ВЮРЦБУРГ МАКТАБИ

ВЮРЦБУРГ МАКТАБИ — 20-а. бошларида психология ва фалсафада юзага келган йўналиш. Асосчиси — Вюрцбург ун-ти (Германия) проф. О. Кюльпе. Унинг раҳбарлигида К. Бюлер, Н. Ах, А. Мессер, О. Зельц, К. Марбе, Г. Уотт каби таниқли психологлар ижод этганлар. Вюрцбург мактаби вакиллари тафаккур ва ирода хусусиятларига тааллуқли муаммолар билан машғул бўлган. Тадқиқот услубияти ўз-ўзини экспериментал кузатишдан иборат. Унинг моҳияти қўйилган саволларга синалувчи жавоб бериш билан чегараланмасдан, балки бу жараёнда юз берган ҳис-туйғуларини ҳам изоҳдаб беришини тақозо этарди. Эксперимент-тажрибалар учун атайлаб мутахассис психологлар танлаб олинган. Вюрцбург мактаби тафаккурни воқеий олам ҳиссий тимсоли, нутқ билан боғланмаган руҳий ҳодиса сифатида талқин қилади. Вюрцбург мактаби гештальтпсихологиягг таъсир кўрсатди. Вюрцбург мактаби 1901—09 й. ларда фаолият кўрсатиб, сўнгра тарқалиб кетди.


Кирилл алифбосида мақола: ВЮРЦБУРГ МАКТАБИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕРМАНИЯ
OMANY - Эксперимент
ТОШКЕНТ
ПСИХОЛОГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты