ХАББЛ

ХАББЛ (Habble) Эдвин Пауэлл (1889.20.11, Маршфилд, Миссури штати — 1953.28.9, СанМарино, Калифорния штати) — америкалик астроном, АҚШ Миллий ФА аъзоси (1927 й. дан). Йерк расадхонаси (Чикаго) (1914—17) ва Маунт-Вилсон расадхонасида (1919) ишлаган. Асосий илмий ишлари галактикаларни, Коинотнинг узлуксиз кенгайиш хусусиятини ўрганишга оид. Коинотда кузатиладиган туманликларни икки гуруҳга, яъни бизнинг Галактикамиз (газчангдан ташкил топган) га кирувчи ва Галактикамиздан ташқарида жойлашган галактикаларга ажратди (1922). 1924—26 й. ларда бизга яқин бўлган бошқа галактик туманликлар табиати бизнинг Галактикамизга ўхшаш ва юлдузлардан ташкил топганини кўрсатиб берди. Бу билан Коинотда Галактикамизга ўхшаш юлдуз системалари мавжудлигини исботлаган. Яқин галактикаларда бир нечта цефеид, шарсимон ва газ туманликлари, қизил ва зангори утагигантларни очган. Галактикалараро масофа билан уларнинг нурий тезликлари орасида космологик боғланишни аникдаган (1929) (қ. Космология, Хаббл қонуни).


Кирилл алифбосида мақола: ХАББЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты