ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ФОНДИ

ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ФОНДИ (IFAD) — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус муассасаси. 1977 й. да БМТнинг Жаҳон озиқовқат конференцияси қарорига кўра ташкил этилган.

IFAD нинг бош мақсади — ўз аъзолари бўлган ривожланаётган мамлакатларда озиқ-овқат маҳсулотлари и. ч. тизимини яхшилаш, иқтисодий ўсишни таъминлаш, шунингдек ривожланаётган мамлакатларда қашшокликда яшайдиган қишлоқ аҳолисининг соғлиғи ва овқатланиш даражасини кўтаришга йўналтирилган дастур ва лойиҳаларни тўғридантўғри молиялаштириш ва уларга қўшимча маблағлар жалб қилиш. Фонд ўз аъзоси ҳисобланган ривожланаётган мамлакатларга қабул қилинган дастур ва лойиҳалар учун имтиёзли, оралиқ ва оддий шартларда кредитлар беради.

Фонд 1977 йилда 1028 млн. АҚШ доллари миқцорида бошланғич маблағ билан ўз фаолиятини бошлаган. 2004 й. га келиб унинг маблағи 4 марта кўпайди. Бу маблағнинг 2/3 қисми фонднинг аъзоси ҳисобланган саноати ривожланган мамлакатлар, қолган учдан бир қисми ривожланаётган мамлакатлар ҳисобига шаклланган. ОПЕК аъзолари фонднинг асосий донорлари ҳисобланадилар. Ҳозирга қадар фонд 11 та мамлакатда умумий қиймати 7,7 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 603 та лойиҳани амалга оширган. БМТ га аъзо бўлган ҳар бир мамлакат IFAD га ҳам аъзо бўлиш ҳуқуқига эга.

Фонднинг Бошқарув Кенгаши қарор қабул қилувчи энг юқори орган ҳисобланади. Ҳар бир аъзо мамлакат Бошқарув Кенгашида ўз вакилига эга. Фонднинг Ижроия Кенгаши унинг умумий фаолиятини назорат қилади ва қарз ҳамда субсидиялар беришни кўриб чиқиб, маъқуллайди.

Ўзбекистон IFAD нинг аъзоси эмас, лекин Ўзбекистоннинг бу ташкилотга кириш масаласи кўриб чиқилмоқда (2004). Штабквартираси Римда.

Расулмат Ҳусанов.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ФОНДИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты