ТЎЙТЕПА

ТЎЙТЕПА — Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманик&тч шаҳар (1973 й. дан), туман маркази. Тошкентдан 37 км. Яқин т. й. станцияси — Чиғириқ (5 км). Аҳолиси 25,3 минг киши (2004).

Қад. да Т. Мингтепа, Нукат номлари билан маълум бўлган. Шаҳар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар унинг ривожланган даври (10—12-а. лар)га тўғри келади. Шаҳарда 8 саноат корхонаси фаолият кўрсатади. Ишлаб чиқариш. бирлашмалари, металл конструкциялари, пахта тозалаш здлари, дон қабул қилиш корхонаси ишлаб турибди. 3 та енгил саноат корхонаси, 2 та ўқувтажриба корхонаси ва б. бор. Қўшма корхоналардан Корея Республикаси билан ҳамкорликдаги «Ҳусайн Мирзо», «Кабул—Тўйтепа ЛТД» ип йигирувтўқув, Ўзбекистон — Туркия «Бурсел» (эркаклар кўйлаклари тикилади) қўшма корхоналар машҳур. Тўйтепада 200 дан ортиқ давлат ва хусусий тижорат корхоналари фаолият кўрсатади. 4 умумий таълим мактаби, катталар ва болалар кутубхоналари, маданият уйи, 3 касалхона, 3 поликлиника бор.

Тўйтепа автомобиль йўллари орқали Тошкент ш. ва б. шаҳарлар билан боғланган. Тўйтепа яқинидан Тошкент — Ангрен т. й. ўтади. Шаҳарнинг жан. ғарбида Туябўғиз сув омбори («Тошкент денгизи») жойлашган.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎЙТЕПА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ТУРКИЯ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты