ТЎХТАБОЕВ

ТЎХТАБОЕВ Худойберди (1932.17.12, Ўзбекистон тумани) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1982). Қўқон пед. билим юртини (1949), Ўрта Осиё унтини тугатган (1955). Ўрта мактабда ўқитувчи ва директор (1955 — 58), «Тошкент ҳақиқати» газ. да адабий ходим, бўлим мудири (1958 — 62), «Совет Ўзбекистони» (1962—70) газ., «Гулистон» жур. да (1970—72), «Ёш гвардия» нашриётида (1972) бўлим мудири ва бош муҳаррир ўринбосари (1974 — 76), «Гулхан», «Ёш куч» жур. ларида бош муҳаррир (1977 — 80), «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси бошқаруви раиси (1980—1998). Дастлаб журналист сифатида танилган, фельетонлар ёзган. Бадиий ижод бн 20-а. 50-й. ларида шуғуллана бошлаган. Илк ҳикоялар тўплами — «Шошқалоқ» (1961). «Фельетондан кейин» (1962), «Сир очилди» (1963), «Сеҳрли қалпоқча» (1964) сингари қиссалари, «Муҳаббат қўшиғи» (1967), «Жонгинам, шартингни айт» (1969), «Конизар юлдузлари» (1978), «Омонбой бн Давронбой саргузашти» (1974) ва б. асарлар муаллифи. «Сариқ девни миниб» романи (1968) ёзувчига катта шуҳрат келтирган. Шундан кейин «Сариқ девнинг ўлими» (1973), «Беш болали йигитча» (1976), «Қасоскорнинг олтин боши» (1981), «Йиллар ва йўллар» (1983), «Ширин қовунлар мамлакати» (1986), «Мунгли кўзлар» (1988), «Жаннати одамлар» (1996) романлари нашр этилди. Тўхтабоев асарлари юморга бойлиги, болалар ҳаёти, уларнинг ўзига хос табиати, хусусиятлари, руҳий кечинмалари ниҳоятда жонли, қизиқарли ва болаларбоп йўсинда маҳорат бн тасвирланиши жиҳатидан ажралиб туради. Тўхтабоев ўзбек болалар адабиётини жаҳон миқёсига олиб чиққан ижодкорлардан биридир. Асарлари дунёнинг кўпгина тилларига таржима қилинган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989).


Кирилл алифбосида мақола: ТЎХТАБОЕВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ИЖТИМОИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТУРКИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты