ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАШТИРИШ ТАШКИЛОТИ (ХСТ) бутун жаҳон мамлакатлари учун умумий бўлган (халқаро) стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда стандартлаштириш соҳасида жаҳон миқёсида ҳамкорлик қилиш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилот. Лондонда 1946 й. таъсис қилинган. Идораси Лондонда жойлашган. Халқаро стандартлаштириш ташкилотига 90 мамлакатнинг стандартлаштириш миллий ташкилоти аъзо (2004). Ўзбекистон Республикаси Стандартлаштириш ва сертификациялаштириш давлат қўмитаси (2002 й. ноябрдан «Ўзстандарт» агентлиги) 1992 й. мартдан аъзо.