ОСИЁ

ОСИЁ (юн. Asia, эҳтимол оссурийча асу — шарқ) — Ер шаридаги энг катта қитъа (бутун қуруқлик майдонининг 30% часини эгаллаган). Евросиё материгининг бир қисми.

Умумий маълумот. О. Шим. ярим шарнинг барча географик минтақаларини ўз ичига олади; Малай архипелаги кис-ман Жан. ярим шарга кириб борган. Осиёнинг материкдаги энг чекка нуқталари: шим. да Челюскин бурни (77°43’ ш. к.), жан. да Пиай бурни (26°10’ шқ. у.), шарқда Дежнёв бурни (169°40’ ғ. у.) ғарбда Бобо бурни (26°10’ шқ. у.). О. шим. дан Шимолий Муз океани, шарқдан Тинч океан, жан. дан Ҳинд океани, жан.-ғарбдан Атлантика океани денгизлари (Ўрта, Эгей, Мармар, Қора, Азов) ва Каспий денгизи б-н ўралган. Беринг денгизи О. ни Америкадан ажратиб туради. Сувайш бўйни О. ни Африка билан туташтиради. Европа б-н О. чегараси шартли равишда Урал ва Муғожар тоғларининг шарқий этагидан, Эмба дарёси, Каспий денгизи, Кума ва Манич дарёлари бўйлаб ўтади.

Майд. 43,4 млн. км2 (Кавказ б-н); шундан 8 млн. км2 ярим ороллар (Ямал, Тай-мир, Чукотка, Камчатка, Корея, Ҳиндихитой, Ҳиндистон, Арабистон, Кичик Осиё), 2 млн. км2 дан ортиғи ороллардир (Северная Земля, Новая Сибирь, Врангель, Курил, Сахалин, Япон, Ркжю, Тайвань, Хайнань, Малай архипелаги, Андаман, Шри Ланка, Кипр). О. дунёда мутлақ баландликлари катта фарқ қиладиган қитъадир. Дунёдаги энг баланд чўққи (Ҳимолай тоғларидаги Жомолунгма чўққиси, 8848 м), энг чуқур ботиқлар — кўл бўлиб қолган бо-тиқлар ҳам (энг чуқур жойи 1620 м бўлган Байкал кўли, денгиз сатхидан 392 м паст бўлган Улик денгиз), очиқ ботиклар ҳам (мутлақ белгиси — 154 м бўлган Турфон сойлиги) О. дадир (7-жилд 472-бетдаги Осиё харитасига қ.).

Табиати. Орографиясининг асосий хусусиятлари. Осиё майдонининг 3/4 қисми тоғлар ва ясситоғлардир. Энг баланд тоғлар Марказий ва Ўрта Осиё дадир. Тибет, Тяньшан, По-мир, Ҳимолай, Ҳиндукуш, К°Ра~ қурум ва Ўрта Осиё даги бир қанча тоғ тизмаларининг бал. 7000 м дан ошади. Кичик Осиё даги, Ар-манистон, Эрон тоғликлари, Ҳин-дихитой я. о., Япон о. лари ва б. ороллардаги тоғлар ҳам анча баланд. Кенг Ўрта Сибирь ясси-тоғлиги жан. дан Олтой, Ғарбий ва Шарқий Саян тоғлари билан ўралган; ундан шаркда Байкал-бўйи ва Забайкалье тоғлари, Становой ва Алдан тоғликлари жойлашган. РФнинг шим.-шарқида Юқори Яна, Черский тизмалари, Колима тоғлиги, Чукотка ва Камчатка тоғлари бор. Камчаткада, Ша-рқий Осиё оролларида ва Малай архипела-гида сўнмаган вулканлар бор.

Осиё майдонининг 1/4 қисми текисликлардан иборат. Энг йирик текисликлари: Ғарбий Сибирь, Турон, Буюк Хи-той, Ҳинд-Ганг, Месопотамия. Тоғлар орасидаги баландроқ текисликлар — Қашқар, Жунғория, Гоби, Цайдам ва Фарғона водийлари.

Рельефи. Тоғлар ва текисликларнинг асосий хусусиятлари мезозой ва альп тоғ бурмаланишларида таркиб топган. Неоген ва антропоген даврлардаги вертикал ҳаракатлар Марказий Осиёда, айниқса, кучли бўлган (Помир, Тибет, Ҳимолай тоғлари 4000 м дан кўпроқ кўтарилган, материкнинг шарқий чек-каси 700 м гача чўккан). Копетдоғ, Фа-рғона тизмалари, Тяньшан, Ҳисор-Олай тоғлари ҳам анчагина кўтарилган. Эрозия таъсирида кўпгина қад. ясситоғликлар жуда ўйдимқир тоғли ўлкаларга айланиб қолган. Ўрта ва Марказий Осиёда кенг майдонлар лёсс билан қопланган.

Антропоген даврида шим.-ғарбий Осиёнинг 60° ш. к. дан шим. қисмини ёппасига бир неча бор музлик босган ва қайтган. Ўша замонларда тоғларни муз қоплаган. Қорақурум, Помир, Тяньшан, Ҳиндукуш, Ҳимолай тоғларида ҳозир ҳам музликлар бор. 47° ш. к. гача замин қишин-ёзин музлаб ётади. Осиё рельефининг таркиб топишида вулкан ҳодисалари катта роль ўйнаган. Ҳиндистон я. о. ва Ўрта Сибирь қад. вулкан жинслари (трапплар) ер юзасига чиқиб ётади. Шарқий Осиё даги қатор оролларда, Камчатка я. о., Филиппин, Катта ва Кичик Зонд о. ларида ёш вулкан рельефи шакллари ва замонавий вулканизм ҳодисалари учрайди.

Геологик тузилиши ва фойдали қазил малари. Осиё протерозой эрасининг охиридан буен бур-маланмаган бир қанча йирик токембрий платформаларидан ҳамда бу плат-формалар орасида жойлашган ва қис-ман денгиз тубига кириб кетган бурмали кенг ўлкалардан иборат. То-кембрий платформаларининг энг йириклари: шим. да Сибирь платформаси, шарқда Хитой-Корея платформаси ва Жан. Хитой платформаси, жан. ва жан.ғарбда Ҳиндистон платформаси. Булар Осиё материгининг қад. қисмларидир. Платформалар ёки платформаларнинг айрим қисмлари орасида палеозой, мезозой ва кайнозой геосинклиналларида пайдо бўлган бурмали тоғ минтақалари материкларнинг ана шу қад. яд-роларини бир бутун қилиб бирлаштирган. Осиё ғарбий қисмининг геологик тарихида Шарқий Европа платформаси муҳим роль ўйнаган — палеозой охирида шу платформанинг шарқий чеккаси бўйлаб Урал ва Марказий Қозоғистон бурмали тоғлари кўтарилган, оқибатда Европа билан Осиё бирбирига қўшилиб Евросиё пайдо бўлган.

Герцин бурмали тоғлари Шарқий Европа ва Сибирь платформалари орасида шим.-шарқий ва меридиан йўналишда (Таймир, Урал), Қозоғистон, Салаир ва Жан. Олтойда шим.-ғарбий йўналишда, Тяньшан, Мон-голияда, Хитойнинг ғарбий қисмларида кенглик бўйлаб (Куньлун, Наньшан), Дунбэйда шим.шарқий йўналишда чўзилган.

Альп бурмаланиши Альп (АльпҲимолай) бурмали областини ўз ичига олади. Бу ерда мезозой эрасида Те-тис геосинклинали 2 мустақил материк — Ангарида ва Гондванани бир-биридан ажратиб турган. Кавказ, ТуркманистонХуросон, Паропамиз, Ҳиндукуш, Помир, Ҳисор-Олай, Тавр, Загрос, Макрон, Сулаймон, Ҳимолай тоғлари альп бурмаланишида пайдо бўлган.

Осиёнинг энг шарқий чеккаси ҳоз. замон геосинклиналь минтақасидан иборат бўлиб, материкни Тинч океан қаъридан ажратиб туради.

Неоген ва антропогенда Осиё материгида Ер пусти вертикал ва горизонтал йўналишда ҳаракат қилган. Баланд тоғ-яар 1—4 км ва ундан ҳам кўпроқ кўтарилган (мас, Тибет, Помир), тоғлар орасидаги ботиклар ва чекка денгизлар (Япон, Охота ва б.) эса ҳийла чўккан.

Шундай қилиб, Осиё қитъаси қиёсан яқин геологик даврларда шаклланган. Палеозой бошларида Шарқий Европа, Сибирь, Хитой-Корея ва Жан. Хитой платформалари қуруқлик бўлган ёки саёз денгиз тубида ётган. Ҳиндистон платформаси ва Арабистон я. о. плат-формаси Гондвана материгининг таркибий қисми бўлиб, улар Тетис геосинклинали парчаланиб кетгандан сўнг Ангаридага қўшилиб, Осиё материгини ҳосил қилган.

Осиё фойдали қазилмалари ниҳоятда хилма-хил. Қозоғистон (Қарағанда ҳавзаси ва б.), Сибирь (Канск-Ачинск, Лена, Кузнецк, Минусинск, Тунгуска ҳавзалари), Узок, Шарқ (Сахалин о., Приморье), Хитой, Корея, Ҳиндис-тон, Ўрта Осиё, Вьетнам ва Японияда кумир конлари бор. Осиё даги Закавказье, Ғарбий Сибирь текислиги, Туркманис-тон, Манғишлоқ я. о., Каспий бўйи паеттекислиги, Сахалин, Форс қўлтиғи соҳили — Саудия Арабистони, Кувайт, Катар, Ироқ, Эрон, БАА нефтга бой р-нлар; Хитой (Ганьсу вилояти), Индонезия (Суматра о.), Хиндистон, Бруней, Япония (Хонсю о.) ва б. баъзи мамлакатларда ҳам нефть қазиб олинмокда. Ёнувчи газ конлари Ўзбекистон (Газли, Бухоро депрессиясидаги бошка конлар), Ғарбий Сибирь текислиги, Манғишлоқ я. о., Яқин ва Ўрта Шарқнинг юқорида тилга олинган мамлакатларида жойлашган. Ош тузи конлари Сибирь платформаси, Покистон, Эрон, Каспий бўйи паеттекислиги, Ўрта Осиё да. Темир рудаси конлари — Олтой ландшафти.

Қозоғистон, Сибирь, Хитой, Шим. Корея, Ҳиндистонда. Ҳиндистон, Закавказьеда йирик марганец конлари бор. Хром рудаси конлари — Крзоғистон шим.-гарби, Туркия, Филиппин, Эронда. Никель — Норильскда, мис рудаси — Қозоғистон (Жезқазған, Қўнғирот ва б.), Сибирь шим., Японияда; полиметалл рудалари — Ўрта Осиё (Кр-рамозор, Қоратов ва б.), Рудали Олтой, Япония, Шарқий Хитой, Мьянма, Вьетнамда. Боксит — Крзоғистон, Красноярск ўлкаси, Ҳиндистон, Мьянма, Индонезияда; фосфорит — Қозоғистон; қалай — Шарқий Сибирь, Узоқ Шарқда. Олтин — Шим.Шарқий Сибирь, Алдан, Лена дарёси бош томони, Амур-бўйи, Қозоғистоннинг шим., Ўзбекистон, Корея я. о., Японияда ва ҳ. к. Олмос конлари Якутиянинг ғарбий Фемида ишга туширилган.

Иқлими. Қуруқяик майдонининг кенглиги, тоғ тўсиқлари ва берк ботикдарнинг кўплиги, қуёш радиация-си, атмосферадаги ҳаракатлар икдимнинг хилма-хил бўлишига имкон берган. Осиёда барча иклим зоналари — тундра икдими зонасидан экваториал ва жан. тропик иклим зоналаригача учрайди. Осиё кўп қисмининг иклими континентал. Атлантика ҳавоси Осиёга етганда континентал ҳавога айланади. Тинч океаннинг денгиз ҳавоси Осиёнинг шарқий чеккасига таъсир этади. Шим. дан Осиёга Арктика ҳавоси бемалол кириб келади. Осиё жан. да тропик ва экваториал ҳаво массалари ҳукмрон. Ёзда сув юзасига нисбатан қурукдикнинг тезроқ исиши ва қишда кучлироқ совиши атмосфера ҳаракатларида мавсумий ўзгаришларга олиб келади. Қурукдикнинг қишда совиб кети-ши Шим. ва Марказий Осиёда кўп ойлар давомида аёзли антициклон туришига сабаб бўлади. Энг паст т-ра Шим. ярим шарнинг совуқлик қутби жойлашган шим.-шарқдадир (Верхоянск, Оймякон), бу ерда айрим ҳолларда совуқ —70° га етади, янв. нинг ўртача т-раси —50° дан хам паст. Езда Ғарбий, Ўрта ва Марказий Осиёда жазирама ва қуруқ кон-тинентал тропик ҳаво таркиб топади. Езда бутун Осиё устида, хусусан, жан. қисмида босим паст бўлади. Осиё депрессияси (паст босим) маркази Ҳиндистон я. о. нинг ғарбий қисмидадир. Депрессиянинг жан. четлари бўйлаб, Осиёга ёзги муссон кириб келиб, Ҳиндистон я. о., Ҳимолай жан. ва Ҳиндихитой я. о. да кўплаб ёмғир ёғишига сабаб бўлади. Шарқий Осиё ёзда Тинч океан қутб фрон-ти таъсирида туради. Ёзги муссон кўплаб ёгин олиб келади. Кузда шарқий Осиё қир-ғоклари яқинида қаттиқ довул — тропик циклон (тайфун) туриб, жала ёғади.

Сибирнинг кўпгина қисмида янв. нинг ўртача т-раси —20°, Верхоянскда —50°, Тинч океаннинг Шим. Осиё қир-ғоклари яқинида эса —15°, —5°. О. янв. изотермаси Самарканд, Нанкин ва Токиодан ўтади. Тропикларда қишда т-ра 20°—25°. Июлда Ғарбий Осиё ва Ўрта Осиё (ўртача т-ра 30° ва ундан баланд), Такламакон ва Тар чўллари айниқса исиб кетади. 20° изотерма 55—60° ш. к. гача етиб бо-ради. Шим. Осиёда доимий тўнг ер кўп. Экваториал минтакада йилига 2000 мм, Жан. ва Шарқий Осиёнинг денгиз со-ҳилидаги шамолга рўпара ён бағирларда 2000 — 3000 мм (баъзи жойларда 8000-12000 мм) ёғин ёғади. 1861 й. Че-рапунжида 22900 мм ёғин ёққан. Шар-қий Сибирда 350 мм дан кам, Ўрта, Марказий ва Ғарбий Осиё чўлларида 150 — 200 мм, баъзи жойларда 100 мм дан кам ёғин ёғади.

Ички сувлари. Осиё — азим дарёлар ўлкаси. Обь (Иртиш б-н), Енисей (Ангара б-н), Лена (Алдан, Вилюй б-н), Яна, Индигирка, Колима Шим. Муз океанига, Анадирь, Амур (Сунгари, Уссури б-н), Хуанхэ, Янцзи, Сиц-зян, Меконг, Менам Тинч океанга, Салуин, Иравади, Браҳмапутра, Ганг, Ҳинд, Шатт ул-Араб Ҳинд океанига қуйилади. Осиёда кичикроқ дарёлар Азов, Қора, Ўртаденгизларгақуйилади. Кура, Амударё, Сирдарё, Или дарёлари Каспий, Орол денгизлари ва Балхаш кўлига қуйилади. Берк ҳавза дарёларининг бир қисми кўлларга қуйилади, бир қисми қум ёки шўрхокларга сингиб кетади ёки бутунлай суғоришга сарф бўлади (Тарим, Чуй, Ҳилманд).

Осиёнинг энг йирик кўллари Каспий ва Орол денгизларидир. Ҳозир Орол қуриб, жуда кичрайиб қолган. Байкал, Иссиқкўл, Хубсугул кўллари, Улик денгиз, Ван, Урмия, Телец кўллари тектоник ботиқлардадир. Бир қанча кўллар тоғларнинг қулашидан (Сарез кўли), карст нати-жасида (Ғарбий Тавр кўллари) пай-до бўлган, шунингдек, шўр кўл кўп (Кукунор, Туз ва б.). Дарёларга ГЭСлар қурилиши на-тижасида йирик сув омборлари вужудга келган: Братск (Ангара), Красноярск (Енисей), Новосибирск (Обь), Бухтарма (Иртиш), Фарҳод, Қайроққум, Чордара (Сирдарё) сув омборлари ва ҳ. к. Қурғоқчил ўлкаларда ер ости сувлари катта аҳамиятга эга. Ўрта, Марказий ва Ғарбий Осиёдаги воҳаларда булоқ, қудуқ ва артезиан сувларидан кенг фойдаланилади.

Осиёнинг даре ва кўллари муҳим транспорт йўлларидир. Кўпгина дарёлар катта гидроэнергия захирасига эга. РФ, Тожикистон, Япония, Корея ва Хитойда энергиядан, айниқса, кўп фойдаланилади.

Тупроқлари. Осиёда Ер шаридаги барча тупроқ типлари учрайди. Шим. дан жан. га томон иссикликнинг орта бориши ва намлик режимининг ўзгариши билан тупроқлар ҳам алмашина боради. Осиёда подзол тупроқ айниқса кўп майдонни эгаллаган. Ғарбий, Марказий ва Ўрта Осиёда бўз тупроклар, қўнғир ўрмон тупроклари энг кўп майдонни эгаллаган. Субтропик тоғларда ва мўъта-дил минтақанинг жан. қисми, шарқи ва гарбида тоғ ўрмон кўнғир тупроклари, Тибет тоғлигида баланд чўл тупроклари ва тоғ ўтлоқи тупроклари асосий туп-роқтипларидир. Хитойнинг чекка жан.-шарқида Япония, Хиндистон, Ҳинди-хитой ва Индонезияда кизил тупроклар асосий ўрин тутади. Водийлар ва дельталарда ўтлоқ ва аллювиал ўтлоқи тупроклар кенг майдонни эгаллаган.

Ўсимликлари. Осиё икки фитоге-ографик областга — Голарктика области билан Палеотропик областига киради. Палеотропик флора доимий иссиқ икдим шароитида ривожланган бўлиб, турларга ниҳоятда бой. Голарктика фло-раси муз босишлар, тоғ кўтарилишлари таъсиридан анча камайиб кетган. Шим. дан жанубга томон иклимнинг узгари-ши билан ўсимлик типлари ҳам ўзгара бо-ради — бу ерда тундрадан тортиб Жан. ярим шардаги сернам экваториал урмонлар ва саванналаргача учрайди.

Чекка шим. да тундра зонаси жойлашган. Тундрада ўрмон йўқ. Тундра буғулар яйлови (лишайникли тундра — қишки яйлов, ўтли ва бутали тундра — ёзги яйлов) ҳисобланади. Тундрадан жан. да ўрмонли тундра жойлашган; ўрмонли тундрада тундра билан бирга сийрак пакана ел ўсадиган ўрмонли жойлар ҳам учрайди. Ундан жан. да ўрмонлар зонаси жойлашган; урмонлар зонаси аксари тайга урмонларидан иборат; майда баргли ва кенг баргли ўрмонлар (шарқда) камроқ майдонни эгаллаган. Сибирнинг жан.ғарбий ҳудудларида, Забайкалье ва Монголи-янинг шим. қисмларида, шунингдек, Хитойнинг шим.-шарқида ўрмонли дашт ва дашт ўсимликлари; Козоғис-тоннинг жан. да, Ўрта ва Марказий Осиёда, шунингдек, Ғарбий Осиё тоғликларида ва Арабистон я. о. да чала чўл ва чўл ўсимликлари ўсади. Осиёнинг ғарбий қисмларида Ўрта денгиз типидаги ўсимликлар учрайди. Шарқий Осиёнинг субтропикларида доим яшил ва аралаш муссон ўрмонлари ҳамда саванналар тарқалган, денгиз соҳилидаги шамолга рўпара ён бағирларни доим яшил ўрмонлар қоплаб олган. Тоғларда ўсимликлар баландлик минтақаларини ҳосил қилган, тоғ тундраси, тоғ тайгаси, тоғ ўрмонлари, тоғ даштлари ва чўллари, тоғ субтропик ва тропик ўсимликлари учрайди.

Ҳайвонот дунёси. Осиё фаунаси материк фаунасидан иборат. Эндемик ҳайвонлардан ҳинд фили, улкан панда, икки ўркачли туя, Таиланд ғорларида жуда кичик кўрсичқон-узунтумшуқ, Япониянинг жан. соҳиллари яқинида чангаллари уз. 2 м ли ўргимчак ва б. бор. Кўпгина ҳайвонлари Европа, Шим. Америка ва Африка ҳайвонларига ўхшайди. Арабистон я. о. нинг жануби Африка билан биргаликда Эфиопия зоо-геофафик областига киради. Фил, каркидон, буғу, товуслар ана шу областга хос ҳайвонлардир. Кичик Зонд о. лари Австралия зоогеографик области таркибида. Жан. Осиёнинг бошка р-н – лари Ҳиндистон-Малай областига киради. Осиёнинг қолган қисми Голарктика областининг Евросиё қисмига — Палеарктикага мансуб. Шим. сохиллар, тундра, тайга, дашт, чўл, тоғ чўллари, Марказий Осиё тоғлари, Узок, Шаркнинг кенг баргли ва субтропик ўрмонлари, Жан. Осиё тропик ўрмонлари зоогеофафик зоналари бор. Кенг майдонларда инсон таъсирида ҳайвонот дунёси ўзгариб, камайиб қолган (Шар-кий Хитой, Ҳиндистон, Ява о., Ғарбий Сибирнинг жан.). Кейинги вақтда амалга оширилган тадбирлар бир қанча ноёб ҳайвонлар (соболь, сайғоқ, лось ва б.)ни кўпайтириш ва ареалларини тиклашга имкон берди. Ўрта Осиёда асосан, чўл ҳай-вонлари яшайди. Бу ерда ЮНЕСКОнинг «Кизил китоби»га ёзилган ноёб хайвонлардан кулон, Бухоро буғуси — хонгул, оқ тирноқли айиқ, мензбир суғури қўрикданади.

Қад. замонларда ос-сурийлар, бобилликлар, ҳиндлар, хитойлар, мисрликлар ва б. О. гео-графиясидан озми-кўпми тасаввурга эга бўлганлар. Қад. Миср, Юнонистон — Форс урушлари (мил. ав. 477— 449), М акедониял ик Александр юришлари (мил. ав. 4-а.), Мисрнинг Ҳиндистон б-н денгиз ор-қали савдо ^лиши, Хитой элчиси Чжан Цяннинг Ўрта Осиёда бўлиши (мил. ав. 2-а.), Ипак йўлининг очилиши, римликларнинг ҳарбий юришлари натижасида Осиё тўфисида маълумотлар тўпланди. Ўрта асрларда Осиё ҳакида ўрта-осиёликлар ва араблар (Масъудий, Идрисий, Беруний, Маҳмуд Кошғарий, Муҳаммад Хо-размий, Ибн Бат-тута ва б.), хитойлар (Сюань-Цзан ва б.), европаликлар (салиб юришлари, Карпини, Рубрук) анчагина маълумотлар бер-дилар. Хусусан, 10-а. охирида ёзилган «Худуд ул олам» асарида Осиё географияси ўша замонга нисбатан анча тўғри баён этилган. 13-а. охирида венециялик Марко Поло Марказий Осиёни кесиб ўтди ва ўз сафарлари ҳақида асар езди. Шим. Муз океанининг Осиё соҳилини руслар ўрганди. 1441— 44 й. ларда Абдураззоқ Самарқандий Ҳирот ш. дан Эрон орқали Ҳиндистонга са-фар қилган ва кўрганларини ёзиб қолдирган. Рус савдогари Афанасий Никитин ҳам 1466—72 й. ларда Эрондан ўтиб, Ҳиндистонга борди. Португаллар денгиз орқали Ҳиндистонга (1498, Вас-ко да Гама), Японияга (1542) бордилар, 1520 й. Макаода ўрнашиб қолдилар. 1521 й. Магеллан Филиппин о. ларига етиб борди. Заҳириддин Бобурнинг «Бобурнома» асарида ҳоз. Ўзбекистон, Афғонистон ва Ҳиндистон географияси батафсил ва қизиқарли тасвирланган. 1581—82 й. ларда Ермак Сибирга юриш қилди. 1639 й. И. Москвитин Охота денгизига, 1643 й. В. Поярков Амур дарёсига етиб борди. 1649—52 й. ларда Е. Хабаров Амур бўйлаб саёҳат қилди. 1697—99 й. ларда В. Атласов Камчаткани тадқиқ қилди. 17-а. нинг 2-ярмида П. И. Годунов ва С. У. Ремезов Сибирнинг дастлабки хариталарини туздилар. 1768—74 й. ларда Россия академик экспедицияси Шим. Осиё ва Кавказни ўрганди. Эверсман (1820—25) ва Г. С. Карелин (1832—42) Ўрта Осиё текисликларини, А. Ф. Миддендорф (1877—78) Фарғона водийсини ўрганди. 1848—63 й. ларда А. И. Бутаков Орол денгизи, Амударё ва Сирдарё ҳақида асар ёзди. 19-а. ўрталаридан турли илмий ташкилотлар ва ҳарбий муассасаларда тадқиқот ишлари ривожлана бошлади. Осиёнинг айрим ўлкалари ҳақида даврий нашрлар ва монографиялар сони кўпайди. Россия Геогр. жамияти то-монидан Сибирь, Узоқ Шарқ, Кавказ, Марказий Осиё, Ўрта Осиёга кўплаб экспедициялар уюштирилди ва бу ўлкалар табиати анча мукаммал 19-а. охири ва 20-а. И. В. Мушкетов, Л. С. Бергнинг Ўрта Осиё, В. А. Обручевнинг Сибирь, В. Л. Комаровнинг Камчатка, А. Н. Краснов ва А. И. Воейковнинг Шарқий ва Жан. Осиёга доир тадқиқотлари муҳим аҳамиятга эга.

20-а. да тадқиқотлар натижасида Осиёда бир қанча муҳим кашфиётлар қилинди. Осиёнинг Арктика кисми табиати мукаммал ўрганилди (Арктикада бир қанча ороллар кашф этилди, Шим.-Шаркий Сибирь, Помирнинг орографик схема-си янгидан тузилди ва ҳ. к.).

Аҳолиси. Осиёда 3720 млн. аҳоли яшайди (2001), бу Ер шари аҳолисининг 60,6%ни ташкил этади.

Антропологик таркиби. Ғарбий Осиё, Жан., Шарқий ва Жан.-Шарқий Осиёнинг асосий қисмларида инсоният тарихининг илк даврларидаёқ одамлар яшаган, куйи палеолит даврида Жан.-Ғарбий Ода эхтимол, ҳоз. типдаги одам (Homo Sapiens) таркиб топган. Осиёнинг катта қисмида одамлар юқори палеолит ва мезолит давридан яшай бошлаган. Осиёдан одамлар Америка, Австралия, Океанияга ўтган. Осиёда европоид, монголоид, австролоид ирклари келиб чиққан. Аҳолининг кўп қисми 55,4% монголоид иркининг турли гурухларига киради. Ғарбий Осиё, Шим. Ҳиндистон, Ўрта Осиё халклари (тожиклар) европоид ирқига мансуб. Бир канча кам сонли халкдар австролоид ирқи вакилларидир. Ғарбий Сибирь паст-текислиги, Жан. Урал, Олтой, Қозоғистон, Ўрта Осиё, Шим. Ҳиндистондаги бир қанча халклар (30 млн. га яқин) европоид-монголоид аралаш иркига мансуб.

Осиё аҳолисининг этник таркиби ниҳоятда хилма-хил. Бу ерда кўплаб тил оилалари ва гурухларига мансуб бир неча юз халқ яшайди.

Аҳолисининг жойлашиши. Осиёда аҳоли нотекис жойлашган. 1 км2 да аҳолининг ўртача зичлиги 87 киши. Япония (1 км2 да 336 киши), Ливан (430 киши), Корея Республикаси (493 киши), Шри Ланка (295 киши), Ҳиндистонда (314 киши) аҳоли зич. Жан. ва Марказий Хитойдаги соҳиллар ва йирик дарёларнинг водийлари, Япониянинг жан. қисмида, Ганг дарёси бўйида ва Браҳмапутра этакларида, Ҳиндистон я. о. нинг шарқий соҳили, Меконг дарёси водийси, Ява о. да 1 км2 га 1000—1500 киши, баъзи жойларда ундан ҳам кўп киши тўғри келади. Шу билан бир қаторда Марказий Осиё, Шим. ва Ғарбий Осиёнинг кўп жойларида аҳоли жуда сийрак. Чўлларда (Руб ул-Ҳолий, Дашти Кабир, Такламакон, Гоби) ва Тибет, Ҳимолай, Ҳиндукуш тоғларининг баланд жойларида аҳоли деярли яшамайди.

Демографик таркиби. 2000 — 01 й. ларда ҳар 1000 киши ҳисобидан туғилиш 22, ўлим 8, табиий ўсиш 14 нафарни ташкил қилди. Европада эса табиий кўпайиш —1 га, Африкада +24 га, Америкада +13 га, Океанияда +11 га, бутун дунё бўйича эса +13 га тенг. Осиёда ўртача умр узунлиги эркакларники 65 ва аёлларники 68 ёш. Лекин болалар орасида ўлим анча юқори: ҳар 1000 та болага 55 та тўғри келади (қиёслаш учун: Африкада 88 та, Америкада 25 та, Океанияда 28 та, Европада 9 та). Осиёда 15 ёшгача бўлган болалар бутун аҳолининг 30%ни, Европада 18%ни, Америкада 28%ни, Африкада 43%ни ташкил этади. 64 ёщдан катта кишилар Осиёда 6% бўлгани ҳолда Европада 15%, Америкада 8%, Африкада 3%, Океанияда 10%дир.

Сиёсий булиниши. Илк цивилизация марказлари қадимда Осиёда юзага келган. Бу ерда асрлар давомида буюк давлатлар (Бобил, Шумер, Оссурия, Харап-па, Урарту ва б.) ҳамда салтанатлар (Бобурийлар, Усмонлилар) юзага келган ва парчаланиб кетган. 19-а. ларда Осиё ҳудудидаги бир қанча мамлакатлар ев-ропаликларнинг мустамлакалари бўлган. Осиё сиёсий харитасида 20-а. да жуда катта ўзгаришлар рўй берди. Миллий озодлик кураши оқибатида Монголия (1921), Вьетнам (1945), Корея (1948), шунингдек, Британиянинг собиқ мустамлакалари мустақилликка эришди (Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Шри Ланка, Иордания, Мальдив о. лари, Малайзия, Сингапур, Яман, Индонезия, Сурия, Ливан, Лаос, Камбоджа). Фаластиннинг бир қисмида Исроил давлати ва Фаластин мухторияти пайдо бўлди. 1971 й. Абудаби, Дубай, Шаржа, АлФужайра, Умм ал-Кайвайн, Ажман амирликларининг бирлашувидан БАА давлати тузилди. 1991 й. да Россия империясининг парчаланиб кетиши оқибатида Ўрта Осиёда Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон Республикалари мустақилликка эришди. Осиё ҳудудининг 1/4 қисмидан кўпроғи, унинг шим. қисми РФ таркибида. 2000 й. да Шарқий Тимор давлати ташкил топди.

Ад.: Новоженин И. В., Физическая география, М., 2001; Страны Мира, М., 2001.


Кирилл алифбосида мақола: ОСИЁ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ОКЕАН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНД ОКЕАНИ
АТЛАНТИКА ОКЕАНИ
ГЕОГРАФИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты