ХАРТУМ

ХАРТУМ — Суданнинг пойтахти. Мамлакатнинг энг йирик шаҳри, савдомолия, саноат ва маданият маркази. Кўк Нилнинг чап ва Оқ Нилнинг ўнг соҳилида, улар қўшилган ерда 380 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 1 млн. киши (1998). Иқлими тропик, қуруқ ва иссиқ, янв. нинг ўртача траси 23°, июлники 32°. Йиллик ёғин 160 мм. Транспорт йўллари чорраҳаси, дарё порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Хартумда хорижий ва давлат банклари, савдо фирмалари штабквартиралари жойлашган. Озиқ-овқат, пахта тозалаш, трикотаж, тўқимачилик, кўнтери, резинатехника, металлсозлик саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. университет, Қоҳира университети филиали, театр ва музейлар бор.

Шаҳарга 1822 й. да мисрликлар ҳарбий лагерь сифатида асос солган, 1825 й. дан Судан пойтахти. 1898 й. да инглизлар босиб олган. 1956 й. дан мустакил Судан пойтахти. Меъморий ёдгорликларидан Республика саройи (1889), Жоме масжиди (1900) ва б. сакланган.


Кирилл алифбосида мақола: ХАРТУМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
СУДАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты