РОССИЯ

РОССИЯ, Россия Федерацияси (РФ) — Европанинг шарқида, Осиёнинг шим. да жойлашган давлат. Майдони жиҳатидан дунёда энг катта мамлакат. Қуруқликдаги чегараси 22125,3 км, денгиз чегараси 38807,5 км. Россия ҳудуди 3 океан ҳавзасига қарашли 12 денгиз, жумладан, Болтиқ, Қора ва Азов (Атлантика океани), Баренц, Оқ, Кара, Лаптевлар, Шарқий Сибирь ва Чукотка (Шим. Муз океани), Беринг, Охота, Япон денгизлари (Тинч океан), шунингдек, ҳеч бир океанга туташмаган Каспий денгизи билан ўралган. Майд. 17,1 млн. км2. Ахрлиси 145,3 млн. киши (2002). Пойтахти — Москва ш. Маъмурий жиҳатдан 89 субъект: 21 республика [Адигея, Бошқирдистон, Бурятия, Доғистон, Ингушия, КабардаБалка рия, Карелия, Коми, Марий Эл, Мордовия, Олтой, Саха (Якутия), Татаристон, Тува, Удмуртия, Хакасия, Чеченистон, Чувашия, Шим. Осетия, Қалмоқ, ҚорачойЧеркасия], 6 ўлка (Краснодар, Красноярск, Олтой, Приморье, Ставрополь, Хабаровск), 49 вилоят (Амур, Архангельск, Астрахон, Белгород, Брянск, Владимир, Волгоград, Вологда, Воронеж, Иваново, Иркутск, Калининград, Калуга, Камчатка, Кемерово, Киров, Кострома, Курган, Курск, Ленинград, Липецк, Магадан, Москва, Мурманск, Нижний Новгород, Новгород, Новосибирск, Омск, Оренбург, Орёл, Пенза, Пермь, Псков, Ростов, Рязань, Самара, Саратов, Сахалин, Свердловск, Смоленск, Тамбов, Тверь, Томск, Тула, Тюмень, Ульяновск, Челябинск, Чита, Ярославль), 2 федерал шаҳар (Москва, Санкт-Петербург), 1 мухтор вилоят (Яҳудийлар), 10 мухтор округ [Ага Бурятлари, КомиПермяклар, Коряклар, Ненецлар, Таймир (ДолганНенец), УстьОрдинский Бурятлари, ХантиМанси, Чукотка, Эвенклар, ЯмалНенец]га бўлинади. Россияда 1091 шахар, 1922 шаҳарча бор. 2000 й. Марказий, Шим.

Ғарбий, Жан., Волга бўйи, Урал, Сибирь, Узок, Шарк, федерал округлари ташкил этилди.

Давлат тузуми. Россия — бошқаришнинг республика шаклига эга бўлган демократик федератив республика. Амалдаги Конституцияси 1993 й. 12 дек. да қабул килинган. Давлат бошлиғи — президент (2000 й. дан В. В. Путин), у умумий, тенг ва тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан Россия фуқаролари томонидан 4 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи органи — 2 палата (Федерация Кенгаши ва Давлат думаси)дан иборат Федерал мажлис (парламент). Ижрочи ҳокимиятни раис бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади. Ҳукумат раисини Давлат думаси билан келишган ҳолда президент тайинлайди.

Табиати. Россия ҳудуди меридиан бўйлаб 2,5—4 минг км га, ғарбдан шарққа 9 минг км га чўзилган. Мамлакатнинг энг ғарбий нуқтаси Польша билан бўлган чегарада (Калининград вилояти), шарқий нуқтаси Беринг бўғозидаги Ратманов о. да, чекка жан. нуқтаси Озарбайжон билан бўлган чегарада, чекка шим. нуқтаси ФранцИосиф Ери архипелагидаги Рудольф о. да, Россия ҳудудининг 45% ўрмон, 4% сув, 13% қ. х. га ярокли ерлар, 19% буғу яйловлари, 19% бошқа ерлардир.

Рельефи. Россия майдонининг қарийб 70% текислик. Ғарбда Шарқий Европа (ёки Россия) текислиги жойлашган. Унда бал. 250—400 м ли Валдай, Ўрта Россия, Волгабўйи, БугульмаБелебей, Юқори Кама ва б. қирлар ОкаДон, Каспийбўйи ва б. паеттекисликлар билан туташ. Ундан шаркда Урал тог тизмаси, сўнг Ғарбий Сибирь текислиги бошланади. Енисей ва Лена дарёлари оралиғида Ўрта Сибирь ясситоғлиги, шаркда Марказий Якутия паеттекислиги бор. Мамлакат шарқи ва жан . да тоғликлар кўпроқ. Европа қисмида Катта Кавказ тоғининг шим. ён бағрида тизма тоғлар (Россиядаги энг баланд нуқта — Эльбрус тоғи, 5642 м) жойлашган. Сибирдаги тоғ тизмалари — Олтой, Кузнецк Олатови, Ғарбий Саян тоғлари, Тува, Байкалбўйи, Байкал ортидаги тоғлар ва Становой тизмаси Р. нинг жан. чегараси бўйлаб ўтади. Сибирнинг шим. шарқи (Верхоянск ва Чер тизма тоғлари), Узоқ Шарқ (Чукотка ва Коряк тоғлари)да ўртача баландликдаги тизмалар кўпроқучрайди. Тинч океан сохили бўйлаб чўзилган Камчатка ва Курил о. ларидаги тоғларда ҳаракатдаги вулканлар отилиб туради.

Геологик тузилиши. Россия ҳудуди Шарқий Европа платформасининг анчагина қисмини, бутун Сибирь платформасини, Ғарбий Сибирь плитасини, Жан. Сибирь, ВерхоянскЧукотка бурмали обл., Коряк ясситоғлиги, Камчатка, Курил о. лари, Приморье ва Сахалин бурмали обл. ларини эгаллайди. Қад. платформалар юқори протерозой давригача бўлган кристалли фундамент (замин)дан иборат бўлиб, денгиз тубидаги қад. чўкинди ва вулкан жинсларидан ташкил топган ва кейинчалик бурмаланиб, метаморфизмга учраган. Карелия бурмаланиш даври тугагач, Шарқий Европа ва Сибирь платформалари заминининг юзаси денудация натижасида текисланиб, чўкинди жинслар остида қолган. Протерозой даври ўрталаригача қад. платформаларни ўраб турган бурмали обл. лар ўрнида океан бўлиб, аста-секин геосинклиналь тизимлари таркиб топа бошлаган ва турли ёшдаги бурмаланган обл. лар — байкал, каледон, герцин, киммерий бурмаланишлари ҳосил бўлган. Кавказда геосинклиналь ривожланиш жараёни Альп бурмаланиш даврида тугаган. Курил ва Командор о. ларида, Охота, Беринг денгизлари ботиқларида геосинклиналь ривожланиш ҳали тугамаган.

Минерал ресурс лари . Р. жуда бой минералхом ашё захираларига эга бўлган мамлакат. Дунёдаги 7 та энг йирик кўмир ҳавзасидан 5 таси Россияда жойлашган. Россияда дунёдаги темир рудаси, бериллий захирасининг 30%, нефтнинг 17—18%, газ, олмос, ниобий, танталнинг 70—75%, палладийнинг 50%, никелнинг 40% дан кўпроғи, ураннинг 10% мавжуд. Жумладан, Уралда боксит, Шим. Кавказ, Ўрта ва Жан. Урал, Шарқий Сибирда мис, Красноярск ўлкаси шим. да мисникель, Забайкалье ва Узок, Шаркда рухқўрғошин, Урал, Олтой, Забайкалье ва Кола я. о. да қимматбаҳо тошлар, мармар, гранит, базальт, Сахада олмос конлари, шунингдек, турли жойларда вольфрам, молибден, сурма, симоб, олтин, кумуш, платина, кобальт, слюдамосковит, асбест ва ш. к. фойдали қазилмаларнинг катта конлари бор.

Иқлими деярли ҳамма жойда континентал (чекка шим. ғарбда денгиз икдими), Сибирь ва Узоқ Шарқ шим. да кескин континентал, жан. да муссон иклим (қиши совуқ, қор кам ёғади, ёзи мўътадил илиқ). Қишда P. ҳудуди устида юқори атмосфера босими (шарқаа Осиё антициклони) ҳукмрон бўлади. Янв. нинг ўртача траси Европа қисмининг ғарбида ва Кавказ шим. да 0—5°, Саха шарқида —40°, —50°, жумладан, Оймяконда — 72,2° гача. Ёзда атмосфера босими пасаяди, шу сабабли бу мавсум нисбатан илиқ, жан. да иссиқ, июлнинг ўртача траси Г дан (Сибирь шим.) 24—25° гача (Каспийбўйи пасттекислигида) етади. Энг кўп ёғингарчилик Кавказ тоғларида (йилига 3200 мм гача), Узоқ Шарқ жан. да (1000 мм гача) ва Шарқий Европа текислигининг ўрмон зонасида (850 мм гача). Каспийбуйи пасттекислигининг ярим чўл жойларида жуда оз — йилига 170 мм га яқин ёғин тушади. Қор қоплами мамлакат жан. да 60—80 кун давом этса, Чекка шим. да 260—280 кунга боради.

Ички сувлари. Россияда узунлиги 10 км дан ошадиган 120 мингга яқин дарё бор. Дарёларнинг аксарияти Шим. Муз океани ҳавзасига (Шим. Двина, Печора, Обь, Енисей, Лена, Яна, Индигирка, Колима ва б.), Тинч океан ҳавзасига (Амур, Анадирь, Пенжина ва б.), Атлантика ҳавзасига (Дон, Кубань, Нева ва б.) мансуб. Европанинг энг узун ва серсув Волга дарёси, шунингдек, Урал ва Терек Каспий денгизига қуйилади. Уларнинг купи сув транспорта ва ёғоч оқизишда, шаҳар ва саноат корхоналарини сув билан таъминлащда, экинзорларни суғоришда катта аҳамиятга эга. Россияда 2 млн. дан ортиқ чучук ва шур сувли кул бор. Энг йириклари: Байкал (дунёдаги чучук сув захирасининг ‘/5 қисми), Каспий денгизкўли, Ладога, Онега, Таймир. Россияда 1200 га яқин сув омбори бор. Йирик сув омборлари: Братск, Красноярск, Зея, УстьИлим, Богучан, Байкал (Иркутск), Волгоград, Рибинск ва б.

Тупроқ ва ўсимликлари текисликларда табиат зоналарига караб ўзгаради. Шим. Муз океани ороллари ва Таймир я. о. соҳилида ибтидоий арктика тупроғи тарқалган бўлиб, асосан сийрак лишайник, мох ва куп йиллик гулли усимликлар учрайди. Тундра зонасида нордон тундра (глейланган) тупроғи тарқалган. Ўсимлик тури кўп: мох ва лишайниклардан ташқари паст бўйли буталар (пакана қайин ва тол), ҳар хил ўт, мевали усимликлар (брусника, голубика) учрайди.

Ўрмон зонасининг шим. қисми (тайга зоначаси)даги подзол тупроқларда игнабаргли дарахтлар — қорақарағай, оққарағай, кедр ва қарағай ўрмонлари, Енисейдан шарқдаги тайгатўнг тупрокларда игна баргли тайга дарахтлари — сибирь ва даурия тилоғочлари, Узоқ Шарқда эса, қорақарағай ва оққарағай ўсади. Тайга зоначасида (айниқса, Ғарбий Сибирда) ботқоқлик кўп. Тайгадан жан. рокда, Шарқий Европа текислигида аралаш ўрмонлар бор. Чимли подзол тупроқларда оққайин ва тоғтерак, эман, заранг, қайрағоч, Шарқий Европа текислиги урмон зонасининг чекка жан. да эман, жука ва б. кенг баргли дарахтлар ўсади. Шарқий Европа ва Ғарбий Сибирда қора ва тўқ каштан тупроқ, Каспийбуйи пасттекислигида оч каштан ва қўнғир, шўрхок тупроқлар учрайди.

Ҳайвонот дунёси жуда хилмахил. Арктика муз саҳроси ва тундрада шим. тулкиси, лемминг, шим. буғуси, қутб бойқуши, тундра каклиги; ўрмон зонасида лось, қўнғир айиқ, силовсин, сувсар, тулки, тийин, бурундуқ, малла қуён, Узоқ Шарқ жан. да уссури йўлбарси, қора айиқ, харза, енотсимон ит, тўнғиз, қушлардан карқур, қур,^ қизилиштон, булдуруқ ва б. яшайди. Ўрмонли дашт зонасида кемирувчилар, турли қушлар, ондатра, тулки, сувсар, мўйнабоп ҳайвонларнинг, лось, шим. буғусининг хиллари кўп. Денгизларда балиқ (треска, сельдь, камбала, скумбрия, судак, лосось, осетр ва б.), денгиз сут эмизувчилари (кит, морж, тюлень, денгиз мушуги) овланади.

Ўзига хос ноёб табиат ҳамда ҳайвонот дунёсини саклаб қолиш ва урганиш мақсадида турли зоналарда 100 та давлат табиий қўриқҳонаси (майд. 33,3 млн. гектар) ва 5 та миллий боғ (майд. 6,7 млн. гектар) ташкил этилган. Энг йириклари: Олтой, Астрахон, Баргузин, Кавказ, ПечораИлич, Теберда ва б.

Аҳолиси. Россияда 100 дан ортиқ миллат ва элат яшайди. Россиянинг асосий аҳолиси — руслар жами аҳолининг 81,5% ни ташкил этади. Украинага ёндош вилоятларда, Тюмень вилояти, Москва, Шим. Кавказ, Урал ва Сибирь жан. да украинлар, Калининград вилояти, Москва ва Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Карелияда белоруслар, Красноярск ўлкаси, Москва ва Санкт-Петербургда литвалар ва латишлар (шунингдек, Омск вилоятида латишлар, Калининград вилоятида литвалар), Омск, Новосибирск, Оренбург вилоятлари, Красноярск ва Олтой ўлкаларида немислар, Москва, Санкт-Петербург,. Екатеринбург, Самара, Нижний Новгород, Челябинск, Ростов, Саратов, Новосибирск ш. ларида яҳудийлар, Ростов вилояти ва Краснодар ўлкасида молдованлар, Ставрополь ва Краснодар ўлкасида греклар, Краснодар ва Ставрополь ўлкаларида ва Ростов вилоятида арманлар ҳам яшайди. Шунингдек, озарбайжонлар, узбеклар (1994 й. да 58 минг), грузинлар, қозоқлар ва б. яшайди. Россиянинг Европа қисми шим. да кареллар, вепслар, ижорлар, саамлар (лопарлар), коми ва комипермяклар, Ўрта Волга бўйида мари, удмурт ва мордвалар, Волгабўйининг бошқа жойлари ва Жан. Уралда туркий тилларда сўзлашувчи чувашлар, бошқирдлар, татарлар, шунингдек, калмоклар яшайди. Осетин, қорачой, болқор, қўмиқ, нўғайлар Шим. Кавказнинг туб жой аҳолисидир. Сибирь ва Узоқ Шарқда туркий гилларга мансуб сахалар, олтой, шор, хакас ва тувалар, монгол тилида сўзлашувчи бурятлар, шунингдек, ханти ва мансилар, ненец, чукча ва эскимослар истиқомат қилади.

Давлат тили — рус тили; Р. таркибидаги миллий республикаларда туб жой аҳолисининг тили ҳам шу республиканинг давлат тили ҳисобланади. Россия аҳолисининг 73% шаҳарларда яшайди. Дин, дорларнинг аксарияти христианлар (асосан, православлар), қолганлари — мусулмонлар, яҳудолар, буддавийлар ва б. Йирик шаҳарлари: Москва, СанктПетербург, Нижний Новгород, Новосибирск, Самара, Екатеринбург ва б.

Тарихи. Россия ҳудудида ўрта палеолит даврида, милодгача 100—35 минг и. аввал Қуйи Волга, Ўрта Уралда дастлабки манзилгохлар пайдо бўлган. Сўнгги палеолит даврида одамлар қутб доирасидан ўтиб, Сибирнинг бир қисмига жойлаша бошлаган. Мил. ав. 3—2минг йилликларда Шим. Кавказда жез, Урал, Ғарбий Сибирь, Юқори Волга бўйларида турли металлардан буюмлар тайёрланган. Дашт, ўрмондашт минтақаларида чорвачилик, даре водийларида деҳқончилик ривожлана бошлаган. Мил. ав. 1минг йилликда шаҳардавлатлар, Боспор давлати, Скифлар давлати мавжуд бўлган. Мил. 3-а. да Шарқдан кўчманчи готлар ва 4-а. да гуннлар бостириб келган. 4—8-а. ларда Шим. Кавказда аланлар бирлашган. 552—745 й. ларда Россия ҳудудининг бир қисмини туркий халқларнинг қабилавий иттифоқидан иборат Турк хоқонлиги эгаллаб турган. 7-а. 1-ярмида Азов бўйида Буюк Булғория давлати пайдо бўлди, аммо булғорлар Хазар хоқонлигидан мағлубиятга учраб, Дунай, Волга ва Кама дарёлари бўйига келиб жойлашди. 10-а. да ВолгаКама Булгорияси давлати пайдо бўлди, Ўрта Волга бўйи халқлари шу давлатга бирлашди. 6-а. да Сибирь, Енисей дарёсининг ўрта оқимида ҳоз. хакасларнинг аждодлари ҳисобланган Қирғизлар давлати, 8-а. — 10-а. бошларида Узок. Шаркда Бохай давлати ҳукм сурди.

9-а. да шарқий славян қабилаларининг бирлашувчи асосида Қад. Русь давлати ташкил топди; шарқий славянларнинг икки маркази — Новгород билан Киев Рюриковичлар сулоласига мансуб князлар ҳокимиятига бирлашди. Тахм. 988 й. князь Владимир Византияправослав шаклидаги христианликни Россиянинг давлат дини деб қабул қилди, бу воқеа давлатчиликни мустаҳкамлаш ва Шарқий Европадаги славян, балт, угорфин ва б. қабилаларни жипслаштиришга кўмаклашди. Қад. рус элати таркиб топди. Печенег (бижанак) ва қипчоқлар ҳужумини қайтарган Киев Руси Шарқий Европадаги йирик давлатга айланди. Владимир Святославич ва Владимир Мономахдан кейин давлатни идора қилган Мстислав Владимирович вафоти (1132 й.)дан сўнг Кдд. Русь давлати парчаланиб кетди. Киев Русидан Новгород республикаси, ВладимирСуздаль, ГаличВолинь, Рязань князликлари ва б. давлатлар ажралиб чиқди. 13-а. да уларга Шарқцан мўғуллар, Ғарбдан шведлар ва немислар ҳужум қилдилар. 1223 й. рус князликлари мўғуллар билан Калка дарёси бўйидаги жангда мағлубиятга учради. 1236 й. мўғуллар ВолгаКама Булғориясини, 1237 й. Рязань ва б. шаҳарларни вайрон қилди. 1240 й. эса шведлар бостириб келди. Александр Невский раҳбарлигидаги рус қўшинлари ўша йили Нева жангида шведларни, 1242 й. Муз устидаги жангда немисларни тормор қилди. Аммо тарқоқ ҳолдаги рус князликлари салкам 250 й. мобайнида мўғуллар зулми остида қолди.

14-а. нинг 2-ярмида Москва князлигининг мавқеи ошиб, у мўғулларга қарши курашда раҳбарлик қилди ва рус ерларини аста-секин бирлаштириш маркази бўлиб қолди. 1380 й. ги Куликово жангиая Дмитрий Донской кумондонлигидаги бирлашган рус қўшинларининг мўғул кўшинлари устидан қозонган ғалабаси Шим. шарқий рус ерларини бирлаштириш учун замин яратди. Москва буюк князлик ҳокимияти 15-а. охири — 16-а. бошларида рус ерларини бирлаштиришни асосан тугаллади. 1478 й. Новгород, 1485 и. Тверь, 1510 й. Псков, 1514 й. Смоленск, 1521 й. Рязань Москва буюк князлигига қўшиб олинди. 1480 й. мўғуллар зулми барҳам топди.

Биринчи рус подшоси Иван IV Васильевич Грозний (1533—84; 1547 й. дан подшо) давлатни марказлаштиришга киришди. Козон ва Астрахон хонликлари қўшиб олинди, шу тарика Урал орти ва Ғарбий Сибирни забт этиш учун йўл очилди. 17-а. да Сибирнинг қолган ҳудудлари ҳам биринкетин қўшиб олинди. 15-а. охири — 16-а. бошларида рус халқининг шаклланиш жараёни ниҳоясига етди, «Россия» деган ном тарқала бошлади.

Ғарбда Болтиқденгизига чиқиш учун бўлган Ливон урушииинг чўзилиб кетиши (1558—83) натижасида мамлакат 16-а. охири — 17-а. бошларида оғир иқтисодий ва сиёсий аҳволга тушиб қолди. Халқ оммасининг аҳволи ёмонлашди. Жамиятнинг турли табақаларида норозилик кучайди. Натижада қўзғолонлар бўлиб ўтди (энг каттаси Болотников кўзғолони). Боярлар ва дворянлар ўртасида ҳам кураш кескинлашди. 700 й. дан ортиқ хукмронлик қилган Рюриковичлар сулоласи тугади. Мамлакатнинг оғир ички аҳволидан фойдаланган поляклар ва шведлар 1604 й. да Россияга бостириб кирдилар. Польша қўшинлари Москвани эгаллади. Фақат 1612 й. К. 3. Минин ва Д. М. Пожарский раҳбарлигидаги халқ лашкарлари Москвани озод қилди, бироқ мамлакатнинг ғарбий ва шим. ғарбий ҳудуди бир қисми Речь Посполита ва Швеция қўл остида қолди. 1613 й. дан Россияда Романовлар сулоласи хукмронлик кила бошлади.

17-а. дан Россия ўз тарихида янги босқичга ўта бошлади. 17-а. охирига келганда ташқи сиёсат масалалари ва синфий кураш кескинлашган пайтда давлат ва дворянлар ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун иқтисодиёт, давлат тузуми, маданият тизимини қайта қуришга зарурият туғилди. Бу ўзгаришларни Петр I ҳукумати амалга оширди. Петр I нинг ислоҳотлари туфайли (17-а. охири — 18-а. 1чораги) мамлакатнинг ижтимоийиқтисодий ва маданий тараққиёти жадаллашди. Шим. уруш йиллари (1700—21)да мунтазам армия ва ҳарбий денгиз флоти тузилди. Йирик ғалабалар қўлга киритилди. Россиянинг Болтик денгизига чиқиши учун йўл очилди. 1721 й. мамлакат Россия империяси деб эълон қилинди. Саноат ривожлана бошлади, айниқса, Уралдаги кончилик саноати тез ўсди. Савдосотиқ ривожланиб, ташқи савдо кучайди. Маданият соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилди, дунёвий мактаблар очилди, Ғарбий Европа маданияти билан алоқа кенгайди, матбаачилик ривожланди, ФА таъсис этилди (1725), янги календарга ўтилди (1700). 18-а. 2-ярмида товарпул муносабатлари ривожланди. Екатерина II даври (1762—96)да дворян ер эгалиги янада ривожланди. Давлат ер фондини кўпайтириш мақсадида 1764 й. черковга қарашли ерларнинг бир қисми тортиб олинди. Деҳқонларнинг оммавий норозилиги Пугачёв қўзғолони ва б. ички можаролар келиб чиқишига сабаб бўлди.

Ташқи сиёсат соҳасида подшо ҳукумати дворян ва савдогарларнинг Қора денгиз орқали қулай савдо йўлларига бўлган интилишларини ҳисобга олиб, жан. чегараларнинг хавфсизлиги учун курашни давом эттирди. Туркия билан бўлган урушларда Россия ғалабага эришгач, Қрим хонлиги (1783) ва умуман Қора денгизнинг шим. қирғоғи Россия империяси тасарруфига ўтди. Чегара Днестр дарёси бўйлаб белгиланди. 70—90-й. ларда Украинанинг ўнг қирғоғи ва Белоруссия батамом Россияга қўшиб олинди.

19-а. бошларида Александр I император бўлган давр (1801—25)да бир қанча ислоҳотлар ўтказилди, давлат аппаратани замонавийлаштиришга ҳаракат қилинди. Урушлар натижасида ва дипломатик фаолият йўли билан 1801 й. Шарқий Грузия, 1809 й. Финляндия, 1812 й. Ғарбий Грузиянинг бир қисми ва Бессарабия Р. империяси таркибига киритилди. 1805 ва 1806—07 й. ларда Р. Наполеон Франциясига қарши коалиция урушида қатнашди. 1812 й. Наполеон армияси Россияга бостириб кирди, ўша йил 26 авг. (7 сент.)даги Бородино жангида француз қўшинлари катта талафот кўрди ва чекинди. 1814—15 й. лардаги Вена конгресси қарорларига биноан, Польша қироллиги Россияга ўтди.

Маърифатчилик ғояларининг ёйилиши, 18-а. охиридаги Француз инқилобининг таъсири, рус армиясининг 1813—14 ва 1815 й. лардаги чет эл юришлари даврида Европа мамлакатларидаги давлат ва жамият тузилиши б-н танишув натижасида Россия жамиятида чуқур ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрлар пайдо бўлди. 1816—23 й. ларда Россия даги давлат ва ижтимоий-сиёсий тузумни қайта қуриш мақсадини кўзловчи яширин жамиятлар вужудга келди. Шим. ва Жан. жамият аъзоларининг қуролли исёнлари (1825 й. декабристлар қўзғолони) бостирилди. Кавказ урушининг чўзилиб кетиши ва унда Шим. Кавказ халқларининг қаттиқ қаршилик кўрсатиши, 1853 — 56 й. лардаги Қрим урушида Россиянинг мағлубиятга учраши император Николай 1 ҳокимияти сиёсий тузумининг инқирозини кучайтирди. Ана шу омиллар тазйиқи остида император Александр II бир қанча ислоҳотлар ўтказишга мажбур бўлди. Жумладан, 1861 й. деҳқонлар ислоқоти ўтказилиб, 17-а. ўрталарида жорий этилган крепостнойлик ҳуқуқи бекор қилинди. 1860—70 й. лардаги ислоҳотлар мамлакат иқтисодиётини янгилаш ва капиталистик муносабатларни ривожлантиришга йўл очди. Айни вақтда Россия босқинчилик урушларини давом эттириб, Қозоғистон ва Ўрта Осиё ерларининг талайгина қисмини босиб олди, маҳаллий халқлар бошига беҳисоб кулфатлар солди, бу ерларда мустамлакачилик тартибларини ўрнатди.

19-а. нинг 2-ярмида мамлакатнинг турли ижтимоий қатламларида инқилобий кайфият кучайди. 70—80-й. ларда бир қанча инқилобий ташкилотлар («Ер ва эрк», «Халқ иродаси» ва б.) тузилиб, улар Россияда самодержавиени ағдариб ташлаш вазифасини мақсад қилиб олди. 1881 й. да «Халқ иродаси» ташкилоти аъзолари томонидан Александр II ўлдирилди.

19-а. охири — 20-а. бошларида инқилобий сиёсий партиялар: Россия социалдемократик ишчи партияси (РСДРП) (бу партия 1903 й. да большевиклар ва меньшевиклардан иборат икки фракцияга бўлинди) ва Инқилобчи социалистлар (эсерлар) партияси тузилди. 1904-05 й. лардаги русяпон урушидаги мағлубият Россия даги вазиятни кескинлаштирди, бу эса 1905 — 07 й. лардаги инқилобга олиб келди. Инқилоб давомида Россия конституцияли монархияга ўта бошлади; Давлат думаси таъсис этилди, янги сиёсий партиялар (Конституцион-демократик, 17 окт. иттифоқи, Рус халқи иттифоки ва б.) майдонга чикди. 1914—18 й. лардаги lжаҳон урушида Россия Антанта таркибида қатнашди. Бу уруш 1917 й. Фев. инкилобига олиб келган яна бир ижтимоийиқтисодий ва сиёсий инқирознинг асосий сабабларидан бўлди. Бу инқилоб самодержавиени ағдариб ташлади. Муваққат ҳукумат тузилди, 1917 й. 1 сент. да Россия республика деб эълон қилинди. 1917 й. 25 окт . да Окт. инқилоби содир бўлди. В. И. Ленин бошчилигидаги большевиклар ҳокимият тепасига чикди. Ишчи, солдат ва деҳқон депутатлари совети ҳокимияти эълон қилинди. 1918 й. янв. да Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси (РСФСР) тузилди, шу йил июлда собиқ император Николай II отиб ташланди. 1917 —22 й. лардаги Фуқаролар уруши ва ҳарбий интервенция туфайли мамлакатдаги большевиклар партиясидан ташқари барча сиёсий партиялар тақикланди, жамият ва давлатни ташкил этишнинг ҳарбийкоммунистик принциплари («ҳарбий коммунизм») жорий этилди, амалда Коммунистик партия диктатураси ўрнатилди. 1921 й. «янги иқтисодий сиёсат» эълон қилинди. 1922 й. 30 дек. да Сибирдаги Лена дарёси. собиқ Россия империяси ҳудудида ташкил топган РСФСР, Украина, Белоруссия ва Закавказье республикалари (Озарбайжон, Арманистон ва Грузия) биргаликда Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи (СССР)ни туздилар. РСФСР халқлари ҳам СССРнинг бутун тарихи давомида мамлакатни индустриялаш, қ. х. ни коллективлаштириш оғирлигини, 20—40-й. лардаги оммавий қатағонлар кулфатларини бошдан кечирдилар, 2-жаҳон урушидаги ғалабага, 60—70-й. лардаги Техника инқилобига катта ҳисса қўшдилар. 70-й. лар охири ва, айниқса, 80-й. ларда иктисодиётда салбий тамойиллар сезила бошлади. Кўп жиҳатдан мудофаа маҳсулотлари и. ч. га қаратилган саноат мамлакатнинг оммавий эҳтиёж моллари и. ч. га бўлган талабини қондира олмас эди. Меҳнат унумдорлигининг пастлиги, уни оширишга қизиқтирувчи омилларнинг йўқлиги, бутун жамиятда тўрачилик авж олганлиги ва б. иллатлар ўз таъсирини кўрсатди. 1985 й. «қайта қуриш» сиёсати эълон қилинди. Бироқ тез орада рўй берган сиёсий можаролар иқтисодиётга қаттиқ зарба берди. 1990 й. 12 июнда РСФСР нинг давлат суверенитети тўғрисида Декларация қабул қилинди. 1991 й. 25 дек. да РСФСР Олий Кенгаши Россия давлатининг расмий номи Россия Федерацияси (Россия) деб аталишини тасдиқлади. 1991 й. мартида РСФСР президенти лавозими таъсис этилди (1991 й. июнда Б. Н. Ельцин РСФСР президенти этиб сайланди). 1991 й. авг. бўҳронидан кейин ўша йил дек. да РСФСР, Белоруссия ва Украина раҳбарлари Белая вежа пушчаси битимини имзолаб, СССР тугатилганини ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) тузилганини эълон қилдилар. Россия СССР нинг ҳуқуқий вориси бўлиб қолди. 1992 й. янв. да маъмурийбуйрукбозлик тизимидан бозор иқтисодиётига ўтиш мақ^ садини кўзловчи иқтисодий ислоҳот бошланиши эълон қилинди. Ислоҳотни ўтказишдаги хатолар ва ноизчиллик сабабли иқтисодиёт тармоқларида танглик ҳолатлари рўй берди, бу эса аҳолининг турмуш даражаси пасайишига олиб келди. 1993 й. сент. окт. инқирози давомида Президент фармони билан Советлар тизими тугатилди. Ўша йил дек. да Федерал мажлисга сайлов ўтказилди. 1996 й. Б. Ельцин 2навбатга президент этиб сайланди. 2000 й. да президент лавозимига сайланган В. Путин йўл қўйилган хато ва камчиликларни тузатиш чора-тадбирларини кўра бошлади. У президент сифатидаги хорижий сафарини Ўзбекистондан бошлаганлиги диққатга сазовордир. Россия — СССР нинг ҳуқуқий вориси сифатида 1945 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1992 й. 20 мартда тан олган ва дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрамлари — 12 июнь — Суверенитет ҳақида декларация қабул қилинган кун (1990), 7 нояб. — Келишув ва иноқлик куни (1996), 12дек. Россия конституцияси куни (1993).

Асосий сиёсий партиялари, касаба уюшмалари ва б. жамоат ташкилотлари. «Ягона Россия» партияси,2003 й. асос солинган; Либералдемократик партия, 1992 й. рўйхатга олинган; «Яблоко» демократик партияси, 2001 й. ташкил этилган; «Ўнг кучлар иттифоқи» партияси, 2001 й. тузилган; РФ Коммунисток партияси, 1993 й. рўйхатга олинган; шунингдек, Россия демократок партияси, «Евразия», «Интернационал Р.», Р. консерватив партияси, РФ Халқ партияси, Россия халқватанпарварлик партияси, Россия халқреспубликачилар партияси, «Либерал Р.» партияси, «Тадбиркорликни ривожлантириш партияси», Р. Меҳнат партияси, Пенсионерлар партияси, Россия социалдемократик партияси ва б. партиялар; «Уруш фахрийлари — тинчлик учун», «Аскар оналари», «Қадрқиймат ва меҳрмурувват» ва б. ҳаракатлар фаолият кўрсатади. Россия мустақил касаба уюшмалари федерацияси кўпгина тармоқ касаба уюшмаларини бирлаштиради.

Хўжалиги. Россия — индустриалаграр мамлакат. Унинг ҳудуди 12 йирик иқтисодий рн (Шим., Шим. Ғарбий, Марказий, ВолгаВятка, Марказий қоратупроқ, Волгабўйи, Шим. Кавказ, Урал, Ғарбий Сибирь, Шарқий Сибирь, Узоқ Шарқ ва Калининград вилояти)га бўлинган. Миллий даромадда саноатнинг улуши 44,5%, қ. х. улуши 10%, қурилиш 11,5%, транспорт, алоқа, моддийтехника таъминоти, тайёрлов ва б. тармоқларнинг улуши 34%. Иқтисодиётда давлатга қарашли корхоналар билан бир каторда хусусий, аралаш корхоналар ҳам бор.

Саноати. Россия кумир, нефть, табиий газ қазиб олишда, электр энергия, минерал ўғит, газлама, пўлат, прокат, цемент и. ч. да дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Мамлакат экспорти ва ёқилғиэнергетика балансида нефть ҳамда табиий газнинг аҳамияти катта. Нефтнинг кўп қисми ВолгабўйиУрал регионида, Ғарбий Сибирь, Р. Европа қисми шим., Сахалин ва б. жойларда қазиб олинади. Нефть хом ашёсининг аксарият қисми «ЛУКойл», «Славнефть», «Роснефть», «Башнефтехим» компанияларининг корхоналарида канта ишланади. Россияда қазиб олинган нефтнинг 99,5% «Транснефть» бирлашмасининг магистрал кувурлари (жами уз. 48,5 минг км) орқали ташиб берилади. Аниқланган газ захиралари бўйича Россия дунёда 1ўринда (32% дан кўпроқ) туради ва дунёда қазиб олинаётган газнинг 30% ни таъминлайди. Табиий газнинг асосий қисми ЯмалНенец мухтор округидаги Уренгой, Ямбург, Заполярье, шунингдек, Оренбург конларидан олинади. Жами газнинг 94% ни «Газпром» бирлашмаси қазиб чиқаради. Магистрал газ қувурлари уз. — 150 минг км. Ички бозорга етказиб бериладиган газнинг 15% коммуналмаиший соҳага, шу жумладан, аҳоли эҳтиёжига, қолган қисми саноат и. ч. га ишлатилади. Кумир захиралари 22 йирик кўмир ҳавзасида ва 115 та алоҳида конда жойлашган. Кузбасс ва Печора, КанскАчинск, Жан. Якутия ҳавзалари Россиянинг энг йирик кумир конларидир. Россияда 72 акциядорлик жамияти ва 6 давлат унитар корхонаси кўмир қазиб олиш билан шуғулланади. Улар таркибида 114 шахта ва 125 очиқ кон бор. 68 бойитиш ва 1 брикет фкаси ишлайди. Нефть ва газ билан бир қаторда кумир Россияда электр ва иссиклик энергияси и. ч. нинг асосий манбаларидан бири; металлургия, кимё ва б. саноат тармоклари учун тенгсиз хом ашёдир. 2001 й. Р. да 888 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинди. Барча электр ст-ялар Россия туташ электр энергетика тизимига бирлашган. Унга қарашли магистрал электр линиялари ва электр подстяларини Россия энергетика ва электрлаштириш очиқ турдаги акциядорлик жамияти («ЕЭС Россия») бошкаради. Кимё ва нефть кимёси саноатида пластмасса, кимёвий тола, минерал ўғит, сульфат кислота, синтетик смола ва каучук, автопокришка, локбуёқ, агросаноат мажмуаси ва тиббиёт саноати учун турли моддалар ишлаб чиқарилади. Унинг йирик корхоналари хом ашё манбаларига яқин жойлар — Пермь вилояти, Кола я. о., Татаристон, Бошқирдистон, Ғарбий Сибирь, Уралда қурилган. Кейинги вақтларда хом ашё манбаларидан узоқроқ булса ҳам, истеъмолчиларга яқин жойларда кимё корхоналари курила бошлади. Бу корхоналар «Акрон» (Новгород вилояти), «Ярославль шина зди», «Ставропольполимер», «Воскресенск минерал уғит» (Москва вилояти), «Эра» ва «Фосфорит» (Ленинград вилояти), «Куйбишевазот» ва «Волгапромхим» (Самара вилояти) акциядорлик жамиятлари ҳамда Ангара нефть кимёси компанияси ва б. лар таркибига киради. Металлургия мамлакат саноатининг энг ривожланган тармокларидан биридир. Унинг тулиқ циклли корхоналари Урал (Магнитогорск, Челябинск, Нижний Тагил), Марказий иқтисодий рнларида (Липецк, Тула) ва Ғарбий Сибирда (Новокузнецк) жойлашган булиб, чуян, пулат, тайёр прокат ишлаб чиқаради. Калай, мис, қўрғошин, pyx, алюминий, вольфрам, никель, молибден рангли металлургиянинг энг муҳим маҳсулотларидир. Унинг асосий марказлари: Норильск, Красноярск, Иркутск, Саяногорск ва б. Машинасозлик ва металл ишлаш саноати корхоналари Россиянинг ҳамма иқтисодий рнларида мавжуд. 20-а. охири — 21-а. бошларида энергетика, транспорт, кимё, нефть машинасозлиги, авиация ва ракетакосмос саноати, радиоэлектроника, электротехника саноати машинасозлиги, приборсозл и к, электрон саноати ва кемасозлик айниқса тез ривожланди. Станоксозлик ва асбобсозлик саноати янги турдаги серунум асбобускуналар и. ч. ни кўпайтирди. Россиянинг 72 субъектида мудофаа саноати тармокларининг 1700 корхона ва ташкилоти бор. Дунёдаги ёғоч захираларининг 22% Р. га тўғри келади. Россия ўрмон саноати ёғоч тайёрлаш, ёғочсозлик, целлюлозақогоз, гидролиз ва ёғоч кимёси тармокларини уз ичига олади. Архангельск, Сиктивкар, Енисей, Братск, Амур урмон саноати мажмуалари барпо этилган. Қурилиш материаллари саноати марказлари: Урал, Волгабуйи, Шим. Кавказ ва Марказий иқтисодий рнларидир.

Енгил саноатда тўқимачилик етакчи ўринда. Унинг йирик марказлари бўлган Иваново, Москва, Ярославль, ОреховоЗуево, Тверь ш. ларида ип, зиғир, шойи, жун газламанинг аксарият қисми ишлаб чиқарилади. Барча иқтисодий рнларда аҳолининг эҳтиёжларига қараб ва хом ашё манбалари имкониятларига мос равишда озиқ-овқат саноати ривожлантирилган. Гўшт, сариёғпишлоқ, консерва, қанд, ёғ здлари қурилган. Шим. ва Узоқ Шарқца, Қора, Азов ва Каспий денгизлари атрофида йирик балиқ саноати корхоналари мавжуд.

Қишлоқ хўжалигига ярокли ерлар 197,6 млн. гектар; шундан 85,4 млн. гектари ҳайдаладиган ер, қолган қисми пичанзор ва яйлов. Ҳайдаладиган ерларнинг 4/5 қисми Марказий, Волгабуйи, Шим. Кавказ, Урал ва Ғарбий Сибирь иқтисодий рнларига тўғри келади. Қ. х. ялпи маҳсулотининг 47,2% ни деҳқончилик ва 52,8% ни чорвачилик беради. Асосий экинлари: ғалла, қанд лавлаги, кунгабоқар, картошка, сабазавот, зиғир ва б. Волгабуйи, Шим. Кавказ, Ғарбий Сибирь, Урал ва Марказий рнларда буғдой, Шим., Шим. Ғарбий ва Марказий рнларда зиғир, Шим. Кавказ, Волгабуйи, Марказий рнларда кунгабоқар, Марказий ва Шим. Кавказда канд лавлаги етиштирилади. Турли рнларда мева, резавор ва узумзорлар бор. 4,29 млн. гектар ер суғорилади (асосан, Шим. Кавказ ва Волгабуйида).

Россиянинг иқтисодий ва табиий шароити чорвачиликнинг барча тармокларини ривожлантириш учун қулай. Волгабуйи, Ғарбий Сибирь, Шим. Кавказ, Урал, Марказий иқтисодий рнларда қорамол кўпроқ боқилади. Йирик шаҳарлар атрофида сут чорвачилиги ва чўчқачилик, Чекка Шим. да буғучилик ва ҳайвонотчилик ривожланган. Кўпгина жойларда паррандачилик, асаларичиликка катта аҳамият берилади. 20-а. нинг 90-й. ларидан қ. х. да ҳам ислоҳатлар ўтказила бошлади, ерга эгалик қилишнинг янги шаклларини жорий этишга киришилди.

Транспорти. Россияда замонавий транспортнинг ҳамма турлари ривожланган. Т. й. узунлиги — 139 минг км (86 минг км магистрал т. й.), қаттиқ қопламали автомобиль йўллари уз. — 754 минг км, кема қатнайдиган ички сув йўллари уз. — 84,6 минг км (Беломор—Болтик, канали, Москва номли канал, Волга—Дон канали, Волга — Болтиқсув йўли ва б.), магистрал нефть ва газ қувурлари уз. — 213 минг км. Т. й. ларнинг энг серқатнов ва куп юк ташиладиган магистраллари электрлаштирилган. Мамлакат юк айланмасининг 70% т. й. транспортига тўғри келади. Ички юкларнинг бир қисми автомобиль ва даре транспортида, ташқи савдо юкларининг аксарияти денгиз транспортида ташилади. Денгиз савдо флотининг ҳажми — 8,3 млн. тонна дедвейт. Энг йирик денгиз портлари: Санкт-Петербург, Ванино, Калининград, Мурманск, Новороссийск, Архангельск, Владивосток. Йирик автомобиль йўллари кесишган шаҳарлар: Москва, СанктПетербург, Новосибирск, Хабаровск, Адлер, Минеральние Води. Ҳаво транспортининг аҳамияти катта. Барча иқтисодий рнлар, йирик шаҳарлар ўртасида, яқин ва олис хориж мамлакатлари билан авиация қатнови йулга қўйилган. Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Иркуск, Владивостокда йирик халқаро аэропортлар бор. Москва, СанктПетербург, Новосибрск, Нижний Новгород, Самара, Екатеринбург ш. ларида метрополитен курилган.

Ташқи савдоси. Россия — дунёдақудратли экспорт ва импорт имкониятларига эга бўлган давлатлардан бири. У четга машина ва ускуналар, транспорт воситалари, металл, қимматбаҳо тошлар, нефть, табиий газ, кумир, кимёвий моддалар, ёгоч, каучук, хом тери, тўқимачилик маҳсулотлари ва б. экспорт қилади. Четдан электроника, рўзғор техникаси, халқ истеъмол моллари, қ. х. маҳсулотлари ва хом ашёси сотиб олади. МДҲ, Болтиқ бўйи мамлакатлари, Италия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Польша, Нидерландия, Туркия, Хитой ва б. давлатлар билан савдо қилади. Пул бирлиги — рубль.

Тиббий хизмати. Аҳолининг соғлиғини сақлаш тизими 20-а. нинг охирларида ислоҳ қилина бошлади. Давлат поликлиникалари ва касалхоналари б-н бир қаторда хусусий шифохоналар ҳам очилди, муқобил тиббий хизмат шакллари ривожлана бошлади. 90-й. ларнинг ўрталарида Россияда 12 мингга яқин касалхона муассасаси бўлиб, уларда 4 млн. га яқин ходим, шу жумладан барча ихтисосдаги 650 минг врач ишлади. Ҳар 10 минг аҳолига касалхоналарда 135 ўрин тўғри келди. Тиббиёт соҳасидаги илмий фаолиятни Россия тиббиёт ФА мувофиқлаштириб туради. Россияда 7 мингга яқин санаторий ва б. дам олиш муассасалари бор. Врачлар ҳар бир иқтисодий рндаги тиббиёт олий ўқув юртларида тайёрланади.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Россияда таълимнинг барча турларини такомиллаштиришнинг мақсад ва вазифалари 2000 й. да кабул этилган РФ Миллий таълим доктринаси ва 2010 й. гача бўлган даврда таълимни модернизациялаш концепциясида белгиланган. Келгусида ҳам умумий таълим мактаби ёш авлодга таълим ва тарбия беришнинг асосий бўғини бўлиб қолади. 2000 й. мамлакатда 68804 мактаб бўлиб, унинг 635 таси хусусий мактаб эди. Уларда 1748 минг ўқитувчи 20879 минг ўқувчига таълим беради. Россияда ҳунартехника таълими берадиган техника коллежлари, тижорат билим юртлари, марказлар, бизнесмактаблар ва б бор. 2000 й. да 2589 давлат ўрта махсус ўқув юртида 2312 минг ўқувчи таълим олди. Олий ўқув юртлари таркибига унт, ўқув академиялари, олий билим юртлари, консерватория ва интлар киради. 2000/2001 ўқув йили Р. даги 965 олий ўқув юртида 4742 минг талаба ўқиди, шу жумладан, 358 нодавлат олий ўқув юртида 471 минг талаба таълим олди. Москва, СанктПетербург, Самара, Екатеринбург унтлари энг қад. ва йирик унтлар ҳисобланади. Р. Фанлар академияси мамлакатдаги и. т. ишларига раҳбарлик қилади, унинг интлари илмфаннинг энг муҳим соҳаларида и. т. олиб боради. Бундан ташкари, Россия тиббиёт ФА, Р. таълим академияси, қишлоқ хўжалик ФА, Р. бадиий академияси (1992) ҳам фаолият юритади.

Россияда 130 мингдан кўпроқ кутубхона бор. Энг йириклари: Р. давлат кутубхонаси (42 млн. асар), Р. миллий кутубхонаси (33 млн. асар), М. И. Рудомино номидаги умумроссия давлат чет эл адабиёти кутубхонаси (4,4 млн. асар), Давлат оммавий тарих кутубхонаси (3,2 млн. асар), Давлат ижтимоий-сиёсий кутубхонаси (2,2 млн. асар) ва б. 2000 и. мамлакатда 1664 музей ишлади. Машҳурлари: Эрмитаж, Петергоф, Кунсткамера, Москва Кремли, Давлат тарих музейи, Третьяков галереяси, «СпасскЛутовиново», «Тарханлар» ва б.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Россияда 5758 номда газ. нашр этилади; шундан 333 таси умумроссия газ. лари бўлса, қолганлари миллий республикалар, мухтор вилоятлар, ўлка ва вилоятлар, округ, шақар, туманлар миқёсида чиқадиган ва тармоқ газ. лари ва б. Энг йириклари: «Известия» («Ахборот», 1917 й. дан), «Правда» («Ҳақиқат», 1912 й. дан), «Труд» («Меҳнат», 1921 й. дан), «Комсомольская правда» («Комсомол ҳақиқати», 1925 й. дан), «Независимая газета» («Мустақил газета», 1990 й. дан), «Общая газета» («Умумий газета», 1997 й. дан), «Новые известия» («Янги хабарлар», 1997 й. дан), «Сельская жизнь» («Қишлоқ ҳаёти», 1918 й. дан), «Экономическая газета» («Иқтисодий газета», 1918 й. дан), «Учительская газета» («Ўқитувчилар газетаси», 1924 й. дан), «Литературная газета» («Адабиёт газетаси», 1925 й. дан). 2781 номда жур. чиқарилади; энг йирик адабий жур. лар: «Новый мир» («Янги дунё», 1925 й. дан), «Знамя» («Байроқ», 1931 й. дан), «Октябрь» (1924 й. дан), «Иностранная литература» («Хорижий адабиёт», 1955 й. дан), «Новое время» («Янги давр», 1943 й. дан; 1899—1943 й. ларда «Огонёк»), «Работница» («Ишчи аёл», 1923 й. дан), «Крестьянка» («Деҳқон аёл», 1922 й. дан) ва б.

Россия давлат телерадио сектори ПО канал ва 120 га яқин радиостядан иборат (2001). Тижорат телеканаллари ва радиостялари ҳам бор. РАТАТАСС ахборот агентлиги, Россия «Новости» ахборот агентлиги, «Интерфакс» ахборот агентлиги фаолият юритади.

Адабиёти. Халқ қўшиқлари асосидаги оғзаки ижод 11 — 17-а. ларда юқори босқичга кўтарилди. Даставвал деҳқонлар меҳнатини ва уларнинг крепостнойликка қарши кайфиятини акс эттирувчи асарлар, 18-а. дан ишчилар ҳаётини ифодаловчи қўшиқлар яратилди. Достонларда ватан душманларига карши курашган Илья Муромец, Добриня Никитич, Василий Буслаев кабиларнинг қаҳрамонлиги мадҳ этилди.

Қад. рус адабиётининг (10-а. охири — 17-а. лар) дастлабки ёзма ёдгорликлари Киев Русида яратилди. Рус халқининг бирлиги масалалари бу давр адабиётининг асосий мавзуи эди. «Игорь полки жангномаси» 12-а. охиридаги салмокли адабий ёдгорликдир. 14—15-а. ларда кўпгина афсонавийтарихий қиссалар яратилди («Новгородлик ва суздалликлар жанги ҳақида афсона», Новгородлик Ионн хақидаги афсоналар туркуми, «Смоленсклик Меркурий қиссаси», «Темур ҳақида қисса» ва б.). 15—16-а. лар адабиётида сиёсий афсона ва публицистика ривожланди. 17-а. да адабиёт турмуш билан яқинлашди, насрий асарларда инсоннинг аҳволруҳиятини тахлил қилишга асосий эътибор берила бошлади. Рус адабиёти сиёсий турмуш ва ижтимоий курашнинг айрим соҳаларини акс эттириш оркали дунёвий мавзуларни ёритишга ўтди. 18-а. да қисса, севги лирикаси, ижтимоий-сиёсий шеърият ва ҳажвчилик ривож топди (В. Тредиаковский, М. Ломоносов, А. Сумароков ижоди). Д. Фонвизин, И. Крилов ҳаққоний пьесалари, Я. Княжнин, Г. Державин шеърлари, Н. Карамзин ва А. Радишчев насри шуҳрат қозонди. 19-а. бошларида В. Жуковский романтизм руҳида ижод кила бошлади. Романтизмнинг исёнкорлик йўналиши ёш А. С. Пушкин ҳамда декабристшоирлар К. Рилеев, В. Кюхельбекер, А. БестужевМарлинский, А. Одоевский ва б. ижодида намоён бўдди. А. Пушкин янги рус адабиётига асос солди. М. Лермонтов унинг анъаналарини давом эттирди. Н. Гоголь асарлари рус адабиётида танқидий реализм узилкесил қарор топганлигини тасдиклади. 19-а. нинг 40-й. ларида В. Белинский илмийадабий танқидчилик асосларини яратди. А. Герцен, Н. Чернишевский, Н. Добролюбов, Д. Писарев публицистикаси жамият иллатларини фош этди. 19-а. нинг 2-ярмида танқидий реализм барқурди (Ф. М. Достоевский, А. Ф. Писемский, И. С. Тургенев, И. А. Гончаров, А. П. Чехов ва б. ижоди). Л. Толстой «Уруш ва тинчлик» романида кенг қамровли тарихий воқеалар ва инсоний тақдирлар хилмахиллигининг бадиий тасвири намунасини яратди. А. П. Чехов ижоди ижтимоий ўзгаришларни акс эттирди. 19-а. охири — 20-а. бошларида А. М. Горький, И. А. Бунин, В. В. Вересаев адабиётга кириб келди. Сўнг символистлар, акмеистлар, футуристлар пайдо бўлди. В. Я. Брюсов, А. А. Блок, Н. В. Гумилёв, А. А. Ахматова, О. Э. Мандельштам, С. А. Есенин, Б. Л. Пастернак ва б. ижоди адабиётни ғоят жонлантириб юборди. В. В. Маяковский нотиклик шеъриятини юқори поғонага кўтарди. 20-а. нинг 1-ярмида М. М. Зошченко хикоялари, А. П. Платонов, К. А. Федин, В. А. Каверин, М. А. Шолохов, М. А. Булгаков, А. Толстой романлари наср жанрини ривожлантирди. 2-жаҳон уруши ва ундан кейинги даврда кўпчилик адиблар (И. Г. Эренбург, А. Т. Твардовский, Е. А. Евтушенко) инсоният бошига тушган кулфатларни тасвирловчи ва тинчлик ҳамда инсонпарварликка чақирувчи асарлар яратишди. М. А. Шолохов, М. Калинин, Г. Бакланов, Ю. Бондарев, Б. Васильев асарларида уруш манзаралари кенг кўламда акс эттирилди. 50-й. ларнинг ўрталарида шахсга сиғиниш қораланиши туфайли бошланган «илиқлик» даврида В. Д. Одинцевнинг «Ноннинг ўзи ризқрўз эмас» романи, В. В. Овечкиннинг «Районнинг оддий кунлари» қиссаси, А. Я. Яшиннинг «Пишанглар» ҳикояси, П. Ф. Нилиннинг «Шафқатсизлик» ва «Синов муддати» қиссалари, С. Антонов ва В. Ф. Тендряковнинг насрий асарларида мафкуравий ақидалар рад қилинди, тўрачилик танқид остига олинди, қишлоқдаги қолоқликлар фош этилди. Аммо сиёсий «илиқлик» ҳақиқий ижодий эркинликка олиб келмади. 60-й. лар ўрталарида адабиёт устидан сиёсий назорат кучайди. Кўпгина қалам соҳиблари (А. Солженицин, В. Войнович, Б. Пастернак, С. Соколов ва б.)нинг сиёсий қатағонлар даври даҳшатларини инсонлар тақдири мисолида тасвирлаган ва жамият иллатларини ҳажв қилган асарлари Россияда нашр этилишига ижозат берилмади. Уларнинг аиримлари чет элларда босилган бўлса, «қайта қуриш» даврида Россияда ҳам дунё юзини кўрди. «Қайта қуриш» даврида «фош қилувчи» асарлар кўплаб дунёга келди, айниқса, публицистика ривож топди. Расмий социалистик мафкура қобиғига сиғмайдиган асарлар (Булгаковнинг «Ит юрак» қиссаси, Пастернакнинг «Доктор Живаго» романи, Солженицин, В. В. Набоков ва б. адибларнинг асарларй) ҳам нашр этилди. Меъморлиги ва тасвирий санъати. Кад. рус санъати шарқий славян кабилалари бадиий маданияти ютуқлари асосида, қўшни давлатлар, айниқса, Византия маданияти таъсирида шаклланган. Киевдаги аёСофия ибодатхонаси (1030—40) сақланган. 13 гумбазли бу ибодатхона андозасида Новгородда ҳам София собори (1045—50) ундан соддароқ қилиб қурилди. 1036 й. га оид қўлёзмада Черниговдаги Спас Преображение собори тилга олинган. 12— 13-а. ларда рус маданияти равнак, топди, йирик бино (ибодатхона, монастир, сарой)лар қурилди, улар фреска, мозаика б-н безатилди, икона санъати, китоб миниатюраси юқори даражага кўтарилди. 19-а. да Москва Кремли дастлаб эмандан (1339), кейин оқтошдан (1367) қурилди. 15-а. 2-ярмида марказлашган рус давлатининг ташкил топиши туфайли Москва йирик маданий марказга айланди. 16-а. да бу ерда тош ибодатхоналарнинг ўзига хос шакли — чодирсимон томли миноралар (Коломенское қишлоғидаги Вознесение черкови, Москвадаги Василий Блаженний ибодатхонаси ва б.) барпо этилди. Нижний Новгород, Тула, Коломна, Зарайск, Смоленск, Серпуховда кремллар курилди. Турар жойларнинг аксарияти ёгочдан ишланди. 14-а. охири — 15-а. бошларида рус рассомлиги янги поғонага кўтарилди, Москвада Феофан Грек, Андрей Рублёв каби атокли рассомлар ижод қилди. 15-а. охири ва 16-а. бошида Дионисий ибодатхона деворига ишлаган авлиёлар расмлари билан шухрат қозонди. 17-а. тасвирий санъати дунёвий мазмун билан бойиди. Шим. Кавказда тошдан христиан ибодатхоналари, кейинроқ масжидлар кўплаб курилди, металлни бадиий ишлаш санъати юксак даражага кутарилди.

18-а. — 19-а. нинг 1-ярмида Европа билан алоқа кучайиши туфайли у ердан кўпгина рассомлар Россияга келди; рус рассомлари Ғарбда таълим олди. 1757 й. Петербургда Европа тоифасидаги бадиий академияга асос солинди. Шаҳарсозликка эътибор кучайди, рус меъморлиги Ғарбий Европа услубида ривожланди, барокко, классицизм услублари кириб келди. Россия шаҳарларини кайта қуришнинг 400 га яқин лойиҳаси ишлаб чиқилди. М. Ф. Казаков, А. Н . Воронихин, А. Д. Захаров, К. И. Росси каби атокли меъморлар етишиб чикди. Бу давр тасвирий санъатида портрет жанри юксалди. 18-а. нинг 2-ярмида Д. Г. Левицкий, В. Л. Боровиковский, Ф. И. Шубинларнинг ижоди рус тасвирий санъатида салмоқли ўрин олди. О. А. Кипренский, В. А. Тропинин, К. П. Брюллов каби рассомлар замондошлар аҳволруҳиятини зўр маҳорат билан ифодалади. 19-а. ўрталарида маиший жанр юксала борди. Меъморлик б-н ҳамоҳанг тарзда амалий санъат ҳам ривожланди. Ёғоч ўймакорлиги, керамика, каштачилик соҳасида нафис буюмлар тайёрлаш урф бўлди. 19-а. нинг 2-ярмида янги бинокорлик материаллари (металл конструкциялар)дан фойдаланиб саноат ва транспорт иншоотлари барпо этила бошлади, банк, касалхона, меҳмонхона, кўп қаватли турар жойлар қурилиши авж олди. 20-а. бошларида тасвирий санъат ривож топди: И. Е. Репин, И. Н. Крамской, Н. А. Ярошенко, С. В. Иванов каби рассомлар жозибадор асарлар яратдилар.

1917 й. окт. тўнтариши санъат аҳлини иккига бўлиб юборди. К. С. Малевич, Е. Е. Лансере ўзларини «инқилоб куйчиси» деб атадилар. А. А. Бенуа, К. А. Сомов каби машхур рассомлар эса чет элларга бош олиб кетдилар. Совет даврида миллий бисотни саклаш ҳақидаги декретларга қарамай, фақат инқилобга хизмат қиладиган санъат асарларигина сақлаб қолинди, бошқалари ваҳшиёна йўқ қилиб ташланди. Инкилоб ҳамда фуқаро уруши воқеалари ва қаҳрамонларини тасвирловчи раcм ва ҳайкаллар яратиш рағбатлантирилди. Меъморлар бахайбат шахар ва иншоотлар лойихаларини чиза бошладилар. 40-й. ларнинг 2-ярми ва 50-й. ларда 2-жаҳон урушида вайрон бўлган шаҳарларни қайта тиклаш ва янги саноат марказларини барпо этишга киришилди. Сталинград (Волгоград), Смоленск, Курск, Новгород каби шаҳарлар янгидан қурилди. Москвада баланд бинолар (Москва ун-ти, меъморлар Л. В. Руднев, С. Е. Чернишев, П. В. Абросимов, А. Ф. Хряков; меҳмонхоналар), Кишлоқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси каби маҳобатли иншоотлар, меъморий мажмуалар, кўп қаватли турар жойлар барпо этидди. Замонавий лойиҳалар асосида индустриал қурилиш усулларидан, йиғма темирбетон ва б. янги қурилиш материалларидан фойдаланишга ўтидди.

Рассомликнинг барча жанрлари ривожланди. Маиший жанрда А. А. Мильников, Ф. П. Решетников, А. А. Пластов, портрет жанрида М. С. Сарьян, В. М. Орешников, карикатурада Б. И. Пророков, Кукринкслар, В. Н. Горяев, эстампда Г. С. Верейский, Ю. И. Пименев, ҳайкалтарошликда Н. В. Томский, Л. Е. Кербель, Е. В. Вучетич, М. К. Аникушин, театр ва кино рассомлигида В. Риндин, Н. Золотарёв, Э. Стенберг, рангтасвирда Н. Андронов, В. Попков, Т. Салахов жозибадор асарлар яратдилар. Кейинги йилларда ижтимоий хаётга қизиқиш кучайди. Халқ ҳунармандчилигининг ёғочсозлик, кулолчилик, кандакорлик, сиркорлик, суяк ўймакорлиги, тоштарошлик, каштачилик, гиламдўзлик каби турлари ривожланди.

Мусиқаси. Қад. рус мусиқаси ўз мазмуни, жанри, шакл ва ифода воситаларига кўра хилмахил бўлиб, меҳнат, маросим, қаҳрамонлик, ҳазил ва севги қўшикларидан иборат. Халқ хорида гетерофонията асосланган кўп овозли мусиқа шакли ривожланди. Асосий мусиқа асбоблари — гусли, домра, кейинчалик балалайка, гитара, гармон, баян ва б. Скоморохлар санъати халқ ижодига яқин бўлган. 10-а. охирида христианлик қабул қилингач, черков хонандалиги ривожланди, мусиқа ёзуви ўзлаштирилди. 17—18-а. ларда черков хонандалигида кўп овозлилик пайдо бўлиши билан бирга кўп овозли дунёвий қўшиклар ҳам тарқалди, жамият ҳаётида мусиқанинг роли ошди, замонавий профессионал мусиқа жанрлари яратилди. Петербург ва Москвада опера театрлари пайдо бўлди. Е. Фомин, В. Пашкевич, И. Хандошкин, Д. Бортнянский каби композиторлар етишиб чиқди.

19-а. нинг 2чорагида М. Глинка рус мусиқасини жаҳон маданияти ютуқлари даражасига кўтарди. Унинг анъаналарини А. Даргомыжский давом эттирди. 1859 й. А. Рубинштейн ташаббуси билан Петербургда Россия мусиқа жамияти тузилди. Петербург (1862) ва Москва (1866) консерваториялари ташкил топди. Композиторларнинг «Қудратли туда» ижодий гуруҳи (М. Балакирев, А. Бородин, М. Мусоргский, Н. РимскийКорсаков ва б.)нинг фаолиятида давр нафаси акс этди. П. Чайковскийнинг симфоник ва камер асарлари, опера ва балетлари 19-а. жаҳон мусиқаси ривожида муҳим босқич бўлди. С. Рахманинов, А. Скрябин ижоди 20-а. бошларига тўғри келди. Улар кетидан етишиб чиққан. С. Прокофьев, Д. Шостакович, Н. Мясковский, А. Хачатурян, Т. Хренников ва б. турли мусиқий жанрларда салмокли асарлар яратди. 20-а. бошларида ижрочихонандалар Ф. Шаляпин, Л. Собинов, А. Нежданова, пианиночилар Ф. Сафонов, К. Игумнов, Г. Нейгауз, скрипкачи Л. Ауэр, 20-а. нинг 2-ярмида дирижёрлар — A. M. Пазовский, Н. С. Голованов, Е. Мравинский, Е. Светланов, Г. Рождественский, С. С. Самосуд, пианиночилар — Э. Гилельс, С. Рихтер, скрипкачи — Д. Ф. Ойстрах, Л. Б. Коган, В. В. Третьяков, В. Т. Спиваков, виолончелчилар — Д. Б. Шафран, Ы. Ростропович, Н. Гутман, хонандалар — Н. А. Степанова, Е. В. Образцова, И. С. Козловский, С. Я. Лемешев, В. А. Атлантов ва б. машҳур бўлдилар. 20-а. нинг охирги ўн йилликларида Р. Шчедрин, А. Петров, Б. Тишченко, Э. В. Денисов, С. А. Губайдулина, А. Г. Шнитке каби композиторлар опера, симфония ва вокалсимфоник жанрларда ижод қилдилар. Г. В. Свиридов рус мумтоз мусиқаси анъаналарини давом эттирди. Эстрада мусиқаси ривож топди. Муаллифлик қўшиги деб аталган йўналиш (Б. Окуджава, А. Галич, В. Висоцкий, Ю. Визбор) шуҳрат қозонди. Энг машҳур эстрада, жаз ва рок қўшиқчилар орасида И. Кобзон, Л. Зыкина, A. Градский, А. Пугачёва, Ф. Киркоров, Ю. Антонов, Л. Лешченко, B. Цой, Л. Долина, В. Леонтьев ва б. бор. 2-жаҳон уруши йиллари Ленинград консерваторияси Тошкентга эвакуация қилинди. Бу ерда унинг ижрочилари ҳамда маҳаллий ижрочилар томонидан Д. Шостаковичнинг «Ленинграднома» симфонияси илк бор (1942 й. 22 июнь) ижро этидди. Москва консерваторияси ва унинг ҳузурида фаолият кўрсатган Москва ўзбек опера студияси ўзбек миллий опера санъати кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга катта ҳисса қўшган.

Турли даврларда Л. Собинов, А. Нежданова каби опера солистлари, Л. Оборин, Г. Гинзбург, М. Ростропович, Г. Гродберг, Д. Шафран, Ю. Башмет, Л. Коган сингари созандалар, Д. Шостакович, А. Хачатурян, Т. Хренников каби композиторлар, 3. Долуханова, И. Архипова, Т. Милашкина, И. Кобзон, А. Пугачёва сингари хонандалар, В. Спиваков раҳбарлигидаги «Москва виртуозлари» камер оркестри, Е. Светланов раҳбарлигидаги Россия симфоник оркестри, «Катта театр» хонанда ва раққосалари ва б. Ўзбекистонда гастролда булишган.

Театри. Театр санъати унсурлари меҳнат жараёни ва диний маросимлар, халқ ўйинлари, байрамлар билан боғлиқ ҳолда юзага келган. Театр маданиятининг дастлабки намояндалари скоморохлардир (улар биринчи бор 1048 й. йилномаларда тилга олинган). 1648 й. уларнинг томошаларини черков тақиқлаб қўйди (спектаклларда черков ва ҳокимиятни ҳажв қилувчи кўринишлар бўлган). Скоморохларнинг анъаналарини қўғирчоқ театри давом этгирди.

16-а. 2-ярмида мактаб театрига асос солинди, черков, сарой театрлари вужудга келди. Россияда европача шаклдаги драма театри 17-а. охирида пайдо бўдди. 1703 й. подшоҳ Петр I нинг буйруғи билан Москва Қизил майдонида театр биноси қурилди, унда томошалар кўрсатилди. 18-а. бошларида ҳаваскорлик театрлари, Москва ун-ти ҳузурида театр ташкил этидди. А. Сумароков рус профессионал драматургиясига асос срдди, унинг назариётчиси ва амалиётчиси бўлди. 1776 й. Петербургда биринчи доимий театр ишлай бошлади, шу театр «асосида 1780 й. Петр театри, 1776 й. Москва Большой театри (Катта театр), 1824 й. Малий театр (Кичик театр) ташкил топди. 1832 й. Петербургда Александр (ҳоз. Пушкин номидаги) театр биноси курилди. 18-а. охири — 19-а. бошларида крепостной театрлари кенг ёйилди.

1812 й. Ватан урушидан кейин рус саҳнасида У. Шекспир, Ф. Шиллер, Д. Фонвизин, В. Капнист, И. Крилов, В. Озеров асарлари кўрсатилди. Кўнгилочар таржима асарларини А. Грибоедов, Н. Гоголь, А. Пушкин, А. Островский пьесалари сиқиб чиқарди. Г. Н. Федотова, А. И. Южин, В. Н. Давидов каби актёрлар саҳна маданиятини юқрри кўтардилар. 1898 й. К. С. Станиславский билан В. И. НемировичДанченко томонидан Москва Бадиий театри ташкил этилди. 20-а. бошларида Москва ва Петербургда бир қатор янги театрлар, тажриба театр студиялари, вилоятларда турли йўналишдаги театрлар иш бошлади. 20-й. лар охири — 30-й. лар бошларида ишчи ёшлар театрлари оммалашди. Кўпчилиги ҳаваскор ва ярим профессионал жамоалардан иборат бўлган бу театрлар кейинчалик профессионал театрларга негиз бўлди. Айниқса, 30-й. лар саҳнасида инқилобийтарихий пьесалар устунлик қилди. 2-жаҳон уруши йилларида кўпгина театрлар шарққа кўчирилди, фронт театрлари ва артистлар бригадалари ташкил этилди. Урушдан кейинги йилларда театр санъатининг ривожи нотекис ва зиддиятли бўлди. Бу соҳага ҳокимиятнинг аралашуви кўпгина театр жамоалари, айрим санъат арбоблари ва актёрлар ижодига асоратли таъсир қилди.

50-й. лар охири — 80-й. ларда рус мумтоз адабиёти ва драматургияси асарларини янгича талқин қилувчи спектакллар пайдо бўдди. Ф. М. Достоевский, Л. Н. Толстой, А. П. Чехов, Ж. Б. Мольер пьесалари билан бир қаторда Б. Л. Васильев, Ф. А. Абрамов, В. М. Шукшин, В. Н. Войнович киссалари саҳналаштирилди. 80-й. ларда театрларнинг фаолият шароити тубдан ўзгарди, цензура бекор қилинди, спектаклларнинг раҳбар органлар томонидан «қабул килиниши» барҳам топди. Ю. П. Любимов, Г. А. Товстоногов, Л. Е. Хейфец, Р. Симонов, П. О. Хомский, Ю. И. Ерёмин каби реж. лар тарихий ва замонавий мавзулардаги асарларни зўр маҳорат билан саҳналаштирдилар, актёрлардан — Ю. К. Борисова, К. Ю. Лавров, И. М. Смоктуновский, М. А. Ульянов ва б. театр тараққиётига муҳим ҳисса қўшдилар. Россияда опера ва балет санъати, шунингдек, қўғирчоқ театри, цирк санъати ҳам ривожланган. Юқорида санаб ўтилган театрлардан ташқари Москвада Е. Вахтангов номидаги, Моссовет номидаги, Санкт-Петербургда В. Комиссаржевская номидаги театр, А. Райкин номидаги сатира театри, Москвада С. Образцов номидаги қўғирчоқ театри, «Кремль балети» театри ва б. театрлар машхур. Театр учун кадрлар Р. театр санъати академияси, Б. Шчукин номидаги, М. Шчепкин номидаги театр билим юртлари, театр бадиийтехника билим юрти, цирк ва эстрада санъати билим юрти ва б. ўқув юртларида тайёрланади.

Киноси. 1908 й. дан СанктПетербургда А. Дранковнинг, Москвада А. Ханжонков ва И. Ермольевнинг кино фирмалари ташкил этилди. Илк киночилар халқ қўшикдари, мумтоз адабиёт асарлари асосида фильмлар яратишди («Стенька Разин ва князь қизи», реж. В. Ф. Ромашков, 1908; «Севастополь мудофааси», реж. В. М. Гончаров ва А. А. Ханжонков, 1911). 1910-й. ларда «Дворянлар уяси» (реж. В. Р. Гардин), «Қарға моткаси» (реж. Я. Протазанов) фильмлари суратга олинди. 20—30-й. ларда реж. лардан С. Эйзенштейн, А. Ивановский, Г. Рошаль, В. Пудовкин, Д. Вертов тарихий ва ҳажвий фильмларни томошабинларга тақцим этди. «Ҳаётга йўлланма» номли биринчи овозли бадиий фильм (реж. Н. Экк) 1931 й. яратилди. Шундан кейин «Александр Невский» (реж. Эйзенштейн), Петр 1 (реж. В. Петров) каби тарихий, «Қувноқ йигитлар», «ВолгаВолга» (реж. Г. Александров), «Тракторчилар» (реж. И. Пирьев) каби ҳажвий фильмлар экранга чиқарилди. 2-жаҳон уруши ва ундан кейинги йиллар кинематографиясининг кўпчилик асарлари ватанпарварлик, фантехника инқилоби, жумладан, космосни забт этиш мавзуларига бағишланди («У ватанни ҳимоя қилади», реж. Ф. Эрмлер; «Турналар учмокда», реж. М. Калатозов; «Инсон такдири», реж. С. Бондарчук; «Оловнинг бўйсундирилиши», реж. Д. Л. Храбровицкий ва б.). Мумтоз адабиёт асарларини экранлаштириш доим катта ўрин олиб келди. Жумладан, Ф. Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» (1970, реж. Л. А. Кулижанов), М. Горькийнинг «Егор Буличев ва бошқалар» (1973, реж. Ю. Соловьев) ва «Васса» (1983, реж. Г. Панфилов), М. Булгаковнинг «Қочиш» (1971, реж. А. Алов, В. Наумов), Чеховнинг «Дашт» (1977, реж. С. Бондарчук), И. Гончаровнинг «И. И. Обломов ҳаётининг бир неча куни» (1980, реж. Н. Михалқов), А. Толстойнинг «Петрнинг ёшлиги» (1981, реж. С. Герасимов) асарлари суратга олинди. Реж. В. Меньшовнинг «Москва кўз ёшларга ишонмайди» ва А. Миттанинг «Экипаж» фильмлари Россия кинематографиясида ижтимоий ва маънавий йўналишга эътибор кучайганидан дарак берди. 60—80-й. ларда Г. Чухрай, В. Шукшин, Г. Панфилов, Н. Михалқов, Э. Рязанов каби реж. лар баракали ижод қилдилар. 90-й. ларда вояга етган реж. лар авлоди кекса кино арбоблари билан ижодий баҳс юритиб, мафкура соҳасидагина эмас, бадиий воситалар, ифода усуллари борасида ҳам янги йўлларни излай бошлади. Россияда ҳужжатли, илмийоммабоп ва мультипликация киноси ҳам ривожланган.

Россияда «Мосфильм», «Ленфильм», «М. Горький номидаги киностудия», «Союзмультфильм» студияси, турли вилоятларда бадиий ва ҳужжатли фильмлар студиялари бор. Реж., оператор ва б. кадрлар Москвадаги Давлат кинематография интида, сценарийчи ва реж. лар 2 й. лик олий курсларда тайёрланади. Бундан ташқари, Санкт-Петербург, РостовДон, Қозон, Воронеж, Загорскда кинотехникумлар бор.

Узбекистан—Р. муносабатлари. Ўзбекистон — Р. алоқалари узок, тарихга эга. Олтин Ўрда давлати соҳибқирон Амир Темур зарблари остида барҳам топганидан кейин Русь давлати билан Ўрта Осиё ўртасида элчилик муносабатлари ўрнатишга ҳаракат бошланди. Mac, 1464 й. Русь ҳукумати ўз элчиларини бу ерга юборди. 1490 й. темурий Султон Ҳусайн Бойқаронинг элчилари Москвага борди. 16-а. ўрталарида Русь давлати Аштархон (Астрахон) ва Козон хонликларини босиб олганидан кейин иккала томон бирбирига чегарадош ва қўшни бўлиб қолди. Русь давлати ҳам Бухоро ва Хива хонликлари билан алоқалардан манфаатдор эди.

16-а. нинг 2-ярми, 17—18-а. ларда икки ўртада дипломаток ва савдосотиқ алокалари фаоллашган. Россия йилномаларида кўрсатилишича, Бухоро амирлиги, Хива, Қўқон хонликларидан элчилар савдосотиқни кўпайтириш таклифи билан Петербургга борган. 19-а. нинг 60-й. ларидан Урта Осиё Россия томонидан босиб олингач, бу ерлар Россиянинг хом ашё манбаи бўлиб қолди. Ўрта Осиёдан пахта, ипак ва б. юбориш ва бу ерга саноат моллари келтириш йўлга қўйидди. 1917 й. окт. тўнтаришидан кейин Ўзбекистон — Р. алокалари Совет хукумати сиёсати доирасида ягона иктисодиёт режасига биноан, и. ч. ни ихтисослаштириш ва кооперациялаш йўлида амалга оширидди.

20-а. нинг 90-й. ларидан икки мамлакат ўртасида тенг ҳуқуқли алоқалар ўрнатила бошлади. Ўзбекистон Президенти И. Каримовнинг 1998, 2001 ва 2004 й. ларда Россияга қилган ташрифлари, Р. Президенти В. Путиннинг 2000 ва 2003 й. ларда Ўзбекистонда бўлган вақтида эришилган битимлар ва имзоланган ҳужжатлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, илмий ва маданий ҳамкорликка ҳуқуқий асос яратди. 1998 — 2007 й. ларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликни чукурлаштириш ҳақидаги шартнома бу асосни янада кенгайтирди. РФ билан ЎзР ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия асосий мувофиқдаштирувчи орган вазифасини бажаради. У икки томонлама иқтисодий алоқаларнинг устун йўналишларини белгилаш, қулай ҳамкорлик шартшароитларини вужудга келтиришга, хўжалик юритувчи субъектларни хусусийлаштириш жараенларида иштирок этишига, Ўзбекистон ва Россия регионларининг ҳамкорлигига кўмаклашиш б-н шуғулланади. 2003 й. Ўзбекистон б-н Россия ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 1 млрд. 149,1 млн. АКШ долларига етди. УзР дан Россияга пахта толаси, енгил автомобиль, мевасабзавот маҳсулоти ва б. юборилади. Россиядан механик ва электр машинаускуна, транспорт воситалари, қора металл, пластмасса ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, доридармон, ёғоч, кимё саноати маҳсулотлари ва б. келтирилади. Икки мамлакат ишбилармонларининг хамкорлиги туфайли ЎзР да 520 та қўшма корхона барпо этилган. Улар орасида Россия сармояси 100% бўлган ўнлаб корхона бор. Улар озиқ-овқат, тўқимачилик, ёғочни қайта ишлаш, доридармон и. ч., машинасозлик, қ. х. маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолият юритади. Россиянинг салкам 40 та компанияси, жумладан, «Аэрофлот», «Автоваз», «Зарубежнефтгаз», «ЛУКойл», «Техмашимпекс» ва б. ўз ваколатхоналарига эга. Россияда ўзбек резидентлари иштирокида ташкил этилган 167 корхона, шу жумладан, 72 қўшма корхона бор. И. ч. соҳасида, айниқса, авиасозлиқда аввалги кооперация алоқалари сакданиб қолган. Ўзбек газини Россия орқали ўзга давлатларга ўтказиш, шунингдек, янги нефть ва газ манбаларини қидириб топиш, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Россиянинг «Газпром» акциядорлик жамиятлари бирлашмаси билан «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳамда «Ўзбекнефтгаз» б-н «ЛУКойл» ўртасида маҳсулотни тақсимлашга оид баённома тайёрлаш ҳакида имзоланган ҳужжатлар бу борада муҳим воқеа бўлди. Икки мамлакат регионларининг иқтисодий ҳамкорлиги узлуксиз ривожланмокда. Москва ш. ва вилояти, Санкт-Петербург, Ярославль вилояти, Бошқирдистон, Мордовия, Татаристон республикалари, Сибирь ва Урал регионларининг ишбилармон доираларидан ЎзР га делегациялар келиб туради, улар ЎзР хўжалик юритувчи субъектлари б-н ўзаро манфаатли шартномалар тузди. Чкалов номидаги авиация и. ч. бирлашмаси, «УзДЭУавто», «Ўзавтойўл» билан тузилган шартномалар шу жумлага киради.

Илмий ҳамкорлик ҳам муҳим аҳамиятга эга. Жиззах вилояти Зомин туманидаги Супа платосида Халқаро радиоастрономия расадхонасини барпо этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро шартномани амалга ошириш бўйича олимлар ҳамкорлиги бунга мисол бўлади. Икки мамлакат ФА лари ва уларнинг интлари илмий алоқалари йўлга қўйилган. 2001 й. фев. да Тошкентда очилган Россия халқаро илмий ва маданий ҳамкорлик маркази («Росзарубежцентр»)нинг ваколатхонаси зиммасига аниқ гуманитар масалаларни ҳал қилиш вазифаси кжлатилган. «Росзарубежцентр» билан Ўзбекистон БА ўртасида тузилган шартномага биноан турли тадбир, кеча ва кўргазмалар ўтказиш одат тусига кирган. Маданият ва санъат, хусусан, тасвирий ва амалий санъат вакиллари ўзаро ижодий алоқа қилиб турадилар, жумладан, 2003 й. Москвада Ж. Умарбеков ва б. ўзбек рассомларининг кўргазмалари уюштирилди. 1997 й. дан бошлаб Ўзбекистон БА Москвадаги Рассомлар марказий уйида хар йили ўтказиладиган нуфузли халқаро кўргазманинг доимий иштирокчисидир. ЎзР даги Рус маданият маркази ва «Узбекистан—Россия» дўстлик жамиятининг фаолияти маданий алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтиришга ёрдам беради.


Кирилл алифбосида мақола: РОССИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОСИЁ
ОКЕАН
ФРАНЦИЯ
Yalla ansambli - Каракум


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты