ЙЎРМА

ЙЎРМА — бадиий чок тури; каштадўзлиrда занжирсимон кўринишга эга. Игна, илмоқли бигиз билан тикилади. Йўрма чокида тикилганда матонинг ўнг томонида ҳалқалар занжири, тескари томо-нида эса тўғри чизиқлар ҳосил бўлади. Илмокли бигиз билан кашта тикаётганда матонинг энг қуйи қисмидан бошлаб юқорига томон тикилади. Дастлаб бигиз санчилиб матонинг орқа томонига ўтказилади, унга каштадўз орқа томонидан бир қўл б-н тутиб турган ипни илинтириб ипни матонинг ўнг томонига чиқаради, бигиз яна санчилади, мато юзасида ҳалқа ҳосил бўлади… шу тарзда ҳалқалар занжири вужудга келади. Игна билан тикканда юқоридан пастга томон тикилади. Игнага ўтказилган ип мато юзасида бир қўл билан ушлаб турилади, санчилиб чиққан игна б-н ҳалқа ҳосил қилинади. Йўрма чоки билан кўпгина жияклар, безак буюмларнинг ҳошиялари, шунингдек, катта кашталарнинг айрим қисмлари тикилади. Йўрма чоки тикув машинада қам тикилади, машина чоки попур номи билан машҳур. Бухоро, Самарқанд, Қашқадарёда кашталарнинг асосий қисми шу чокда тикилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎРМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
АМАЛИЙ САНЪАТ
БУХОРО ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты