ХАЛҚАРО САВДО-КЎРГАЗМА МАЖМУАСИ

ХАЛҚАРО САВДО-КЎРГАЗМА МАЖМУАСИ, «Тошкент плаза» халқаро савдо кўргазма мажмуаси — Тошкент ш. даги йирик савдокўргазма маркази; мажмуа номидаги «плаза» атамаси Шарқда кенг маънони англатадиган тим сўзига яқин. 1999 й. да бунёд этилган (меъмори А. Тўхтаев). «Интерконтинентал» меҳмонхонасидан жан. рокда. 2 қаватли ва ер ости омборхонасига эга бўлган бино 3 минг кв. м дан ортиқ савдо майдонига эга. Усти ёпиқ ички ҳовли (атрий) меъморий мужассамотнинг марказида, унинг икки ёнида расталар жойлашган. Савдо расталаридан дунёга машҳур фирмаларнинг дўконлари ўрин олган. Ҳовли марказида ҳовуз ва унинг томида суви паст (ҳовуз)га оқиб тушадиган фаввора жойлаштирилган. Маъмурият, учрашувлар зали 1қаватда жойлашган.

Мажмуа Амир Темур кўчаси билан собиқ Халқ хўжалиги ютуклари кўргазмасининг бош павильони олдини ўзаро боғлайди.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚАРО САВДО-КЎРГАЗМА МАЖМУАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты