ХАЙЕК

ХАЙЕК (Hayek) Фридрих Август фон (1899.8.5, Вена 1992.23.3, Фрайбург) — иктисодчи ва файласуф. Иктисодий назариядаги Австрия мактаби анъаналарини ривожлантирган иктисодий либерализм мактаби вакили. Вена университетини тугатган (1921). Буюк Британия, АҚШ, Германия ва Австрияда ишлаган. Илмий ишлари пул назарияси, иктисодиёт фанининг методологик муаммолари, иқтисодий, ижтимоий ва тузилмавий ҳодисаларнинг ўзаро алоқадорлиги масалаларига бағишланган, кейнсчиликиинт кўпгина қарашларига эътироз билдирган. Социализм ғоялари ва амалиётини қаттиқ танқид қилган. Асосий асарлари: «Нархлар ва ишлаб чиқариш» (1931), «Қулликка йўл» (1944), «Қонун, қонунчилик ва эркинлик», 1—3 жилдлар, (1973—79) ва б. М. Фридмен билан ҳамкорликда Ғарб мамлакатлари иктисодий сиёсатида неоконсерватив бурилиш илҳомчиларидан бири. Нобель мукофоти лауреати (1974, Т. Мюрдаль билан биргаликда).


Кирилл алифбосида мақола: ХАЙЕК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



БУЮК БРИТАНИЯ
АВСТРИЯ
ГЕРМАНИЯ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты