ТЎЛА ҚАРШИЛИК (электр ҳодисасида) — ўзгарувчан электр токи занжирида кетма-кет уланган фаол қаршилик ва реактив қаршилик (индуктивлик ғалтаги ва конденсатор каршиликлари)дан иборат занжирнинг ўзгарувчан токка кўрсатадиган қаршилиги. Агар частотанинг бирор қийматида индуктив қаршилик сиғим қаршилигига тенг бўлиб қолса, занжирнинг Тўла қаршилики энг кичик қийматга эга бўлади.