ВУЛКАНОЛОГИЯ

ВУЛКАНОЛОГИЯ — динамик геологиянинг бўлимларидан бири. Вулканларнинг вужудга келиш жараёнлари ва сабаблари, тузилиши ва отилиб чиққан жинслар таркиби, ер юзида жойланиш қонуниятларини ўрганади. Вулканологиянинг амалий мақсади вулкан отилишини олдиндан айтиш методларини ишлаб чиқиш, вулкан жинслари (иссиқ сув, буғ ва ҳ. к.) дан хўжаликда фойдаланишдан иборат. Вулканологияга оид дастлабки маълумотлар мил. ав. 1 – минг йиллик ўрталарига тўғри келади. 1842 й. да Везувий вулкани ён бағрида махсус илмий муассаса — вулканологик расадхона ташкил қилинди. Вулканология бошқа фанлар (геол., геотектоника, геофизика, физика, кимё, петрология ва геокимё) билан узвий боғлиқ. Шу билимлар ютуқларидан фойдаланиб Вулканология геол. фанларининг назарий масалаларини (вулкан энергиясининг манбалари, магма эволюцияси шароитлари, Ер пўстила чуқур ва магма ўчоқларининг жойлашиши, вулканизмнинг Ер пўстини ҳосил бўлишидаги роли) ҳал этишда иштирок этади. Вулканологиянинг палеовулканология соҳаси қад. вулканларни ўрганади. Вулканология соҳасидаги и. т. лар РФ (Петропавловск-Камчатск вулканология ин-ти, Сахалин вулканология лаб.), Ўзбекистон, Арманистон, Грузия илмий тадқиқот ин-тларида бажарилмоқда. Россия ФАнинг «Камчатка вулканология станцияси» (1935 й. да ташкил қилинган) дунёда энг йирик тадқиқот марказларидан биридир. Вулканологияни рус олимларидан Ф. Ю. Левинсон-Лессинг, А. Н. Заварицкий, америкалик Макдональд, франциялик Г. Тазиев, швейцариялик Ритман ва б. ривожлантирдилар. Вулканология соҳасидаги маълумотлар жаҳонда вулканология ва сейсмологияга тегишли жур. ларда, «Ўзбекистон геология журнали» ва б. жур. ларда нашр этилади. Вулканология соҳасидаги тадқиқотларни Вулканология ва Ер қаъри кимёси Халқаро ассоциацияси (1967 й. дан) мувофиқлаштириб туради. Ушбу ташкилот раҳнамолигида дунё вулканлари харитаси нашр қилинган (1979).


Кирилл алифбосида мақола: ВУЛКАНОЛОГИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
КИМЁ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты