ТЎНҒИЗТАРОҚ (Dipsacus) — тўнғизтарокдошларга мансуб икки йиллик ёки кўп йиллик тиканли ўтлар туркуми; техника экини. Европа (Ўрта денгиз), Жан. Шарқий Осиё ва Африкада 15 — 20 тури ўсади. Ўзбекистонда кўпроқ кесик Тўнғизтароқ (D.laciniata L.), тоғ зонасининг майин ва нам тупрокли ён бағирларида Тўнғизтароқнинг кўкбинафша ранг гулли тури (D.ozureus Schrenk.) учрайди. Таркибида 0,3% генцианин ва эритроцинга ўхшаш алколоид бор. Бўйи 100 — 250 см. Пояси тик усади, тепа қисми шохланган. Илдиз бўғзидаги тўпбарглар бандли, чўзиқ тухумсимон, 5—8 см. Ўрама барглари бигизеимон — наштарсимон. Гули оч бинафша ёки оқиш. Июльавг. ойларида гуллаб, авг. — сентда мева тугади. Бутазорларда, даре бўйларида усади. Шолипоя, боғларда бегона ўт тарзи да учрайди. Ўрта Осиёда қисман экма Тўнғизтароқ Тўнғизтароқ. (D. fi llonum) кичик майдонларга экилади. Қуббаси тўқимачилик саноатида газлама тук (пат) ларини тарашда ишлатилади.