ХАЛЬКОФИЛЬ ЭЛЕМЕНТЛАР

ХАЛЬКОФИЛЬ ЭЛЕМЕНТЛАР (юн. chalkos — мис ва phileo — севаман) — норвегиялик геокимёгар В. М. Гольдшмит таснифи бўйича Ер пусти ва метеоритларда учрайдиган сульфид рудаларининг кимёвий элементлари. Элементлар даврий системасининг қўшимча гуруҳидаги 19 элементдан иборат: Си, Ag, Аи, Zn, Cd, Hg, Ga, Ln, Tl, Po, Ge, Sn, Pb, As, Sb, Bi, S, Se, Те. Х. э. нинг металлари S, Se, Tl га ўхшаш. Бу элементлар табиатда сульфидлар, селенидлар, теллуридлар ва сульфотузлар (фақат қалайгина касситерит SnO2) тарзида мавжуд. Au, Ag, Си, As, S, Bi ва б. айрим Халькофиль элементлар табиатда элементар ҳолатда мавжуд. Барча Халькофиль элементлар Ер пусти массасининг 0,046% инигина ташкил этади, лекин муайян шароитларда тўпланиш хусусиятига эга бўлганлигидан руда конлари, асосан, гидротермал томирли конлар ҳосил қилади. Си, Ph, Zn ва қисман Ag чўкинди жинсларда стратиформ (яхлит) руда ётқизиқларини ҳосил қилади. Сульфид рудалари (Х. э. нинг Ер пўстида тўйинган шакдда учраши) рангли металлургияда ва саноатнинг бошқа соҳаларида хом ашё сифатида катта амалий аҳамиятга эга.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛЬКОФИЛЬ ЭЛЕМЕНТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ПЛАТИНА РУДАЛАРИ
МИНЕРАЛ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты