ТЎРАЕВ Назар Йўлдошевич (1938. 19.5, Денов тумани) — физик олим, Ўзбекистон ФА акад. (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1988), физикамат, фанлари дри (1980), проф. (1982). Самарканд унтини тугатган (1961). Ўзбекистон ФА Ядро физикаси интида (1961 —67), Электроника интида (196877, 20002001), Тошкент техника унтида (1977 —83) ишлаган. Термиз унта ректори (1983—2000). Ўзбекистон ФА Илмийўқув маркази директори (2001 й. дан). Илмий ишлари атом зарраларнинг қаттиқжисмлар сиртида сочилиши назарияси, ионларнинг бирламчи ва иккиламчи сочилишига оид. У назарий физика масалаларини компьютерда алгоритмлаб ечишни Ўзбекистонда биринчи бўлиб амалга оширган. Унинг раҳбарлигида лазер нури билан қ. х. экинлари уруғларини нурлантириш илмий лаб. лари ташкил этилган. Ўзбекистон Олий Кенгаши депутата (1990—95). «Меҳнат шухрати» ордени бн мукофотланган (1998).