ЙЎЛДОШЕВ Муҳаммаджон Йўлдошевич

ЙЎЛДОШЕВ Муҳаммаджон Йўлдошевич (1904.1.5, Фарғона вилояти, Бешариқ қишлоғи — 1985.3.9, Тошкент) — тарихчи олим, шарқшунос. Ўзбекистон ФА акад. (1968). Ўрта Осиё коммунистик ун-тини тугатган (1928). Дастлаб партия ва маориф ишларида I ишлаган. 50-й. лардан сўнг илмий иш билан шуғулланган. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида шўъба мудири, кейинчалик катта илмий ходим (1961—82). Асосий илмий ишлари ўзбек халқининг ўрта аср тарихи ва манбашуносликка оид масалаларни ёритишга бағишланган. Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги тарихига оид архив ҳужжатларини топиш, тадқиқ этиш ва нашр этишда алоҳида хизмат кўрсатган.

Ас: Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959; К истории торговых и посольских связей Средней Азии с Россией в XVI-XVII вв., Т., 1964; К истории крестьян Хивы XIX в., Т., 1996.


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎЛДОШЕВ Муҳаммаджон Йўлдошевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ТАРИХ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
БУХОРО ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты