ҲИНД ОКЕАНИ

ҲИНД ОКЕАНИ — Дунё океанининг бир қисми. Шим. тропик чизигидан деярли бутунлай жан. да. Океаннинг табиатига унинг атрофини ўраб олган барча материклар, айниқса, Евросиё материги катта таъсир кўрсатади. Жан. қисмида Ҳинд океани Атлантика ва Тинч оке-анлари билан катта масофада туташиб туради. Атлантика океани билан чегараси шаргли равишда Африка жан. даги Игна бурни меридиани (20° шқ. у.), Тинч океан билан чегараси Тасмания о. даги Жанубий бурун меридиани (147° шқ. у.) орқали ўтказилади. \. о. нинг шим.-шаркда Тинч океан билан чегараси мураккаб: Малакка я. о. дан Суматра о. шимолий қисмига ўтади, сўнгра Суматранинг жан.-ғарбий, Ява, Сумбава, Тимор о. ларининг жан. қиргоқлари бўйлаб ўтиб, Янги Гвинеянинг ғарбий қирғогига боргач, оролнинг жан. қирюғи бўйлаб ўтиб, Австралиянинг Иорк бурни мериди-анига, кейин шу меридиан бўйлаб Австралияга боради. Сўнгра Австрали-янинг шим., ғарбий ва жан. қирғоқлари бўйлаб ўтиб, Тасмания о. га боради. Шим. дан Осиё, гарбдан Африка ва жан. дан Антарктида ўраб туради. Ҳинд океани Тинч океандан фарқ қилиб Ер пўстининг барқарор материк тузили-шига эга бўлган палахсалари — – Гон-двана материги бўлаклари билан ўралган. Фақат шим.-шарқда ёш, тектоник геосинклиналь минтақа билан чегараланган. Бу ерда тектоник ҳаракатлар куч-ли, ер қимирлашлар тез-тез бўлиб туради.

Ҳинд океани майд. 76,17 млп. км2, катталиги жиқатдан 3-ўринда. Сув ҳажми 282,7 млн. км\ ўртача чуқ. 3711 м, энг чуқур жойи 7729 м (Зонд нови). Қирғоқ чизиғи анча текис, фақат шим. ва шим.-шарқда эгри-бугри жойлар бор. Бу ерда қўлтиқ (Адан, Уммон, Форс, Бенгалия ва б.) ва денгиз (Қизил, Андаман, Тимор, Арафура ва б.) кўп. Ҳинд океанида орол кам. Энг катта ороллари — Мадагаскар, Шри Ланка, Сокотра, Тасмания. Океаннинг ўрта қисмида вулкан ороллар: Маскарен, Қамар, Андаман, Никобар, Кергелен ва б. бор. Тропик минтақалардаги сув ости вул-кан тоғларида маржон ороллар кўтарилиб туради: Мальдив, Лаккодив, Чагос ороллари ва б.

Ҳинд океани жуда катта масофада Антарктида билан туташиб турсада, бошқа океанларга нисбатан анча илиқ. Чунки жан. тропик чизиғи океаннинг деярли ўрта қисмидан кесиб ўтади.

Рельефи ва геологик тузилиши. Ҳинд океани ботиғи анча ёш бўлиб, мезозой эрасида қад. Гондвана материги (қуруқлиги)нинг парчаланиши, қуруқлик палахсаларини силжиб кети-ши, қад. Тетис ва Тинч океанлари Ер пўстининг парчаланиши натижасида 70—65 млн. йиллар аввал ҳоз. шаклини олган. Ботиқнинг тараққиёт тарихи ҳоз. сув ости рельефида ўз аксини топган. Материкларнинг сув остидаги давоми океан майдонининг 30% га яқинини ташкил этади. Африканинг сув остидаги давоми шельфнинг эн-сиз эканлигига қарамай, Агульяс саёзлиги, Мозамбик, Мадагаскар сув ости тоғлари ҳисобига анча кенг майлонни эгаллаган. Мадагаскар сув ости дўнглиги ва Мадагаскар о. ни кичик конти-нент дейиш мумкин. Замбези дарёси қуйилиш жойидан Сомали я. о. гача бўлган материк саёзлигида маржон қурилмаси кўп. Евросиё шельфи анча кенг майдонни эгаллаган. Арабистон денгизи ва Бенгалия қўлтигидаги материк саёзлиги, асосан, дарё чўкиндиларидан қосил бўлган. Ҳинд океанида оралиқ минтақа (материкдаи океанга тектоник ўтиш зонаси) унинг шим.-шарқий қисмида нисбатан кичик масофада ифодаланган. Унга Андаман денгизи, Зонд о. лари ёйи (Суматра, Ява, кичик Зонд о. лари), Ява, Тимор, Кай ботиқлари киради. Бу срда 30 дан ортиқ вулкан мавжуд. кучли зилзилалар бўлиб туради.

Ҳинд океанида океан ўрталиқтизмалари майд. 17% ни гашкил этади. Улар океан ўртасидан 3 йўналишда давом этади. Ара-бистон, Ғарбий Ҳинд, Африка— Ан-тарктика, Арабистон — Ҳиндистон, Марказий Ҳинд, Австралия—Антарк-тика кўтарилмалари Арабистон, Сома-ли, Мадагаскар, Мозамбик, Агульяс, Крозе, Африка—Антарктика, Марказий, Жан. Австралия, Австралия — Антарктика сойликларини бир-биридан ажратиб туради. Океаннинг энг чуқур жойи Ява ботиғидаги Зонд нови, 7729 м.

Океан ости ётқизиқлари орасида фораминифера гили кўп. Сойликларнинг чуқур қисмларида чуқур сув қизил гиллари, экваториал минтақада радиолярий гиллари тарқалган. Ҳинд океанида фойдали қазилмалардан Марказий сойликда темир-марганец конкрециялари, Африка жан. ва Арабистон я. о. яқинида фосфорит кўп. Материк саёзлиги қумларидан ильменит, рутил, цирконий, монацит, магнетит ажратиб олинади. Касситеритнинг сочма конлари бор. Қирғоқларда қурилиш материаллари: чиғаноқли оҳактош, шағал, қум, глауконит, доломит, ол-тингугурт олинади. Ҳинд океани қавзаси, айниқса, Жан.-Ғарбий Осиё нефть ва газга бой. Океан шельф зонасида ҳам нефть ва газ конлари топилган.

Гидрологик режими. Ҳинд океани жанубий ярмидаги оқимлар Атлантика ва Тинч океанлардагига ўхшаш. Субтро-пик юқори босим таъсирида соат миллари ҳаракатига тескари йўналишда айланма оқимлар тизими юзага кела-ди: Жан. пассат, Мадагаскар, Мозам-бик, Агульяс, Ғарбий Шамоллар, Ғарбий Австралия оқимлари. Океан шим. даги оқимларга муссон шамоллари катта таъсир кўрсатади. Қишда муссон оқимининг энг катта тезлиги 2,1—2,9 км/соатдан ошмайди, ўртача йиллик тезлиги 3,6 км/ соатга генг. Аф-риканинг шим.-шарқий қирғоғи яқинида Сомали оқими вужудга келади. Сув қалқиши ярим суткалик ва нотўғри суткалик хусусиятга эга. Энг катта сув қалқиши Камбей қўлтиғида (бал. 12 м) юзага келади. Ҳинд океанининг шим.шарқий чеккалари кучли сейс-мик зона бўлганидан цунами кўп кузатилади.

Ҳинд океанида Жанубий Ҳинд юқори босим маркази, Экваториал паст босим маркази, Осиё материгидаги фаслий ўзга-рувчан босим маркази ҳаво қаракатларини белгиловчи омилдир. Қишда хаво босими Евросиёдан океан марказига томон пасайиб боради. Океаннинг шим. қисмида қишки муссон шамоллари эсади. Ёзда Жан. Осиё минимуми маркази таркиб топади. Жанубий Ҳинд океани максимуми кучаяди. Натижада жан. дан шимолга шамол эсади. Ернинг ўз ўқи атро-фида айланиши натижасида бу шамол шим.-шарққа бурилиб, ёзги муссонни ташкил этади. Шамол тезлиги 8—9 м/ сек. Жанубий Ҳинд океани юқори босими 30° дан жан. даги кенгликларда бўлади. Антарк-тика ёни паст босимли марказга йил давомида тезлиги 5 м/сек. бўлган доимий ғарбий шамоллар эсади. Баъзан шамол тезлиги кучайиб, довулга айланади. Кергелен о. ва унинг ён атрофи дунёда довул энг кўп бўладиган жой ҳисобланади. Океанда сув ҳарорати қаво ҳарорати ўзгаришига боғлиқ равишда ўзгаради. Сувининг т-раси юза қисмида 20°, энг жан. да 0° дан паст. Энг юқори т-ра Қизил денгиз ва Форс қўлтиғида кузатилади: 30—32°. Шўрлиги шим.ғарбий қисмида 35,5 — 36%г, Қизил денгиз ва Форс қўлтиғида 40—41’^г, энг кам шўрлик Бенгалия қўлтиғи ва Малайя о. лари атро-фида бўлиб, 30 — 34%г.

Ҳинд океанида музлар ҳосил бўлиши Антарктида яқинида кузатилади ва шамол ҳамда оқимлар таъсирида авг. да 55° ж. к. ва фев. да 65—68° ж. к. ларгача етиб боради. Айсберг 40 ва 80° шқ. у. ларда айниқса кўп.

Ўсимликлари ва ҳайвонот дунёси. Ҳинд океани 2 та биогеографик об-ластга киради. Ҳинд—Тинч океан тро-пик области ва Антарктика области. Ҳинд — Тинч океан области планктонга бой. Фитопланктон, асосан, диато-мея ва перидинея, шунингдек, ҳаворанг-яшил сувўтлардан иборат. Радио-дярий, фораминифера, амфиподалар айниқса кўп. Мўътадил ва антарктика минтақаларида энг кўп тарқалган планктонлар диатомеялардир. Фитобентослардан тропик минтақада саргасслар, турбинарийлар тарқалган. Оҳактошли сувўтлар маржонлар билан бирга маржон қурилмаларини ҳосил қилади. Ҳинд океанининг сузиб юрувчи жониворлари ҳам жуда хилма-хил. Балиқлардан сардинелла, анчоус, ставрида, майда тунеплар, кефал. денгиз лаққа балиқлари бор. Тош-бақа, денгиз илонлари яшайди. Сут эмизувчилардан кит, кашалот, дель-фин, тюлень, денгиз филлари мавжуд. Қушлардаи чайка, баклан, альбатрос, жан. да пингвинлар яшайди. Эндемик ҳайвон кўп: игнатерилилар, моллюс-калар, маржонларнинг кўп оилалари, балиқнинг 20 та оиласи эндемикдир. Антарктика ўлкасидаги 90% балиқ эп-демик ҳисобланади.

И қ. т и с о д и й г е о г р а ф и к о ч е р к . Ҳ. о. нинг биологик маҳсулдорлиги турли қисмларида турлича. Оке-анпинг қирғоқбўйи қисмлари, айниқса, шим. қиргоқбўйи маҳсулдор бўлиб, суткасига 250—500 мг/м: га тенг. Энг юқори биологик маҳсулдорлик Арабистон денгизида, суткасига 600 мг/ м2. Ҳ. о. нинг биологик бойликлари Атлантика ва Тинч океанларникидаи кам эмас. Бироқтўлиқфойдаланилмайди. Жаҳопда овланадиган балиқнинг 3 — 5%, яъни 3 млм. т си Ҳинд океанига, унинг 1,5 млн. т си Ҳиндистонга тўғри келади. Яқин ва Ўрта Шарқ шельф зонасида нефть ва газнинг йирик конлари топилган. Ҳиндистон, Шарқий Африка, Ғарбий Австралим шельф зоналари истиқболли ҳисобланади. Ҳиндистон, Шри Ланка, Ғарбий Австралиянинг соҳил қисмидаги қумлар ильменит, пиркон, рутил ва монацит сочилмаларига бой. Оксаннинг марказий чуқур қисмидаги темир-марганец кон-крециялар жадал равишда қазиб олинмоқда.

Ҳинд океанининг транспорт аҳамияти катта. Ҳинд океанидан ўтган транзит йўллар Атлантика ва Тинч океан портларида тугайди. асосий денгиз йўллари океаннинг шим. қисмида кенглик бўйлаб, Форс қўлтиғидан Африка қирғоқлари орқали Атлантика океанига ўтади. Сувайш канали орқали ўтган сув йўли ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳинд океани қирғоқларида Растаннура (Саудия Арабистони), Харк (Эрон) ва б. махсус нефть портлари, Адан, Мумбай, Каль-кутта, Карочи, Янгон ва б. универсал портлар жойлашган.

Ҳинд океанининг асосий экологик муаммоларидан бири океан сувининг турли чиқиндилар билан ифлосланиб бораётганлиги. Бунда нефть ва унинг маҳсулотлари билан ифлосланиш 1-ўринда. Саноат чиқиндилари билан бирга сувга кўп миқдорда мис, рух, маргимуш, сурма, висмут тушади. Улар муҳитнинг физик-кимёвий ҳолатига таъсир кўрсатади. Океан сувини, хусусан, Форс қўлтиғи сувини чиқиндилар билан иф-лосланишига қарши курашиш учун 1978 й. да Кувайт протоколи имзоланди. 1981 й. да шундай шартпома Қизил денгиз ва Адан қўлтиғи ҳақида ҳам тузилган. 1983 й. да Веллингтонда Антарктика флораси ва фаунасини муҳо-сраза қилиш тўғрисида конвенция имзоланди. 1984 й. да Шарқий Африка қирғоқлари яқинидаги сув муҳитини муҳофаза қилиш режаси тузилди. Буларга мувофиқ океаннинг турли қисмларида табиат, ҳайвон ва ўсимликларни муҳофаза қилиш мақсадида резер-ватлар ташкил этилган.

Ў р г а н и л и ш т а р и х и . Ҳ. о. ҳақидаги ластлабки тасаввурларга унинг соҳилларида яшаган халкдар эга бўлганлар. Улар савдо ва ҳарбий мақсадларда Ҳинд океанининг турли қисмларида сузишган. Мил. ав. 5—4 – минг йилликларда Месопотамияда яшаган шумерлар Форс қўлтиги ва Арабистон денгизида сузганлар. Финикияликлар эса мил. ав. 4-а. да Қизил денгиздан чиқиб, Африканинг шарқий ва жан. қирғоқлари бўйлаб айланиб чиққанлар. Ўрта денгиз бўйида яшаган халқлар океанла муссон шамоллардан фойдаланиб сузишган. Юноп ва римликлар Бен-галия қўлгиги орқали Жан.-Шарқий Осиё ва Хитой билан алоқалар ўрнатганлар. Араблар 1 — 8-а. ларла океан тўғрисида жуда кўп маълумот тўплашган. 1441 й. ла Абдураззоқ Самарқандий Ҳиндистонга денгиз орқали саёҳат қилган. Ҳинд океани ва унинг соҳиллари ва Ҳиндистон тўғрисида гўплаган маълумотларини «Икки саодатли юлдузнинг балқиши ва икки денгизнинг қўшилиши» асарининг 2 бобида баён этган. Ундан 27 й. кейин Ҳинд океанига Афанасий Никитин, 56—57 й. дан сўнг португалиялик сайёҳ Васко да Гама борган. Ибн Можид ҳам ўз асарларида Қизил денгиз, Форс қўлтиғи, Ҳинд океанида кемаларнинг сузиш йўналишларини тавсиф-лаб берган.

Ҳинд океани қирғоқларини аниқпаш, геогра-фиясини ўрганишга багишланган денгиз экспедициялари 18-а. охирларидан бошланди. 1772—75 й. ларда Ж. Кук, 1803—06 й. ларда И. Ф. Крузенштерн ва Ю. Ф. Лисянский, 1815-16 ва 1823-26 й. ларда О. Е. Коцебу тадқиқот ишлари олиб боришди. 19—20-а. бошларида Ҳинд океанини ўрганиш ишлари кенгайди. 1857—69 й. ларда Арабистон денгизи ва Бенгалия қўлтиғида сув ости телеграф кабелларини ўтказиш мақса-дида океан туби ўрганилди. 1898—99 й. ларда Германия ташкил этган чуқур сув остини ўрганиш экспедицияси Шарқий Ҳиндистон ва Арабистои — Ҳиндистон сув ости тоғларини кашф этди. 1906 й. да яна бир немис кемасида олиб борилган ўлчаш ишлари натижасида Ява ботиғи кашф этилди. 20-а. да Ҳинд океанини Халқаро геофизика йили дастури асосида «Обь», «Лена» кемаларида ташкил этилган экспедиция ўрганди. 1959—60 й. ларда АҚШ оке-аншунослари Ғарбий Ҳинд сун ости тизма тоғларипи кашф этдилар. 1960 — 65 й. ларда Ҳинд океанида Халқаро экспсдиция бўлиб, унинг дастурига океапни ҳар томонлама тўлиқ ўрганиш киртилди, унда 20 га яқин мамлакат олимлари иштирок этди. Экспедиция 2000 дан ортиқ океанологик ст-я ташкил қилди. Ҳинд океаниқтда сув ости аппаратлари ёрдамида ҳам кузатиш ишлари олиб борилмоқда. 2004 й. дек. да рўй берган зилзилалар ва цунамидан кейин оке-анни ўрганиш яна ҳам кучайтирилди.


Кирилл алифбосида мақола: ҲИНД ОКЕАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АТЛАНТИКА ОКЕАНИ
АВСТРАЛИЯ
ҲИНДИСТОН
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты