ХАНТАЛ

ХАНТАЛ, горчица — карамдошлар оиласининг Sinapis ва Brassica туркумига мансуб бир ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми; мойли экин. Ватани — Ўрта денгиз бўйлари. Европа, Шим. Африка ва Осиёда тарқалган. Sinapis туркуми 7—10 турни ўз ичига олади. Оқ X. тури (S.alba) Ўрта денгиз мамлакатларида ўстирилади, асосан, Ғарбий Европада экилади. Бўйи 25 — 100 см, пояси тик ўсади. Тўпгули кўп гулли, икки жинсли, ўзидан ҳамда четдан чангланади. Меваси қўзоқча. Уруғи оч сариқ ёки оч жигарранг, таъми аччиқ, эфир ҳиди келади. Ёввойи X. ёки дала Хантали (S.arvensis) бир йиллик (баҳорги экинлар далаларида ўсадиган) бегона ўт. Европа, Шим. Африка ва Осиёдатаркалган. Қор а X. (S.nigra) қўзоқлари пояга ёпишган. Кичик Осиё, Европа ва Америкада экилади. Хабашистон X. и (B.carinata) Эфиопияда экилади. X. намсевар, совуққа чидамли, узун кун ўсимлиги. Ўсув даври 95—120 кун. X. уруғидан нон, қандолатчилик, консерва, парфюмерия саноатида ишлатиладиган сифатли мой олинади (35 — 40%). X. кунжарасидан олинадиган кукундан тиббиётда ишлатиладиган ханталли қоғоз ва истеъмол килинадиган зиравор бўтқа тайёрланади. Хантал нйнг илдизмевали ва баргли навлари сабзавот ўсимлиги ҳисобланади. Ҳамма Ханталлар асал берувчи экин.

Ҳалима Отабоева.


Кирилл алифбосида мақола: ХАНТАЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОСИЁ
ХИТОЙ
ЕВРОПА
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты