ГЕОГРАФИЯ (юн. гео… ва…график) — Ернинг географик қобиғи, унинг структура ва динамикаси, алоҳида компонентларини ҳудудлар бўйича ўзаро таъсири ва тақсимланишини ўрганадиган фанлар мажмуи. Антик дунё ғарб олимлари Ер юзасининг манзарасини География сўзи б-н ифодалаганлар. География терминини дастлаб Эратосфен (мил. ав. 276—194 й. ларда яшаган) киритган. Ўрта Осиёда 9 — 10-а. лардан бошлаб География сўзи маъносида «сурати арз», «етти иқлим», «Китоб алмасолик валмамолик» («Мамлакатлар ва масофалар китоби») иборалари қўлланилган. 19-а. да ва 20-а. бошларида ўзбек тилида География арабча талаффуз билан «жуғрофия» шаклида ёзилган. Кейинроқ География шакли расмий тус олди. Ҳоз. даврда «География» ўрнига «География фанлари системаси» иборасини қўллаш илмий жиҳатдан тўғрироқдир.
География фанлари системаси 3 асосий тармоққа бўлинади: а) табиий, яъни табиий географик фанлар — уларга табиий география (умумий ер билими, ландшафтшунослик ва палеогеографияни ўз ичига олади), геоморфология, иқлимшунослик, қуруқлик гидрологияси, океанология, гляциология, геокриология, тупроклар Географияси ва биогеография киради; б) ижтимоий ва иқтисодий географик фанлар — умумий ва регионал иқтисодий География, хўжалик тармоқлари Географияси (саноат Г. си, қ. х. Г. си, транспорт Г. си ва б.), аҳоли Г. си, сиёсий География ; в) харитаграфия. Ундан ташқари Г. га мамлакатшунослик, тиббий География, рекреация ва ҳарбий Г.-ҳам киради. Кейинги йилларда, коинотни ўрганиш ривожланиши б-н селенография (Ой Г. си), космос ершунослиги каби соҳалар ҳам вужудга келди. Ер сунъий йўлдошлари ва космик кемадан туриб Ер юзасининг суратини олиш ва харитасини тузиш усуллари ҳам яратилди. География энг қад. фанлардандир. Одамзод пайдо бўлгандан кейин муайян давр ўтгач, табиий муҳит билан жамиятнинг ўзаро муносабатлари натижасида, овчилик, ерни ишлаш ва савдо-сотиқ эҳтиёжларига кўра яқин-узоқ масофаларга бориб келиш, теварак-атрофни билиш ва турли-туман халклар ўртасида ўзаро муомала қилиш бошланган. Одамлар илмий-амалий мақсадларда денгиз йўлларини ва жойларнинг табиатини, хўжалиги ва халқларини ўрганиб турганлар. Шу йўллар билан географик маълумотлар тўпланган, девор ва тошларга битилган, қоғозга ёзилган. Мил. ав. қад. дунёнинг маданият марказларида (Турон, Шим. Ҳиндистон, Хитой, Бобил ва Оссурия, Миср ва Юнонистонда) дастлабки илмии хулосаларга эришилди. Доира 360 градусга бўлинди, сутка 24 соат деб белгиланди, географик кенглик ва узунлик ифодалари юзага келди. Ер шар шаклида деган фикр майдонга келди (юнон олимлари Фалес, Пифагор, Эратосфен ва Аристотель), дастлабки глобус ва ибтидоий харита ясалди (Анаксимандр), дунё қитъаларига ном берилди. Искандариялик математик ва географ Эратосфен (мил. ав. 3-а. да) Ер айланасининг узунлигини ўлчаб кўрган ва Ер меридианининг (ҳоз. ўлчов бирлигида) 39816 км лигини аниқлаган. Бу эса ҳақиқий узунлигига анча яқиндир. Ер юзида иссиқ, мўътадил ва совуқ минтақалар борлиги, яъни географик зоналлик тушунчаси ҳам қад. дунё География сининг назарий ютуқларидандир. Ўша даврда баъзилар Ер юзида сувлик кўп десалар, бошқалар, аксинча, қуруқлик кўп дер эдилар. Шунингдек, Қуёш билан Ернинг муносабати хусусида ҳам икки мулоҳаза бўлган. Айрим олимлар (айниқса Птолемей) оламнинг марказини Ер ҳисоблаб, Қуёш ва сайёралар эса унинг атрофида айланади (геоцентрик назария) десалар, бошқа олимлар гелиоцентрик назарияни илгари сурдилар, яъни оламнинг маркази Қуёшдир, Ер ва б. сайёралар унинг атрофида айланади деганлар. Александр (Искандер Макдуний)нинг Эрон, Турон ва Ҳиндистонга юришлари ҳамда финикияликларнинг Ўрта денгиз ва Африка теварагидаги сузишлари географик тасаввурларни бирмунча кенгайтирди. Умуман, юнон олимлари Шарқдаги илм-фан марказларининг ютуқларидан хабардор бўлганлар ва улардан ўз асарларида фойдаланганлар. Страбон (мил. ав. 63 йил — мил. 21 й.) дунё География сидан 17 жилдли китоб езди (2 жилди умумий География, 8 жилди — Европа, 1 жилди — Африка, 6 жилди — Осиё), Клавдий Птолемей (90—168 й. лар) География ва харитаграфик проекцияларга дойр 8 жилд китоб езди. Туронлик ва эронликларнинг муқаддас китоби Зенд Авестода айрим географик маълумотлар бор. Унда дунёдаги мамлакатлар — Эронвеж, Сугд, Муру (Марв), Бахди (Бақтрия), Нисоим (Жан. Туркменистан), Ҳўрую (Хирот), Ҳафта Ҳенду (Етти Ҳиндистон) ва б. тилга олинган, баъзилари таърифланган.
Ўрта асрларда византиялик Земарх (6-а.) Шарқий Дашти Қипчоққа саёҳат қилди, норманлар (скандинавияликлар) 9—10-а. ларда Атлантика океанининг шим. да сузиб, Исландия, Гренландия ва Шим. Америкагача сафар қилдилар, рус поморлари Шим. Муз океанидаги айрим оролларни ўзлаштира бошладилар. 13-а. ўрталарида Франция қироли Людовик IX нинг элчиси сифатида Ўрта Осиёга Рубрук келиб кетди, италиялик Плано Карпини Монголиягача етиб борди. Ўрта асрларда европаликларнинг географик тасаввурларига энг катта таъсир этган воқеа — Марко Полонинг 25 йил давом этган Хитой саёҳати (13-а. охири) бўлди. Ўрта асрларда Шарқ мамлакатларида маданиятнинг юксалиши, бир қанча мустақил давлатларнинг барпо этилиши, савдо-сотиқ авж олиши натижасида Туркия, Ироқ, Эрон, Ҳиндистон ва Мовароуннаҳрда География фани анча ривож топди. Унинг энг йирик намояндаларидан бири Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий (8-а. охири — 9-а. ўрталари) Географияга дойр «Сурат ул-арз» китобини езди. Унда дунёдаги 537 шаҳарнинг координаталари ва қисқача изоҳи берилган. Аслида бу китоб каттагина бир географик атласнинг изоҳномаси бўлган. Хоразмий бу китобини ёзишда Птолемейнинг «География» асаридан қисман фойдаланган. Бу билан қад. дунё География сининг мероси сақлаб қолинди. 9-а. дан эътиборан араб ва форс тилларида яратилган барча географик асарлар Хоразмий китобига асосланган. Шундай қилиб, Хоразмий бутун Шарқ География сининг асосчиси бўлиб қолди. Аҳмад Фарғоний (9-а.) ва Абу Абдулла Жайхоний (9—10-а.)лар ҳам географик асарлар яратишди. Фарғоний Мисрдаги Нил дарёси сувининг сатҳини кузатиш учун Қоҳира ш. ёнида «миқёс жадиди» — нилометрни яратганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бундан ташқари Қуёш тутилиши, Ернинг юмалоқ шаклда эканлигини исботлаган. Ернинг ўлчамлари тўғрисида ҳоз. замон маълумотларига жуда ҳам яқин бўлган катталикларни ишлаб чиққан. Абу Зайд ибн Саҳл Балхий (850—934) «Сувор улақолим» («Иқлимлар сурати») географик асарини ёзиб, унга кўпгина хариталарни илова қилди, Абу Зайд асарини эронлик Истаҳрий ва Ибн Ҳавқал яна кенгайтириб, «Китоб алмасолик валмамолик» асарини ёздилар. 10-а. да яшаган араб географлари Масъудий ва Муқаддасийлар, 12-а. олими Идрисий ўз замонаси аҳдини дунё Географияси билан таништиришда катта хизмат қилдилар. Шарқ Географияси фанига Беруний ва Ибн Синонинг таъсири жуда катта бўлди. Берунийнинг барча йирик асарлари («Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», «Ҳиндистон», «Минералогия», «Геодезия», «Маъсуд қонуни») кўп жиҳатдан Географияга тааллуқли. Беруний Шарқда биринчи бўлиб глобус ясади, «Маъсуд қонуни» китобида 603 жойнинг географик координаталарини аниқлаб ёзди, бошқа бир китобига дунё харитасини илова қилди. Беруний Ҳиндистонда туриб, Ер айланасининг узунлигини ўлчади. «Геодезия» китобида Амударёнинг оқими ўзгаргани ва Қорақум чўлининг пайдо бўлишини тасвирлади ва ҳ. к. У назарий жиҳатдан илк бор ғарбда, Атлантика океани ортида катта қуруқлик мавжудлигини таъкидлаган. 5 асрдан сўнг европаликлар бу қуруқликнинг Америка қитъаси эканлигини кашф этганлар. 11-а. да балхлик Носир Хисрав 7 йил давомида саёҳат қилиб, 15 минг км йўл босди — Мовароуннаҳрдан Африка шим. гача, Арабистон ва Ҳиндистонгача саёҳат қилиб, «Сафарнома» китобини ёзди. Махмуд Кошғарий Марказий Осиёдан Кичик Осиё я. о. гача кезиб, туркий қабилаларнинг тили, урф-одатлари, шаҳарлари, дарё-кўллари, тоғяйловларини тасвирлаган Д«евону луғотит турк» асарини ёзиб қрлдирди. Китобга дунё харитаси ҳам илова қилинган. 13-а. бошида Марв ш. да (ҳоз. Туркманистоннинг Мари ш. дан 30 км шарада) яшаган Абдулла Ёқут Ҳамавий «Муьжам ул-булдон» географик луғатини ёзган. Шим. африкалик (марокашлик) араб Ибн Баттута 14-а. нинг энг машҳур сайёҳидир, у 25 йил мобайнида 100 минг км дан ортиқ масофани кезиб чиқди — Арабистон я. о., Ҳиндистон, Хитой, Суматра о., Мовароуннаҳр, Жан. Европа ва Саҳрои Кабирни саёҳат қилди. 15-а. бошларида Самарқанд расадхонасида темурий ҳукмдор Мирзо Улуғбек раҳбарлигида астрономик ва географик жадваллар тузи л ди. Али Қушчи Самарқандда ва Истанбулда географик асарлар ёзди. 16-а. бошида Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистонга келиб, машҳур тарихий-географик асар — «Бобурнома»ни яратди. 15-а. ўртаси — 17-а. да Буюк географик кашфиётлар натижасида деярли барча материкларнинг шакли белгиланди, ер юзасининг катта қисми тадқиқ қилинди, номаълум мамлакатларнинг табиати ва хўжалиги ҳақида маълумотлар олинди. 17-а. нинг 1 – ярмида яшаган голландиялик географ Б. Варениуснинг «Умумий география» китоби ўша даврнинг энг йирик географик асари бўлди. Варениус биринчи бўлиб Ер ҳақидаги билимлар системасидан умумий география ва хусусий регионал географияни ажратди. 16—17-а. ларда харитаграфия бўйича катта муваффақиятларга эришилди, харитаграфик проекциялар ишлаб чиқилди (Г. Меркатор). 18-а. охири ва 19-а. давомида Африка, Жан. Америка, Австралиянинг ички р-нларида географик тадқиқотлар олиб борилди. 19— 20-а. ларда Марказий Осиёда илмий тадқиқотлар қилинди.
Табиий география. Ўзбекистонда, бу-тун Ўрта Осиёдаги каби, ўлканинг та-биий шароити ҳамда табиий ресурсларини комплекс тадқиқ этиш ва географик ғояларнинг бу жараён билан бевосита боғлиқ ҳолда ривожланиши 4 асосий илмий йўналишда амалга ошиб, такомиллаша борди. Булар: қиёсий-тасвирий, табиий-тарихий, экологик-географик ва регионал ландшафтшунослик йуналишларидир.
Ўрта Осиёда табиий-географик тадқиқотларнинг қиёсий-тасвирий (тасвирий география) йўналиши 19-а. нинг 2-ярми — 20-а. бошида вужудга келди. Турли ҳудудларнинг географик тасвирини яратишда П. П. Семёнов-Тяньшанский, И. В. Мушкетов, А. П. Федченко. В. А. Обручев, В. И. Масальский ва Л. С. Берг каби рус табиатшунослари ҳисса қўшдилар. Бу йўналиш Н. Л. Корженевскийнинг қиёсий-тасвирий географик тадқиқотларида ўз ифодасини топди. Республикада бу илмий йўналишда Н. Г. Маллицкий, О. Ю. Пославская, Н. Д. Долимов, М. Қ. Қориев, О. А. Мўминов кўп йиллар илмий фаолият кўрсатиб, ўлканинг турли қисмлари ва бутун Ўзбекистонни табиий географик тасвирлашга муносиб ҳисса қўшдилар.
Ўзбекистонда географик тадқиқотларнингтабиий-тарихий йўналиши 20 – а. бошида ўлкани руслар томонидан ўрганиш жараёнида шаклланди. Бу илмий йўналиш турли ҳудудлар тупроқ ва ўсимлик қопламини ландшафтлар фонида мажмуали ўрганиш методикаси ва методологиясига асосланган ва унинг йирик маркази Ўрта Осиё Давлат ун-ти таркибидаги Тупроқшунослик ва геоботаника ин-ти эди.
Экологик-географик йўналиш 1920—30й. ларда шаклланди.
Бу йўналишнинг вакиллари эколог ва географлар Д. Н. Кашкаров (1878 — 1941) ва Е. П. Коровин (1891-1963) эди. Ўрта Осиё чўллари ва баланд тоғлари ўзига хос табиий комплекс ва «ҳаёт макони» сифатида қиёсий экологик ва географик жиҳатдан ўрганилди. Бу мактабнинг илмий ғояларини янги юқори босқичга кўтаришда Узбекистон академиклари зооэколог Т. 3. Зоҳидов ва ботаник-географ ҳамда эколог Қ. 3. Зокировлар салмокли ҳисса қўшди. Т. 3. Зоҳидов чўллар экологик биоценологияси, Қ. 3. Зокиров эса Ўрта Осиё фитоэкологияси, ўсимлик қопламини экологик тоифалаштириш ҳамда интеграл баландлик минтақалари (чўл, адир, тоғ, яйлов)ни ажратиш масалалари бўйича ўз йўриқномаларини яратдилар.
Регионал ландшафтшунослик йўналиши юқоридаги уч комплекс йўналиш ва кўплаб тармоқ географик йўналишларнинг синтези сифатида вужудга келди. Бу йўналишга дойр илк тадқиқотлар 1929—30 й. ларда олиб борилди. Ўрта Осиё комплекс табиий-тарихий районлаштирилди ва айрим йирик ҳудудларнинг ландшафт хариталари тузилди. 1943 й. Ўрта Осиёнинг экологик тамойиллар асосида мажмуали географик районлаштириш концепцияси ва схемаси яратилди. 1950-й. лар охиридан Ўрта Осиёни табиий районлаштириш ва ландшафт хариталарини яратиш билан Ўрта Осиё давлат ун-тининг географ олимлари шуғулландилар. 1960—70 й. ларга келиб, Ўзбекистонда маҳаллий ландшафтшунос олимларнинг сафи шаклланди. Улар Москва (П. Б. Баратов, А. А. Рафиков, М. У. Умаров, П. Н. Ғуломов, А. Маматов, Б. О. Бахриддинов, О. Рахматуллаев, С. Абдуллаев, И. Абдуғаниев), Санкт-Петербург (А. Саидов, М. Расулов, Ш. Эргашев, Т. Раҳимов, Ю. Султонов), Львов (Л. Алибеков, Т. Жумабоев), Воронеж (А. Абдулқосимов), Боку (С. А. Нишонов), Ашхобод (И. Назаров), Қозон (Т. Оллоназаров) ва Тошкент (Ш. С. Зокиров, И. А. Ҳасанов, А. Зайниддинов, А. Соатов) ландшафтшунослик мактабларига мансубдирлар. Уларнинг ҳар бири муайян ҳудудларни районлаштириш ва ландшафт хусусиятларини таҳлил қилиш, табиий ресурсларни баҳолаш билан шуғулландилар. Мелиоратив география (А. А. Рафиқов, И. А. Ҳасанов), рекреация географияси (3. Маҳаматиллаев, А. Зокиров), ландшафтлар рекультивацияси (Ҳ. Ваҳобов) ва геокимёси (И. Н. Степанов, Ў. Абдуназаров, Ҳ. Маъсудов) бўйича ҳам тадқиқотлар ўтказдилар.
Ўзбекистон Республикаси ФА Сейсмология ин-ти таркибидаги География и. т. бўлими 1958 й. дан бошлаб географик тадқиқотлар олиб борди.
Табиий география, ландшафтшунослик ва экологияга дойр тадқиқотлар Тошкент ш. дан ташқари Самарканд (Л. Алибеков, А. Абдулкрсимов. О. Раҳматуллаев), Жиззах (С. А. Нишонов), Фарғона (О. Ю. Султонов, А. Мақсудов, И. Абдуғаниев), Бухоро (И. Назаров), Қарши (А. Маматов, С. Абдуллаев) ва б. шаҳарларда ҳам олиб борилади.
Геоморфология. Ўзбекистонда геоморфология ва у билан боғлиқ тўртламчи давр шаклланиши геоморфолог Ю. А. Скворцов ва геолог Н. П. Васильковскийлар номи б-н, Республика геоморфологиясининг кейинги ютуқлари географ-геоморфологлардан — О. Ю. Пославская, Н. А. Когай, Г. Ф. Тетюхин, М. М. Маматқулов, Э. Д. Мамедовларнинг кўп йиллик тадқиқотлари билан боғлиқ.
Метеорология ва иқлимшунослик. Бу соҳа бўйича республикада мумтоз иқлимшунослик (климатография), синоптик метеорология ва динамик иқлимшунослик, микроиқлимшунослик, агрометеорологик ҳамда агроиқлимшунослик, биоиқлимшунослик ва шаҳар иқлимшунослиги илмий йўналишлари вужудга кедди.
Микроиқлимий ва агрометеорологик тадқиқотлар 20-й. ларда Мирзачўлда воҳа иқлимини ўрганишга дойр ишлар билан бошланди. 1950 – й. лардан Ўрта Осиё давлат ун-тида агрометеорология, ерга яқин ҳаво қатламлари физикаси бўйича мунтазам тадқиқотлар олиб борилди ва унда Л. Н. Бабушкин, А. Т. Муқминова, М. А. Орифхонова каби кўплаб метеоролог ҳамда иқлимшунослар иштирок этди. Агрометеорологик ва агроиқлимий тадқиқот ишларини ривожлантиришга С. А. Сапожникова, Ф. А. Муминов, Д. Матмуродов, А. С. Ҳасанов, А. Абдуллаев каби тадқиқотчилар ҳам муносиб ҳисса қўшдилар.
Синоптик метеорология ва динамик икдимшуносликка дойр ишлар Тошкентда В. А. Жоржио, В. А. Бугаевлар фаолияти (1930—60 й. лар) билан боғлиқ.
Б. А. Айзенштат Ўрта Осиё ландшафтлари, хусусан қумли чўлларнинг балансини ўрганиш билан шуғулланди.
Гидрология. Ўрта Осиё гидрологияси билан Э. М. Ольдекоп ва Л. К. Давидовлар, 1950—70 й. ларда тоғ гидрологияси билан В. Л. Шульц шуғулланди. У Ўрта Осиёни географик-гидрологик тамойиллар асосида районлаштирди ва ўлка сув оқимининг асосий қонуниятларини баён этди. В. Л. Шульцнинг раҳбарлигида Л. И. Шалатова, И. Р. Алимуҳамедов гидролог тадқиқотчилар етишиб чикди.
Ўрта Осиё гидрологияси бўйича илмий ишлар О. П. Шчеглова ва унинг шогирдлари Г. Е. Глазирин, А. Р. Расулов, Р. С. Саидова, Ф. Ҳикматов ва б. нинг фаолияти билан боғлиқ.
Республикада сел оқимларини географик ва гидрологик ўрганиш билан Ф. К. Кочерга, П. М. Карпов, Т. Мустафақулов, Р. Г. Вафин, В. П. Пушкаренко, С. Тўлаганов ва А. Саидовлар шуғулландилар.
Гидрологик тадқиқотлар мажмуида дарё ўзанидаги динамик жараёнларни ўрганиш С. Т. Алтунин ва А. М. Муҳамедов раҳбарлигида амалга оширилди.
1960-й. лардан Р. А. Алимов, А. 3. Зоҳидов, В. П. Светицкий, Н. И. Зудина ва б. обикор ерлар сув баланси ва туз режимини ўрганиш бўиича ишлар олиб бордилар.
Хўжаликка хизмат кўрсатиш нуқтаи назаридан гидрологик башорат бўиича ўтказилган тадқиқотлар П. М. Машуков ва 3. В. Жоржиолар номи билан боғлиқ. Гидрологик жараёнларни моделлаштириш муаммолари бўйича Ю. Н. Иванов, Ю. М. Денисовнинг тадқиқотлари диққатга сазовор. Обикор деҳқончилик билан боғлиқ гидрология муаммолари ҳам олимларнинг диққат марказида бўлди (Г. Н. Трофимов, Н. К. Лукина, Е. М. Видинеева, Қ. Домлажонов ва б.).
Н. Л. Корженевский 1930 й. Ўрта Осиё музликларининг каталоги (жадвали)ни яратди ва кўпгина тоғ музликларини биринчи бўлиб тавсифлади. Кейинчалик Ўзбекистонда Г. Е. Глазирин, В. Г. Коновалов, В. Ф. Суслов, А. С. Шчетинников, В. Ноздрюхин, А. А. Крейтер, М. А. Носиров, А. Акбаров каби гляциолог мутахассислар етишиб чиқди.
Ўрта Осиё кўлларини ўрганишга олимлардан Н. Л. Корженевский, Л. А. Молчанов, Н. Г. Маллицкий, A. M. Никитин ва б. ҳисса қўшдилар.
Ўзбекистонда гидрометеорологик тадқиқотларнинг асосий марказлари В. А. Бугаев номидаги Ўрта Осиё регионал гидрометеорология и. т. института (Тошкент), Ўзбекистон Миллий ун-ти, Ўзбекистон ФАнинг Геология ва геофизика ҳамда Сув муаммолари ин-тларидир.
Илмий ва амалий гидрологик тадқиқотлар асосан гидрометрия, сув эрозияси ва ўзан жараёнларини ўрганиш (А. Р. Расулов, Т. Жўраев, С. Р. Саидова, М. Мирзиётов, Ф. Хикматов), гидрокимё (Э. Чембарисов, К. Домлажонов), гидроэкология (А. Назаров, А. Абдураҳмонов, 3. Сирлибоева), гидромелиорация (Ш. Юнусов, Э. Жўрабеков) ва ирригация тарихи (А. Раззоқов), сув ресурсларини ўрганиш (Ш. Муродов, С. Каримов, У. Турсунов), музликшунослик (М. А. Носиров, А. Акбаров), кўлшунослик (О. Нуриддинов) каби йўналишлар бўйича муваффақиятли давом этмоқда.
Тупроқлар географияси. 1920 й. Ўрта Осиё ун-ти таркибидаги Тупроқшунослик ва геоботаника ин-тида тупроқшунос Н. А. Димо раҳбарлигида тупроқ қоплами географик ландшафтларнинг таркибий қисми ва кўзгуси, айни вақтда қ. х. ишлаб чиқаришининг асоси ҳамда ресурси сифатида ўрганилди.
Регионал тупроқшуносликнинг хилмахил муаммолари устида А. М. Расулов, А. Максудов, Ҳ. Мақсудов ва А. Неъматов, Ж. С. Сатторов ва Л. Турсуновлар тадқиқотлар олиб борган.
Ўзбекистонда географик тупроқшунослик Ўрта Осиё тупроқларини географик, экологик ва геокимёвий жиҳатдан ўрганиш асосида ривожланди (Ў. Абдуназаров, Ҳ. Маъсудов, Л. Камолов ва б.).
Биогеография. Биогеографик тадқиқотлар мактабининг асосчилари зоолог Д. Н. Кашкаров билан ботаник Е. П. Коровиндир.
Ўзбекистонда биогеографик тадқиқотлар айни вактда уларнинг икки асосий тармоғи — ботаник география ва зоогеография йўналишларида ҳам шаклланди. 1920—40 й. ларда ўлка ўсимликлари ва ҳайвоноти географик-экологик ўрганилди (М. П. Попов, Р. И. Аболин, Е. П. Коровин, П. А. Баранов, И. А. Райкова, М. М. Советкина, И. И. Гранитов).
Ўзбекистонда ботаник географиянинг ривожланиши ва миллий илмий кадрларни етиштиришда акад. К – 3. Зокиров ва Ўзбекистон ФА нинг мухбир аъзоси И. И. Гранитов салмоқли ҳисса қўшдилар.
1950-й. лардан бошлаб ўсимликлар географияси, экологияси ва физиологияси бўйича ўзбек ботаникларидан — М. М. Орифхонова, П. Қ. Зокиров, X.
М. Охуновнинг илмий асарлари босилиб чиқди. Шунингдек, ботаник-географик и. т. лар ривожига Д. К. Саидов, М. М. Набиев, Т. А. Одилов, О. X. Ҳасанов, А. И. Усмонов, Ў. Пратов, С. С. Соатовлар ҳам муайян ҳисса қўшдилар.
Ҳайвонлар географиясига дойр тадқиқотларни Ўзбекистонда зооэколог Д. Н. Кашкаров ва зоогеограф Н. А. Бобринскийлар олиб борди. Ўзбекистон зоогеографиясининг кейинги ривожи Т. 3. Зоҳидов, И. И. Колесников, Р. Н. Мекленбурцев, Ҳ. Солиҳбоев, Ғ. С. Султонов, В. П. Костин, Г. И. Ишунин ва б. нинг илмий фаолияти билан боғлиқ.
Иқтисодий ва ижтимоий география. Республикада иқтисодий ва демогра-фик тадқиқотлар 1920-й. лардан бошланган. Иқтисодчи ҳамда географлар Г. Н. Черданцев, Н. Н. Кожанов, Н. К. Ярошевич, Ю. И. Пославский, А. И. Головин ва б. иқтисодий районлаштиришнинг назарий ва амалий муаммолари, Ўрта Осиё ишлаб чиқарувчи кучларини ҳудудий жойлаштириш ҳамда ри-вожлантириш масалалари, аҳоли ва қишлоқ аҳоли турар жойларини муфассал ўрганиш муаммолари билан шуғулландилар.
50-й. ларда 3. М. Акрамов, К. Н. Бедринцев, К. И. Лапкинлар қ. х. ни иқтисодий таҳлил қилдилар.
50—60-й. ларда Ўзбекистоннинг ҳудудий ишлаб чиқарувчи кучларини жойлаштириш, мажмуали ривожлантириш, районлаштириш ҳамда башорат қилиш уч асосий илмий йўналиш — қ. х. географияси, аҳолишунослик, аҳоли географияси ва ижтимоий география йўналишларида тадқиқотлар олиб борилди.
Иқтисодий районлаштириш ва мажмуали иқтисодий географик тадқиқотлар. Ўрта Осиё ва Ўзбекистонни иқтисодий районлаштириш масалаларига 40-й. ларда Тошкентда яшаган географ В. М. Четиркин катта эътибор берди. Кейинчалик унинг асосий фикр ва ғоялари З. М. Акрамов, К. Н. Бедринцев, А. К. Бедринцев, И. К. Нарзиқулов ва б. нинг ижодий изланишларида ри-вожлантирилди.
Республика ишлаб чиқарувчи кучларини мажмуали ўрганишга дойр йирик тадқиқотлар 1950-й. ларда Ўзбекистон ФА Ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш кенгаши (СОПС) томонидан бошлаб берилди. Иктисодий географик ва мажмуали географик тадқиқотларни олиб боришда 1958 й. ташкил этилган Ўзбекистон ФАнинг География бўлими катта роль ўйнади.
Қишлоқ хўжалиги географияси. Ўзбеки стон қ. х. ни мажмуали ўрганиш ва башорат қилиш, табиий шароит ва ресурсларига қ. х. нуқгаи назаридан баҳолашга дойр тадқиқотлар олиб борилди (К. И. Лапкин). Ўзбекистоннинг чорвачилигини (Қ. А. Абирқулов), аграр-саноат мажмуини (А. Р. Рўзиев ва А. М. Содиқов), Фарғона водийсининг қ. х. ни (О. Абдуллаев) ўрганиш бўйича тадқиқотлар амалга оширилди. Ўзбекистан қ. х. ни турли регионлар ва тармоқлар бўйича ташкил этиш муаммолари ўрганилди (Р. А. Ходиев, Т. Э. Эгамбердиев, Т. Тожимов, С. С Саидкаримов, Т. Жумасв, К. К. Қурбонов, Ш. Азимов, Р. У. Усмонов).
Аҳолишунослик ва аҳоли географияси. Аҳолишунослик муаммоларини илмий ўрганиш Н. В. Смирнов, Т. И. Раимов, О. Б. Отамирзаев, А. С. Солиев, А. А. Қаюмовларнинг тадқиқотларида ўз ифодасини топди.
1960-й. ларда Тошкент ун-тининг география и. т. бўлимида М. К. Қорахонов раҳбарлигида мажмуали аҳолишунослик муаммолари турли йўналишларда тадқиқ этилди, айни вақтда қишлоқ жойларини ўрганиш бошланди (Р. Валиева, Г. Р. Асанов, Э. Сафаров).
1972 й. ТошДУ да Аҳолишунослик муаммолари и. т. лабораторияси иш бошлади.
Йирик пойтахт шаҳарлар (Т. И. Раимов, Э. Тошбеков) ва шаҳар агломерацияларини (О. Б. Отамирзаев, Н. X. Маматқулов) ҳамда умуман региондаги аҳоли пунктлари тизимлари, урбанизациянинг ривожланишини (Т. И. Раимов, О. Б. Отамирзаев, А. С. Солиев, X. С. Салимов ва б.) ўрганиш ҳам географларнинг диққат марказида бўлди.
Ўрта Осиёда қишлоқ аҳоли турар жойларининг шаклланиши, ҳудудий тақсимланиши ва ривожланиши масалалари тадқиқ қилинди (Г. Р. Асанов, А. Б. Ботиров, А. А. Каюмов, Т. Д. Жумасв, Т. Маллабоев, Э. С. Сафаров, М. Я. Янгибоев ва б.). Аҳолининг миграцияси (С. Н. Кононенко), табиий ўсиши (М. Бўриева, А. Ғаниев), демографик ривожланиши (А. Саъдуллаев) масалалари ҳам ўрганилди. Ижтимоий географиянинг илмий-назарий асослари ҳам тадқиқ этилмоқда (А. А. Каюмов). Республикада саноат географияси (С. Зокиров, Н. Султонов ва б.), транспорт географияси, маиший хизмат географияси, геоэкология ва ижтимоий экологиянинг иқтисодий географик жиҳатлари бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
География тарихи. Ўртаосиёлик ўрта аср географлари ва сайёҳлари илмий меросини ўрганиш билан Ҳ. Ҳ. Ҳасанов шуғулланди. Ўрта Осиё табиатини 17 — 18-а. ларда ўрганиш тарихи билан А. В. Панков ва Р. Л. Югай шуғулландилар. 19-а. нинг 2-ярмидаги географик тадқиқотлар тарихини А. А. Азатьян, 3. Н. Донцова. Н. И. Леонов, А. М. Очилов ўргандилар.
Ўрта Осиёни 20-а. да географик ва экологик ўрганиш тарихи масалаларини Р. У. Раҳимбеков ўрганди. Ўрта Осиё географияси тарихининг айрим масалалари (И. Иноғомов, А. М. Очилов, У. Обидов ва б.) ўрганилди.
Харитаграфия. Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг умумий географик хариталарини тузиш билан географ Н. Л. Корженевский шуғулланди. Е. П. Коровин 1933 й. тузиб, «Урта Осиё ва Козоғистон ўсимликлари» монографиясига илова қилган геоботаник харита муҳим биогеографик, экологик ва географик аҳамият касб этди. 1920-й. ларда харитаграфия билан Р. И. Аболин, 1930—50 й. ларда И. И. Гранитов шуғулланди. 1940—50 й. ларда Ўзбекистоннинг географик жиҳатдан муҳим аҳамиятга молик тупроқ ва тупроқ-иқлим хариталари нашр этилди. 1960-й. ларда «Уз-Гипрозем» ин-ти ишлаб чиқариш ҳамда ўқув мақсадларида 1:1000000 ва 1:1500000 масштабли 10 дан ортиқ қ. х. харитасини ва ландшафтлар харитасини нашр этди. Уша йилларда Ўзбекистон барча вилоятларининг табиий-ўлкашунослик ўқув хариталари чоп этилди Т(. М. Мирзалиев).
Ўзбекистан харитаграфиясининг илмий марказлари Ўзбекистан Миллим унтининг Геодезия ва харитаграфия кафедраси ва Ўзбекистан ФАнинг Сейсмология и-ти таркибидаги География бўлимидир. ТошДУ хариташунослари (Т. М. Мирзалиев, Е. Г. Бродский, А. Э. Эгамбердиев, Л. М. Қўзибоева, Л. Г. Солиева) ташаббуси ва иштирокида 1981 й. Ўзбекистоннинг биринчи ўқув маълумотномали атласи рус ва ўзбек тилларида нашр этилди.
География бўлими 1981—2000 й. ларда Ўзбекистоннинг 70 босма табоқдан зиёд академик атласи, Тошкент шаҳрининг атласи, пахтачилик ва тиббий-география атласлари, «Туркистон — умумий уйимиз» альбом атласи, Ўзбекистоннинг экологик харитасидан ташқари табиатии муҳофаза қилиш, чўллашиш ва ландшафт хариталарини нашр қилди. Л. X. Ғуломова харитаграфик тадқиқотларда космик усуллардан фойдаланиш бўйича, М. Асомов, Ш. Бузруков, А. Бозорбоев, Ж. Корабоев, Т. Қорабоевалар харитаграфиянинг турли йўналиш ва мавзулари бўйича тадқиқотлар олиб бормоқдалар.
География бўлими республика ҳудудини мажмуали табиий ва ижтимоийиқтисодий географик ўрганиш, табиий муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари ва табиатиинг инсон таъсирида ўзгаришини башорат қилиш, мавзули ва ҳудудий атлас ва хариталар тузиш масалалари билан шуғулланади. Бўлим таркибида ўлкани мажмуали географик башоратлаш, атроф муҳит муҳофазаси, харитаграфия ва масофадан тадқиқ этиш лаб. лари фаолият кўрсатмоқаа. Бўлимда ҳозиргача 8 та докторлик ва 50 дан зиёд фан номзодлиги диссертациялари ҳимоя қилинди. Бўлим Россия, Хитой, Франция, Германия ва МДҲ давлатлари ФА ларининг и. т. муассасалари билан ижодий ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистонда географик тадқиқот ишлари ва географ кадрлар тайёрлаш ишлари билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллим ун-ти, Алишер Навоий номидаги Самарканд давлат унти, Низомий номидаги Тошкент давлат пед. ун-ти, вилоят ун-тлари шуғулланади.
Амалий география ҳоз. замон географик тадқиқот йўналишларидан бири. Асосий мақсади географик илмий ва амалий билимларни янада чуқурроқ тахлил қилиш, табиат ва жамиятдаги мавжуд ҳамда вужудга келаётган турли табиий-географик, геоэкологик ҳамда ижтимоий ва иқтисодий-географик муаммоларни ҳал қилишдан иборат. Бу соҳа табиий ва ижтимоий-иқтисодий геогр. ҳамда харитаграфия фанларига тегишли. Яна қ. Амалий география.
География таълими. Ўзбекистан ҳудудида География 18—19-а. ларда мадрасаларда умумий ҳолда, 19-а. нинг 80-й. ларида рус-тузем мактабларида, 1900 й. дан янги усул мактабларида дастур бўйича ўқитилди. 19-а. 90-й. ларидан Географиядан биринчи ўқув қўлланмаси — «Ер хусусида илмдан олинган сўзлар» ўзбек тилида нашр этилди. 1880-й. ларда Ҳожи Юсуф Ҳайъатий (1842—1924) географик глобус ясади. 1905 й. да янги усул мактаблари учун «Туркистон ва унга ёндош мамлакатларнинг харитаси» нашр қилинди.
20-а. да Туркистонда география таълими ривожланди. М. Беҳбудийнинг «Қисқача умумий география» (1902), «Аҳоли географиясига кириш» (1903), Фотиҳ Каримнинг «География» (1914), Муҳаммад Аминкаримийнинг «Жугрофияи риёзий» (1914), Мунавварқори Абдурашидхон ўғлининг «Ер юзи» (1915), Н. И. Балашовнинг Т«уркистон география ўқумлиги» (1922) дарсликлари нашр этилди. 1930 й. дан 1990 й. гача умумий таълим мактабларида фақат Ўзбекистон табиий ва иқтисодий геогр. си маҳаллий муаллифлар ёзган дарслик ва қўлланмалар асосида ўқитилди. Географияни ўқитиш методикаси бўйича ўқув қўлланмалари, дарсликлари нашр қилинди. Географияга оид О. Иброҳимовнинг «География терминлари» (1935), М. Бектемиров ва Саидрасуловнинг «Қисқача русча-ўзбекча география терминлари луғати» (1940), Н, Долимов ва б. нинг «Географик терминларнинг қисқача русча-ўзбекча луғати» (1953), Ҳ. Ҳ. Ҳасановнинг «Географик терминлар луғати» (1964), С. Қораев, П. Ғуломов, Р. Раҳимбековнинг «Географик терминлар ва тушунчалар изоҳли луғати» (1979) яратилди. Бу даврда олий геог. таълими ҳам анча ривожланди. давлат ун-тлари ва педагогика ин-тларида География ф-тлари очилди. Олий мактаблар учун Географиядан дарслик ва ўқув қўлланмалари ўзбек тилига таржима қилинди ҳамда янгилари ёзилди. География таълимининг янги давлат стандарти, ўқув дастурлари ишлаб чиқилди. Бир қанча янги дарсликлар, ўқув қўлланмалари, географик терминлар луғати ва хариталар яратилди.
Ад.: Преображенский В. С. и др., География в меняющемся мире. Век XX. М., 1997, 274 с; Ҳасанов Ҳ., Ўртаосиёлик географ ва сайёҳлар, Т., 1964; Қориев М., Ўрта Осиё табиий географиней, 2-нашр, Т., 1968.
Зиёвуддин Акрамов, Асомиддин Рафицов, Шуҳрат Азимов.