ВУЧЕТИЧ Евгений Викторович [1908.15(28).12, Екатеринослав — 1974.12.4, Москва] — рус ҳайкалтароши. БАнинг ҳақиқий аъзоси (1953). 1931 й. Самарқандга келиб, Тасвирий санъат ф-касида ишлаган ва Ленинград БАда ўқиб (1931-33), 1933 й. дан яна Самарқандга қайтиб келган. Ростовда Самарқандда яратган асарларининг кўргазмасини ўтказган. «Генерал Чуйков» (1947), «Назарали Ниёзов» (1948), венгер ҳайкалтароши Ж. Штробль (1955), ёзувчи Е. В. Вучетич. «Қиличлардан омоч ясаймиз!» (1957). Бронза, гранит (Нью-Йоркдаги БМТ биноси оддига ўрнатилган).
М. Шолохов (1958)ларнингреал образларини яратган. Урушда қахрамонлик кўрсатган жангчилар хотирасига бағишланган ёдгорлик ҳайкаллари Вязьма (1946), Берлин (1946—49), Волгоград (1957—67) ш. ларида ўрнатилган. Унинг «Қиличлардан омоч ясаймиз» номли машҳур асари Брюсселда Гран при мукофотини олган (1958).