ЙЎЛЎТАН

ЙЎЛЎТАН — Туркманистоннинг Мари вилоятидаги шаҳар (1939 й. дан). Йўлўтан тумани маркази. Т. й. станцияси. Мурғоб дарёсининг қуйи оқимида, Мари ш. дан 61 км жан. да, Мари — Сарҳадобод йўналишидаги т. й. станцияси. Аҳолиси 27 минг киши (1999). Йўлўтан 1939 й. гача т. й. станцияси ёнидаги аҳолиси, асосан, савдо-сотиқ билан шу-ғулланадиган қишлоқ бўлган. 1940—60 й. ларида Йўлўтан яқинида Сариёзи сув ом-бори қурилган. Шаҳарда пахта тозалаш з-ди, трикотаж, ип йигирув ф-калари, сут з-ди, мол фермалари бор. Пахта уруғчилиги ва селекцияси бўйича илмий тадқиқот инти фаолият кўрсатади. 6 умумий таълим мактаби, кутубхона, маданият ва истироҳат боғи, марказий касалхона, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо шохобчалари бор.


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎЛЎТАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ХИТОЙ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты