ВЬЕТНАМЛАР (ўзларини кинь, вьет деб атайдилар) — халқ, Вьетнамнинг асосий аҳолиси (61 млн. киши). Шунингдек Камбожа, Таиланд, Лаос, АҚШ ва б. мамлакатларда ҳам яшайдилар. Умумий сони — 62,15 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Вьетнам тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан буддавийлар, даочилар, конфуцийчилар; бир қисми католиклар ва аждодлар руҳига ҳамда синкретик (аралаш) динларга эътиқод қилади.