ХАЛҚ ТАЪЛИМИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ — мамлакатда тарбиявий, ўқув ва маданиймаърифий муассаса ва тадбирлар тизими ҳамда уларни бошқариш органлари. Халқ таълими тушунчаси 20-а. нинг 80-й. ларида ўзбек тили лексикасидан ўрин олди. Унгача «халқ маорифи» атамаси қўлланилган бўлиб, у кишиларнинг билими ва онгини ошириш, умумий савиясини кўтаришга қаратилган таълимтарбия тарзида, нисбатан торроқ маънода қўлланилган. «Халқ таълими» атамаси илмфан ёки касб-ҳунар соҳалари бўйича эгалланиши зарур бўлган маълумот ва кўникмалар мажмуини, таълимтарбия, ахлоқодоб, кўрсатма, билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш, йўлйўриқ ўргатиш тушунчаларини камраб олади. Бу атама замирида мамлакат фуқароларини нафақат маърифатли, саводли қилиш, балки уларга таълимтарбия бериш, касб-ҳунарга йўналтириш, уларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш жараёни ҳам қамраб олинади. Давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари, таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ҳамда ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмийпедагогик муассасалар, таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари ҳамда уларга карашли корхона, муассаса, ташкилотларни ўз ичига камраб олади. Ўзбекистонда Халқ таълимининг бош мақсади — маънавий баркамол авлодни тарбиялашдан иборат бўлиб, у инсонпарварлик ва демократик характер касб этади. ЎзР нинг 1997 й. 29 авг. да қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури Х. т. тизимининг барча йўналишларини такомиллаштириш ва ривожлантириш учун кенг имкониятлар очиб берди. Крнун ва дастурда кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари, жумладан, узлуксиз таълим таърифланиб, унинг асосий вазифаси белгилаб берилган. Халқ таълими мактабгача таълим, умумий урта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим турларини камраб олади. Халқ таълимининг умумий ўрта тури (9 й.) мажбурий, ўртамахсус, касб-ҳунар таълим тури (3 й.) эса ихтиёрий-мажбурийдир.

Кўп мамлакатларда Халқ таълимининг асосий тизими бошлангич таълим ҳисобланади ва у 4 й. дан 9 й. гача давом этади. Ўзбекистонда Халқ таълимининг дастлабки боскичи мактабгача таълим хисобланади. Мактабгача таълим бола шахсини руҳан ва жисмонан соғлом, етук тарзда, мактабда ўқишга тайёр ҳолда шакллантиришни назарда тутади. Бу таълим 6 — 7 ёшгача оилада, болалар боғчалари ва мулк шаклидан қатъи назар, бошқа таълим муассасаларида олиб борилади. Халқ таълимининг умумий ўрта тури бошланғич таълим (1 — 4-синфлар) ва умумий таълим (5—9-синфлар)ни камраб олади. Бошлангич таълим тўрт йиллик бўлиб, у умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга қаратилган. Бошланғич таълимнинг 1-синфига болалар 6—7 ёшдан қабул қилинади. Халқ таълимининг умумий таълим босқичида ҳам билимлар давлат таълим стандартларида белгиланган ҳажмда берилади. Умумий ўрта таълим (1 — 9синфлар)да ўқувчиларнинг мустақил фикрлаши, ташаббускорлик ва ташкилотчилик қобилияти ривожлантирилади, уларнинг тафаккур ва фаолиятидаги эркинлиги, мустақиллиги таъминланади. Халқ таълимининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими турида таълим олиш ихтиёриймажбурий тарзда амалга оширилади. Умумий Урта таълимни якунлаган ўқувчи билим олишни таълимнинг маълум йўналишини чуқур ўзлаштириш учун академик лицей ёки умумий ўрта таълимни маълум касб-ҳунар билан боғлаб ўрганиш мақсадида касб-ҳунар коллежиди ихтиёрий равишда давом эттириши зарур. Халқ таълимининг олий таълим босқичи юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди. Олий таълим университет, ўқув академияси, интларда урта махсус, касб-ҳунар таълими негизида амалга оширилади. Олий таълим олиш ихтиёрий булиб, таълим муддати камида 4 й. дан иборат бўлган бакалавриат ҳамда ўқиш муддати камида 2 й. дан иборат бўлган магистратура боскичида амалга оширилади. Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг юқори малакали илмий ва илмийпедагогик кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган таълим тури ҳисобланади. У олий ўқув юрти ва и. т. институтларида аспирантура, адъюнктура, докторантура, мустақил тадқиқотчилик шаклида амалга оширилади. Халқ таълимининг кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тури мутахассисларнинг касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни назарда тутади. Халқ таълимининг мактабдан ташқари таълим турида болалар ва ўсмирларнинг якка тартибдаги қизиқиш ва эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақги ва дам олишини мақсадга мувофиқ равишда ташкил этиш учун давлат органлари, жамоат ташкилотлари томонидан маданийэстетик, илмий, техникавий, спорт каби йўналишларда макгабдан ташқари давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш назарда тутилади.

Халқ таълимини бошқаришнинг марказлашган, марказлашмаган ва аралаш турлари мавжуд. Марказлашган бошқарувда таълимтарбия жараёнини бошқариш таълим вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади. Бошқарувнинг бундай шакли Франция, Италия, Бельгия ва Лотин Америкаси мамлакатларида йўлга қўйилган. Бу мамлакатларда давлат мактабларнинг моддий таъминоти билан шугулланади, уларни дастур, дарслик, методик ва ўқув қўлланмалар билан таъминлайди, маълумоти тўғрисидаги ҳужжатни олиш учун ягона талабларни белгилайди, ўқитувчиларни танлаш ҳамда тайёрлаш ишлари билан шуғулланади. Марказлашмаган бошқарувда таълимни бошқариш жойлардаги маъмурий органлар томонидан амалга оширилади. Мактаблар таъминоти аҳоли зиммасида бўлади. Давлат томонидан маълум вазифалар, баъзи ҳолларда қисман молиявий эҳтиёжларни қондириш ишлари амалга оширилади. Бундай тур Буюк Британия, Норвегия, Швеция ва АҚШда ташкил этилган. Мас, АҚШда ҳар бир штатнинг таълим бўйича ўз қонунлари мавжуд. Бошқарувнинг аралаш турида таълимтарбия жараёнининг барча ишлари марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳамкорлигида амалга оширилади. Ҳиндистон, Покистон, Янги Зеландия мамлакатларида таълимни бошқарув шу тарзда амалга оширилади.

Ўзбекистонда Халқ таълими тизими ва кадрлар тайёрлашнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва уларни изчил ривожлантириш давлат йўли билан бошқарилади ва марказлашган ҳолда демократик тарзда олиб борилади. Барча даражадаги таълим бошкарув органларининг ваколат доиралари ЎзРнинг «Таълим тўғрисида»ги қонуни (1997)га мувофиқ белгиланади. Халқ таълимини молиялаш республика ва маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. 2002/03 ўқув йили бошида Ўзбекистонда 9799 умумий таълим мактаби (6 млн. 329,1 минг ўқувчи), кундузги умумий таълим мактаблари негизида 288 лицей (88,9 минг ўқувчи) ва 103 гимназия (65,7 минг ўқувчи), 141 махсус ўқув юрти (158,5 минг ўқувчи), 62 олий ўқув юрти (232254 талаба) фаолият кўрсатди (яна қ. Умумий ўрта таълим мактаби, Саводлилик, Таълим, Таълимнинг миллий модели).

Ад. Каримов И. А., Баркамол авлод — Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори, Т., 1997; Баркамол авлод орзуси, Т., 2000; Педагогика, Т., 1996; Ўзбек педагогикаси тарихи, Т., 1997; Йўлдошев Ж. F., Таълимимизистиқлоли йўлида, Т., 1996; Ўзбек педагогикаси антологияси [Тузувчилар: К. Ҳошимов, С. Очил], 1, 2ж. лар, Т., 1995, 1999.

Қундузхон Ҳусанбоева.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты