ТЎЛҒАМА

ТЎЛҒАМА — жанг чоғида ғаним кучларини қанотлардан айланиб ўтиш, ён ва орқа томондан зарба бериш. Ўрта аерларда мўғул ва туркийлар, хусусан, шайбонийлар тарафидан мухррабаларда муттасил қўлланган махсус ҳарбий тактик амалиёт. Амир Темур армиясида бундай тактик амалиётни амалга оширувчи алоҳида қисм мавжуд бўлган ва у қунбул (қутбул) атамаси бн номланган. Тўлғамага биноан, душман кучлари қанотлардан кучли ҳужумга учраган ва пароканда қилинган. «Тўлғама» атамаси «Бобурнома»ца қайд этилган. Шайбонийхон томонидан айнан Тўлғаманинг қўлланиши натижасида 1500 й. Сарипулда бўлган жангда Бобур мағлубиятга учраган эди. «Бобурнома»да ёзилишича: «Ўзбекнинг урушда бир улуғ ҳунари ушбу тўлғамадур, ҳеч уруши тўлғамасиз бўлмас». Бобур ушбу тактик амалиётни кейинчалик ўзлаштирган ва қатор жангларда, хусусан, 1526 й. Панипатда султон Иброҳим Лўдий бн бўлган тўқнашувда қўллаган.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎЛҒАМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАРБИЙ САНЪАТ
ТЕМУРИЙЛАР
БОБУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты