ОКЕАН, Дунё океани (юн. Okeanos — Ерни айланиб оқадиган азим дарё) — Ернинг материк ва оролларни ўраб турувчи сув қобиғи. Гидросферанинг катта қисми (94%) ни, Ер юзасининг тахм. 70,8% ини эгаллайди. Физик ва кимёвий хусусиятлари хамда сувининг кимёвий таркиби жиҳатидан Океан бир бутун, лекин миқдор жиҳатидан гидрологик ва геокимёвий кўрсаткичлари хилма-хилдир.
Гидрологик режимининг табиий-географик хусусиятларига кўра, Дунё океани алоҳида океанлар, денгизлар, қўлтиқлар, бухта ва бўғозларга ажралиб туради. 1650 й. да голланд географи Б. Варениус Дунё океанини 5 ало-ҳида қисмга: Тинч, Атлантика, Ҳинд, Шим. Муз, Жан. Муз О. ларига бўлди. 1845 й. да Лондон география жамияти ҳам буни тасдиклади. Кейинроқ баъзи олимлар Дунё океанини фақат 3 га ажратадилар: Тинч, Атлантика ва Хинд океанлари. 20-а. нинг 30-й. ларидан бошлаб Арктика ҳавзаси синчиклаб текширилгандан кейин, 4 алоҳида океан ажратилди: Тинч, Атлантика, Ҳинд ва Шимолий Муз О. Ер шарида Океан суви ва қурукликларнинг тақсимланиши турлича. Шим. ярим шарда сув сатҳи ер шарининг 61% ини эгаллайди. Бу ерда Океан сувлари қурукдикха анча кириб бориб, кўп сонли денгиз ва қўлтиқлар ҳосил қилади. Барча ички денгизлар Шим. ярим шарда жойлашган. Жан. ярим шарда сув сатҳи 81% майдонни ташкил этади, лекин денгиз ва қўлтикдар кам. 81° шим. кенгликдан шим. да Шимолий Муз океанида ва жан. кенгликнинг тахм. 56° билан 65° ўртасида Океан суви ер шарини узлук-сиз қатлам шаклида ўраб олган. Сув ёки курукдикнинг кўплигига қараб ер шари океан ярим шари ва материк ярим шарига бўлинади. Океан ярим шарининг қутби Янги Зеландиядан жан.шаркда, материк ярим шарининг қутби эса Франциянинг шим.-ғарбида жойлашган. Гидросферанинг бир қисми бўлган Океан атмосфера ва Ер пусти билан узлуксиз ўзаро алоқадор; шунинг учун ҳам Океаннинг кўпгина муҳим хусусиятлари атмосфера ва Ер пўстига боғлиқ.
Океан иссиқлик ва намнинг жуда катта аккумуляторидир. Океан туфайли Ерда т-ра жуда кескин фарқ қилмайди, узоқ-узоқ ўлкаларга намлик етиб боради, натижада ҳаёт учун қулай шароит вужудга келади. Океан оқсил моддаларга эга бўлган бой озиқ-овқат маҳсулотлари манбаидир. Океан энергетик, кимёвий ва минерал бойликлар манбаи ҳам бўлиб, уларнинг бир қисмидан (сув кўтарилиш энерги-яси, баъзи кимёвий элементлар, нефть, газ ва б. дан) инсон ҳозирданоқ фойдаланмоқда. Океан ва унинг денгизларидан халқаро алоқалар ўрнатишда жуда кадим замонлардан фойдаланилган. Бу эса янги ерларнинг очилиши ва маданият марказларидан узок, ҳудудларни ўзлаштириш учун шароит яратди; транспорт воситаларидаги техника тараққиёти бу жараённи янада тезлаштирди. Дунёдаги юк айланишнинг 4/5 қисми Океан йўллари оркали амалга оширилади (қ. Денгиз транспорти).
Океаннинг инсоният ҳаётидаги роли тез ўсмоқда. Дунё мамлакатлари иктисодиётининг турли соҳаларида Океандан фойдаланиш муаммолари (кема қатнови, балиқ овлаш, Океан ресурсларидан рационал фойдаланиш, шельфни ўзлаштириш, континентлараро кабеллар ётқизиш, сувни чучуклаштириш, шунингдек, денгизларни муҳофаза қилиш ва ифлосланишининг олдини олиш ва б.) оламшумул аҳамиятга эга бўлиб, муҳим иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш билан боғлиқ.
Кейинги йилларда Океанда олиб борилган тадқиқотлар шуни курсатдики, Океан тубининг рельефи мураккаблиги жиҳатидан материклар усти рельефидан қолишмайди.
Тубининг геологик тузилиши ва рельефи. Океан туби майдонининг куп қисми (73,8%) 3000 м дан 6000 м гача чуқурликда жойлашган. Океан тубининг планета миқёсидаги морфоструктуралари (энг йирик шаклари) Ер пусти айрим қисмларининг тузилиши ва тарихий ривожланишидаги тафовутларга қараб ажратилади. Океан тубини энг йирик рельеф шаклларига қараб 4 қисмга бўлиш мумкин:
1) материкларнинг сув остида қолган чекка қисмлари;
2) Океан каъри; 3) материкларнинг сув остида қолган чекка кисмлари билан Океан қаъри ўртасидаги оралиқ зона;
4) океан ўртасидаги тоғ тизмалари.
Океан тубининг материкларга ёндош кисмларининг Ер пусти материкларникига ўхшаш бўлиб, материкларнинг сув остидаги чеккаси ҳисобланади ва унда рельеф хусусиятларига қараб шельф, материк ён бағри ва материк этаги фарқ қилинади. Материк этаги билан чегарадош Океан қаъри уч қатламли: юпқа пўстдан иборат юмшоқ чўкиндили юқори цатлам (ёки «биринчи» сейсмик қатлам), «иккинчи» (базальт усти қатлами) ва пастки қатлам — базальт қатлами.
Тинч океан чеккаларининг катта қисмида, Ҳинд океанининг шим.-шарқида, шунингдек, Кариб ва Скоша (Ско-тия) денгизларида материкнинг сув остидаги чеккаси билан Океан қаъри ўртасида оралиқ зона жойлашган. Бу ерларда чекка денгиз сойликлари (чуқ. 4000 — 5000 м гача), ёйсимон тизилган ороллар (бундай оролларнинг тепаси сув устида тоғ тизмаларини ҳосил қилган), чуқур новлар рельефнинг асосий шаклларидир; О. нинг энг чуқур жойлари ана шу новларда (Мариана нови — 11022 м). Бундай ороллар зонасида зилзила бўлиб, вулканлар отилиб туради.
Океан ўртасидаги сув ости тоғ тизмалари Океан тубининг 4-йирик шаклидир. Барча океанларни у бошидан бу бошга кесиб ўтган сув ости тоғларида рифт водийлари, рифт тизмалари, кўндаланг синиклар, шунингдек, йирик вулкан массивлари учрайди.
Океан туби чўкиндилари. Кейинги йилларда олиб борилган геологик ва сейсмик тадқиқотлар шуни кўрсатади-ки, ғовак чўкиндиларнинг қалинлиги Океаннинг материк яқинидаги зоналарида 2000— 3000 м ва ундан ҳам ортиқ бўлса, океан ўртасидаги тоғ тизмаларида, тик тоғ ён бағирларида ва материк ён бағри жарликларида бир неча ўн м ва, ҳатто, ноль м га тенглиги аникланди.
Океан туби чўкиндилари орасида терриген, биоген (оҳакли ва кремнийли), вулканоген ва аралаш (полиген) чўкиндилар ҳам бўлади, чуқур сув ости қизил гиллари ана шундай аралаш (полиген) чўкиндилардир. Терриген чўкиндилар материкларнинг сув остидаги чеккаларида, Океан қаърининг четларида ва чуқур сув новларида учрайди. Оҳакли чўкиндилар Океаннинг иссиқ ва мўътадил зоналарида (50° шим. кенгликдан 50° жан. кенгликкача) кўпроқ тарқалган; О. қаърида улар форамини-фера ва кокколит-фораминифера ётқи-зиқларидан, саёз жойларда — чиғаноқ ва маржон ётқизиқларидан иборат бўлади. 4500—5000 м дан чуқурда СаСО3 эриган ҳолатда бўлгани учун оҳак чўкиндилар йўқ. Кремнийли чўкиндилар (радиолярия ва диатом чўкиндилар) юқори маҳсулли фитопланктон зоналарига мувофиқ равишда 3 минтақа — иккита қутб ёни ва битта экваториал минтақалар ҳосил қилади. Чуқурсув қизил гили 4500—5000 м ва ундан ҳам чуқур ботикларда бўлади. Океаннинг фаол субаэрол вулканизм зоналарига ёндашган қисмларида вулкан чўкиндилари шаклланади. Океан тубида карбонатли чўкин-дилар (150 млн. км2), чуқурсув қизил гиллари (ПО млн. км2 дан кўпроқ) ва кремнийли гиллар (60 млн. км2га якин) энг кўп майдонни эгаллаган.
Океан тубида эндоген моддалар сув усти вулканлари мавжуд жойлардагина тўпланмай, Океан ўртасидаги тоғ тизмалари ва йирик синиқдар яқинида ҳам учрайди. Таркибида металлар, баъзи ҳолларда рудалар [(20—40% гача Fe), Mn, Co, Ni, Pb, Zn, Ag, Se, Hg ва б. элементлар] бўлган қатламлар ана шулар жумласидандир.
Океан чўкиндилари денгиз чўкиндиларига нисбатан секинроқ тўпланади. Чуқур сув қизил гиллари 1000 йил ичида 1 мм, оҳакли ва диатомли чўкин-дилар 1000 йилда 1—30 мм гача йиғилади. Материк ён бағрининг асосида терриген чў киндилар энг тез тўпла-нади (1000 йилда 100 мм).
Океан чўкиндиларининг асосий қисми заррачалар шаклида ёки эриган ҳолда материклардан келади. Чўкиндиларнинг микдори ва хили иқлим, вертикал, горизонтал ва циркумконтинентал зоналликка, шунингдек, тектоник режимга боғлиқ.
Келиб чиқиши ва геологик тарихи. Океан суви Ер мантияси моддаларининг дифференциацияси маҳсулидир. Океан даги ботикларнинг пайдо бўлиши ҳақида турли гипотезалар бор. Чуқур сув ҳавзаларидан иборат ҳозирги Океан камида юра давридан бери мавжуд, чунки Океан тубида бундан қад. жинслар топилганича йўқ. Бўр даври ва кайнозой эрасида ҳавзалар янада чуқурлашди ва абиссал чўкиндилар тўпланиб борди. Яқин геологик ўтмишда чекка геосинклиналь ҳавзалар ҳисобига материк четлари ўсиб борган. Геосинклиналь денгизлар ботиқларидаги анча қалин чўкиндилар Океаннинг жуда қадимийлигидан далолат беради. Океан туби йирик рельеф шаклларнинг вужудга келишида Ер пўстининг вертикал ва горизонтал ҳаракатлари муҳим роль ўйнади (қ. Ер).
Сувлари геокимёси. Океан суви ўртача 35 г/л концентрацияли тузлар эритмасидан иборат. Океанда ҳаммаси бўлиб 5-Ю22 г эриган тузлар бор. Океан тузлари массаси таркиби материклардан келадиган чўкиндиларнинг эриши, атмосфера билан модда алмашиш жараёни ва Океан туби чўкиндилари, шунингдек, денгиз организмларининг ҳаёт фаолияти натижасида тартибга солиб турилади. Ti, Mn, Zr ва б. баъзи металларнинг ионлари гидролиз натижасида коагуляцияланади ва гид-рооксидлар шаклида Океан тубига чўкади. Денгиз сувининг бир канча микроэлементлари — Си, Pb, Mo, Hg, Zn, U, Ag, сийрак ер элементлари ва б. турли хил табиий сорбентлар — органик модда, темир ва марганец гидрооксидлари, кальций фосфат, силикатлар билан адсорбцияланиш йўли орқали чўкади.
Океан сувида атмосферадан тушадиган ва океан суви катламларида вужудга келадиган турли хил газлар ҳам эриган ҳолда мавжуд. Океан даги ҳаёт фаолиятини белгилаб берадиган О2 ва СО2 айниқса муҳим аҳамиятга эга. Бир қанча инерт (кимёвий реакцияларда иштирок этмайдиган) газлар — N2, Ar, Кг, Хе ҳам бор. Сувнинг устки қатламларида (100 — 150 м) О2 миқдори энг кўп (7—8 мл/ л); чуқурлашган сари 3,0—0,5 мл/л га тушиб қолади, бир хил жойларда уму-ман О2 йўқ. СО2 эса, аксинча, сувнинг чуқур қатламларида энг кўп бўлади.
Фитопланктоннинг фотосинтетик фаолияти сувнинг устки (100—150 м гача чуқурликда бўлган) қатламларидаги эриган газларни кислород билан бойитади, СО2 ни ютади. Организмлар углероддан ташқари Si, Ca, Mg, К, Вг, I, Р, Na, шунингдек, физиологик аҳамиятга эга бўлган V, Zn, Cu, Co, Ni каби бир қанча оғир металларни хам ютади. Организмлар ўлганда бу элементларнинг бир қисми чўкади ва тегишли шароитда тўплана боради. Темир-мар-ганецли конкрецияларда Си, Zn, Ni, Со, Mo, Ag, Ti, Pb ва б. элементлар ҳам Йигилади. Темир-марганецли конкрецияларнинг умумий миқдорини 10п га тенг деб ҳисоблаш қабул қилинган.
Минерал ва энергетика ресурслари. Океан бой минерал ресурслар манбаидир. Улар денгиз сувларида эриган ҳоддаги кимёвий элементлар; денгиз туби та-гидаги ва туби юзасидаги фойдали казилмалардан иборат.
20-а. нинг 70-й. ларигача денгиз сувларидан, асосан, ош тузи (йилига 8 млн. т), натрий сульфат, магний хлорид, калий хлорид, бром хлорид олинар эди. Фантехниканинг кескин ривожлани-ши шароитида денгиз сувларидан хил-ма-хил кимёвий элементлар олиш ис-тиқболлари очилмоқда.
Океандан олинадиган минерал хом ашё умумий қийматининг 90% нефть ва газга тўғри келади. Шельф зонасидаги нефть ва газга бой майдон 13 млн. км2 га тенг (шельф умумий майдонининг ‘/2 қисми). Тахм. ҳисобга кўра. О. даги нефтнинг геологик захиралари (305 м чуқурликкача) 280 млрд. т, газники — 140 триллион м3. 20-а. 70-й. лар боши-гача нефть ва газ қиргокдан 150 км узокликдаги 100—110 м чуқурликлардан олинар эди, Яқин келажакда бу ишларни Океаннинг қирғоқдан анча узоқ ва чуқурроқ жойларида амалга ошириш имкони туғилади. 40 га яқин мамлакат денгиз тубидан нефть ва газ чиқариш билан шуғулланади, 100 га яқин мамлакат денгиз ва Океан шельф зоналарида қидирув ишлари олиб бормокда. Денгиз тубидан нефть ва газ чиқаришнинг энг йирик конлари Форс ва Мексика қўлтиқларида жойлашган. Шим. денгиз тубидан ҳам нефть ва газ олинмокда.
Шельф металл рудалари ва нометалл қазилмаларга хам бой. Улар ичида титанли минераллар — ильменит ва рутил, шунингдек, циркон ва монацит муҳим аҳамиятга эга; энг йирик конлар Австралия (шарқий соҳил)да бўлиб, йилига 1 млн. т титанли минераллар чиқарилади. Бундай сочма конлар Ҳин-дистон, Шри Ланка, Малайзия ва б. мамлакатлар яқинида хам учрайди. Қалай (Малайзия, Индонезия, Таиланд, Вьетнам ва Осиёдаги б. мамлакатлар қирғоқлари яқинидаги шельфларда), темир рудаси (Япония, Канададаги Ньюфаундленд), соф олтингугурт (Мексика), кумир (Канада) ва б. қазиб чиқариш муҳим аҳамият касб этмоқда; бир қанча жойларда олтин ва платина (мас, АҚШдаги Аляска ва Калифор-нияда), танталониобат, магнетит, титан-магнетит, хромит, олмос (Африканинг жан.-ғарбий қирғоғидаги Намибияда) ҳам топилган. Фосфорит конкрециялари ёткизиклари (Мексика, Перу, Чили, ЖАР ва б.) кенг тарқалган.
Океан тубининг кенг майдонларида ўзига хос кўп компонентли рудалар — темирмарганец конкрециялари ётқизиқлари топилган; уларнинг потенциал захиралари бир неча триллион т ҳисобланади; бу рудалар таркибидаги марганец, никель, кобальт захиралари уларнинг қуруқликдаги захираларидан бир неча марта кўп. Баъзи мамлакатларда 4 минг м чуқурликдан саноат йўли билан конкрециялар қазиб чиқариш синаб кўрилмоқда.
Нефть ва газдан бошка энергетика ресурслари ҳам муҳим потенциал аҳамиятга эга. Океандан энергия олиш учун тўлқинлар кучи, сув кўтарилиши ва қайтиши юзага келтирадиган сатҳ та-фовути ёки сув юзаси ва тагидаги т-ра тафовутидан фойдаланиш мумкин. Сув кўтарилиши энергиясининг қуввати 1 млрд. кВт ҳисобланади. Дастлабки сув кўтарилиши электр ст-яси Франциянинг Ла-Манш соҳилида, Ране дарёси қуйиладиган жойда қурилди (1967); РФда Кола я. о. нинг шимолида Кислая Губа сув кўтарилиши ва қайтиши билан ишлайдиган электр стяси тажриба тариқасида қурилди (1968); янада каттароқ қувватли сув кўтарилиши ва қай-тиши электр ст-ялари қуриш лойиҳалари тузилмокда. Канада, АҚШ, Буюк Британияда ҳам бундай ст-ялар лойиҳалари ишлаб чиқилмокда. Океаннинг тер-мик энергиясидан фойдаланишда тропик ўлкаларда шароит айниқса, қулай. Бу ерларда қирғоқ зонасидаги сувларнинг т-раси устки қатламларда 30°, 400—500 м чуқурлиқда эса 8—10°. Биринчи гидротермал электр ст-яси Абиджан яқинида (Кот-д’Ивуар)да қуридди. Океан оғир водород (дейтрий)нинг асосий манбаидир. Термоядро реакциясини муваффақиятли бошқариш масаласи хал қилинса, оғир водород битмас-туганмас энергия манбаига айланади.
Гидрологик режими. Океаннинг и с – сиқлик баланси. Океан иссиқлик балансининг асосий таркибий қисмлари: радиация баланси (қуёшнинг ялпи радиациясидан Океаннинг нур қайтариши айирмаси), буғланишга сарфланадиган иссиклик, океан юзаси билан атмосфера ўртасидаги турбулент иссиклик алмашиниши ва оқимларнинг иссиқликни бир жойдан иккинчи жойга олиб кетиши.
Жами радиация юкрри кенгликлардан қуйи кенгликларга қараб купая боради ва атмосфера босими юкрри булган жойларда 20° шим. кенглик ва 20° жан. кенгликда максимумга етади, бу нарса тропик ва субэкваториал кенгликларда булут кам бўлишига боғлиқ. Босим баланд жойларда буғланишга ҳам максимал иссиқлик сарф бўлади. Турбулент иссиқлик алмашиниш барча кенгликларда ҳам бошқалардан кам бўлади. Океан суви 30° шим. кенглик билан 30° жан. кенглик орасида иссиқликни ютади ва юқори кенгликларда эса иссиқликни атмосферага беради. Бу фактлар йилнинг совуқ ярмида ўрта ва қутбий кенгликларда иклимни анчагина юмшатиб ту-ради. 3-жадвалда Океан иссиклик балансининг таркиби ккал/ см2 йилда кенглик минтақалари бўйича берилган Сув баланси. Океан юзасидан буғланадиган намлик, ёғин сувлари ва материкдан оқиб тушадиган сувлардан таркиб топади. Ана шу сувларнинг нис-бати турли кенгликларда Океан сувининг шўрлик даражасини белгилайди. Материклардан оқиб тушадиган сувлар Океанга тушадиган ёғин сувларининг атиги 10% ини ташкил этади. Шим. ярим шарда буғланиш бир йилда 111,9 см; ёғин 116,7 см га, Жан. ярим шарда буғла-ниш 113,0 см, ёғин 91,6 см га тенг. Ўртача ва қутбий кенгликларда музларнинг эриши ва сув музлаши ҳам сув балансида муҳим аҳамиятга эга.
Температураси. Сувнинг 1 см қалинликдаги устки қатлами Океан устига тушадиган қуёш энергиясининг 94% ини ютади. Аралашиш натижасида иссиклик Океаннинг барча қатламларига ўтади. Океан юзасидаги сувларнинг йиллик ўртача т-раси 17,5°, О. устидаги ҳаво т-раси эса 14,4° га тенг. Шим. ярим шарда сув т-раси Жан. ярим шардагига нисбатан баланд-роқ (материк таъ-сирида). Термик экватор (энг катта т-ралар линияси) экватордан шимолда жойлашган. Бу ерда ўртача йиллик т-ра 28°, ёпиқ тропик денгизларда эса 32°. Экватордан қутбларга узоклашган сари у қутбий ўлкаларда секин-аста 1,5—1,9° гача пасаяди. Т-ранинг мав-сумий тебранишлари 100—150 м чуқурликкача юз беради. Чуқурлашган сари т-ра пасаяди ва туби юзасидаги қатламда 0° дан пастга тушади. Пекин бу ҳолат ҳамма ерда ҳам бир хил бўлмайди. Океан тубида т-ра юзадан келиб турадиган сув т-расига боғлиқ. Океан тубига якин сув т-раси 1,4—1,8°, қутбий областларда эса 0° дан паст бўлади. 7 минг м дан чуқур ботикларда т-ра пасаймасдан, ак-синча, адиабатик жараён таъсирида бир градуснинг ўндан бир улушларигача орта боради.
Шўрлиги. Сув балансининг таркибий қисмлари нисбатига қараб шўрлик 0%о дан (йирик дарёлар қуйиладиган жойда) 30—42%о (тропик денгизларда — Қизил денгиз, Форс қўлтиғи, Ўрта денгиз) гача бўлади. Бунга окимлар, муз ҳосил бўлиши ва муз эриши ҳам таъсир этади. 5-жадвадда турли хил кенгликлардаги Океан юзасидаги шўрликнинг ўртача миқцори кўрсатилган.
Шим. ярим шарда Жан. ярим шардагига нисбатан шўрлик камроқ: Атлантика океанининг тропик кенгликларидаги қисмида 37,25%о; қутбий ўлкаларда шим. да 31,4%0; жан. да 33,93%О; экваторда 32—34%о. Шўрликнинг мавсумий ўзгариши сувнинг юза қисмида, 100 — 150 м чуқурликкача сезилади.
Океан сувларининг циркуляция-си. Океаннинг 150—200 м чуқурликкача бўлган юза кисмида Океан сувлари кўп эса-диган шамоллар таъсирида циркуляция қилади. Сувнинг бу қатламлари тропик ва субтропик кенгликларда антициклонал, юқори ва мўътадил кенгликларда циклонал айланма ҳаракат қилади. Пассатлараро тескари оким мавсумий характерга эга ва фақат Тинч океандагина йил бўйи мавжуд. Муссонли ўлкаларда юза окимлар мавсумий ўзгариб туради. Ҳинд океанининг шим. қисми ва Тинч океаннинг шим.-ғарбий қисми бунинг яққол мисолидир. 150—200 м дан чуқурда сув циркуляцияси Океан суви қатламлари зичлигининг тафовути туфайли вужудга келади (қ. Денгиз оқимлари).
Тўлқинлар. Сув массаларининг горизонтал ва вертикал ҳаракатларидан ташқари Океанда шамол, сув кўтарилиши ва қайтиши, зилзилалар натижасида юзага келадиган тўлқин ҳаракатлари ҳам бўлади. Шамол тўлқинлари Океаннинг 50 — 60 м чуқурликкача бўлган юза қатламларидагина рўй беради; уларнинг бал. 12—13 м ва ундан кўпроқ. Кўпчилик океан тўлқинларининг баландлиги мўътадил кенгликларда 4 м, тропикларда — 1,5 м. Сув кўтарилиши тўлқинлари ва Цунами деб аталадиган сейсмик тўлқинлар О. сувининг тубигача етиб боради. Сув кўтарилиши тўлқинлари Океанда доимо бўлиб туради. Океанда ички тўлқинлар ҳам бўлади. Уларнинг баландлиги бир неча ўн метрга етади.
Сув кўтарилишлари. Океан режи-мида сув сатҳининг даврий равишда кўтарилибпасайиб туриши — сув кўтарилишлари ва сув кўтарилиши оқимлари муҳим роль ўйнайди. Ярим суткалик сув кўтарилишлари энг кўп такрорланади. Очиқ Океанда бу тўлқинларнинг бал. 1 м дан ошмайди, лекин, қирғоқларда 3—6 м га етади. Энг катта сув кўтарилишлари океан қўлтиқлари ва чекка денгизлар учун хосдир: Фанди қўлтиғида (Канаданинг Атлантика оке-ани қирғоғи) 18 м га етади. Баъзи ўлкаларда (Мексика қўлтиғининг ғарбий қисми, Ява денгизи ва б.) сув кўтарилишлари суткалик бўлиб, 5,9 м га етади (Охота денгизи). Бошқа жойларда аралаш (ярим суткалик ёки суткалик) сув кўтарилишлари 13,2 м га етади (Охота денгизидаги Пенжина қўлтиғи).
Океан сувларининг аралашиши. Океан сувлари вертикал ва горизонтал йуналищда аралашиб туради. Натижада гидрологик ва гидрокимёвий хусу-сиятлари бир қатламдан иккинчи қатламга ўтади. Аралашиш молекуляр ва турбулент турларга ажралади. Бунда фрикцион ва конвектив аралашиш юз беради. Фрикцион аралашиш шамол ва сув кўтарилиши шаклида бўлади. Шамол таъсирида сув шамол тўлқинлари етиб борган чуқурликкача аралашади, сув кўтарилиши натижасидаги аралашиш Океан тубигача етади.
Сув аралашишининг Океан ҳаётидаги роли катта. Аралашиш натижасида қуёш нури юза қатламлардан қуйи қатламларгача ўтади, чуқур қатламлар кислородга тўйинади, юза қатламлар тўйимли (биоген) моддаларга бойийди. Океан ларнинг унча чуқур бўлмаган ва интенсив аралашиб турган жойларида денгиз ҳайвонларини овлаш қулай (Баренц, Шимолий, Азов денгизлари, Ньюфаундленд ороли яқинида ва б.).
Океан сатҳи сув кўтарилиши, шамоллар, атмосфера босими таъсирида ўзгариб туради. Атмосфера босими таъсирида Океан сатҳининг ўзгариши мавсумий характерга эга. Шамоллар таъсирида баъзан, сув сатҳи жуда баланд кўтарилади ва Океан соҳилларида сув тошқинларига олиб келади.
Океан сувининг ранги ва шаф-фофлиги унинг ёруғлик нурларини ютиш ва тарқатиш қобилиятига, спек-трал таркибининг ўзгаришига, ёруғлик оқимининг секинлашишига боғлиқ. Очиқ Океанда сув ўта шаффоф кўк рангда бўлади. Сув таркибида заррачалар кўп бўлса сув зангори-кўк ёки яшил рангда бўлади (қирғоқ бўйи, баъзи ёпиқ денгизлар). Кўплаб лойқа келтириладиган катта дарёлар қуйиладиган жойларда сув ранги сарғиш ёки жигарранг тусда бўлади.
Зоналлик. Қуёш энергиясининг Океанда тақсимланиши бир хил бўлмай, зоналлик қонунига бўйсунади. Кенглик зоналлиги 150—200 м қалинлиқдаги қатламни ўз ичига олади. Шунга бино-ан, Океанда куруқликда бўлганидай қутбий, қутб ёни, мўътадил, субтропик, тропик ва экваториал минтақалар бор.
Вертикал зоналлик юза, юза таги, оралиқ, чуқур ва Океан туби яқинидаги сув массалари шаклида ажралиб туради. Юза сув массаларидан атмосфера билан актив энергия ва модда алмашиниши рўй беради.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси. Тирик организмлар Океаннинг юзасидан тортиб энг тагигача учрайди. Яшаш жойига қараб сувдаги пелагик организмлар (пассив сузувчилар — планктон ва фаол сузувчилар — нектон) ва Океан тубида яшайдиган организмлар (бентос) бўлади. Ўсимлик организмларидан бактериялар ва баъзи қуйи замбуруғларгина Океаннинг ҳамма жойида учрайди. Океан даги биологик, кимёвий, геологик жараёнларда бактериялар катта роль ўйнайди. Улар модда алмашиниши, оксидланиш-тикланиш жараёнларида иштирок этади, сувда ва туб чўкиндиларидаги органик моддаларни ўзлаштиради ва ҳ. к. Қолган ўсимлик организмлар Океаннинг фотосинтез юзага келадиган ва ёритилиб турадиган устки қатламларидагига (асосан, 50—100 м чуқурликкача) бўлади. Океанда 10 мингга яқин ўсимлик тури бор. Фитопланктон, асосан, диа-том сувўтлар, қивчинсимонлардан перидинея ва кокколитофоридлардан иборат. Океан туби ўсимликларига (фито-бентос) диатом, яшил қўнғир ва қизил сувўтлар, шунингдек, гуллайдиган ўтсимон ўсимликларнинг (мас, зостера) бир неча тури киради.
Океаннинг ҳайвонот дунёси яна ҳам хилма-хилдир. Океанда эркин ҳаёт кечирувчи ҳоз. замон ҳайвонларининг синфлари яшайди, кўпчилик синфлар эса фақат Океан дагина бор. Океан фаунаси 160 мингдан ортиқ турни ўз ичига олади: 15 минг энг содда жониворлар (асосан, радиоляриялар), 5 минг булутлар, 9 минг ковакичлилар, 7 мингдан ортиқ ҳар хил чувалчанглар, 80 минг моллюскалар, 20 мингдан ортиқ қисқичбақасимонлар, 6 минг игнатанлилар ва бошқа умуртқасизлар (мшанкалар, брахио-подалар, погонофоралар ва б. баъзи бир турлар), 16 минг балиқ тури. Умуртқали ҳайвонлардан Океанда, балиқдардан ташқари, баъзи тошбақалар ва илонлар (50 тур) ва 100 хилдан ортиқ сут эмизувчилар, асосан, китсимонлар ва куракоёқлилар яшайди. Баъзи кушларнинг (пингвинлар, альбатрослар, чайкалар ва б. — 240 тур) ҳаёти доимо Океан б-н боғланган.
Тропикларда ҳайвон турлари, айниқса, хилма-хил. Океан туби фаунаси саёз маржон рифларида, айниқса, кўп турлардан иборат. Чуқурлашган сари ҳаёт камаяди. Энг чукур жойларда (9000 — 10000 м ва ундан ҳам қуйида) бактериялар ва бир неча ўн хил умуртқасиз ҳайвонларгина яшайди.
Океаннинг турли жойларида ҳаёт ҳар хил тараққий этган. Фитопланктон микдори устки қатламлардаги биоген элементлар миқдорига, биринчи навбатда азот, фосфор, кремний бирикмаларига боғлиқ. Фитопланктонга бой жойларда у билан озикланадиган зоопланктон ва зоопланктонни ейдиган нектон ҳам энг кўп.
Океан туби организмлари мўътадил ўлкаларнинг қирғоққа яқин саёз жойларида, айниқса, кўп (О. тубининг 1 км2 майдонида бир неча ўн кг фито ва зообентос мавжуд). Жуда катта чукурликлардаги тирик организмлар юза қатламлардан чўкадиган ва қирғоқ яқинидаги саёзликлардан келадиган органик қолдиқлар ҳисобига яшайди. Океаннинг турли чуқурликларида ҳаёт шароитлари бир хил эмас. Чуқурлашган сари ёруғлик камаяди, т-ра пасаяди, гидростатик босим орта боради, озиқ-ов-қат камаяди ва ҳ. к. Буларнинг ҳаммаси Океанда вертикал биологик зоналликни вужудга келтиради. Океан тубида қуйидаги ҳаёт зоналари мавжуд: литораль (сув кўтарилиши ва қайтиши зонаси), сублитораль (200 м гача), батиаль (2500 — 3000 м), абиссаль (6000 м гача), ультраабиссаль ёки хадаль (6000 м дан чукур). Океан суви қатламларида, одатда, юза зона ёки эпипелагиаль (150—200 м) оралиқ, ёки мезопелагиаль (750—1000 м) ва чукур сув зоналари ажратилади. Чукур сув зонаси ўз навбатида батипелагиаль (2500—3000 м), абиссопелаги-аль (6000 м) ва ультраабиссаль (6000 м дан чукур) га бўлинади. Кўпгина денгиз организмлари овланади ва озиқ-овқат ёки техника хом ашёси сифатида фойдаланилади.
Биологик ресурс лари. О. йирик биологик ресурелар манбаидир. Бутун дунёда ишлатиладиган ҳайвон оқсилининг 12—15%, ҳайвон ёғларининг 3 — 4% и О. дан олинади. Дунёдаги балиқ ва б. жониворлар овининг 4/5 қисми денгиз ва океанларга тўғри келади. Ден-гиздан овланадиган маҳсулотларнинг 90% ини балиқ ташкил этади. 5% турли хил моллюскалардан, 3% қисқичбақасимонлардан, 1,5% сув ўсимликларидан иборат. Денгиз сут эмизувчилари (китлар, тюленлар ва б.) ҳам овланади. Океан биологик ресурсларининг жадал суръатларда ўзлаштирилиши ва қудратли техникадан фойдаланиш бу захираларнинг кескин камайиши ва тикланмасдан қолиш хавфини туғди-ради. Океан даги ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш зарурати бу соҳада халқаро ҳамкорлик қилиш, Океан ҳайвонларини муҳофаза қилиш ма-саласини кун тартибига қўяди. Энг қимматли денгиз ҳайвонлари ва ўсимликларини сунъий равишда қайтадан кўпайтириш муҳим роль ўйнаши керак.
Халқаро ҳуқуқ режими. Океан ҳуқуқ режими инсон фаолиятининг Океан билан боглик бўлган 6 та йирик ҳуқуқий регла-ментациясини, яъни Океан акваторияпари режими, Океанда савдо кемалари қат-нови режими, ҳарбий кемаларнинг сузиб юриши режими, Океанда илмий тадқиқотлар олиб бориш режими, Океан туби ва ер ости бойликлари, шунингдек, Океан муҳитини муҳофаза қилиш ҳуқуқий регламентацияларини ўз ичига олади.
Океан ҳуқуқ режими халқаро шартномалар ва таомиллар, шунингдек, айрим давлатларнинг миллий қонунларида акс этган. Океан режимини белгилашда ҳукуматлараро денгиз консультатив ташкило-ти, БМТнинг Маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи таш-килоти (ЮНЕСКО) нинг океанофафия комиссияси, БМТнинг миллий юрисдикция доирасидан ташқарида амал қиладиган қўмитаси — денгиз ва океанлар остидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш қўмитаси, БМТнинг денгиз ҳуқуқи қўмитаси ва б. халқаро ташкилотларнинг роли катта.
Океан акваториялари халқаро ҳуқуқий режими денгизга чиқиш йўли бўлган ҳар бир давлатнинг ички денгиз сувлари (қ. Ички сувлар), худудий сувлар ва очиқ денгиз сувлари ҳуқуқий регламентациясини ўз ичига олади.
Савдо кемалари қатновининг халқаро ҳуқуқий режими барча мамлакатлар савдо кемаларининг тинчлик ва ўзаро манфаатдорлик асосида эркин сузишига ёрдам бериш, денгиз савдо кемалари қатнови хавфсизлигини таъминлаш, йўловчилар ва юкларни ташиш, савдо кемалари ва уларнинг экипажлари, йўловчилари ва юкларининг ҳуқуқий ҳолатига очиқ денгизда ҳам, чет давлатларга тегишли сув ва портларда ҳам риоя қилиш учун белгиланади.
Ҳарбий денгиз кемаларининг халқаро ҳуқуқий режими барча мамлакатлар ҳарбий кемаларининг денгизда эркин сузишига кўмаклашиш, хавфсизлигини таъминлаш, денгизда бўладиган ҳар хил ҳодисанинг олдини олиш, денгиз ва океанларда ҳуқуқий тартиботга бўйсунишга хизмат қилишдан иборат. Бу режим очиқ денгиздаги ҳарбий кемаларга алоҳида қуқуқлар (денгизда ҳуқуқбузарларни таъқиб қилиш, денгиз қароқчилари, қул савдоси ва б. халқаро жиноятларга қарши курашиш каби қуқуқлар) беради.
Илмий тадқиқотлар олиб бориш халқаро ҳуқуқий режими вазифаси Океанни, шунингдек, денгиз акваториясидан атмосфера ва космосни ҳар томонлама тадқиқ этиш учун қулай шароит яратишдан иборат. Океан ҳуқуқининг бу соҳаси ривожланиб бормоқда. Океанни тадқиқ этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида тузилган битими Океан ҳуқуқида алоҳида аҳамиятга эга.
Океан муҳитининг халқаро-ҳуқуқий муҳофазаси Океандан ҳар қандай мақсадда фойдаланган ҳолда ҳам денгиз муҳитини, экологик му-возанатини саклашдан, унинг ифлосланишига (айниқса, радиоактив моддаларнинг тарқалишига) йўл қўймасликдан, шунингдек, флора ва фауна, Океан туби ва ер ости бойликлари, Океан устидаги атмосферага ва ш. к. га зарар етказилишининг олдини олишдан иборат.
Океанда балиқ ва денгиз ҳайвонлари овлаш ва ўсимликлар йиғишни тартибга соладиган халқаро ҳуқуқ Океан даги биомассаларнинг ривожланишига зарар етказмасдан иш кўришни белгилайди. Океан туби ва ер ости бойликлари халқаро ҳуқуқ режими хоз. денгиз ҳуқуқида кам ишланган соҳа-дир. Денгиздан фойдаланишнинг бу тури 60-й. лар ва 70-й. ларнинг бошида ривожлана бошлади.
Ад.: Шокальский Ю. М., Океанография, 2 изд., Л., 1959; Керрингтон Р., Биография моря, пер. с англ., Л., 1966; Истошин Ю. В., Океанология, Л., 1969; Дитрих Г., Общая океанография, пер. с нем., М., 1962; Океан (Сб. ст.), пер. с англ., М., 1971; Шепард Ф. П., Морская геология, пер. с англ., 2 изд., Л., 1969; Леонтьев О. К., Дно океана, М., 1968; Океан и человечество, М„ 1968.