ТЎШАК ҚАНДАЛАСИ, тахта қандаласи (Cimex lectularius) — қандалалар туркуми паразит қандалалар оиласига мансуб ҳашарот тури. Ер юзининг ҳамма жойида тарқалган. Эркагининг уз. 4,9 — 6,4 мм, урғочиси 4,8 — 8,4 мм. Қизғишқўнғир (личинкаси оч сариқ). Оғиз органлари санчиб сўрувчи. Қанотлари иккиламчи марта йўқолиб кетган. Одам ва иссиқ қонли ҳайвонлар эктопаразити. Қон бн озикланади. Тўшак қандаласи чақиб, одамни безовта кидали; тери қаттиқ қичийди. Хонадонлар, товуқхоналар, виварийлар, баъзан қушлар ва кўршапалаклар уясида, кемирувчилар инида яшайди. Кечаси фаол. Тез кўпаяди. Узоқ вақт (бир неча ойгача) очликка чидайди; осон тарқалади. Урғочи Тўшак қандаласи суткада 12 тагача, йилда бир неча юзта тухум қўяди. Тухумлари бир неча кундан 1 ойгача ривожланади. Личинкаси ривожланиш давомида (4 — 8 ҳафта) 5 ёшни ўтади. Ҳар бир ёшда бир марта туллайди. Туллашдан олдин личинка қонга тўйиб олади. Вояга етган Тўшак қандаласи 14 ойгача яшайди.