ХАРДАВДОН (Halimocnemis villosa Kar. et. Kir.) — шўрадошларга мансуб бир йиллик сершох ўт. Бўйи 3—25 см, киска ва узун туклар билан қопланган. Барглари калами, семиз, уз. 20—50 мм. Гулқўргони оддий, 4 та наштарсимон бўлакчадан иборат, уларнинг пастки қисми мева етилиши олдидан қўшилиб кетади ва қаттиқлашади. X. июнь — сент. да гуллаб мева беради. Ўзбекистонда шўрхок, қумоқ, майда чағиртошли, лой тупрокди ва кумлиерларда кенг таркалган. Қоракўл қўйлари ва туяларга озука.