ЙЎҒОН ИЧАК

ЙЎҒОН ИЧАК — одам ва умуртқали ҳайвонлар ичагининг бир қисми; ўнг ёнбош соҳасида бевосита ингичка ичакдан кейин бошланиб орқа чиқарув тешиги (анус) билан тугайди. Эволюция жараёнида умуртқали ҳайвонлар йўғон ичагининг шакли ўзгарган: тубан умуртқалилар, рептилийлар ва қушларда Йўғон ичак қисқа, у билан ингичка ичак ўртасида аниқ чегара йўқ. Тоғайли ва икки хил нафас олувчи балиқлар, қуруқда ва сувда яшовчилар, судралиб юрувчилар Й. и. клоакага туташади. Кўпчилик сут эмизувчилар, хусусан, одамда Йўғон ичак кўричак (аппендикс ўсимтаси б-н), чамбар ичак (кўтарилувчи, кўндаланг, тушувчи ва сигмасимон қисмлари б-н) ва тўғри ичакдан иборат. Одам йўғон ичагининг уз. 1,5—2 м бўлса, диаметри ингичка ичакка нисбатан икки ҳисса катта. Унинг девори эса шиллиқ, шиллиқ ости қавати, мускул ва сероз пардадан иборат. Шиллиқ пардада кўндаланг жойлашган бурмалар бўлиб, унда шиллиқ ишловчи майда безлар ва лимфоид тўқималар мавжуд. Узунасига йўналган мускул толалари лентасимон тарқалганидан ичакдаги моддалар секин (16—18 соат) йўналади. Йўғон ичакнинг кўтарилувчи қисмида овқат қолдиғининг бир қисми ва сув шимилади. Овқат таркибидаги клетчатка Й. и. да пар-чаланиб, унинг маълум бир қисми шимилади. Ахлат, асосан, Йўғон ичакда шаклланиб тўғри ичакда йиғилади ва ихтиёрий бўшалиш рўй беради. Йўғон ичак касалликларидан аппендицит, колит, проктит ва б. кузатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎҒОН ИЧАК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
БАЛИҚЛАР
ТОШКЕНТ
ЮРАК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты