҳол Амир Темур ва унинг оила аъзолари билан қизиққанлар. Улуғбек номи 17-а. бошиданоқ (1601 й. дан) Амир Темурга бағишланган драматик асарларда эслатилади.
Бевосита Улуғбекка бағишланган Европадаги 1нашр инглиз астрономи Жон Гривс (1602—52) қаламига оид. Унинг 1648 й. нашр этилган асарида Улуғбек юлдузлар жадвалининг бир қисми (98 та юлдуз) илова қилинган. 1665 й. яна бир инглиз олими Томас Хайд (1636—1703) Гривс билан боғланмаган ҳолда «Зиж»даги юлдузлар жадвалини форсий ва лотинча таржимада нашр этган.
1690 й. Гданьскда поляк астрономи Ян Гевелий чоп эттирган «Юлдузлар осмонининг атласи»даги иккита гравюрада ўша даврнинг машҳур астрономлари орасидан Улуғбекка фахрли ўрин берган, унда Улуғбекнинг юлдузлар жадвалини Птолемей, Тихо Браге, Риччиоли, Вильгельм IV ва ўзининг жадваллари билан солиштирган. 1711 й. Оксфордда Улуғбекнинг географик жадвали 3марта нашр этилган. 1807 й. ўша ерда бу жадвал янги грек тилида ҳам нашр этилган. 1725 и. инглиз астрономи Д. Флеметид (1646—1719) Улуғбекнинг юлдузлар жадвалини Птолемей, Тихо Браге, Вильгельм IV, Ян Гевелий ва ўзининг жадваллари билан бирга нашр этган. 1767 й. инглиз Г. Шарп У. юлдузлар жадвалининг Т. Хайд нашрини кайта нашр қилган. 1843 й. инглиз Ф. Бейли (1774— 1844) шу нашрни янада такомиллаштириб, 3нашрни амалга оширган. Француз шарқшуноси Л . А. Седийо (1808—76) 1839 й. У. «Зиж»идаги астрономик жадвалларнинг бир қисмини нашр этган. 1917 и. америкалик олим Э. Б. Нобл Улуғбек «Зиж» идаги юлдузлар жадвалини 27 қўлёзма асосида танқидий матнини , 1927 й. К. Шой «Зиж»нинг тригонометрик жадвалини нашр этган. Улуғбек «Зиж»и Россияда ва собиқ Совет Иттифоқида ҳам алоҳида тарихга эга бўлди. 18-а. нинг 1ярмида Петербург академиясида Улуғбек «Зиж»и махсус муҳокамада бўлган ва олимлар Ж. Н. Делиль (16881768), Г. Я. Кер уни таржимасига киришганлар, лекин иш охирига етказилмаган.
1908—09 й. лар В. Л. Вяткин У. расадхонасининг харобаларини ва унинг асосий асбоби — квадрантини кавлаб топгандан сўнг, Самарканд олимларининг фаолиятига янгидан қизиқиш бошланади. Натижада 1918 й. В. В. Бартольдиинт «Улуғбек ва унинг даври» асари нашр этилган.
Совет даврида Улуғбекнинг хаёти ва ижоди билан мамлакат жамоатчилигини таништириш бўйича Т. Н. ҚориНиёзий кўп саъйҳаракат қилган. Улуғбек ижодини тарғиб қилишда Ғ. Жалолов ва В. П. Шчегловларнинг нашрлари ҳам диққатга сазовордир. 20-а. нинг 80-й. лари бошига келиб Улуғбек «Зиж»ининг тўлиқ ва мукаммал ҳолда, илмий изохлар билан таъминланган таржимасини А. Ахмедов 1994 й. амалга ошириб, нашр эттирди.
Яқин йилларгача Улуғбек фақат астроном ва математик деб ҳисобланарди. Лекин 20а. охирида унинг ижоди серқирра бўлиб, у тарих, шеърият ва мусиқа бобида ҳам қалам тебратгани аниқланди.
Тарихчи Мирзо Муҳаммад Ҳайдар «Тарихи Рашидий» асарида «Мирзо Улуғбек тарихнавис донишманд (ва) «Тўрт ўлус» (тарихи)ни (ҳам) ёзиб қолдирган эди», деб ёзган. Улуғбекнинг туркийда ёзган «Тарихи арбаъ улус» («Тўрт улус тарихи») асари Чингизхон босиб олган мамлакатларнинг 13 — 14-а. лар 1ярмидаги сиёсий ҳаётини ўрганишда муҳим манбадир.
Машҳад биноларининг бирида Улуғбек қаламига мансуб ушбу байт топилган: Ҳарчанд мулки ҳусн ба зари нигин туст Шўхи макун ки чашми бидон дар каминтуст.
Маъноси: Ҳарчанд ҳусн мулки сенинг ҳукмингда бўлса ҳам, Шўхлик қилмагилки сен унинг назари остидасен.
Навоийнинг «Мажолис уннафоис» ва Абу Тоҳирхожанинг «Самария» асарларида ҳам унинг шеърларидан намуналар келтирилган. Унинг даврида кўпгина асарлар араб ва форс тилидан эски ўзбек тилига таржима қилинган. Улуғбек ташкил этган бой кутубхонада турли фанларга оид 15 мингдан ортиқ жилдли китоб бўлган.
Алишер Навоий «Хамса» асарида Улуғбекни улуглаб, шундай ёзган эди: Темурхон наслидан Мирзо Улуғбек, Ки олам кўрмади султон анингдек, Ки давр аҳли биридин айламас ёд, Анинг обнойи жинси бўлди барбод. Валек ул илми сари топди чун даст, Кўзи олдинда бўлди осмон паст. Расадким боғламиш — зеби жаҳондур, Жаҳон ичра яна бир осмондур, Билиб бу нав илми осмоний, Ки ондин ёзди «Зижи Кўрагоний».
Узоқ ва яқин ўтмиш муаллифлари (Дарвишали Чангий, Фитрат ва б.)нинг таъкидлашича, Улуғбек ёшлигидан ўзга фанлар қатори мусиқа илмидан сабоқ олиб, бир қатор куй ва усуллар яратган, бу соҳага оид рисола ҳам ёзган.
Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги 1994 й. апр. да Парижда, окт. да Тошкент ва Самарқандда тантанали равишда нишонланди ва халқаро конференциялар ўтказилди. Шу йили Тошкентда Улуғбекка ҳайкал ўрнатилди.
Улуғбек сиймоси Пулково расадхонаси, Москва ун-ти конференцзалларида дунёдаги машҳур олимларнинг портретлари қаторидан жой олган. Самарқандда Улуғбекнинг мемориал музейи ташкил этилган. Тошкентда Ўзбекистон миллий ун-ти, туман, планетарий, кўча, маҳалла, метро станцияси, истироҳат боғи, шаҳарча У. номи билан аталади. Фарғона педагогика ун-тига, Самарқанд архитектурақурилиш ин-тига, Китоб халқаро кенглик станциясига, қишлоқ, мактаб ва б. га Улуғбек номи берилган.
Улуғбекнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида пьеса (М. Шайхзода, «Мирзо Улугбек» трагедияси), роман (О. Ёқубов, «Улугбек хазинаси»; С. Бородин, «Самарканд осмонида юлдузлар»), опера (А. Козловский, «Улуғбек»), поэма (М. Бобоев, «Улугбек»), балет (М. Бафоев, «Улугбек буржи»), фильм (Реж. Латиф Файзиев, «Улуғбек юлдузи», 1965) ва б. яратилган.
Ас: Турт улус тарихи [форс тилидан Б. Аҳмедов, Н. Норқулов ва М. Ҳасанийлар таржимаси], Т., 1994.
Ад.: Абдураззоқ Самарқандий, Матлаъ уссаъаайн ва мажмаъ улбаҳрайн [форс тилидан А. Уринбоев таржимаси], Т., 1969; Акрамов С. А., Улуғбек — буюк ўзбек олими, Т., 1961; Бартольд В. В., Улугбек и его время (Сочинения, т. II, ч. I), M., 1964; КарыНиязов Т. Н ., Астрономическая школа Улугбека, 1967; ҚориНиёзий Т. Н., Улугбек ва унинг илмий мероси, Т., 1971,Шчеглов В. П., Улугбек расадхонаси, Т., 1980; Аҳмедов Б. А., Улугбек, Т., 1989; Аҳмедов А.. Улуғбек, Т., 1991; Темурва Улуғбекдаври тарихи, Т., 1996; Абдураҳмонов А., Улугбек академияси, Т., 1994.