ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ФОНДИ, ХВФ

ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ФОНДИ, ХВФ (IMF; International Monetary Fund) — БМТ нинг ихтисослашган муассасаси, аъзо мамлакатларнинг валюта ҳамкорлигини амалга оширадиган халқаро ташкилот. 1944 й. да БреттонВудс (АКШ) да ўтказилган халкаро валютамолия конгрессида Жаҳон банки билан бир вақтда таъсис этилган (қ. БреттонВудс битыми). 1947 й. март ойидан ўз фаолиятини бошлаган. 182 мамлакат аъзо (1999). Штабквартираси Вашингтонда. Фонднинг расмий мақсадлари: маслаҳатлар бериш ва валюта муаммолари бўйича ҳамкорлик қилиш орқали халқаро валюта ҳамкорлигига ёрдам кўрсатиш; халқаро савдонинг кенгайиши ва мувозанатли ўсиши учун қулай шароитларни яратиш; валюта куреларининг барқарорлигига ёрдам бериш, рақобат туфайли юз берадиган валюта девальвацияларининг олдини олиш; кўп томонлама тўловлар тизимини яратишда ва жаҳон савдосини ривожига тўсиқ қўядиган валюта алмаштириш билан боғлиқ чеклашларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш; аъзо мамлакатларга ўз тўлов балансларини тиклаш, шунингдек, уларнинг халқаро тўлов баланслари тақчиллиги давомийлиги ва миқцорини қисқартириш учун муддатли молиявий маблағлар бериш. ХВФ жаҳон валюталари мониторингини олиб боради, барча мамлакатлар уртасида ташкилий тўлов тизими фаолиятига ёрдам беради, тўлов балансида чуқур тақчиликка учраган, шунингдек, ўз валютасининг тўлиқ конвертациясига эришмоқчи бўлган мамлакатларга карз беради. ХВФ капитали аъзо мамлакатлар тўлайдиган ва уларнинг ҳар бири учун белгиланган квотага мувофиқ бадаллар хисобидан ташкил топади.

1998 й. бошида ХВФ капитали 199 млрд. долларни ташкил қидди. АҚШ, Буюк Британия, ГФР, Франция, Япония, Италия, Канада энг катта квоталарга эга. Унинг ўсиши янги аъзоларнинг бадал пули ва кредитларга тўланган фоизлар хисобига юз беради.

Бошқарувчилар кенгаши ва Муваққат қўмита. Бошқарувчилар кенгаши — олий орган бўлиб, ҳар бир аъзо — мамлакат томонидан 5 й. га тайинланадиган бошқарувчилар ва уларнинг ўринбосарлари (одатда, аъзо мамлакатлар молия вазирлари ёки Марказий банки бошкарувчилари)дан ташкил топади. Кенгаш ҳар йили сессияга йиғилади. Муваққат қўмита ХВФнинг 24 бошқарувчисидан иборат бўлиб, бир йилда 2 марта йиғилади ва Бошқарувчилар кенгаши олдида хисоб беради. ХВФнинг ижроия органлари — Ижроия кенгаш, унга доимий асосда энг катта квоталарга эга бўлган мамлакатлар томонидан тайинланадиган ёки мамлакатлар гуруҳи сайлайдиган 24 ижрочи директор киради. Ижроия кенгаш мажлислари ҳар ҳафтада 3 марта ўтказилади. Ижроия кенгаш ижрочи директории сайлайди. ХВФ капиталида квотасини ҳисобга олган ҳолда 7 та ривожланган мамлакатларга овозларнинг 45%, шу жумладан, АҚШ га 18% тўғри келади. бир неча турларга бўлинади. ХВФнинг оддий кредити тўлов балансидаги вақтинчалик тангликларни бартараф этиш мақсадларида 1 й. гача муддатга СДРря берилади (уни 4—5 йилгача чўзиш имконияти билан). Катта микдордаги кредитлар фоиз билан «СТЭНД Бай» шартномасини тузган мамлакатларга ХВФ барқарорлаштириш дастури бажарилишига қараб ажратилади.

1991 й. Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигини қўлга киритиш бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар қаторида «Ўзбекистон Республикасининг Халк,аро валюта фонди, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро ривожланиш уюшмаси, Халқаро молия корпорацияси, ИнвестиЦияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама Агентликка аъзолиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул килиниши мамлакатимизни ХВФга тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб кириши учун ҳуқуқий асос бўлди. 1992 й. 27 апр. да Ўзбекистон ХВФ аъзолигига қабул қилинди ва Тошкент ш. да унинг ваколатхонаси очилди.

1998 й. 18 мартда ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро валюта фонди билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича чоратадбирлар тўғрисида» қарори қабул қилинди ва республиканинг 2002 й. да Ўзбекистон Ҳукумати ва ХВФ ўртасида Меморандум имзоланди. 2003 й. нинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан «Жорий халкаро операциялар бўйича миллий валютани эркин айирбошлаш бўйича ҳаракат режаси» ишлаб чиқилди ва у ХВФга тақцим этилди. 2003 й. нинг 15 окт. да Ўзбекистон Республикаси ХВФ Битимининг 8моддасига имзо чекди ва миллий валюта — сўмни жорий халқаро операциялар бўйича чет эл валюталарига эркин айирбошлашни таъминлаш бўйича мажбуриятни қабул қидди.

Хўжаёр Шеннаев.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ФОНДИ, ХВФ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты