ВУЛКАН ГАЗЛАРИ

ВУЛКАН ГАЗЛАРИ — вулкан отилаётганда ва тинчигандан сўнг ажралиб чиқадиган газлар. Вулкан отилаётганда ажралиб чиқадиган газлар эруптив ва вулкан отилиши тинчигандан кейин куч билан ва бурқираб ажралиб чиқадиган газлар фумарол, мофет ва сольфатар газлар деб аталади. Вулкан газлари вулкан кратери, вулкан ён бағирлари ёриқларидан, лава оқимлари ва пирокластик жинслардан ажралиб чиқади. Эруптив газлар таркибида Н2О, Н2, НС1, HF, H2S, CO, СО2 ва б. аниқланган. Вулкан газлари ер ости сувлари зонасидан ўтганда иссиқ булоқлар ҳосил қилади. Эруптив газлар портлаб вулкан қай тарзда отилишларини белгилайди ва лавани оқишига таъсир этади. Фумарол газлар лавадан ва пирокластик жинслардан ажралиб чиққан газларнинг атмосферадаги газлар ва лава остидаги органик маҳсулотлар билан реакцияга киришишидан ҳосил бўлган газлар аралашмасидан иборат.


Кирилл алифбосида мақола: ВУЛКАН ГАЗЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ФОТОСИНТЕЗ
ОКЕАН
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты