ҲИНДИСТОН (ҳиндча Бҳарат) , Ҳиндистон Республикаси — Жан. Осиёлаги давлат. Ҳудуди шим. дан жан. га 3214 км, гарбдан шарққа 2933 км га чўзилган. Шим. да Ҳимолай тоғлари, гарбда Арабистом дснгизи, шарқда Бенгалия қўлтиги билан ўралган. Ҳиндистон таркибига Арабистон денгизидаги Лаккадив ва Аминдив о. лари, Бенгалия қўлтиғидаги Андаман ва Никобар о. лари ҳам киради. Майд. 3,3 млн. км2. Аҳолиси 1 млрд. 49,5 млн. киши (2002). Пойтахти — Деҳш ш. Маъмурий жиҳатдан 28 штат (з(а(е) ва 7 иттифоқ ҳудуд ((егп(огу)га бўлинади.
Давлат тузуми. Ҳиндистон — федератив республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1950 й. 26 янв. дан кучга кирган; кейинчалик ўзгартишлар киритилган. Давлат бошлиги — – президент (2002 й. дан А. П. Ж. Абдул Калам). У парламентнинг икки палагаси ва штатларнинг қонун чиқарувчи органлари аъзоларидан иборат сайловчилар ҳайъати томонидан 5 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни президент па икки палата — Штатлар кепгаши (Ража сабха) ҳамда Халқ палатаси (Лог сабха)дам иборат парламент, ижроия ҳокимиятни президент ва бош вазир бошчили-гидаги ҳукумат амалга оширади.
Табиати. Ҳиндистон қирғоқлари кам парчаланган, паст, қумли. Асосан, Ҳиндистон я. о. ва Ҳиндгангтекислигида жойлашган; Ҳимолай ва Қорақурум тоғларининг бир қисмини ўз ичига олали. Ҳиндистон ҳудудининг 3/4 қисми текислик ва ясситоғлик. Ҳиндистон я. о. нинг деярли ҳаммасини Декан ясситоғлиги эгаллаган (шарққа томом 900 м дан 300 м гача пасайиб боради). Ҳиндис-том я. о. шимолида аллювиал Ҳиндганг текислиги жойлашган. Ер шаридаги энг баланд тоғ тизмаси — Ҳимолай (Ҳ. да баландлиги 8126 м, Нангапарбат тоғи) ва Қорақурум тоғлари Ҳиндистонни шим. дан тўсиб туради. Ҳиндистонда фойдали қазилмалардап тошкўмир, темир рудаси, титам, олтин, табиий газ, марганец, хромит, боксит, олмос, қимматбаҳо тошлар, мис, мефть, слюда, қўрғо-шин конлари бор. Иқлими, асосан, тропик иқлим, шим. да тропик мус-сонли иқлим. Июнь — окт. да иссиқ ва нам, нояб. — фев. да қуруқ, салқин, март — майда жуда иссиқ ва қуруқ иқлим. Нам мавсумда йиллик ёғиннинг 70—90% ёғади. Йиллик ёғин Ғарбий Гат ва Ҳимолай тоғларининг шамолга рўпара ём бағирларида 5000 — 6000 мм, Шиллонг платосида 12000 мм (Ер юзидаги энг серёғин жой), Ҳиндганг текислигида 100 мм, Ҳиндистон я. о. нинг марказий қисмида 300—500 мм. Янв. нинг ўртача т-раси текисликларда 15° (шим. да), 27° (жан. да), май ойиники ҳамма жойда 28 — 35°, айрим вақтларда 48°. Тоғларда ўртача т-ра янв. да — Г, —8°, июлда 18—23°. Асосий дарёлари: Ганг, ирмоғи Жамна, Ҳинд (ғоқори оқими), Брахма-путра (қуйи оқими), Нармада, Года-вари, Кришна. Дарёлари ёзда серсув (муссон ёмғирлари даврида тошади), суғоришда кенг фойдаланилади, айримларида кема қатнайди. Тупроқлари Ҳиндистон ҳудудининг аксари қисмида қизил, Декан ясситоғлигида қора, Ҳиндганг текислиги ва денгиз бўйи пасттекисликларида жигарранг тупроқ. Ҳимолай тоғлари ём бағрида тоғ-жигар ранг, сариқ, тоғ қўнғир-ўрмон. подзол, тоғ-ўтлоқи тупроқлар пастдан юқорига алмашиниб боради. Ўсимликлардан акация, бамбук, кокос ва хурмо пальмаси кенг тарқалган. Мамлакатнинг 25% ўрмон. Ҳимолай тоғлариниш қуйи ён бағирларида терак, юқорида тик, сандал, ҳимолай кедри, қорақарагай, оққарағай ўсади. Ғарбий Гат тоғлари ён бағри, Ганг ва Брахмапутра дель-талари, Шарқий Ҳимолай тоғ олди доим яшил ўрмонлардан иборат. Ҳиндистонда ўсимликларминг 21 минг тури тарқалган. Унда Ер юзида мавжуд бўлган барча ўсимликнинг ярмидан кўпини учратиш мумкин.
Ҳайионот дунёси хилма-хил. Сут эмизувчи ҳайвонларнинг 350 тури, қушларнинг 1600 дан зиёд тури бор. Ҳиндистон ҳудудида фил, маймун, каркидон, шер, қоплон, йўлбарс, мангусг ва б. ҳайвонлар яшайди, иломнинг деярли барчатури мавжуд. Мамлакатда 75 миллий боғ ва 420 дам ортиқ қўриқхона мавжуд. Иирик миллий боғлари: казиранга, Манас, Дачиган, Дадва, «Гуллар водийси» (УттарПрадеш), Сариска ва б.
Аҳолиси. Ҳиндистон — дунёда энг кўп миллатли мамлакатлардан бири. Ҳиндистонда турли тилларда сўзлашувчи бир неча юз миллат, элат ва қабила яшайди. Аҳолисининг 72% ҳинд-европа тилларининг ҳиндорий тиллари гуруҳида сўзлашувчи халқлар — ҳиндустонийлар, маратҳлар, бенгаллар, бихарлар, гужаротлар, ориялар, ражастхонилар, панжобилар ташкил этади. Кашмирилар дари тил гуруҳига мансуб. Ҳиндистон жанубида, асосан, дравид тилларида, шим. ва шим.-шарқида тибетбирма тилларида сўзлашувчи халқлар яшайди. Шаҳар аҳолиси 30%. Расмий тиллар — ҳинд ва инглиз тиллари. Аҳолининг кўпчилиги (83%) ҳиндуийлик динига эътиқод қилади; ислом (10%), христиан (2%), сикҳизм (2,5%) ва б. динларга эътиқод қилувчилар ҳам бор. Йирик шаҳарлари: Калькутта, Бом-бай, Деҳли, Ченнай, Бангалор, Аҳмадобод, Ҳайдаробод, Пуна, Кан-пур, Нагпур, Жайпур, Лакҳнау.
Тарихи. Археологик топилмалар Ҳиндистонда одамлар тош давридаёқ яшаганлигидан далолат беради. Мил. ав. 3-минг йилликнинг 2-ярми — 2-минг йилликнинг 1-ярмида Ҳинд дарёси водийсида юксак даражада ривожланган ша\ар маданияти вужудга келган (қ. Хараппи маданияти). Мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярмида шим.-ғарбдан Ҳиндистонга орийлар кириб кслиб, аввал Пан-жоб, кейинчалик Ганг дарёси нодийсида жойлашдилар. Мил. ав. 6-а. да шимолий Ҳиндистоннинг шарқий қисмида, Ганг ва Жамна дарёлари ҳавзаларида Мага-й\»адавлати бўлган. Мил. ав. 6—4-а. ларда иқтисодий тараққиёт қад. ҳинд жамиятида турмуш шароитларини анча ўзгартирди. Куллар ва ёлланма ишчиларнинг меҳнатидан деҳқончилик, ҳунармандчилик ва кончилик ишларида фойдаланилди. Ижтимоий зиддиятларнинг кучайиши диний-сектантлик ҳаракатини пайдо қилди, оқибатда буддизм ва жайнизм динлари вужудга келди. Мил. ав. 4-а. ўрталарида Нандалар сулоласи даврида қарийб бутун Ҳинд дарёсининг водийси магадҳа давлати тасарруфида бўлган. магадҳа давлати равнақ топган даврда Ҳинд дареси ҳавзасининг бир қис-мини Ахоманиилар босиб олди. Мил. ав. 327—325 й. ларда Ҳиндистонга Искандар Мақдуний бостириб кирди. Магадҳа давлатининг босқинчилик урушлари Маурийлар империяси даврида ҳам давом этди. Подшо Ашока ҳукмронлигида қарийб бутун Ҳиндистон ва ҳоз. Афғо-нистоннинг бир қисми Маурийларга қарашли эди. Мил. 1-а. да Ҳиндистон шим. нинг катта қисми кушонлар қўл остига ўтди (қ. Кушон подшолиги). Кушонлар давлати емирилгач, 4-а. да Ҳиндистон шим. да яна Магадҳа далвати равнақтопди. Кейинчалик Гупталар сулоласи даврида шимолий Ҳиндистоннинг талайгина қисми — шарқда Бенгалия қўлтигилан гарбда Панжоб ва Катхиявар я. о. гача бўлган ҳудуд Магадҳа давлати таркибига кирди. Худди шу даврда Декапда Ваката-ка, Паллавлар, Ванга каби давлатлар мавжуд бўлган. 2—4-а. ларда бу ерда қулдорлик тузуми емирила бошлаган. 6 — 12-а. ларда Ҳиндистонда бир неча давлат мавжуд бўлган. 7-а. нинг 1-ярмида маҳаллий подшолардан бири Ҳарша Ҳиндистон шим. даги бир неча давлатларни забт этиб, Ҳарша империясига асос солди. Бу империя 30 й. ҳукм сурди. 8-а. бошларида араблар Синдни босиб олдилар. 11-а. бошларида Маҳмуд Ғазнавий Ҳ. шим. га бир неча марта ҳужум қилиб, Панжобнинг бир қисмини ўз давлати таркибига қўшиб олган. 12-а. охири — 13-а. бошларида Ҳиндистон шим. ни Ғурийлар давлати ҳукмдори Муҳаммад Ғурий забт этди. Унинг ўлимидан сўнг Ғурий ноибларидан бири Қутбиддин ОйбоқДе^ли султонлигига асос солди. 14—15-а. ларда ҳинд рожаларининг ҳокимияти сақланган Ражпутана (қ. Рожастҳон) дан ташқари Ҳ. шим. да мустақил Жаунпур, Бенгалия, Гужарот, Малва ҳамда Деканнинг шим. да Бахмоний сул-тонлиги пайдо бўлди. Афғонларнинг Лўдийлар сулоласи ҳукмронлиги даври (1451 — 1526)да Ганг дарёси водийсининг талайгина қисми султонликка қўшиб олинди. 15-а. охирида Ҳиндистонга дастлабки ев-ропалик мустамлакачилар — португаллар кириб келди ва 16-а. нинг 1-ярмида улар денгиз соҳилига жойлашиб олдилар. 1526 й. апр. да Заҳириддин Муҳаммад Бобур панипатдаги жангда Иброҳим Лўдийни енгиб, Деҳли султонлигини эгаллади ва Ҳиндистонда Бобурийлар давлатига асос солди (бу давлат 1858 й. гача мавжуд бўлди). 17-а. бошларида Ҳиндистонга Англия ва Голландиянинг Ост-Индия компаниялари суқилиб кирди ва португалларни Ҳиндистон билан олиб бораётган денгиз савдосидан маҳрум қилиб, мамлакатда қатор фактория (савдо-сотиқ пунктлари) оча бошлади. 1664 й. фран-цузларнинг Ост-Индия компанияси ҳам ташкил этилди. Бобурийлар ўртасидаги ўзаро ички кураш инглиз ва французларнинг Ост-Индия компанияларига Ҳиндистонда ҳарбий экспансия уюштириш имконини берди. Ҳиндистонда устунликка эришиш учун бу икки компания ўртасида Жаиубий Ҳиндистонда бўлиб ўтган жанглар (1756—63) натижасида Англиянинг ОстИндия компанияси ғолиб чиқиб, Бенгалияни забт этди, Карнатик ва Ауд хонликларини ўз вассалларига айлантирди. 1803 й. Деҳли босиб олингач, бобурий подшолар инглизлар Ост-Индия компаниясига мутлақ қарам бўлиб қолди. 1833 й. Ост-Индия компанияси савдоташкилоти сифатида гугатилиб, унга Ҳиндистонни мустамлакачилик асосида бошқариш вазифаси юк-латилди. Ҳиндистон сскин-аста Буюк Британи-яга қ. х. хом ашёси етказиб берадиган базага айланиб қолди. 19-а. ўрталарида мустамлакачиларга қарши халқ қўзғо-лонлари бўлиб ўтди. 1857— 59 й. ларда бўлиб ўтган машҳур сипоҳийлар қўзғо-лони (қ. Ҳиндистон халқ қўзғолони) Ҳ. нинг кейинги тараққиётига таъсир кўрсатди. 1858 й. Ост-Индия компани-яси тугатилиб, Ҳиндистонни бевосита Буюк Британия идора қила бошлади. 19-а. нинг 80-й. ларидан мамлакатда халқнинг норозилик намойишлари, митинглар, иш ташлашлар авж олди. 1885 й. қатор миллии ташкилотлар бирлашиб, Ҳиндистон миллий конгресси (ҲМК)га уюшди. 20-а. бошлари унда Б. Тилак бошчили-гида сўл демократик оқим шаклланди. 1905-08 й. ларда миллий озодлик ҳаракати янада авж олди. Айниқса, 1908 й. ги Бомбай иш ташлаши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Буюк Британия ҳукумати миллий озодлик ҳаракатини диний жамоа белгилари бўйича бўлиб ташлашга ҳаракат қилди ва 1906 й. Мусулмонлар лигаси партиясининг пайдо бўлишига кўмаклашди. Унга қарши ҳиндуларнинг Ҳинду махасабха (ҳиндуларнинг буюк иттифоқи) сиёсий ташкилоти тузилди. 1-жаҳон уруши даври (1914 — 18)да Ҳиндистон метрополия томонида урушда қатнашди. 1918 й. дан мустамлакачиликка қарши кураш янада авж олди. Бу даврда ҲМК раҳбарларидан бири бўлган М. К. Ганди мустамлакачиларга қарши курашнинг сатъяграха (куч ишлатмасдан қаршилик кўрсатиш) шаклини тарғиб қилди. Ганди таълимоти — гандизм ҲМК партиясининг расмий мафкурасига айланди. Инглиз мустамлакачиларининг Амритсар қирғини (1919 й. апр.)дан сўнг дек. да ҲМК итоат қилмаслик кампаниясини авж олдирди. 1918—22 й. ларда ишчилар ҳаракати кучайди. 1920 й. Бугун Ҳин-дистоп касаба уюшмалари конгресси ташкил этилди. 1923—27 й. ларда миллий озодлик ҳаракати вақгинча сусайди. 1927 й. Неру ва С. Ч. Бос раҳбарлик қилдилар. 1929—30 й. лардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони антиимпери-алистик ҳаракатни янги босқичга кўтарди. 1930 й. ҲМК М. Ганди раҳ-барлигида яна бўйсунмаслик кам-паниясини бошлаб юборди. 1931 й. мартда ҲМК раҳ-барлари мустамла-качи ҳукмрон дои-ралар билан музокара бошлади. Ҳар икки томон келиша олмагач, бўйсун-маслик кампанияси давом эттирилди (1934 й. гача). 1935 й. Англия парла-менти Ҳиндистонни бошқариш тўғрисида ҳужжат (қонун) қабул қилди. Бунга кўра, вилоятларнинг мухтор ҳуқуқлари бир оз кенгайтирилди, уларда маҳаллий ҳукумат тузилди, лекин ҳокимият илгаригидек инглиз мустамлакачилари қўлида қолаверди. Мамлакатда бу реакцион ҳужжатга қарши намойишлар бўлиб ўтди. 1936 й. ҲМК империалистик кучларга қарши ягона фронт тузиш вазифасини илгари сурди. 2-жаҳон уруши (1939—45) даврида Ҳиндистон антифашистик коалиция томонида бўлди. Уруш сўнггида Ҳиндистон билан Англия империализми ўртасида иқтисодий ва сиёсий зиддиятлар кескин кучайди. 1946 й. бошида армия, флот ва авиацияда инглизларга қарши оммавий чиқишлар бўлиб ўтди. 1946 й. 18—23 фев. да Бомбайдаги ҳарбий денгизчилар қўзғолони инқилобий ҳаракатнинг юқори чўққиси бўлди. Англия ҳуку-мати миллий ҳаракат раҳбарлари билан музокара бошлаб, 1946 й. баҳорда Ҳиндистонга доминион мақомини беришга қарор қилганлигини эълон қилди. 1946 й. авг. да Ж. Неру бошчилигида муваққат ҳуку-мат тузилди. Миллий озодлик ҳарака-тининг авж олиб кетиши натижасида инглиз мустамлакачилари Ҳиндистондан чиқиб кетишга мажбур бўлди. 1947 й. 15 авг. да Ҳиндистон ҳудудида икки мустақил давлат — Ҳ. (асосан, ҳиндулардан иборат) ва Покистон (асосан, мусулмонлардан иборат) доминионлари вужудга келди. Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири ҲМК етакчиси Ж. Неру бўлди. 1950 й. 26 янв. да Ҳиндистон суверен республика деб эълон қилинди. Мамла-катда аграр ислоҳотлар ўтказила бошланди. Саноатда давлат секторини яратиш ва уни ривожлантириш, қ. х. да заминдорлик ер эгалигини тугатиш йўллари бел-гиланди. 1964 й. майда Ж. Неру вафотидан сўнг 1965 й. кузда Ҳиндистон — Покистон можароси юз берди. 1966 й. Тошкент учрашувиця имзоланган Тошкент декларацияси икки мамлакат ўртасидаги низоларни ҳал қилинишига асос бўлди. 1966 й. янв. да Л. Б. Шастри вафотидан сўнг Ж. Нерунинг қизи — И. Ганди Ҳ. Бош вазири бўлди. 1977 й. мартда парламентга ўтказилган сайловда Жаната парти (партияси) ғолиб чиқди. Бу ҲМКнинг кейинги 30 й. (1947 — 77) мобайнидаги биринчи йирик мағ-лубияти эди. Жаната парти етакчиси М. Десаи Ҳ. Республикасининг тўртинчи Бош вазири бўлди. 1977 й. мартдаги мағлубиятдан кейин ҲМК партияси инқироз даврини бошидан кечирди. Партиянинг бир қанча кўзга кўринган раҳбарлари Жаната партига ўтиб кетди. 1978 й. янв. да собиқ Бош вазир И. Ганди ва унинг бир қанча тарафдорлари ҲМК дан чиқиб, янги партия — (ҲМКИ)ни туздилар. 1980-89, 1991-96 й. лар ва 2004 й. дан ҲМК [1978 й. дан ҲМК (И)] ҳокимият тепасида. Ҳ – 1945 й. дан БМТ аъзоси. 1991 й. 26 дек. да УзР суверенитетини тан олган ва 1992 й. 18 мартда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрамлари: 26 янв. — Республика куни (1950) ва 15 авг. — Мустақиллик куни (1947).
Асосий сиёсий партия ва касаба уюш-малари. Ҳиндистон миллий конгресси (И) партияси, ҲМК (1885 й. 28 дек. да ташкил этилган)даги бўлинишдан кейин 1978 й. янв. да тузилган; Бхаратия жаната парти, Жаната парти (1977 й. тузилган) нинг бўлиниши натижасида 1980 й. апр. да ташкил этилган; Жаната дал партияси, 1988 й. 11 окт. да тузилган; Ҳ. Коммунистик партияси, 1925 й. 26 дек. да асос солинган; Ҳ. Коммунистик партияси (марксистик), 1964 й. нояб. да тузилган. Умумҳиндистон касаба уюшмалари конгресси, 1920 й. тузилган; Ҳ. касаба уюшмалари миллий конгресси, 1947 й. асос солинган; Ҳинд касаба уюшмалари маркази, 1970 й. ташкил этилган.
Хўжалиги. Ҳиндистон — аграр-индустриал мамлакат. Саноат и. ч., жалб қилинаётган хориж сармояси ҳажми жиҳатидан дунёдаги ривожланган ўнта давлат қаторига киради. Ялпи ички маҳсулотда қ. х., ўрмон хўжалиги ва балиқ овлаш 25%, саноат 30%, хизмат кўрсатиш тармоғи 45% ни ташкил этади. Иқтисодиёти кўп укладли. Ялпи миллий маҳсулотининг 28% ни ташкил этувчи давлат сектори ҳарбий саноат тармоқлари, атом энергетикаси, транспорт ва алоқада етакчи ўрин эгаллайди.
Қишлоқ хўжалигида майда деҳқон хўжаликлари устунлик қилади. Мамлакатда 8 млн. дан ортиқ фермер хўжалиги бор. Ишланадиган ерлар (165 млн. гектар) мамлакат ҳудудининг 2/3 қисмини ташкил этади; шундан 141 млн. гектари фақат экинзор (35 млн. гектаридан йилига икки марта ҳосил олинади). Қ. х. майдонининг 20% суғорилади. Мамлакатда аҳоли сони кўп бўлишига қарамай, унинг қ. х. маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилибгина қолмай, кўп қисмини экспорт ҳам қилади. Қ. х. деҳқончиликка ихтисослашган. Асосий экинлари — шоли, буғдой, тариқ, дук-какли дон экинлари ва мойли ўсимликлар. Ҳ. шакарқамиш, ер ёнғоқ, чой, жут, канакунжут, пахта етиштириш бўйича дунёда олдинги ўринларда туради. Шунингдек, каучук, кофе, маккажўхори, тамаки, қалам-пир, зираворлар (мурч, кардамон, мушк, долчин ва ҳ. к.) етиштирилади. Хда кокос пальмаси, банан, цит-рус ва б. мевали дарахтлар ҳам ўсти-рилади. Чорвачилигида қорамол, қўй, эчки, чўчқа, йилқи, туя, пар-ранда боқилади. Пиллачилик ривожланган. Балиқ ва денгиз ҳайвонлари овланади. Ўрмон хўжалигида қиммат-баҳо ёғоч тайёрланади.
Саноатида марганец, слюда (ду-нёда олдинги ўринлардан бирида), тошкўмир, титан, темир рудаси, ол-тин, табиий газ, хромит^ нефть, бок-сит ва б. қазиб олинади. Йилига ўртача 380 млрд. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади (унинг 4/5 қисми иссиқлик электр ст-яларида, 1/7 қисми ГЭСларда); АЭСлар ҳам бор. Етакчи саноат тармоқлари: тўқимачилик (асо-сан, жут ва ип-газлама), озиқ-овқат (қанд-шакар, тамаки), тери-пойабзал саноати. Нефтни қайта ишлаш, це-мент, қоғоз, шиша-ойна и. ч. корхоналари мавжуд. Қора ва рангли метал-лургия, кимё саноати, машинасозлик ривожланган. Дунёдаги ахборот технологиялари йўналишидаги корхоналарнинг ярмидан кўпи Ҳиндистонда жойлашган. Ядровий технологиялар ва коинотни забт этиш бўйича етакчи ўринда. Ҳиндистонда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотларининг 40% га яқинини майда ва ҳунармандчилик корхоналари беради.
Транспортида т. й. транспорти муҳим роль ўйнайди. Т. й. лар узунлиги 75 минг км (15% электрлаштирилган). Автомобиль йўллари уз. 3 млн. км дан ортиқ. 1984 й. Калькутта ш. да мет-рополитен ишга тушган. Мамлакатда кемалар қатнайдиган дарё йўллари сони 14 та. Мамлакат ташқи савдо айланмасининг 90% денгиз йўллари орқали амалга оширилади. Денгиз савдо флотининг тоннажи 10366 минг т дед-вейт. Йирик денгиз портлари: Бомбай, Калькутта, Кочин, Вишакҳапатнам, Ченнай. Ҳ. нинг кўп шаҳарлари жаҳондаги йирик шаҳарлар билан ҳаво йўллари орқали боғланган. Асосий аэропор-тлари Бомбай, Деҳли, Калькутта, Бангалор, Ченнай, Бхубанешвар, мадурай ш. ларида жойлашган. Мамлакат ичкарисида хизмат қиладиган 90 та аэропорт мавжуд.
Ташқи савдоси . Ҳ. четга машина ва жиҳозлар, кийим-кечак, тери ва ундан тайёрланган буюмлар, кимёвий товарлар, ип-газлама матолар, жутдан тайёрланган буюмлар, темир рудаси, чой, кофе, зираворлар, кон-серва, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, бриллиант, қимматбаҳо тошлар чиқаради. Четдан нефть ва нефть маҳсулотлари, и. ч. воситалари, истеъмол моллари ва б. олади. Ташқи савдода АҚШ, Япония, Буюк Британия, Германия, БАА, Бельгия, Италия, Россия, Франция, Саудия Арабистони ва б. давлатлар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — Ҳиндистон рупияси.
Тиббий хизмати. Мамлакатда соғлиқни сақлаш амалиётида халқ табобати ҳам кенг қўлланилади. Тиббиёт ходимлари 100 дан ортиқ тиббиёт олий ўқув юртларида, 16 тиш врачлари коллежларида ва 12 бошқа тиббиёт билим юртларида, ўрта тиббиёт ходимлари 480 тиббиёт мактабида тайёрланади. Мамлакатда кўплаб тиббиёт марказлари, замонавий шифохона ва амбулатория тармоқлари мавжуд. Асосий курорт масканлари: Гужарот штатидаги Титхал, Убхрат, Диу, Даман, Маҳараштра штатидаги Мадҳа, Марв, Карнатакадаги Уллал, Удили, Мангамуру ва б.
Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари. Ҳиндистон мустақилликка эришган найтда мамлакат аҳолисининг 96% саводсиз бўлган. 1949 й. да қабул қилинган конституция бўйича 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун бепуд мажбурий таьлим жорий этилди. 2005 й. да саводхонлик даражаси 52% га етди. Мамлакатда катта ёшдаги аҳоли ўртасида саводсизликни тугатиш мақсадида махсус мактаблар очилган бўлиб, уларда 120 млн. киши шуғулланади. Ҳиндистонда халқ таъдими тизими мактабгача таълим муассасалари, бошланғич ва кичик асосий мактаб, тўлиқсиз ўрта ва тўлиқ ўрта мактабдан иборат. Мала-кали ишчилар ҳунар билим юртларида тайёрланади. Олий ўқув юртларида ўқиш муддати 5—6 й. ва ўқиш пулли. Давлат ўқув юртлари билан бирга хусу-сий ўқув юртлари ҳам мавжуд. мамлакатда 219 ун-т ва ин-т ҳамда 7 мингдан зиёд коллеж бор. Йирик ва қад. олий ўқув юртлари: Бомбай ун-ти, Каль-кутта ун-ти, Ченнай ун-ти ва б. асосий кутубхоналари: Калькуттадаги миллий кутубхона (1902 й. ташкил этилган), Деҳлидаги оммавий кутубхона (1951), Ченнайдаги оммавий марказий кутубхона (1896) ва б. Мамла-катда 460 дан ортиқ музей фаолият юритади. Йириклари: Ченнайдаги давлат музейи (1851 й. ташкил этилган), Деҳлидаги ҳоз. замон санъати миллий галереяси (1954), Янги Деҳли (Нью-Дели)даги Миллий музей, Варанаси ш. даги Санъат музейи, Калькуттадаги Ҳиндистон музейи (1814), Бирла Технология музейи, Бомбайдаги Ғарбий Ҳиндистон музейи, Деҳлидаги Ж. Неру (1964), М. Ганди (1948) мемориал музейлари.
Ҳиндистонда илмий тадқиқотлар ун-т ва махсус марказлар-да, илмий жамият ва ассоциацияларда, фанлар ака-демияларида олиб борилади. Ҳиндистон миллий фанлар академияси энг йирик илмий муассаса ҳисобланади. И. т. ларга Илмий ва саноат тадқиқотлари кснгаши, Атом энергияси бўйича комиссия, Қ. х. тад-қиқотлари бўйича Ҳиндистон кенгаши, Тиббиёт тадқиқотлари бўйича Ҳиндистон кенга-ши, Ун-тларни маблағ билан таъминлаш комиссияси, Мудофаа тадқиқотлари ташкилоти раҳбарлик қилади. Ҳиндистон илмий конгресси ассоци-ацияси Ҳиндистоннинг энг оммавий илмий жамиятидир. Ҳиндистонда 130 махсус и. т. муассасаси, 700 дан ортиқ ихтисослашган лаборатория и. т. лар олиб боради. Мамлакатда и. т. билан 2,5 млн. киши шуғулланади.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Ҳиндистонда 84 тилда умумий адади 51 млн. нусхадан иборат 19 минг газ., 35 млн. нусхадан иборат 18 минг жур. нашр этилади. Йириклари: «Индиан экспресс» («Ҳинд экспрссси», инглиз тилидаги кундалик газ., 1932 й. дан), «Хиндустан таймс» («Ҳиндистон вақти», инглиз тилидаги кундалик газ., 1923 й. дан), «Таймс оф Ин-диа» («Ҳиндистон вақти», инглиз тилидаги кундалик газ, 1838 й. дан), «Стейтсмен» («Давлат арбоби», инглиз тилидаги кундалик газ., 1875 й. дан), «Нэшнл геральд» («Миллий хабарчи», инглиз тилидаги кундалик газ., 1938 й. дан), «Нав бҳарат таймс» («Янги Ҳиндистон вақти», ҳинд тилидаги кундалик газ., 1947 й. дан), «Ная патх» («Янги йўл», ойлик адабий-бадиий ва ижтимоий-сиёсий жур., 1954 й. дан), «Форин афферс рипортс» («Халқаро муносабатлар хабарчиси», инглиз тилидаги ойлик жур., 1952 й. дан), «Ҳаёт» (урду тилидаги ҳафтанома, 1963 й. дан), «Ҳин-ду» (инглиз тилидаги кундалик газ., 1878 й. дан), «Ҳиндустан» (ҳинд тилидаги кундалик газ., 1933 й. дан), «Блитц» («Чақмоқ», инглиз, урду, ҳинд, маратҳий тилларидаги ҳафталик жур., 1941 й. дан). Пресс Траст оф Индия, Ҳиндистон даги энг йирик ахборот агентлиги (ПТИ), 1947 й. ташкил этилган; Юнайтед Ньюс оф Индия (ЮНИ), Ҳ. матбуот ахборот агентлиги, 1961 й. тузилган. Умумҳиндистон радиоси 1936 й. дан, Умумҳин-дистон телевидениеси 1976 й. дан ишлайди. Радиоэшиттиришлар 1927 й. дан, телекўрсатувлар 1959 й. дан бошланган.
Адабиёти. Ҳинд адабиётининг 3 минг йилдан кўпроқ анъанаси ведалар — санскрит тилидаги диний гимнлардан бошланади. Мил. ав. 10—4-а. ларда халқ оғзаки ижодида йирик эпик дос-тонлар — «Маҳабҳарата» ва «Рамая-на» шаклланди. Қад. ҳинд адабиёти ёдгорликлари — пуранлар муқаддас матнлари бу достонлар матнларига яқин. Қад. ҳинд эртаклари тўпламларидан «Панчатантра», «Хитопадеша», «Веталапанчавиншати», «Шуксаптати» машҳур. Муаллифлик адабиёти мил. 1-а. бошларида пайдо бўлди. Санскритадабиётининг буюк шоири ва драматурги Калидасатр. Бхаса (3—4-а.) ва Шудрака (5—6-а.) ҳам машҳур драматург бўлишган. Санскрит адабиётида Бхо-вабхуги (8-а.) ҳам сезиларли из қолдирди. Дандин (7-а.)нинг «Ўн шаҳзода сар-гузашти» романи санскрит бадиий насрининг чўққиси ҳисобланади. Мил. нинг дастлабки асрларидан дравид тиллари (қ. Дравидлар)да, жумладан, тамил тшштги адабиёт (қ. Тамил адабиёти) ривожланди. Тахм. 7-а. дан ўрта асрлар адабиётининг тарихи бошланади. Санскрит ва тамил тилидаги адабиёт билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам адабиёт вужудга келди. Янги ҳинд адабиёти дравид ва янги ҳинд-ория тилларида 1-минг йиллик охиридан ривожлана бошлади. Кейинроқ эса кашмир ва синдҳ адабиёти, шунингдек пушту тилидаги адабиёт шакллана бошлади. Мусулмон давлатларининг пайдо бўлиши ва ислом динининг кенг тарқалиши натижасида Ҳиндистоннинг форс тилидаги адабиёти юзага келди (Хусрав Деҳлавий, Мирзо Бедил ва б.). Шоирлардан Вали (17 — 18-а.), Мир Тоқий, Мирзо Ғолиб ва б. урду шеъриятининг энг яхши намуналарини яратдилар. 19-а. нинг 2-ярмида миллий озодлик ҳара-катининг ривожланиши натижасида адабиётда \инд маърифатпарварлик даври бошланди. Бу давр адабиётида Динобондху Миттро, Премчанд Мит-тро, Бонкимчондро Чоддопаддқай ва Бенгалиянинг бошқа ёзувчилари самарали ижод қилдилар. Айни вақтда инглиз тилида ижод қилган дастлабки шоирлар (Г. Л. В. Дерозио, К. Г\ ош, Т. Датт)нинг шеърларида инглиз романтизмининг таъсири сезилади. 20-а. нинг 20-й. ларида мустақиллик учун кураш \инд адабиётининг марказий мавзуси бўлиб қолди. Бу даврнинг буюк ёзувчиси бенгалиялик Р. Тагор бўлди. Форс ва урду тилларида ижод қилгаи шоир М. Иқбол ўз асарларида юксак бадиийликка эришди. 1930-й. ларнинг ўрталарида тараққийпар-нар ёзувчиларнинг \аракати вужудга келди. 20-а. нинг 30-й. ларида Ҳиндистонда инглиз тилидаги наср пайдо бўлди (М. Р. Ананд, Н. К. Нараян, Х. Чаттопа-дхая ва б.). 1936 й. Иремчанд, М. Р. Ананд ва Сажжод Зоҳирлар ташаббуси билан Ҳиндистоп тараққийпарвар ёзувчилар ассониацияси тузилди. Ган-дизм адабиётга чуқур таъсир кўрсатди. Инқилобий ромаитик оқим шакллана бошлади (Жўш Малиҳободий). Шеърият шакллари янгиланди, наср тез ривожлана бошлади. Айни вақтда дека-дентлик оқимлари \ам пайдо бўлди (И. Жўши, М. Варма). Ҳиндистоннинг мустақилликка эришиши (1947) илғор адабиё-тнинг ривожланишига ёрдам берди. Мустамлакачилик қолдиқларини йўқо-тиш учун кураш ва иқтисодиётнинг юксалиши илгари қолоқ бўлган бир қатор адабиётларнинг ривожланишига қамда янги адабиётларнинг шаклланишига имконият туғдирди. Ҳиндистоннинг миллий тилларидаги адабиётлар билан бир қаторда инглиз тилидаги адабиёт \ам ривожланган. 1940—60 й. ларда Ҳиндистонда \ инд прогрессив адабиёт намо-яндалари А. С. Жафри, С. К. Чоухан, Хўжа Аҳмад Аббос, Яшпал, А. Н. Кас-ми, А. Нагар ва б. ўз асарларида мамлакатдаги ижтимоийиқтисодий муам-моларни кўтариб чиқиб, жамиятдаги энг лолзарб масалаларни \ал этишга даъват этдилар. Миллий адабиёт вакилларидан Б. Бхаттачория, М. Р. Ананд, М. Бондопаддхай, Т. Бондопаддхай, Г. Сингх, Р. В. Десаи, Р. Кришнамур-ти, Р. А. Махадеван, Вшъчатхол ва б. ўз асарларида мамлакатда иқтисодий истиқлолга эришиш, қашшоқликни бар-тараф этиш, саводсизликни тугатиш, халқнинг маънавий даражасини ошириш каби муаммоларни кўтариб чиқ-дилар. Прогрессив ёзувчилар Ш. Чоу-хан, Х. Двидедининг ғоявий эстетик қарашлари мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий \одиса ва жараёнлар билан чам-барчас боғланган. Ёзувчи И. Жўши \инд адабиётида «психологик адабиёт» вакили сифатида намоён бўлди. Ёзувчи ва драматург В. Прабхакара ўз асарларида мустақил Ҳиндистоннинг ижтимоий муаммоларини \аққоний тарзда тасвирлади. 1980—90-й. ларда М. Ракеш, Камлешвар, Б. Сахни, Ж. Кумар, Дуг-гал, А. Притам, К. Азми, Саксена, Вимал ва б. адиблар самарали ижод қилдилар (яна қ. Хш«) адабиёти).
Меъморлиги. Ҳиндистонда мил. ав. 3—1минг йилликлар-даёқ мудофаа, хўжалик ва турар жой бинолари, боғ ва сув \авзалари бўлган йирик ша\арлар (Санг\ ол, Лот\ал, Матҳура, Паталипутра) қурилган. Мил. ав. 4—2-а. ларда улкан қалъа, саройлар (Патали-путрадаги подшо Ашока саройи), диний ашёларга мўлжалланган иншоот — ступалар, мемориал устун (стамбха)лар, ғор ибодатхоналари (Карлида, мил. ав. 1-а. ; Ажантат, мил. ав. 2-а. — мил. 7-а.) ва монастирлар, эҳромлар яратилган. Милод бошларида будда ибодатхоналарининг янги турлари (Сангида ер устига қурилган тўрт колоннали пешай-вондан иборат куб шаклидаги ибодатхона, 5-а. ; Эллорда яхлит қоятошни ўйиб ишланган ибодатхона, 8-а.) пайдо бўлди. 6—7-а. ларда ибодатхоналарнинг силлиқ минора шаклидаги шим. (Мадья-Прадеш штатида жойлашган Кхажурахо ибодатхоналар мажмуасидаги Кандарья Махадео ва Бхубанешвар ш. даги Муктешвара ибодатхоналари) ва зинасимон минора шаклидаги жан. (Ма-хабалипурамдаги Дхармаражаратха ибо-датхонаси) турлари шаклланди. Шу даврда Банорас ш. да \индулар ибодатхоналари қурилди; шақарда 1500 га яқин ибодатхона бор. 13-а. дан Дехли султонлиги даврида йирик сарой ансамбллари, масжид, гумбазсимон мақбара, миноралар (Дехдидаги Қутб Минор деб аталган минорали Қувватул-Ислом масжиди, 1 193 й. дан қурила бошланган) \ амда муста\кам қалъа деворлари билан ўралган шақарлар (Сири, Жақонпа-но\, Туғлақобод, Ферузобод; \аммаси 14-а. да \оз. Деқли худудида) қурилди. Бобурийлар давлати ташкил бўлгач, Ҳиндистон меъморлиги юксак чўққиларга эришди: ша\ар ва қалъа қурилиши санъатининг ажойиб намуналари яратилди (Агра, Ажмер, Олло\ ободдаги қалъалар, «Фате\пур-Секри» ша\ар-қалъаси, 1569—84), қуббасимон мақбаралар (Де\лидаги Хумоюн мақбараси, 1565; Агра ш. яқинидаги Тожмаҳал) қурилди.
Қурилишда мармар энг кўп ишлатиладиган қурилиш материалига аиланди. Айни пайтда Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида меъморликда маҳаллий колорит сақланиб қолди (Асарвдаги Дадагарир булоқ павильони, 16-а. да., Датиядаги Бир Сингх Део саройи, 17-а. боши). 16-а. да яратилган Ҳайдарободдаги Чор Минор Зафар арки, унинг яқинидаги Макка масжиди, Аҳмадободдаги чайқалиб турадиган миноралар улкан тарихий обидалардир. 17-а. да «Марварид» номи билан аталган масжид, Жаҳонгиршоҳнинг мармардан қурилган мақбараси, Деҳлидаги Ранг Маҳал саройи, дурлар билан безатилган масжид, сикҳларнинг Амритсардаги саждагоҳи — Олтин ибо-датхона бунёд этилди. Бароми (Рожа-стҳон), Канарак (Орисса), Кажурахо (Мадьҳя-Прадеш) даги ибодатхоналар ҳинд меъморлигининг бебаҳо ёдгорликларига айланди. 19-а. да эски шаҳарлар (Калькутта, Мадрас, Бомбай) ривожланди ва Европа меъморлиги услубидаги иншоотлар бунёд этилди. Мустақилликка эришгач, мамлакатни индустрлаштириш билан боғлиқ бўлган қурилишлар авж олди. Янги шаҳарлар қурилди (Чандигарх, 1951—56, Ле Корбюзье бошчилигидаги меъморлар гуруҳи; Бхилаи, 1963 й. дан қурила бошланган, ҳинд меъморлари гуруҳи). Замонавий бинолардан йириклари: Калькуттадаги банк (1969, меъмор А. Гупта), М. Ганди музейи (1960—63, меъмор Ч. Корреа), Канпур ш. даги Технология ин-ти (1963, меъмор А. Канвинде), Бомбайдаги «Тожмаҳал» меҳмонхонаси (1975).
Тасвирий санъати. Ҳиндистон жанубида тош даврига оид ғорлардаги расмлар, қиз-дирилган лойдан тайёрланган буюмлар, заргарлик безаклари сақланган. Моҳенжодаро, Хараппа ва Ҳинд дарёси ҳавзасининг марказларида мил. ав. 3—2-минг йилликда илк синфий жамият санъати ривожланди (ҳайвон ва мифологик образлар тасвирланган бўртма муҳртуморлар, ҳайкалча ва б.). Мил. ав. 4—2а. ларда тошдан ёдгорликлар тайёрланди (Дидарганжадан топилган маъбудалар ҳайкали, Сарнатхадан топилган «Шерали каптель»). Мил. 1 — 5-а. ларда Кушон подшолиги даврида Гандхара бадиий мактабига мансуб буддавий ҳайкаллар ясаш ривожланди. 5—7-а. ларда деворий рассомлик гул-лаб яшнади (Ажантадат ғор ибодатхоналар). 10 — 12-а. ларда бронза ҳайкал-тарошлиги кенг тарқалди [рақс тушаё-тган Шива (Натаражан) ҳайкалчаси]. 13-а. дан Деҳли султонлиги ва кейинчалик Бобурийлар давлати даврида амалий безак санъати ва китоб мини-атюраси тараққий этди. Ўрта асрларда Ҳиндистонда миниатюра санъати ривожланди. Дастлабки ҳинд миниатюра мактабларидан гужарот мактаби машҳур бўлган. 16-а. да миниатюра санъатининг бобурийлар мактаби вужудга келди. Бу мактаб вакиллари тасвирнинг ҳаққоний бўлишига интилди; тарихий рисолаларга безаклар яратиш, портрет ва ани-малистик жанрлар кенг тарқалди. мустамлакачилик даврида Ҳиндистон профессионал санъати деярли ривожланмади, халқ ҳунармандчилиги (гилам тўқиш, каш-тачилик, тўқиш, фил суяги ва ёғоч ўймакорлиги, қадама нақш, танга зарб қилиш ва б.) тараққий этди. 19-а. охи-ридан замонавий рассомлик вужудга келди (Р. Р. Варма). 20-а. бошларида, «Бенгалия уйғониш даври»да кўп рас-сомлар миллий анъаналарни сақлаб қолдилар (рангтасвирчилар А. Тагор, Н. Бос, С. Укил; ҳайкалтарош В. П. Кар-маркар ва б.). Ҳ. тасвирий санъатида турли оқим ва мактаблар, жумладан модернистик оқим ривожланган. Рас-сомлар Д. П. Р. Чоудхури, Б. Н. Жижа, С. Н. Банержи, ҳайкалтарошлар К. Сен, Ч. Кар, П. Д. Гупта, графиклар Х. Дас ва б. миллий санъат анъаналарида асарлар яратдилар. Ҳиндистонда амалий безак санъати ҳам ривожланган.
Мусиқаси 4 минг йиллик тарихга эга бўлиб, дунёда энг қад. ва ўзига хос шакллардан ташкил топган. Унинг илдизлари халқ байрам ва диний маросимлари, Хараппа маданияти (айниқса, Моҳенжодаро тараққиёт даври) билан бевосита боғлиқ. Ҳиндистоннинг қад. ёзма ёдгорликлари («Ведалар» — «Ригведа», «Самаведа», «Атҳарваведа» ва «Яжур-веда»; мил. ав. 2—1 минг йилликлари)да диний мадҳиялар ўз аксини топган. Мусиқашунослар Ҳиндистонда мумтоз муси-қанинг юзага келишини бевосита «Са-маведа» билан боғлашади. Унинг фалсафий-эстетик ва назарий мезонлари Бҳаратанинг санскрит тилида ёзилган «Натьяшастра» рисоласида асослаб берилган (тахм. мил. 3—4-а. лар), Матанганинг «Бриҳадеши» рисоласида (5 — 7-а. лар) ҳинд мумтоз мусиқаси ҳақида батафсил маълумотлар берилган. шарангадеванинг С«ангитаратнакар» 7 жилдли тўпламида (13-а.) ҳинд рагалари, уларнинг парда ва ритмик тузилиши, миллий мусиқа созлари ва б. масалалар ёритилган. Рамаматьянинг «Сварамелакаланидҳи» (16-а.) ҳамда ҳинд олимларининг бошқа рисолаларида мусиқий товушлар (тҳатҳ) тизими коинот қуввати сифатида юзага келган товуш (нада)лар ҳамда олам тараққиёти маҳсули бўлмиш усуллар бирлашуви маъносида талқин этилади. Космологик тасаввурлар асосида Куеш тизимининг 7 та сайёрасига нисбат берилган 7 та асосий парда, улар негизида 22 ярим тондан кам бўлган интервал (шрутилар) тизими юзага келган.
13-а. дан бошлаб Шим. Ҳиндистон мусиқа маданияти Марказий ва Урта Осиё халқларининг бадиий анъаналари, мусулмон санъати таъсирида ривожланиб борган. Бунинг натижасида ҳинд мумтоз мусиқасида 2 асосий услуб қарор топди: шим. («ҳиндустани») ва жан. («карнатак»). Жан. Ҳиндистон мусиқа услуби (карнатак) асосан анъанавий хонан-далик санъати билан ажралиб туради, унда рагалар негизида диний қўшиқчилик жанрлари — киртан, пада (бастакорлар Пурандарадаса, 15—16-а. лар; Кшетрайн, 17-а.), крити (мумтоз ашуланинг асосий тури; Шьям Шастри, Муттусвами Дикшитар, Тьягаража ижодида равнақ топган, 18—19-а. лар), енгил мумтоз мусиқа жанрлари — тиллана (18-а.), жавалли (19-а.) ва б. кенг ўрин олган.
Шим. Ҳиндистон мумтоз мусиқасида энг муҳим лирик жанрлардан «дҳрупад» (Свами Ҳаридас, Мийан Тансен, 16—17а. лар), хонандаликда, сўнгра созандаликда ҳам ишқий ва ширин кайфиятни акс эттирувчи, виртуозли «хайал» (манбаларда унинг асосчиси Амир Хус-рав Деҳлавий ҳисобланади) жанрлари кенг ўрин олган. Мумтоз мусиқа соҳасида «тҳумри», «ғазал», «кавалли», сўфиёна «калам», шунингдек, «дад-ра», «таппа», «тарана»лар ҳам мавжуд.
Ҳинд мумтоз мусиқаси, мусиқий фольклор, рақс санъати шакллари асосида анъанавий мусиқий театр турлари — жатра, якшагана, тамаша ва б. ташкил топган. Мумтоз рақс турларига бҳарат натьям, катҳакали, катҳ-ак, манипури, одисса ва б. киради.
Ҳинд халқ мусиқа ижоди турларининг бойлиги ва ранг-баранглиги Ҳиндистонда турли миллат вакилларининг истиқомат қилиши, улар кўп тилларда сўзлашуви билан белгиланади. Халқ мусиқа чолғуларидан урма дҳол, дҳолак, дамару, удуккаи, пуфлама комбу, сингҳ, тиручиннам, карнай, мурали, моҳори, нагасар, торли-чертма экта-ра, дутара, тунтуне, жантар, торликамонли камайча, банам, саринда ва б. кенг ўрин олган. Профессионал мусиқа созларидан вина, сетор, сарод, тампура, саранги, най, бансури, сур-най, шоҳнай, нагасварам, фисгармония, пакҳоваж, табла, мриданга, гҳа-там ва б. оммалашган.
Ҳиндистонда миллий озодлик ҳаракати ва мустамлакачиликка қарши курашнинг кучайиши (19-а. нинг 1-ярми ва 20-а. нинг ўрталари) миллий мусиқа маданиятининг ривожланишида муҳим даврни бошлаб берди. Рабинд-ранат Тагорнинг ижоди ёрқин саҳифа бўлиб қолди. Фаол зиёлилар орасида миллий мусиқа меросини ўрганишга қизиқиш кучайди. Янги ўқув юртлари очилди, жамоа ташкилотлари ташкил этилди: Мадрас (ҳоз. Ченнай)да мусиқа академияси (1928), Керала санъат маркази (1930), Халқ санъатини сақлаш Бенгалия жамияти (1932), Деҳлидаги Гандҳарва Маҳавидьялай мусиқа институти (1939) ва б. Вишну Нарайяна Бҳаткҳанде, Вишну Дигам-бар Палускар, Чиннасвами Мудальяр, Суббарама Дикшитар каби мусиқашунос олимлар ҳинд мусиқа маданиятини ривожлантиришда ўз илмий асарлари билан катта ҳисса қўшдилар.
Ҳиндистон мустақилликни қўлга киритгач (1947), ҳинд мусиқасининг ривожланишида янги давр бошланди. Театрларда янги мусиқали спектакллар қўйилди (Шила Ватснинг «Қотган ер», Ғулом Ҳайдарнинг «Бўйсунмас Пан-жоб», С. Шанкарнинг «Поезд», Г. Д. Мадгулькарнинг «Рам ҳақида қисса» ва б.). Кино мусиқаси композиторлик ижодини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб қолди, унда миллий ва Ғарбий Европа мактабларининг услубий омиллари уйғунлашган. натижада композиторлар томонидан кино учун халққа манзур куй ва қўшиқлар яратилди. 1960—90 й. ларда А. Вишвас, Ҳ. Кумар, С. Чоудҳури, Р. Барман, Рави, Наушад, Хайём, Мадан Моҳан каби композиторлар киномусиқа жанрида ижод қилишган, ҳозирги кунда Шанкар ва Жейкишан, Лакшмикант Пьярелал, С. Д. Барман, Ану Малик каби композиторлар бу соҳада фаол ижод қилмоқда. Улар басталаган куй ва қўшиқларни Тальат Маҳмуд, Гита Датт, Шамшод Бегум, Манна Дей, Лата Мангешкар, Муҳам-мад Рафи, Мукеш, Аша Бҳонсле, Уша Мангешкар, шунингдек, Кумар Сану, Алка, Ягник, Анурадҳа Пауд-вал, Сону Нигам, Удит Нарайян, Б. Субраманиам, Кавита Кришна Муртҳи, Ар Раҳмон Ҳариҳаран, Аднан Сами ва б. ижро этишган.
Мумтоз мусиқа ижрочилигида Рави Шанкар (сетор), Бисмиллоҳ Хон, Али Акбар Хон, Амжат Али (сарод), Ҳарипрасад Чаурасия (най), Пандит Рам Нарайян (саранги), Пандит С. Р. Вьяс ва Маликаржун Мансур (хонанда-рага), Суббулакшми, Кишори Амонкар, Сандҳья Мукержи (хонанда-рага), Мукеш Шарма (сарод), Иршад Хан (сетор ва сурбаҳор), устад Зокир Ҳусейн ва Илмас Ҳусейн Хон (табла), Жагжит Сингҳ (хонан-да-ғазал), Ғулом Али (хонанда-ғазал), Гулфам Аҳмад (сарод ва рабаб) ва б. машҳур.
Ҳиндистонда мусиқа мактаблари ва коллежлари, ун-тларда мусиқа ф-тлари мавжуд. Мусиқа санъати соҳасидаги и. т. ишлари, санъаткорларнинг ижрочилик фаолиятини мувофиклашти-рувчи ташкилотлар, мусиқа санъатига оид конференция, форум, фестивалларни ташкил этувчи идоралар фаолият кўрсатмокда; булар орасида — Деҳли мусиқа, рақс ва драма академияси (Сангит Натак Академи), Бомбай ижрочилик санъати миллий маркази, Ченнай мусиқа академияси машҳур. Миллий мусиқа маданиятининг турли хил шаклларини тарғибот этишда Умумҳиндистон радиоси бош вазифани бажармоқда.
Театри. Ҳиндистонда халқ театр томошалари қадим замонлардаёқ пайдо бўлган. Улар қабилаларнинг турли урф-одатлари, ўйин ва рақслари асосида вужудга келган. Халқтеатрининг асосий шакллари \озиргача етиб кеяган. Аксарият театр томошаларининг асосини қад. \инд эпик достонлар — «Рамаяна» ва «Ма-ҳабҳарата»тн олиб ўйналадиган са\-налар ташкил қилган. Унинг энг кўп тарқалган сюжети достонлар қаҳрамонлари — Рама ва Кришна ҳаётидан олинган лавҳалардан иборат. Анъанавий театрларнинг ёрқин ва таъсирли воситаларидан бири рақснинг бҳарат-натьям, кат\акалий, катҳак, манипурий каби турларидир. Жанубий Ҳиндистон даги кўп геатрларнинг хореографик асосини бҳарат-натьям ва катҳакалий, Шимолий Ҳиндистон даги тсатрлар хореографик асосини катҳак ва манипурий ташкил қилади. Ғарбий Бенгалия ва Орис-сада жатра лирик драмаси машҳур. Бунда томошалар очиқ жойда ўтказилган, саҳна ва декорапиялар бўлмаган. Халқ театрлари Ҳиндистоннинг бошқа р-нлари — Маҳараштра (томоша), Кашмир (жоши), Рожастҳон (сванги) да ҳам бўлган. Ҳинд мумтоз театри тараққиё-тида халқ театрларининг таъсири кучли бўлди. Унинг гуллаган даври Бхаса, Калидаса ва Шудрака ижоди билан боглиқ. 12 — 13-а. ларда Ҳиндистон мумтоз драмаси таназзулга учради. 16-а. да Мала-бар соҳилларида спектакллар тунда байрамларда қўйиладиган диний мавзудаги театр пайдо бўлди. Бу театрнинг содда тури — тулаль 18-а. гача сақланди. 19-а. нинг 2-ярмида миллий озодлик ҳаракатининг кучайиши, миллий онгнинг ўсиши Европа типилаги театрни вужудга келтирди. Бенгал, ҳинд, маратҳ тилларида драматургия яратилди. 1872 й. бенгал драматурги Г. Гҳош Миллий театрга асос солди. У ҳинд театр санъати тараққиётига катта таъсир кўрсатди. 19-а. нинг 2-ярми — 20-а. нинг 1-ярмида ҳинд театрида янги шаклларнинг пайдо бўлиши ҳинд ёзувчиси Р. Тагор номи билан боғлиқ. 20-а. нинг 40-й. лари профессионал ва ҳаваскор театр жамоалари вужудга келди; улар Халқ театрлари ассоциацияси (1943 й. асос солинган) га бирлашдилар. Мустамлакачилик тузумининг сўнгги йиллари мустамлакачиликни қораловчи театр томошаларининг турли шакллари пайдо бўлди. Ҳиндистон мустақилликка эришгач, миллий маданият, жумладан, театр санъати ривож топди. 1953 й. да Мусиқа, рақс ва драма академиясининг очилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Калькуттада «Боҳурупий», «Стар», «Рангмаҳал», «Ми-нерва», Театр маркази, «Тарун опера», Деҳлида «Янги театр», Бомбайда «Драматик Винт» театрлари машҳур. Шунингдек, Оллоҳобод, Ченнай, Бано-рас, Пуна ва б. шаҳарларда ҳам доимий театрлар мавжуд. Қўғирчоқ театри ҳам театр томошаларининг энг қад. турларидан биридир. Соя театри кенг тарқалган.
Киноси. Ҳиндистонда биринчи фильм 1912 й. да ишланган («Рожа Харишчандра», реж. Д. Г. Пхалке). Дастлабки овозли кино 1931 й. экранга чиқди («Дунё нури», реж. А. Ираний). 1930-й. ларда, миллий озодлик ҳаракати авж олган даврда илғор ижтимоий гоялар билан суғорилган «Девдас» (1935, реж. П. С. Баруат), «Кутмаган эдилар» (1936), «Қўшнилар» (1939, иккаласининг реж. В. Шантарам) каби с|>ильмлар яратилди. 1947 й. Ахборот ва радиоэшиттириш вазирлиги ҳузурида кинематография бўлими ташкил этилди. Халқ ҳаетини ҳаққоний акс эттирган филь-млар пайдо бўлди («Ер фарзандлари», 1946, реж. Хўжа Аҳмад Аббос; «Маз-лумлар», 1949, реж. Н. Гҳош). 1950-й. ларда замоннинг муҳим ижтимоий масалаларига багишланган «Дайди» (1951, реж. Р. Капур). «Икки бигҳа ер» (1953, реж. Б. Рой), «Йўлдош» (1953, реж. Х. А. Аббос) яратилди. Реж. С. Рейнинг «Йўлдаги қўшиқ» (1955), «Енгилмаганлар» (1957), «Апулнинг дунёси» (1959)дан иборат кинотрилогияси жаҳон кино санъатида муҳим воқеа бўлди. Уша даврда реж. Г. Датт «Қоғоз гуллар», «Чанқоқлик», «Ой нури» фильмларини яратди. 1960-й. ларда кўнгилочар мусиқали фильмлар яра-тадиган Бомбай студиясидан фарқли ўлароқ реал воқеликни акс эттирувчи фильмлар тайёрлайдиган Калькутта кино мактаби вужудга келди («Хор», 1975; «Парашурам», 1978, иккаласининг реж. М. Сен; «Рақиб», 1970; «Узоқ момақалдироқ» 1973, иккаласининг реж. С. Рей; «Мантхан», 1977, реж. Ш. Бенегал). 1970-й. ларда реж. Я. Чоп-ранинг «Шўъла», «Қаердадир, қачон-дир», продюсер Р. Капурнинг «Боб-би», реж. Р. Реддининг «Дафн мароси-ми» фильмлари экранга чиқди. 1980-й. ларда реж. М. Кумарнинг «Инқилоб», реж. Б. Р. Чопранинг «Ёнаётган поезд», реж. А. Гопалакришнаннинг «Юзма-юз», реж. Г. Аравиндонинг «Оридад» фильмлари шуҳрат қозонди. 1990й. ларда реж. А. Чопранинг «Дсвона дил», продюсер М. Кумарнинг «Бе-тоб», «Ярадор» каби ватанпарварлик гоялари билан сугорилган фильмлари экрапга чиқли. Кино актёрларидан Б. Сахни, Д. Ананл, Д. Кумар, М. Ку-мари, Раж, Риши ва Каришма Капурлар (қ Капурлар тиаси), Ц. Ниргис, А. Баччан, Амирхон, Шоҳруҳхон, Сал-манхон, Р. Мукержи, А. Патель, М. Дикшид ва б. машҳур. Ҳиндистонда ҳужжатли фильмлар ҳам чиқарилали. 1960 й. Пуна ш. да Кинематография инти очилган. 1954 й. дан Бомбайда хар йили Бутун Ҳиндистон кинофес-тивали ўтказилади. Ҳиид кино санъ-ати вакиллари Осиё, Африка ва Ло-тин Америкаси мамлакатларининг Тошкентдаги кинофсстиналларида фаол қатнашиб, кўплаб мукофотларни қўлга киритганлар. Ҳиндистонда йилига 1000 дан ортиқ фильм яратилади ва у жаҳонда яратилаётган фильмларнинг 14% ни ташкил этади.
Ўзбекистон — Ҳ. муносабатлари. Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги муноса-батлар бир неча минг йиллик тарихга эга. 1991 й. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, Ҳ. Ўзбекистон мустақиллигини тан олиб, 1992 й. дипломатия муносабатлари ўрнатди ва икки мамлакат ўртасида тенг ҳуқуқли алоқалар йўлга қўйилди. ЎзР билан Ҳиндистон ўртасида муносабатларнинг ҳуқуқий асосини турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни тартибга солиб турувчи давлат, ҳукумат ва муассасалараро ҳужжатлар ташкил этади. 2005 й. гача икки давлат ўртасида 60 га яқин расмий ҳужжат имзоланди. 1992 й. Тошкентда Ҳиндистоннинг Бош консулхонаси (1988 й. ташкил этилган), 1994 й. Деҳлида ЎзР консулхонаси (1992 й. ташкил этилган) элчихонага айлантирилди. Шу давр мобайнида ЎзР Прези-денти И. Каримов 4 марта (1991, 1994, 2000, 2005) расмий ташриф билан Ҳиндистон ла бўлди. 1993 й. расмий ташриф билан Ҳ. Бош вазири Нарасимхо Рао ЎзРга келган. Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий мумосабатлар икки томонлама шартномавийҳуқуқий асослар-пи ташкил қилган бир қатор иқтисо-дий битим ва ҳужжатлар, жумладан, «Савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим», «Инвестицияни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўгрисидаги битим», «Икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўгрисидаги битим» билан мувофиқлаштирилади. 1993 й. да икки мамлакат ўртасида тузилган савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия доимий фаолият кўрсатиб келмоқда. 1993 — 2005 й. ларда бу комиссиянинг 5 та йиғилиши бўлиб ўтди. 2003 й. 24—26 мар-тда Тошкентда Ҳиндистон савдо кўргазмаси бўлиб ўтди; унда Ҳиндистоннинг йирик корхона ва компаниялари иштирок этди. ЎзР Президенти И. Каримовнинг 2005 й. апр. даги Ҳиндистонга ташрифи чогида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, Таълим ва мадапият соҳаларида ҳамкорлик бўйича ҳуку-матлараро ҳужжатлар имзоланди. мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий ва ҳарбийтехникавий ҳамкорлик тўғрисида битим, Ўзбекистон Ташқи иқтисолий алоқалар агентлиги билан Ҳиндистон давлат савдо корпорацияси ўртасида англашув меморандуми, «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан Ҳиндистон сайёҳликни ривожлантириш корпорацияси ўртасида англа-шув протоколи, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Ҳиндистон сав-до-саноат палаталари федерацияси ҳамда Ҳиндистон экспорт ташкилотлари федерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Ҳиндистон давлат банки ҳамда Ҳиндистон экс-порт-импорт банки ўртасида ҳамкорлик меморандумлари, «Ўзсаноатма-шимпекс» давлат акционерлик ташқи савдо компанияси билан Ҳиндистоннинг «Компетент» компаниялари гуруҳи ўртасида Савдо уйи ташкил этиш тўғрисида меморандум, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия ун-ти билан Ж. Неру ун-ти ҳамда Тошкент шарқшунослик ин-ти билан Мирзо Ғолиб ин-ти ўртасида англашув меморан-думлари имзоланди. 2004 й. мамлакатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 160 млн. АҚШ долларини ташкил қилдп. Ҳиндистондан Ўзбекистонга қоғоз ва картон, дори-дармон, ускупа, органик ва кимёвий бирикмалар келти-рилади. Ўзбекистон Ҳиндистонга рангли металлар ва уларлан ясалган буюмлар, айрим хизмат турлари, полиз маҳсу-лотлари, ипак ва кимёвий толаларни юборади. Айни вақтда Ўзбекистонла Ҳиндистон сармояси иштирокида тузилган 40 га яқин қушма корхона ҳамда Ҳиндистон даги 4 компаниянинг ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.
Икки мамлакат ўртасида ахборот технологиялари, кон саноати, маданият, фан, техника ва таълим соҳасида ҳамкорлик ривожланмокда. Икки мамла-кат олимлари иштирокида илмий сим-позиум, семинар ва анжуманлар ўтка-зиш одат тусига кирган. Мамлакатлар тарихи, мусиқа, адабиёт, археология, меъморлик, тиббиёт, биол., космик фазони ўрганиш, геол. ва б. кўплаб соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилган. 1991 й. Ҳиндистонда буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг 550 йиллигига бағишланган Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари ўтказилди. 1992 й. окт. да Ўзбекистон мустақиллигининг бир йиллигига бағишлаб Деҳли ш. да ўзбек маданияти ва санъ-ати фестивали бўлиб ўтди. Шу йил нояб. ойида ўзбекистонлик таниқли рассом Акмал Нуриддиновнинг кўргазмаси намойиш этилди. 1993 й. Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавал-лудининг 510 йиллиги Ҳиндистон ва Ўзбекистонда кенг нишонланди. Икки мамлакат ўртасидаги илмий-маданий ҳамкорликнинг ривожланишида 1994 й. Ҳиндистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳузурида фаолиятини бошлаган Ҳиндистон маданий марказининг ҳиссаси кагта.
Темур Ғиёсов.