ХАНИ (ўзларини «одамлар» деб аташади) — Хитой (1,3 млн. киши) ва Ҳиндихитойдаги халқлар гуруҳи. Умумий сони 1,48 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Лолобирма тил гуруҳига мансуб тилда сўзлашади. Ханида полигиния, левират, ер, осмон, тоғ, аждодлар руҳига сиғинишган. Ҳар бир қишлокдаги «аждарҳо дарахти»га сиғинишган.